|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Умумий бўлим Ҳеч қайси бўлимига кирмаган мавзулар... |
| Результаты опроса: UUA - 2010 муносабати билан бўладиган форумдошлар учрашувига муносабатингиз? | |||
| Розиман ва албатта иштирок этаман. |
|
19 | 65.52% |
| Натижаларни форум орқали эълон қилишнинг ўзи етарли. Учрашувга ҳожат йўқ. |
|
5 | 17.24% |
| Қаршиман. Бу форумдаги бўлинишга олиб келади! |
|
0 | 0% |
| Менга фарқи йўқ! |
|
5 | 17.24% |
| Голосовавшие: 29. Вы ещё не голосовали в этом опросе | |||
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 |
|
Абитуриент
Ораликдаги тушунча!
Сообщений: 3
+ 6
0/0
– 0
0/0
![]() |
Ассалому алейкум! Узок муддатлик танаффусдан кейин яна форумдаман. Негадур эски логин(ElyorTB)имни паролини эслай олмадим. Администраторга хат ёзгандим афсуски четда колиб кетти. Нима булганда хам яна дустлар фикрини укиш, фикрлашиш марокли. Янгиликларни кутиб коламан.
|
|
|
Ответить |
|
|
#5 |
![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Саноқли дақиқалардан сўнг тантаналар бошланади. Мен эса пайтдан фойдаланиб натижаларни эълон қиламан.
Энг яхши ҳозиржавоб иштирокчи: Тан олиш керак, форум ҳувиллаб қолган кезларда ҳам энг охирги пост муаллифи сифатида бу форумдошнинг исмларини ўқир эдик. Дарвоқе, “Реал заковат” лойиҳасини давом эттиролмай ёлғизлатиб қўйганимиз учун унинг олдида ҳамон тилимиз қисиқ. Янги йилда ушбу мавзуни балки яна кўтариш керакдир. Хуллас, сўз билан мўлжални бехато урадиган иштирокчи – Омон! Энг яхши ташаббускор иштирокчи – камина. Брежнев ўзига ўзи Қаҳрамон унвонини берган экан Энг қувноқ иштирокчи – ушбу номинация Омон ака ва Гулнора Воисова ўртасида роса талаш бўлди. Гендер тенглик деб талашадиган аёллар аслида ана шу чиройли ном остида эркаклардан ўзишни кўзлашса ажаб эмас! Хуллас, ғолибимиз – Гулнора Воисова. Нима ҳам дердик, Зайнабга йўлиққунча Кумуш ҳам роса қувноқ бўлган дейишади! ![]() Талабларга биноан, энг меҳрибон иштирокчи ( фирменная (С) Кичкина табиб. Лондондан келажак совға муборак! Энг яхши танқидий фикрлар муаллифи – шубҳасиз Гран Прига арзийдиган номинация аслида мана шу! Чунки, ўринли ва факт-далилларга асосланган танқид учун нафақат билим ва малака, балки отнинг калласидек юрак ва кинояларни қўллаш санъати ҳам керак! Жаҳонгир акадан, қисқаси ЖХдан атиги 1 тагина овоз билан илгарилаб кетган Бекмирзо ушбу номинация ғолиби!!! Энг яхши холис иштирокчи – форумининг ўзбекзабон иштирокчилари учун жорий йилда ўзини танита бошлаган ва ҳамон бироз сирли “калародо”лик акахон Раҳимжон оға етти ўлчаб бир кесадиганлар хилидан чиқиб қолди. Акс ҳолда, холис деган таърифни қўлга киритармиди? Ғолиб – Соlarado! Энг кўп ахборот ресурслари эгаси – ZiyoUz порталининг муаллифи Абдулазиз мавзуларга нисбатан муносабатини билдиришнинг энг оғир, аммо савобли усулини танлаган. Яъни у жавоб сифатида турли ахборот ресурслари, бадиий адабиётлар ва илмий мақолаларни Интернетга киритиб, шу орқали бизга тақдим қилиб келаётганлиги ҳар қанча олқишга сазовор. Беминнат хизматлари сабаб у ушбу номинация ғолиби. Эътироф этиш лозим-ки, Абу Муслим ҳам ушбу номинацияда асосий даъвогарлардан бири сифатида кураш олиб борди. "Қизил китоб" учун энг муносиб номзод - Ярми ҳазил маънодаги ушбу номинация аслида бироз жиддий! Чунки, “Қизил китоб”га кириш ҳеч қачон шараф бўлолмайди. Форумда кўриниш бермаслик танқислик бўлиши мумкин, аммо ноёблик дегани эмас! “Даҳо”миз Маэстронинг сўнгги пайтларда фаоллашиб қолгани ўзининг “зарар”ига ишлади! Улоқ Ҳусниддин Атода кетди! Ушбу номинацияга номзоди қўйилганлардан ноёб фикрлари билан қатнашишни канда қилмасликларини сўраб қоламиз. Йил кашфиёти – сафимизга зиёли ва илғор фикрловчи иштирокчиларнинг келиб қўшилиши форум савиясини оширишга ҳам ўз ҳиссасини қўшади. 2010 йилда номзодларимиз тимсолида форумга кавсар сувидек тиниқлиқ, ялпиз ҳидидек қадрдонлик кириб келмоқда десак янглишмаймиз.. Кавсар ва Пфферминзе ушбу номинацияда асосий номзодлар сифатида кураш олиб боришди. Ғолиблик эса Кавсарга насиб этди! Йилнинг энг ижодкор иштирокчиси – ортиқча изоҳ ва таърифларсиз Маъсуд! Айрим номинацияларда ғолибларга совға ваъда қилаётган бу иштирокчимизга айтмоқчи бўлганимиз – энг яхши совға ўзларининг шеърий тўпламлари! Умид қиламизки. 2011 йил Маъсуд Маҳсудовнинг илк китоби чиққан йил сифатида тарихда қолади! Турли номинацияларда ғолиблик учун 30 дан ортиқ форумдошларимизга сўровномада ово беришган. Эътиборли, жиҳати шундаки фақатгина Жасурбек Ўринбоев бошқаларга нисбатан бир пайтнинг ўзида энг кўп, яъни 5 та номинацияда иштирок этди. Ғолибларни табриклаймиз! Последний раз редактировалось Husen; 18.12.2010 в 12:02. |
|
|
Ответить |
|
|
#9 | |
![]()
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
|
#10 | |
![]() |
Цитата:
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 20.12.2010 в 12:25. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|