|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Результаты опроса: РЭП нинг болаларга таъсирини кандай изохлайсиз? | |||
Ёмон. Болаларда эгоизм, енгил-елпи хаётга интилиш ва атрофга бефарклик кучаяди |
![]() ![]() ![]() ![]() |
10 | 45.45% |
Яхши. Болаларда мустакил фикрлаш ва ўз-ўзига эътибор эртарок шаклланади |
![]() ![]() ![]() ![]() |
1 | 4.55% |
Бетарафман. РЭП нинг бошка санъат турлари ва мусикий йуналишлардан ажралиб турадиган хусусияти йук. |
![]() ![]() ![]() ![]() |
3 | 13.64% |
Яхши томони хам бор, ёмон томони хам бор. |
![]() ![]() ![]() ![]() |
10 | 45.45% |
Опрос с выбором нескольких вариантов ответа. Голосовавшие: 22. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#243 |
![]() ![]() ![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Манимча тарбияга боглик. Информацияни факат ТВ, радио ва бошка оммовий манбаалардан эмас, балки мактаб кутубхоналаридан олиш имкони булиш керак.
Масалан сизни мактабингизда фонотека борми, фонотекада узбек мумтоз куйлар туплами чи? Шунинг учун хар бир зиёли, в том числе учитель, бунга уз хиссасини кушиши керак. Шунда, "мана бу яхши, бу эса этиборга сазовор эмас" демай, хар бир киши узига ёкканини танлашга имкон яратилади. Курук гап булмаслиги учун, личкага эл. адресингизни юборинг. Абдурашиджон Хундибаев уюштирган бир тадбир учун дискалар тайёрлаб куювдим, бир нусхасини Коракуллик "коракузларга" юбораман. Дискаларни бирида дунъедаги опера театрларни расми, классик куйлар ва хоказо бор. Хар канча викторина утказиш имконияти булади. Тупламга форумдош Маъсуджон, Хуснутдин ато такдим этган мумтоз куйлар хам кирган. Балки янада бойитамиз йигитлар билан. Последний раз редактировалось Colorado; 28.03.2011 в 10:48. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#244 | ||
![]() ![]() ![]() |
Цитата:
![]() Цитата:
|
||
|
Ответить |
![]() |
#246 | |
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Цитата:
![]() Мана бу ерда роса фикрингизни баён қиладиган жой бор эканда ![]() |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#248 |
![]() |
Шайтоннинг «қироати»
Кўпгина хонандаларимизнинг бемаъни қўшиқлар билан ўзбек санъатини расволаштиришга «хизмат» қилаётгани ҳақида энг танбал журналистлар ҳам ёза билдилар. Аммо муаммо фақат қўшиқларнинг маъноси саёзлигида ҳам эмасга ўхшайди. Маъноси саёз қўшиқлардан ҳам кўра маънавиятга зарарли таъсир этувчи қўшиқлар бор. Айрим аёл хонандалар алламбало либослар кийиб олиб, ўзини минг оҳангжамага соиб, бошқаларнинг «девор»идан ҳам бемалол бўйлайверадилар: «…Бунча ширин ўзга боғнинг олмаси…», «…Яна ўзимга қайтиб келасиз, бўйдоғим…» Аммо эркак хонандаларимиз ҳам бу борада ортда қолаётганлари йўқ. Таниқли хонанда Равшан Комиловнинг «Озодани севаман» қўшиғи машҳур бўлган эди. Қўшиқ матнида айтилади: «Озоданинг бир ўғил, бир қизи бор, Мен ҳалиям севаман шу Озодани…». Ие, бировнинг хотинини севиш қачондан буён айб бўлмай қолдики, биз буни бемалол қўшиқ қилиб айтсак! Шу қўшиққа ишланган клипда болалари билан эрининг машинасига чиқаётган «Озода»ни ўша «ошиқ йигит» ташна нигоҳлари билан кузатиб қолади. Бировнинг хасмига ютоқиб тикилишни севги демайдилар, бу ҳолатнинг бошқа номи бор… Водийлик таниқли хонанда Абдужалил Қўқонов эса «Гўзалим, бу кеча мен билан қолинг…» деб хониш қиляпти. Қўшиқларни катта-ю кичик тинглайди, ҳар ким ўзича тушунади. Бу мазмундаги қўшиқлар ҳали оқ-қорани яхши танимайдиган ёшларни нафсоний ниятлар етовига солиб қўймайди, дея оласизми? Ҳатто оқ-қорани таниганларнинг кўнглига ҳам шайтон ғулғула сола олиши тайин-ку… Бунақа қўшиқларни оила даврасида тинглашга ҳам андиша қиласан киши. Ўйлаб кўринг-а, қайнота келини билан бир дастурхон бошида ўтирганида радиодан бир эркак хонанда: «Гўзалим, бу кеча мен билан қолинг… Сизни ўзингизга қайтиб бераман…» деб турса, қандай бўлади! Бир шоир севганига етишолмай, бошқасига уйланиб, «дард» ичида қолган эркак тилидан «…Ёнимда ётади мунис бир аёл, Фақат у сен эмас, у гўзал бошқа… Не қилай ёнига киргим келмайди…» ва ҳоказоларни ёзибди. Озодбек Назарбеков уни қўшиқ қилиб айтди. Бир эркакнинг кўнглидаги армони, бировга айтса бўлмайдиган дарди куйга солинди. Зал тўла одам «сел» бўлиб тинглайди. Кимларнингдир «яраси» янгиланади… Яна ўша гап, бунақа қўшиқларни ҳам оила даврасида ёки эркак-аёл аралаш йиғилган давраларда тинглаб бўлмайди. Ҳарқалай, шоирлар ҳам дунёда бировга ошкор қилинмайдиган, айтса айб бўладиган сирлар борлигини ва уларни шеърга солиш калтабинлик саналишини унутмасалар яхши бўларди… Баъзи бемаъни қўшиқларни эшитиб қолганимда, муқаддас китобларда келтирилган ривоят ёдимга тушади. Ўша ривоятга кўра, Шайтон лаънатланиб, Аршдан қувилгандан кейин, Аллоҳдан ўзига кўпайиш учун жой, «ибодатгоҳ» (одамларни ўзига сиғинтириш учун) ва «қироат» сўрабди. Аллоҳ таоло одамларнинг ўсган тирноқлари остини шайтонга кўпайиш учун макон қилиб берган экан, шайтоний «ибодатгоҳ» сифатида бозорларни берибди. «Қироат» сифатида эса шайтон қўшиқларни олган экан… Эҳтимол, киши кўнглига гуноҳни ёқимли туйғу тарзида сингдираётган айрим қўшиқлар чиндан ҳам шайтоннинг «қироат»идир… Шу кетишимиз бўлса, яқинда қўшиқларимизга ҳам «16 ёшга тўлмаганларнинг тинглаши тақиқланади», деган қоидани жорий қиламиз, шекилли… Манба: www.mgpress.org |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#250 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Биз мактабда ўқиган ўтган асрнинг 70-йилларида шунақа аталар эди-да. Дарс жадвалига ҳам "Ашула" деб ёзиб қўйишгани ёдимда. Билмадим, мусиқа асбоби топилмаганми, бирор марта ўша ашула муаллимимиз жилла қуриса чилдирма кўтариб кирмаган... Аммо дарсларимиз завқли ўтарди.
Шу тобда "Болалигим, сени соғиндим" деган қўшиқ ёдимга тушди. |
|
Ответить |
|