|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Школы Школьные темы |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#243 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
|
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#244 | ||
Сообщений: 574
+ 440
311/211
– 78
27/20
![]() |
Мени сизга бераётган маслаҳатим ва тўғрилашларимни бошқача тушиняпсизми дедим. Фақатгина дини билиш билан инсон маънавиятли бўлиб қолмайди + тўғри эътиқодга ҳам эга бўлиши керак. Нақонуний пул йиғиш, кимнидир ҳаққига ҳиёнат қилиш, таълим муассасидаги низомларга амал қилмаслик қонунан нотўғри эканини билади, дин ҳам буни оқламайди лекин буни қилишяпти. Бу тўғри эътиқод йўқлигидан.
Ҳар бир хақийқатда маънавиятли инсон солиҳ амалларни албатта қилади. Ўзи учун, жамият учун, келажак учун фарзандлари учун қилади албатта. Пешона тери бн топилганлари ҳалоли бўлсин, лекин кимдир қонуний иш қилмаса албатта унга тўсиқ бўлиш керак.
__________________
Nur bor joyda soya bor. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#247 |
![]() ![]() ![]() |
Айтайлик ўқитувчи ўқувчи орқали «Фалон сўм бериб юборинг» деб тайинлади.
Бошладик: 1. Биринчи навбатда мактабга ташриф буюриб, тегишли ўқитувчи (одатда, синф раҳбари) ҳузурига кирилади ва нима сабабдан пул сўрагани аниқланади. Дейлик у: - ўқувчиларга Наврўз байрамига бағишланган расмлар чиздириш учун ватман қоғоз оламан; - синф хонаси ва жиҳозларини ўрта таъмирдан чиқараман; - тунги навбатчиликда туришга имконим йўқ. Бинобарин, йиғилган пулни директорга киритиб бераман, ўрнимга бошқа бировни қоровул сифатида ёлласин; - мактаб, шу жумладан, синф зиммасига қора ва рангли металл чиқиндиларини топшириш вазифаси юкланган. Пулни директорга киритиб бераман, у эса тегишли жойдан мактаб металл чиқиндиларининг тайинланган миқдорини топширганлигини тасдиқловчи сохта маълумотнома сотиб олиб, ҳисобот беради каби минг бир баҳоналардан бирини келтирди. 2. Тегишли масала кун тартибига чиқарилган, синф раҳбари иштирок этган ота-оналар мажлиси ўтказилиб, мажлис баённомаси белгиланган тартибда расмийлаштирилади. Ушбу баённомага ота-оналар қўмитасининг раиси ва котибидан ташқари, синф раҳбари ҳам имзо чекади (изоҳ: айрим «крутой» ота-оналар бундай «арзимас» ишларга аралашишни истамай, тайинланган пулни бериб қутулишни афзал билади ва одатда, уларнинг фарзандлари аълочи бўлади ёки ўқув материалини талаб даражасида ўзлаштириши учун ўқитувчи томонидан нисбатан кўпроқ эътибор қаратилади). 3. Ота-оналар қўмитаси ёки ота-оналарнинг барчаси мактаб директорининг номига расман мурожаат йўллайди. Ушбу мурожаатга мажлис баённомасининг кўчирмаси илова қилинади. Мурожаатда синф раҳбарининг хатти-ҳаракатлари, яъни тегишли муаммони ҳал этиш учун ота-оналардан пул йиғаётгани қонуний асосга эга ёки эга эмаслиги ҳақида тушунтиришлар бериши сўралади (изоҳ: мурожаат икки нусхада расмийлаштирилади. Негаки, аксарият ҳолларда ўхшаш мурожаатлар жавобсиз қолади, иш юритиш бўлимида қайд этилмайди). 4. Фараз қилинг, мактаб директори мурожаатга расман жавоб берди ёки ота-оналар мажлисини уюштириб, синф раҳбари берган тушунтиришлардан кўп фарқ қилмайдиган тушунтиришлар берди. Булар ҳам мажлис баённомаси сифатида расмийлаштирилади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#248 |
![]() ![]() ![]() |
5. Ота-оналар қўмитаси ёки ота-оналарнинг барчаси туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига расман мурожаат йўллайди. Ушбу мурожаатга мажлис баённомаларининг кўчирмалари илова қилинади. Мурожаатда мактаб маъмуриятининг хатти-ҳаракатлари, яъни тегишли муаммони ҳал этиш учун ота-оналардан пул йиғилаётгани қонуний асосга эга ёки эга эмаслиги ҳақида тушунтиришлар бериш сўралади (изоҳ: ҳар эҳтимолга қарши ушбу мурожаат ҳам икки нусхада расмийлаштирилади).
6. Яна бир бор фараз қилинг, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мурожаатга расман жавоб берди ёки бўлим вакили мактабга ташриф буюриб ота-оналар мажлисини уюштирган тарзда мактаб маъмурияти берган тушунтиришлардан кўп фарқ қилмайдиган тушунтиришлар берди. Буларни ҳам мажлис баённомаси сифатида расмийлаштирамиз. 7. Пул йиғилиши қонуний эканлигига ишонч ҳосил қилмаган ота-оналар қўмитаси ёки ота-оналарнинг барчаси вилоят халқ таълими бошқармасига расман мурожаат йўллайди. Ушбу мурожаатга мажлис баённомаларининг кўчирмалари илова қилинади. Мурожаатда мактаб маъмурияти ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг хатти-ҳаракатлари, яъни тегишли муаммони ҳал этиш учун ота-оналардан пул йиғаётгани қонуний асосга эга ёки эга эмаслиги ҳақида тушунтиришлар бериши сўралади (изоҳ: ҳар эҳтимолга қарши ушбу мурожаат ҳам икки нусхада расмийлаштирилади). 8. Яна ўша аҳвол. 9. Синфнинг тиниб-тинчимаган ота-оналар қўмитаси ёки ота-оналарнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига расман мурожаат йўллайди. Ушбу мурожаатга мажлис баённомаларининг кўчирмалари илова қилинади. Мурожаатда мактаб маъмурияти, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ва вилоят халқ таълими бошқармасининг хатти-ҳаракатлари, яъни: - ўқувчиларга Наврўз байрамига бағишланган расмлар чиздириш учун ватман қоғоз харид қилиш; - синф хонаси ва жиҳозларини ўрта таъмирдан чиқариш; - ўқитувчи тунги навбатчиликда турмаслиги учун қоровул ёллаш; - мактаб, шу жумладан, синф зиммасига қора ва рангли металл чиқиндиларини топшириш вазифасини сохта маълумотнома харид қилган тарзда ҳал этиш каби минг бир мақсадда ота-оналардан пул йиғилаётгани қонуний асосга эга ёки эга эмаслиги ҳақида тушунтиришлар бериш сўралади. Ишончим комилки, юқорида санаб ўтилган поғоналардан бири ота-оналардан пул йиғиш амалиётини албатта тўхтатади, акс ҳолда, расмийлаштирилган барча материалларнинг асл нусхалари прокуратура органларига тақдим этилади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
|