31.03.2011 12:37
|
#1
|
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360
10,318/4,529
– 37
58/50
|
Навосоз устоз ҳофиз - Фахриддин Умаров
|
|
Қўшиқ, мусиқа миллий маданиятимизнинг негизларидан бири ҳисобланади. Негаки, қўшиқчилик, мусиқа фақат аҳолининг маълум бир табақасига мансуб соҳа эмас, балки ундан барча баробар баҳраманд бўлади. Умрида бирорта бадиий асар ўқимаган одамлар бор. "Каштачилик" санъати ҳам миллий маданиятимизнинг ажралмас қисми эканини хаёлига ҳам келтирмайдиган одамлар ҳам бўлади. Лекин умрида қўшиқ эшитмайдиган, мусиқа эшитмайдиган одам учрамайди. Қўшиқ, мусиқа ҳар бир хонадонга кириб боради.
Фахриддин Умаров. Унинг зебо қўшиқларини тингламаган авлод вакили бўлмаса керак. Юнус Ражабий мақомни жапмлаган фидокор зот бўлса, Ботир Зокиров ўзбек эстрадасининг асосчиси, Фахриддин Умаров эса ўзбек лирик қўшиқчилигининг йўлбошчиси ҳисобланади. Устоз ҳофиз халқнинг дардини, қувончини, ютуқларини, муҳаббатини, Ватанни мадҳ этган ҳофиз эдилар(У кишининг охиратлари обод бўлсин)
Масалан мана бу қўшиқларни олайлик: "Азиз Ватаним", "Эй, муҳаббат", "Ўзбегим", "Ҳилол эмасму?", "Умр ўтмоқдадур", "Онам дерман"...
Фахриддин Умаров нафақат лирик қўшиқчилик борасида, балки кундалик ҳаётда ҳам, халқ билан мулоқатда, саҳнада ўзини тутишда, юриш-туришда, соз чалишда ҳам янгилик яратди ва шогирдлари ҳар тарафлама ўрнак бўлганлар.
Ушбу мавзуда Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаровнинг шогирди устоз Ҳожиакбар Ҳамидов билан суҳбат ўтказамиз.
|
|
Ответить
|