Биров: «Бойликка нима етсин, тилинг бурро, мартабанг жойида, ҳамма ҳурмат қилади, истаган нарсангга эриша оласан, бошқага мутеъ бўлмайсан, яна садақа-эҳсонларни кўп қилиб, Худогаям, бандасигаям яхши кўринасан», деб маслаҳат беради.
Яна бошқаси камбағалликни мақтайди: «Камбағалнинг ҳеч қанақа ғами-ташвиши бўлмайди. Бой одам ҳеч қачон иккита нон ея олмаган, иккита костюм кия олмаган, аммо бойлигини қўлга киритгунича соғлиғидан, асабидан, яқинларидан, хотиржамлигидан ажраб бўлган. Камбағалда бунақа ташвишлар йўқ. Қорнини битта тўйдиради-да мазза қилиб қотиб ухлайди. Бойларга ўхшаб элликка кирмай туриб қанд, қон босими, юрак хуружи каби бир неча касалликни орттириб олмайди».
мавзуга асос бўлган мақола
Хўш, унда ким ҳақ? Ҳаётда бой бўлган маъқулми ёки фақирликка кўниб кун кечирган аълороқми? Бахтли бўлиш учун бой бўлиш шартми?