|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1 | ||
![]() ![]() ![]() |
Мен тарихчи эмасман, лекин касби-кори турли миллат ва элатлар орасида адоват уруғини сочиш, у ёки бу юртда алғов далғовликларни юзага келтириб, ўзининг ғаразли мақсадига эришиш бўлган ғаламис кучлар томонидан уюштирилган, Ер деб аталадиган ушбу сайёрамиз аҳлининг кўз ўнгида икки буюк миллат, аслида бир-бирига қондош, биродар, маънавий ва маданий қадриятлари муштарак бўлмиш икки халқ – руслар билан украинлар орасида 2013 йилнинг ноябрь ойидан буён ўтаётган фожиали, қолаверса, шармандали ҳодисаларни, Қрим яримороли ва унинг атрофида рўй бераётган сиёсий, ҳарбий-сиёсий, молиявий-иқтисодий жараёнларни, бирга ўқиган рус ва украин дўстларимга юрагим ачишганидан бўлса керак, хотиржам қараб туриш оғир кечяпти. Бу борадаги фикримни «Украинанинг Ҳарбий-денгиз кучларига оид мулоҳазаларим» деб номланган мақоламда қисман баён этиб ўтган эдим.
Бугун эса мен, Қрим тарихига оид бир қатор маълумотларни муайян тизимга солган тарзда йиғиб, ўзбек тилига таржима қилганча, Украинада юз бераётган ҳодисаларни диққат билан кузатиб бораётган замондошларимиз, авваламбор, ёшларимиз эътиборига ҳавола этмоқчиман. Мазкур очерк бир нечта бўлимдан иборат бўлиб, унда дастлаб Қрим ҳақида умумий маълумотлар, яриморол табиати, ҳудудида мавжуд асосий географик объектлар, шунингдек, милоддан аввалги даврдан бошлаб бугунги кунга қадар Қрим заминида бўлган давлат тузумлари ва асосий тарихий-сиёсий ҳодисалар, жумладан: Таврика (Таврия), Боспор давлати, Тмутаракань князлиги, Қрим хонлиги каби тузумлар; 1687 ва 1689 йиллари Россия империяси томонидан амалга оширилган Қрим юришлари; 1735-1878 йиллар давомида, муайян танаффуслар орасида бўлиб ўтган Россия-Туркия урушлари ва Қримнинг Россия таркибига қўшиб олиниши; 1853-56 йиллари кечган Қрим уруши, хусусан, «Шарқ масаласи» ва унинг ҳал этилиши, ушбу уруш муҳорабалари; Иккинчи жаҳон уруши йилларида яриморол ҳудудида кечган йирик миқёсли операциялар; гарчи яриморол тақдирига бевосита тааллуқли бўлмаса-да, ҳар эҳтимолга қарши, 1945 йили унинг ҳудудида ўтказилган машҳур Қрим (Ялта) конференцияси ва унда кўриб чиқилган асосий масалалар; ушбу минтақанинг урушдан кейинги қисматига оид маълумотлар берилган. Қрим ҳақида биз ўзбекларнинг нуқтаи назари битилган тарихий ҳужжатлар бўлса керак, албатта. Лекин бундай асарлар менинг ихтиёримда бўлмагани боис, бу ерда келтирилган маълумотларни турли энциклопедия ва мақолалардан саралаб олдим, дунёнинг нариги чеккасидаги Қримнинг Қрим бўлишига аслида биз ўзбекларнинг, Европани мўғул-татар истилосидан қутқариб қолган, номи оламга довруқ бўлган буюк саркарда бобомиз А. Темурнинг тутган ўрни беқиёс эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдим. Биз ҳарбийлар бирон-бир ҳолат ёки ҳодиса ҳақида фикр-мулоҳаза билдирадиган, маълумот ёзадиган бўлсак, одатда, нома охирида хулоса чиқариб, тегишли таклифлар киритиб ўтамиз. Хулоса чиқаришдан олдин, ушбу очерк хотимасида украин миллатига мансуб бўлиб, умр бўйи Қримда яшаб келган бир инсоннинг референдум ўтгач, юракдан айтган сўзларини ҳам таржима қилиб, ҳукмингизга ҳавола этишни жоиз деб топдим. Ушбу монологда сиз, Украина буҳронининг илдизи, келиб чиқишининг асл сабабини кўрасиз ва қарор топган нохуш вазиятдан, маҳаллий казаклар таъбири ила айтганда, ҳар хил «нечисть»лар (иблис-у манфурлар) фойдаланиб қолгани ҳақида, ўйлашимча, тўғри хулоса чиқара оласиз. Эҳтимол, мазкур очерк матнида айрим исм ёки жой номларининг ёзилишида жузъий хатоларга йўл қўйгандирман ва бунинг учун олдиндан узр сўрайман, албатта. Лекин Қрим яримороли сиёсий, стратегик, тарихий, қолаверса, илмий аҳамиятга эга экан ушбу маълумотлар кўпчилик учун фойдадан холи бўлмайди, деб ўйлайман. Қрим тарихи асосан ҳарбий ҳодисаларга бой бўлгани боис, ушбу очеркни тайёрлаб, миллатдошларга тақдим этишни офицерлик бурчим деб топдим. Марҳамат, ҳурматли замондош, қадрли ёшлар, вақт топиб, танишиб чиқинг. P.S. Фақат илтимос, ушбу очерк материалларидан у ёки бу мақсадда фойдаланар экансиз, манбани кўрсатиб ўтишни унутманг. Arial-14 шрифтида жами 38 саҳифадан иборат пешана тери, ҳар қалай ![]()
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига Последний раз редактировалось Dilya Hasanova; 03.04.2014 в 22:10. |
||
|
Ответить |
6 "+" от:
|
|
|