Ҳаммамизга маълумки, ҳозирги кунда мобил телефони, яъни уяли телефон жудаям кенг тарқалиб, оммалашган даври. Кўча-куйда кимни кўрманг, деярли ҳамманинг қўлида уяли телефон кўрасиз. У ким, нафақат сотувчи, оддий одам, ҳайдовчи, талаба, балки мактаб ўқувчиларида ҳам учратамиз.
Яқинда бир воқеани гувоҳи бўлдим. Бир мактаб ўқувчиси уйига бориб онасига "Сотка" олиб беринг дея дағдаға қилган. Нима эмиш, мактабда фақат шундагина телефон йўқ экан. Шунинг учун у ҳам телефонли бўлишни ҳохлаб қолибди. Онаси ҳозир унга телефон олиб беришга имкони йўқлигини ва керак бўлса ўзи пул топиб олишини айтгач, вақтинчалик мактабга бормасдан мардикорлик қилиб пул ишлаб, орзусига эришибди. Ҳўш энди у уяли телефонни нима қилади? Кимлар билан гаплашади? Қандай муҳим иши борки, унга телефон керак? Нима деб ўйлайсиз, худди шундай ҳолатлар ҳам болаларни заҳарламаяптимикан?