Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)

Ответить

Опции темы Опции просмотра
Старый 04.09.2008 15:34   #1  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Post Ижодни кўнгил иши деб билган ёзувчи: Ўткир Ҳошимов

Уткир Хошимов узига хос ёзувчи. У узи билмаган мавзуни, мохиятини англамаган масалани каламга олмайди. Уз кахрамонларини холисона тирик, хаётий, жонли одам сифатида тасвирлайди. Уларни кандай инсон эканликликларини зохирий эмас, ботиний ёритади. Яъни рухий оламини мухит, давр билан уйгунликда катта фалсафий мушохада асосида теран тахлил килади. Ёзувчининг барча асарлари кучли изтироб асосида курилган. Балким, ардокли адибимиз Уткир Хошимовнинг асарлари кишини бир холатдан иккинчи холатга солишининг сабаби шундадир...
Демак, мавзуимизнинг кахрамони эл ардогидаги адиб- Уткир Хошимов.

Мухтарам Форумдошлар!

Узингизни кизиктирган саволларни мавзуда колдиришингиз мумкин.
Ответить 
Старый 04.09.2008 16:16   #2  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:

Уткир Хошимов

1941 йил 5 августда Тошкент вилояти Зангиота туманида Думбиравот мавзесида таваллуд топган.

1958 йил. Урта мактабни медаль билан битирган.

1964 йил. Узбекистон Миллий университети(уша пайтларда ТошДУ)нинг филология факультети журналистика булимини битирди.Аввал университетнинг сиртки булимида, сунг кундузги булимида укиди ва турли газета тахририятларида ишлади.

Мехнат фаолияти

1959-1960 йиллар. “Темирйулчи" газетасида курьер.

1960 йил. “Кизил Узбекистон” газетасида курьер.

1960-1962 йиллар. “Транспортный рабочий” газетасида таржимон.

1963 йил. “Кизил Узбекистон” газетасида адабий ходим.

1963-1966 йиллар. “Toшкент хакикати” газетасида адабий ходим.

1966-1982 йиллар. “Toшкент окшоми” газетасида булим мудири.

1982-1985 йиллар. Гафур Гулом номидаги нашриёт бош мухаррирининг уринбосари.

1985-1995 йиллар. “Шарк юлдузи” журналининг бош мухаррири.

1995- йил. Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Матбуот ва ахборот кумитаси раиси.

Бугунги кунда "Театр" журналининг бош мухаррири.

Асарлари

1962 йил. “Пулат чавандоз” номли биринчи китоби нашр этилди.

1963 йил 17 апрель. Тунгич бадиий асари - "Турт мактуб" хикояси "Тошкент хакикати" газетасида босилди.

1963 йил, октябрь. Биринчи йирик асари - "Чул хавоси" киссаси "Шарк юлдузи" журналида эълон килинди.

1976 йил. “Бахор кайтмайди” ва “Калбингга кулок сол” китоблари учун Узбекистон Ёшлар мукофоти билан такдирланди.

1983 йил. “Дунёнинг ишлари” асари учун Ойбек номидаги мукофот билан такдирланди.

1986 йил. “Икки эшик ораси” романи учун Республика Давлат мукофоти билан такдирланди.

1990-1991 йиллар. “Шарк юлдузи” журналида мукаддас Куръони каримнинг Узбек тилидаги маъноли таржимасини нашрини чоп этишга бошчилик килди.

1991 йил. Узбекистон халк ёзувчиси унвони берилди.

1991 йил. “Хурмат белгиси” ордени билан такдирланди.

1996 йил. “Мехнат шухрати” ордени билан такдирланди.

2001 йил. “Буюк хизматлари учун” ордени билан такдирланди.
Ответить 
Старый 07.09.2008 04:06   #3  
Known ID Group
Аватар для AbuMuslim
Оффлайн
Сообщений: 1,494
+ 1,248  1,573/654
– 84  166/76

UzbekistanОтправить сообщение для AbuMuslim с помощью YahooАккаунт на TwitterFacebook
Цитата:

1990-1991 йиллар. “Шарк юлдузи” журналида мукаддас Куръони каримнинг Узбек тилидаги маъноли таржимасини нашрини чоп этишга бошчилик килди.
Ўткир ака Куръони карим маънолар таржимаси нашрга чоп этиш бўйича конкурс эълон килинган... Шу хакида батафсил тўхталиб ўта оласизми? Яъни конкурс кай тарзда кечган... иштирокчилар кўп бўлганми, ғолибларни кимлар аниклаган... ва хк... ва билишимча хаййат коммисияси хам бўлган... шу хакида хам тўхталиб ўтсангиз... Рахмат...
Ответить 
Старый 04.11.2008 15:25   #4  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение

"+" от:
Старый 04.11.2008 15:29   #5  
Offline ID
Аватар для Utkir Hoshimov
Оффлайн
журнал "Театр"
главный редактор
Сообщений: 65
+ 42  316/64
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim Посмотреть сообщение
Цитата:

1990-1991 йиллар. “Шарк юлдузи” журналида мукаддас Куръони каримнинг Узбек тилидаги маъноли таржимасини нашрини чоп этишга бошчилик килди.
Ўткир ака Куръони карим маънолар таржимаси нашрга чоп этиш бўйича конкурс эълон килинган... Шу хакида батафсил тўхталиб ўта оласизми? Яъни конкурс кай тарзда кечган... иштирокчилар кўп бўлганми, ғолибларни кимлар аниклаган... ва хк... ва билишимча хаййат коммисияси хам бўлган... шу хакида хам тўхталиб ўтсангиз... Рахмат...
Мукаддас Куръони каримнинг маъно таржимаси биринчи марта замонавий узбек тилида нашр этилиши мамлакатимиз, жамиятимизнинг маънавий хаёти тарихида катта бир вокеа булган деб уйлайман.
Бу юмушга 1989 йилдан бошлаб киришилган. У пайтларда мен «Шарк юлдузи» журналида мухаррирлик килардим. Журнал икки минг нусхага якин чоп этиларди. Куръони каримнинг изохли таржимаси учун хеч кандай конкурс эълон килинган эмас. Биз киргизистонлик таржимон шу сохани биладиган Алоуддин Мансур билан гаплашганимиздан кейин у киши асарнинг маъно таржимасини килдилар. Куръони каримнинг маъно таржимасини куриб чикиш учун махсус тахрир хайъати тузилди. Таржимани олиб тахрири хайъатида куриб чика бошладик. Тахрир хайъатида Ислом дини тарихини, араб тилини чукур биладиган мутахассислар, мамлакатимизнинг етакчи шоир, ёзувчилари, «Шарк» нашриёти матбаа концернининг уша пайтдаги рахбари Ислом Шогуломов ва бошка зиёлилар киритилган эдилар.
Мукаддас китобнинг дастлабки суралари 1990 йилнинг март ойидан эълон килина бошланди. Бу холатни алохида таъкидлаб утиш керак: у пайтларда хали динга алохида эътибор йук , хали мустакилликка эришмаган йилларимиз. Атеизм деб аталмиш кучли мафкуравий курол бор эди. Атеизм факат Ислом динигагина эмас, хар кайси динга карши курашадиган кучли курол хисобланарди . Компартия рахбарлик киларди. . Бу иш осон кечмаслигини яхши билардик, чунки Куръони каримни нашр килиш- динни пропаганда килиш эди.
Хакикатан хам мукаддас китобнинг дастлабки суралари эълон килиниши билан жиддий каршиликлар булди. Шу жумладан, дахрий атеистлар «Узингиз коммунист булиб туриб динни реклама киляпсиз» деган монеликлар булди. Узбекистон Фанлар Академиясининг баъзи «академик»лари катъий туриб, «Куръони карим»ни эълон килиш мумкин эмас, «Куръон» факат араб тилида укилиши керак» деган фикрни билдиришса, яна баъзи бир жохил диндорлар «Куръони карим»ни майдалаб босиш мумкин эмас, факат китоб холида чикариш мумкин», - деб хам айтишди. Биз уларга жавобан, «Хафтияк нима? У Куръонии каримнинг еттидан бир кисми-ку! Шундай экан мукаддас китобни кисмларга булиб чоп этиш мумкин экан-да!!..»- деган жавобни кайтардик.
Купчилик олимларимиз, шу жумладан Алибек Рустамий бизни катъий туриб химоя килдилар.
Шунга карамай, янги ишкал топишади: «Журналингизни биров йиртиб, нопок жойда ишлатса-чи?», «Хой биродар, аллакандай бетамиз нонни ахлат кутисига ташламасин, деб новой нон ёпмай куйиши керакми?» деганингиз билан фойдаси йук. Тахрир хайъати журнални харчанд химоя килмасин, иш жиддийлашиб кетди. Карасак, нашр тухтатиб куйиладиган… Охири Ислом Абдуганиевич хузурига киришга мажбур булдим. Ислом ака хаммасини диккат билан тинглаб, катъият билан,-Бу хайрли ишни тухтатманг!»-дедилар. Шундай килиб мукаддас Куръони каримнинг маънолар таржимаси «Шарк юлдузи» журналида чоп этилди.
Мустакиллика эришгач, бундай хайрли ишлар янада кучайтирилди. Рамазон хайити, Курбон хайитларининг байрам деб эълон килиниши, Бахоуддин Накшбандий мажмуасининг тикланиши, Имом ал-Бухорий хазратларининг хотирасига мислсиз макбара бунёд этилгани, хар йили мукаддас хаж сафарига борувчилар учун шароит ва имтиёзлар яратилгани, Тошкент шахрининг Ислом маданияти маркази деб эълон килинганлиги хамда Тошкент ислом университетининг ташкил этилганлиги ва янги биносининг курилганлиги шулар жумласидандир.

Последний раз редактировалось Ozoda Umarova; 04.11.2008 в 15:33.
Ответить 
Старый 05.09.2008 14:40   #6  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Уткир Хошимовнинг кайси асари сизда купрок таассурот колдирган?
Имкон булса форумдошлар бу борада уз фикр-мулохазаларини баён этсалар.

Саволларни эса имкони булса 11 сентябрь, пайшанба куни соат 17-00 гача колдирсангиз...
Ответить 
Старый 05.09.2008 16:06   #7  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook

Диккат викторина!!!

Хурматли форумдошлар!
Сизларга ушбу мавзунинг викторина саволларини хам хавола килмокдаман. Кимдаким саволларга биринчи булиб тугри жавоб берса, ёзувчи дасхати ёзилган китоб билан такдирланади.
1. Тошкент шахридаги кайси мадраса Уткир Хошимовнинг бобокалони шарафига курилган?
2. Ёзувчининг кайси асари Абдулла Каххор назарига тушган ва эътирофига сабаб булган?
3. Ёзувчининг кайси асарида "Конкус" анхори хакида афсона бор?
4. "Бахор далаларнинг офтобруя этакларидан бошланмайди... Бахор мана шу ердан кабристондан бошланади..."Ушбу сатрлар кайси асарда келтирилган?

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 05.09.2008 в 16:13.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 05.09.2008 19:21   #8  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Behzod Saidov
Оффлайн
Сообщений: 1,088
+ 739  628/355
– 11  3/3

UzbekistanОтправить сообщение для Behzod Saidov с помощью Skype™Аккаунт на Twitter
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
1. Тошкент шахридаги кайси мадраса Уткир Хошимовнинг бобокалони шарафига курилган?
Abulqosimxon madrasasi.

Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
2. Ёзувчининг кайси асари Абдулла Каххор назарига тушган ва эътирофига сабаб булган?
"Cho'l havosi"

Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
3. Ёзувчининг кайси асарида "Конкус" анхори хакида афсона бор?
"Bahor qaytmaydi". "Dunyoning ishlari"da ham bu anhor qatnashgan bir-ikki epizodlar bor edi...

Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
4. "Бахор далаларнинг офтобруя этакларидан бошланмайди... Бахор мана шу ердан кабристондан бошланади..."Ушбу сатрлар кайси асарда келтирилган?
"Dunyoning ishlari"

Последний раз редактировалось Behzod Saidov; 05.09.2008 в 19:24.
Ответить 
Старый 06.09.2008 16:14   #9  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Behzod Saidov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
1. Тошкент шахридаги кайси мадраса Уткир Хошимовнинг бобокалони шарафига курилган?
Abulqosimxon madrasasi.
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
2. Ёзувчининг кайси асари Абдулла Каххор назарига тушган ва эътирофига сабаб булган?
"Cho'l havosi"
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
3. Ёзувчининг кайси асарида "Конкус" анхори хакида афсона бор?
"Bahor qaytmaydi". "Dunyoning ishlari"da ham bu anhor qatnashgan bir-ikki epizodlar bor edi...
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
4. "Бахор далаларнинг офтобруя этакларидан бошланмайди... Бахор мана шу ердан кабристондан бошланади..."Ушбу сатрлар кайси асарда келтирилган?
"Dunyoning ishlari"
Викторина саволларига Бекзод Саидов тугри жавоб топдилар.
Ответить 
"+" от:
Старый 24.09.2008 14:47   #10  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Behzod Saidov Посмотреть сообщение
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
1. Тошкент шахридаги кайси мадраса Уткир Хошимовнинг бобокалони шарафига курилган?
Abulqosimxon madrasasi.

"Cho'l havosi"

"Bahor qaytmaydi". "Dunyoning ishlari"da ham bu anhor qatnashgan bir-ikki epizodlar bor edi...
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
4. "Бахор далаларнинг офтобруя этакларидан бошланмайди... Бахор мана шу ердан кабристондан бошланади..."Ушбу сатрлар кайси асарда келтирилган?
"Dunyoning ishlari"
Викторина саволларига Бекзод Саидов тугри жавоб топдилар.
Маълумингизким, Бехзод Саидов викторина саволларига тугри жавоб топган эдилар.

Хурматли Бехзод Саидов!

Мухтарам ёзувчимизнинг тухфаларини 2008 йил 26 сентябрь, соат 11-00 да ZiyoNet томонидан утказиладиган тадбирда кабул айлагайсиз деган умиддамиз.
Ответить 
"+" от:
Ответить

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»

Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх