|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#2485 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Тан олиб айтишим керак, тўғриси ҳеч нарса тушунмадим..Балки Маҳмуд ака ўзингиз таржима қилиб, шарҳлаб берсангиз бўлармиди? (балки, шевададир, балки эски туркий тилдами бу сўзлар: "навратинни", "напрамач", "наргайи", "наққод"). "Наққод" сўзини бошқа адабиётларда ҳам кўп учратганман..классикада.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#2486 | |
|
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Цитата:
Шу йиғган сўзларимни бир китоб қилиб чиқариш умидида ҳозир охирги амалий ишларни олиб бораяпман. Баҳру байтда н ҳарфига тўғри келадиган бирор шеърни қидиришдан кўра бир мана шу антиқа сўзлар ёрдамида тўртлик битгим келди ва уни сизларнинг ҳукмингизга ҳавола қилган эдим. Тўғри, уларни ҳозирги замон ўқувчиси учун изоҳлаш зарурга ўхшайди. Аммо қайтариб айтаман,бу сўзлар ўзимизнинг тил бойлигимиздан. Найни оч сариқ ранг Навратин аёллар билагига тақадиган кенг, йўғон билакузук Намиқ хунук Напрамач ўзбек уйларида тўшаладиган тўшанчи тури Нарасак аслида но расо сўзидан бўлса керак, бизда бу лапашанг, найнов маъноларида ишлатилади Наргайида хулқида, миясида, тақдирида деган сўзларга тўғри келади Наққод қадимги давлатчилигимиз давридан биён бу сўз қалбаки пул, олтиннинг ўрнига кимсандан пул тайёрлаб келган қаллобларни тутиш билан шуғулланувчи лавозимдаги ходимни билдиради. Улар ўз ёнларида олтинни кимсандан, яъни бронзадан ажратадиган маҳак тошларини олиб юрганлар. Последний раз редактировалось Mahmud Jurat; 10.08.2012 в 13:07. |
|
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#2487 | |
![]() |
Цитата:
Тўру этку бўлғай будунға кўлук. Кўнилик уза сан туру кал туру, Туру бирла беклик турур, ал ўру... Юсуф хос Ҳожиб |
|
|
|
Ответить |
|
|
#2488 |
|
Умид ила очилди кўзлар,
Мужгонларда ёш гўё шабнам. Сен томонга шошилди сўзлар, Қайтмадингми ҳали, ёргинам? Сенсиз ўтган кунлар, тушларим - Менга далда, бўлдилар суянч. Исмингдадир қувонч, хушларим, Ёдинг аро изладим юпанч. Кун санадим ёш бола мисол, Умид гулин тутиб тунларга. Ўнгимда ҳам беғубор висол, Ҳавас қилдим дил-бутунларга. Ҳадям менинг, олий инъомим - Хабарингга турибман муштоқ. Кўз қувончим, абадий Ёрим, Куттирмагин, ёза қол тезроқ...(с)
__________________
Ният хайр - оқибат хайр... |
|
|
|
Ответить |
|