|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#241 | ||
Хоразмда эчкини геччи дейишади, ёстикни така, тогани дойи, пашшани чивин, чивинни пашша, каттани улли, узидан катта одамни ёшулли, пешонани манглай, шурпешона иборасини манглайи кора дейишади. Ёстик сузини хар жойда хар хил, такия, така, бел, болиш дейишади.Бухорода бошим огриди деганни майнам чикди дейишади. Жинни сузи Каршида девона, кишлок жойларда тентак дейилади. Пайпокни жанубий вилоятлардаги кипчок уруглари жилап дейишади, шунингдек йиглаб сузи хам жилап деб гапирилади. Дуконга бир бола (бола сузи хам жанубда бачча дейилади) бориб сотувчига пул бериб, битта жилап беринг деса сотувчи кузини укалаб " ...у-у-у-у.... у-у-у-у-у... Булдима? энди борайбер баччам!", - дебди. Кунгиротлар (Кашкадарёни Дехконобод, Сурхондарёни Бойсун, Шеробод ва бошка туманларда) дедим, айтдим, килдим ва бошка шу каби сузларни деб эдим, ойтиб эдим, киб эдим... дейишади. Улар пастни тубан дейишади. Асосан тогда яшовчи кунгиротлар, бошка жойга бориб кайтаётган танишларини учратишса, " Ха, фалончибой тубанлаб эдингизма?", - деб сурашади. Шева хакида гап кетганда яхшиси мана шу жойда маълум бир шевада ёзишган маъкул, чунки хотирага хар хил шевалардаги хамма сузлар хам келавермайди. Агар уша шевада ёзилса харкалай хар бир сузни уйлаб ёзишга тугри келади. Мен шу уринда бир шеъримни ёзмокчиман. Уни бахолаш сизларга хавола:
Ўзбегим тили ширин Она юртим – Нуристон! Чаманзор богу-бустон, Хар гушаси гулистон, Тенги йук Узбекистон. Узбегим тили ширин, Сузида мехр яширин. Ёшу-кари успирин, Сизлашади бир бирин. Бир дарахтда юз мева, Тилини безар шева. Ховва, деб эдим, вотти, Олуттию келопти… Бошида дуппи, калпок, Белбог, кийик белида, Узбегу коракалпок, Мехмондустлик феълида. Дехкон, богбон ва чупон, Эгнида туну чопон, Жанубда куйлар бахши, Водийда пайров яхши. Купкари булар улок, Чашма дейилар булок, Акани дерлар ога, Дойи дейилар тога, Урфу одат кийимда, Оханрабо куйида, Фарк бор курган уйида, Хатто килган туйида. Гуё халким буйнида, Товланар гузал маржон. Кушиги, уйинида, Мазмун бор олам жахон. Баходирхон Султон |
|||
|
Ответить |
6 "+" от:
|
![]() |
#244 |
![]() ![]() |
Шевалар билан боғлиқ бир нарса эсимга тушиб кетди... 1999 йил, Анжандан нон шаҳрига эндигина кўчиб келганман, 25га кириб-кирмаган қизиққон йигитман. Ундан аввал ҳам кўп марта келган эдим, лекин тошкентликлар билан унча кўп гаплашмаган, шевани яхши билмас эканман... Хуллас, келганимнинг эртаси ё индинига скверга шахмат ўйнагани бордим. Шахмат териб ўтирган кишилардан бири мендан "Ўйнисамми?" деб сўради. Умуман кутмагандим бундай гапни, бирпас карахт бўлиб қотиб турдим, нима дейишни билмай. Гап шундаки, Андижонда (ва билишимча умуман Водийда) нотаниш одамга сенсираб гапириш жиддий қўполлик ҳисобланади. Ҳатто нотаниш ёш болага ҳам сизлаб гапирамиз. Ўша кишининг "қўполлигига" очиғи жуда ғашим келган, мен ҳам сенсираб жавоб қайтарганим эсимда
![]() Шу билан бирга, Андижонда 1 киши ҳақида учинчи шаҳсда гапирилганда кўплик ишлатилмайди. Яъни, "дадамлар келдилар" дейиш одат эмас, "дадам келди" дейилади ва бу хурматсизлик ҳисобланмайди. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#245 | |
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Цитата:
![]() Масалан: Дилмуроджон, Беҳзоджон, Дилмуҳаммаджон каби ![]() |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#246 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
![]() "Rus-o'zbek-tojik" forumi bo'lib[/MOD] |
|
|
Ответить |
![]() |
#249 | |
![]() ![]() |
Цитата:
![]() |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#250 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Nigora opa, rostdan ochsak bo'ladimi? Yaxshi fikr lekin. Faqat tojik shevalarini taqqoslaganda, ularni tarjimalarini ham berib borish kerak. Ana o'shanda yaxshiroq bo'ladi menimcha.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
Ответить |
|