28.05.2010 18:02
|
#2
|
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220
7,278/2,050
– 77
332/176
|
"Гарри Поттернинг саргузаштлари" китоби ўзбек тилида
|
|
“Заиф ақлим” тўғри етган бўлса, ушбу форумда бирон-бир мавзу очиш учун кам деганда 50 та “сообщение”ем бўлиши шарт эмиш. Бунга айнан “Гарри Поттер” ва шу каби асарлар таржимасига оид мавзу очиш ниятида уриниб кўриб, амин бўлдим. Мен, фалакнинг гардиши ила кечагина форум рўйхатидан ўтган бўлиб, “сообщение” кетидан “сообщение” йўллашга жисмонан вақтим йўқ (мен ҳарбий хизматчиман). Шу боис асарнинг таржима қилинган матнига “ссылка” бераман. (Маълумот учун: “Ссылка” атамаси Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳужжатларида “ҳавола” деб қўлланилар экан). Қўлёзма ҳали хомаки бўлиб, муҳаррир ва мусаҳҳиҳ текширувидан ўтгани йўқ, албатта. Бироқ, умид қиламан-ки, сарфлаган вақтингизга ачинмайсиз. Шу билан бирга, ўз танқидий фикр-мулоҳазаларингизни ҳам аямайсиз деган умиддаман. Зеро асосли танқид – ёзувчи ва таржимон қаламининг янада ўткирланишига омил бўладиган қайроқ тошдир! (Қалай, зўр фикр айтдим-ми?)
Хонимлар ва жаноблар! Марҳамат “Гарри Поттер”! Фарзандларингиз билан биргаликда ўқинг ва завқланинг.
http://www.dir.uz/ru/files/show/6559/g_potter_1_7.doc.html
|
|
Ответить
|