|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 | |
![]() ![]() ![]() |
Цитата:
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#2 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Маданият, маърифат ва маънавиятдан кўп гапирамиз. Аммо ўзимиз тўйга борганда шилқим ўйинчига пул қистиришдан ўзимизни тиймаймиз. Аввало биламиз, ушбу шилқимни тўй эгаси маълум суммага ёллаганини. Энд и унга пул бериш шарт эмаслигини. Бу бераётган пулингиз мана шу шилқим ўйинчининг кистасида кетишини. Қистирилаётган пулни ёшларга беришга кўзимиз қиймайди. Тўйхонадаги музика асбобларининг жаранги ҳамманинг соғлигига зарар бўлишига қарамасдан уни пасайтиришнинг иложини тополмаймиз. Исмимиз, фамилиямиз бир вақтлари русийзабон кишилар томонидан хато, ғализ ёзилган бўлса буни мана Мустақилликнинг 20 йилдан кўп вақт бўлишига қарамасдан тўғрилаб олмаймиз.Бу ҳақда давлатимиз тегишли қарорлар қабул қилган бўлишига қарамасдан. Шу жойда сўзим қуруқ бўлмасин деб кўп йиллар давомида матбуотда эълон қилинган исм ва фамилиялардан энг ғализларини йиғиб юрардим уларни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқдаман:
Абдукалик Абдулалим Абил Адил Ақоид Арип Аташик Ахтам Бавре Бадод Банги Бария Баххаб Баҳҳоб Бедирехан Бибираба Бовре Бумат Бўмат Бунед Деда Диас Диляра Динам Жонизам Захардин Зура Ирал Исар Исламшик Исран Ихтибар Кудайкул Кулша қулат Қутайба Лафиса Макуна Марис Мафурат Миракул Мирсавур Муит Мукамбар Мухир Мухтабар Наризиба Наурзали Нигмат Ниғмат Низан Нуркул Патила Пида Рислигай Сагат Сагинтай Сайд Салахеттин Сотим Соходилло Тахри Теля Тимаш Тоживой Тойши Турасхон Убат Урил Фахрад Форук Хаджи Хаитби Хания Хелам Хида Хужман Чемир Шамак Шамир Ширмухамад Эрик Эшандеда Эшета Юлдаш Явқашти |
|
Ответить |
![]() |
#3 | ||
![]()
Сообщений: 670
+ 193
181/105
– 12
13/9
![]() |
Цитата:
Ва яна Цитата:
Менинг фикримда, исмларни тугри ёзиш, соф узбек тилида гаплашиш, хатто-ки давлат хужжатларини биринчи узбек тилида нашр этишлар уз вакти билан келади. Бунинг учун камида, яна менинг фикрим, 2-3 авлод алмашиши керак. Бизда эса энди битта авлод алмашди. Мана сизни олайлик Муаммони узига келсак, бу уткинчи камчиликлар. Жамият ривожланиши доимо шунака камчиликлар билан ёнма-ён булган. Уз вакти билан утиб кетади. Хозирги кунда айримлар бу гуллардаги пулларга, туйлардаги пул сочишларга хавас билан караса (яъни мен хам шунака киламан, имконим булганда деса), вакти келиб бу нарсалар устидан жамият кулади, ва яна жамият ривожлангандан кейин бунака камчиликлар узидан узи йуколиб кетади.
__________________
SmartOne.uz - канцтовары по перечислению и с доставкой |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#4 | |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Цитата:
Ўз бошлаган ишимизни ўзимиз тугатишимиз керак, "келажак авлодларга озод ва обод ватан қолдирайлик". Камчиликлар ҳеч қачон ўз ўзидан йўқолмаган ва йўқолмайди. Мусиқа ва пул сочиш масаласига келсак, бошқа бир саҳифада форумдошлар европа маданияти ҳақида суҳбат олиб боришаяпти ва энди ўзингиз тасаввур қилингчи, қайси европа залида мана шундай соғлиқга зара мусиқа чалинишини ва мана шундай пул қистирилишини. Шундан кейин европа маданиятига қаршиларнинг фикрларини эшитса бўлади. |
|
|
Ответить |
![]() |
#5 | |
![]()
Сообщений: 670
+ 193
181/105
– 12
13/9
![]() |
Хурматли сухбатдош, сизни хаётда билмаганлигим сабабли, куйидаги ёзишмани агар нотугри кабул килсангиз, олдиндан узр сурайман. Менинг фикримча, буюклар этганидек, бахсда хакикат тугилади.
Мен сиздан тегишли хужжатлар аник номини айтиб утишингизни сурагандим. Хукукщунослар тили билан айтганда, сиз "отсылочная норма"ни келтириб куйдингиз холос. Агар аник билсангиз ва номини (№,сана) келтириб ута олсангиз яхши буларди. Акс холда бу аравани курук олиб кочиш дейилади. Мен уз навбатда 1995 йил 21 декабрда 167-I сон билан кабул килинган конунни урганиб чикдим. 15 моддада шундай дейилади: "Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.". Лекин кай тарзда буни амалга ошириш керак? Бу мухим савол. Цитата:
Агар сизга одамларнинг "бир вақтлари русийзабон кишилар томонидан хато, ғализ ёзилган " исм-фамилияси "келажак авлодларга озод ва обод ватан колдиришга" тускинлик килаётган булсангиз, "кўп йиллар давомида матбуотда эълон қилинган исм ва фамилиялардан энг ғализларини йиғиб юриш" баробарида шу муаммони хал килиш учун аник таклифларни ОАВга чикишга нима тускинлик килди? Бу хакда хеч ким бахс килмаяпти. Лекин шунака камчиликлар борки, уни илдизи анча чукур, ва кичик вактда уни ечимини топлмаганлигидан нолиш нотугри. Бу муаммо рус империясининг Узбекистонга кириб келганидан бошланганидан хабарингиз бор. 20 йил бу жуда киска муддат. Шу аснода, Африка мамлакатларига каранг. Мустакиллига эришганига биздан куп вакт утган булсада, халигача Франция билан боглик жойлари бор (кучада махаллий тил билан биргаликда француз тили, одамларнинг нотугри исм-фамилияси ва б.) Шундай согликка зарар мусика ва пул сочиш масаласи - яна олдин айтган гапимга кайтаман. Узбекистон ва Европа ва б. ривожланган мамлакатларни солиштириш нотугри.Улар ривожланиш тарихига бир назар солинг. Улар юзлаб йиллар давомида мустакил булишган. Яна кайтараман солиштириш нотугри. Тенг тенги билан дейилади-ку халкимизда.
__________________
SmartOne.uz - канцтовары по перечислению и с доставкой |
|
|
Ответить |
![]() |
#6 | ||
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Цитата:
Цитата:
Баҳслашмаяпман, энг бўлмаганда ечими борларини ечиб турайлик. Айтайлик тўйга борганда пул қистиришдан ўзимизни тийайлик. Матбуотга бу масалада сизга ҳам чиқиб кўришга маслаҳат берган бўлардим. У лавозимларда ишлаётган редакторлар сизнинг ва менинг ака укаларим бўлади. Қолган гапни ўзингиз тушуниб оларсиз. Фикрингиз тўғри, солиштирмайлик, илгарилаб кетганларга интилайлик. Ҳасад билан эмас, ҳавас билан яшайлик. |
||
|
Ответить |
![]() |
#7 | |
![]()
Сообщений: 670
+ 193
181/105
– 12
13/9
![]() |
Цитата:
Масалага яна икки маълумот. Одамнинг исми фамилияси паспортида кандай ёзилса, бошка хужжатларда хам АЙНАН худди шундай ёзилиши шарт. Бу исбот талаб килмайди. Шундан келиб чикиб, хох матбуот булсин, хох ТВ, хох диплом, бошка хужжату маълумотнома-ю, тавифномалар ва барча бошка хужжатлар хато билан ёзишга МАЖБУР. Мисол учун, Паспорт буйича Арип ёзилган одамга Ориф деб диплом берсангиз, сизнингча бу одамда келажакда муаммо булиши мумкин-ми, йук-ми? Иккинчиси, менга нима учун бу хужжат кизик булди (аввал эшитмаган эканман)? Бу норматив хужжатда асосий коидалар билан биргаликда, аввал куйилган исмларни алмаштириш хакида процедура хам курсатилган булиши керак. Бу эса жуда чигал масала. Алмаштириш учун нима хужжатлар талаб килиниши хам ёзилиши керак. Яна бувимга кайтайлик, 1928-30 оралигида тугилганлар, Жанубий Козогистон вилоятида. Мисол учун оталарининг исмини узгартирмокчилар. Энди улар номларига берилган тугилганлик хакида маълумотнома керак. Узокка боришнинг хожати йук. Кимда паспорт олгандан тугилганлик хакида маълумотнома сакланиб колган? Лекин бундан кейин, барча олинган хужжатлар (мактабдан шаходотнома, олий таълимдан диплом ва б.) хам алмаштирилиши керак. Агар кимдир Россияда, Украинада укиган булсачи? Хозирги кунда у ерларга бориб (бир кунда битадиган иш эмас), алмаштириш жуда мушкул (процедура ва моддий томондан).
__________________
SmartOne.uz - канцтовары по перечислению и с доставкой |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 | |
![]() ![]() ![]() |
Цитата:
15-модда. Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
|
Ответить |
![]() |
#9 | ||
![]()
Сообщений: 670
+ 193
181/105
– 12
13/9
![]() |
Цитата:
__________________
SmartOne.uz - канцтовары по перечислению и с доставкой |
||
|
Ответить |
![]() |
#10 |
![]() ![]() ![]() |
Масалан, муайян ҳудуднинг туб жой халқи бир-бирининг исмини ўз анъаналарига мос келадиган тарзда ёзиши (чақириши, айтиши) киради.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
|