Цитата:
Модератор иловаси: Ушбу мавзу ўзга мавзуда юзага келган савол асосида очилди.
LexUz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сонли «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини бажариш мақсадида яратилган.
LexUz нинг мақсади аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини кўтариш, қонунчилик ҳужжатларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлаштириш тизимини такомиллаштиришдан иборатдир.
|
...Кани эди, айтайлик, конун хужжатлари туплами хам батартиб равишда алохида веб-сайтда берилса! (Агар, кайсидир сайтда берилаётган булса-ю мен курмай колган булсам, уни топишда ёрдам берганлардан жуда миннатдор булардим!)
Мухтасар фикрим - китобни ардоклаганларни мен хам жуда-жуда ардоклайман. Шу кунгача китобдан зуррок дуст топа олмадим! Китобга ошно инсонга унча-мунча куз хам тегмайди!