Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 17.12.2012 16:30   #231  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Оффтоп:
Цитата:
Сообщение от Ustoz Посмотреть сообщение
Qoyilman, hamma narsaga gap topib berasiz, ammo har doimgiday savol baribir javobsiz qoldi. Ko`p idoralarda sizga o`xshaganlar o`tiribdi, shikoyat qilib borasan, qo`yningni puch yong`oqlarga to`ldirib chiqarib yuborishadi, ish esa surgalib yuraveradi.
Электр кўп ўчяпти, газ йўқ, уйдан кўра кўча иссиқ, мурожаат қилинса ҳар хил важларни қилишади, нимагадир муаммони бартараф қилиш чорасини кўришмайди.
Har qishda shu bo‘lar takror,
Har qish ham shunday o‘tadi,
Qancha tirishsam ham u beor
Yellar meni aldab ketadi. (C)
Мавзудан ташқари ёзганим учун узр, Ustoz нинг гапларини ўқиб шуларни ёзгим келди.Бундай шароитда яшаш жонга тегдида, яна XXI асрда.
Бу ердаги талабаларнинг ижод намуналарида фақат фаровонлик ва яна шунга ўхшаш нарсалар

Последний раз редактировалось myu; 17.12.2012 в 16:35.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 17.12.2012 16:58   #232  
Аватар для Sparc
Оффлайн
Сообщений: 1,096
+ 1,249  922/478
– 100  32/25

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от myu Посмотреть сообщение
Бу ердаги талабаларнинг ижод намуналарида фақат фаровонлик ва яна шунга ўхшаш нарсалар
2013 йил "Фаровон турмуш" йили деб эълон қилинди, илоҳим шундай ҳам бўлсин.

Лекин, тасаввур қиляпман, юзлаб, минглаб бюджет ташкилотлари, корхоналарда "Фаровон турмуш" йили дастурини ишлаб чиқиш бошланади. Дастурлар ишлаб чиқилганидан сўнг энг қуйи поғонадан юқорига тасдиққа юборилади, кейин ҳар ой, ҳар чоракда дастур ижроси бўйича ҳисоботлар тайёрланади ва ҳоказо. Қанчадан- қанча қоғоз, меҳнат соатлари ушбу юмушга бағишланади.

Ҳар йилни бирор мақсад учун бағишлаш албатта яхши тадбир, лекин бу тадбирлар кўпроқ қоғозда эмас, амалда бўлгани яхши.
Ответить 
3 "+" от:
Старый 17.12.2012 17:36   #233  
Аватар для myu
Оффлайн
Сообщений: 508
+ 634  332/169
– 42  12/9

UzbekistanОтправить сообщение для myu с помощью ICQ
Цитата:
Сообщение от Sparc Посмотреть сообщение
Лекин, тасаввур қиляпман, юзлаб, минглаб бюджет ташкилотлари, корхоналарда "Фаровон турмуш" йили дастурини ишлаб чиқиш бошланади. Дастурлар ишлаб чиқилганидан сўнг энг қуйи поғонадан юқорига тасдиққа юборилади, кейин ҳар ой, ҳар чоракда дастур ижроси бўйича ҳисоботлар тайёрланади ва ҳоказо. Қанчадан- қанча қоғоз, меҳнат соатлари ушбу юмушга бағишланади.
Айтганиз келсин, кўп қаватли уйда яшайман, у ерда сув, газ, электр бўлмаса яшашнинг хожати йўқ.Адашмасам ширкатдан уйлар қишга тайёр деб хисобот берилса керак, аммо амалда йўқ, шунинг учун ... яна билмадим.
Ответить 
Старый 17.12.2012 20:13   #234  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
ЭРГАШ ОТА НАВОЛАРИ

Изланувчан ижодкор Шоҳиста Болибекова миллий анъаналаримиз мавзуидаги мақолалари билан қатор нашрларда ўз овозига эга бўлаётган умидли қаламкаш. “Истиқлол сари” газетасида мақолалари ёритилган. Унинг “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Қишлоғим тилсимлари” сарлавҳали мақоласи эьлон қилинган.

* * *

Эргаш ота ким деб ўйлаётгандирсиз-а? У ўтган асрда бетакрор халқ ўйинлари билан ўзларидан катта мерос қолдирган буюк шахсларимиздан бири. Унинг ижодий мероси ҳақида адабиёт дарсларида ўқиганмиз.
Эргаш шоир замонамизнинг буюк достончиси, моҳир санъаткори ва халқ орасида “булбул” номи билан машҳур бадиҳагўй ижодкор бўлгани яхши маълум. .
Бу улуғ шоирдан бизга 9 та анъанавий, 2 та замонавий достон, 2 та сурат ва жуда кўп достончиликка оид фикрлари мерос бўлиб қолган.
Эргаш ота 1868 йили Самарқанд вилояти Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келган. Унинг 7 ота бобоси ҳам достончи бўлган.
Эргаш отанинг ўзи тўғрисида айтиб қолдирган бир мисра байтига эътибор қаратамиз:
Мен чечанман, ўзим сўзнинг устаси,
Мендан қолган катта шоир нусхаси.
Етти пуштим бари шоирга катта,
Уларнинг сўзининг йўқдир қисқаси.

Шоир айтганича бор, Қўрғон достончилик мактаби уч асрдан кўпроқ вақтдан бери ўз анъаналарини давом эттириб келмоқда.У достончилик таълимотини дастлаб отасидан, кейинчалик мадрасаларидан ўрганган. Ўзининг ижодини Пўлкан шоир, Фозил Йўлдош ўғли билан олиб борган.
Эргаш шоир укасининг вафотидан сўнг ижодга яна ҳам берилиб кетади. У бутун ҳаёти давомида ўз ватани, она юртини севди, эъзозлади. Қалбидаги муҳаббатни ижро этаётган достонларидаги хатти-ҳаракатини кўрсатиш орқали ифодалади. Унинг ижоди репертуари бой ва ранг-баранг. Шоир “Кунтуғмиш”, “Гўрўғлининг туғилиши”, “Алибек билан Болибек”, “Авазхон”, “Ошиқ Ғариб” каби 30 га яқин достон ва термаларни ёд билган ва уларнинг янада гўзаллашиши учун курашган. У достонларни куйлаш билан биргаликда ўзи ҳам ижод қилган.

Шоҳиста БОЛИБЕКОВА,
ЎзМУ Журналистика факультети талабаси.
Ответить 
Старый 18.12.2012 10:15   #235  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Тилланисо Эшбоева, Дилбар Райимжонова, Сирожиддин Сотволдиев каби кўплаб изланувчан ва интилувчан талабалар форумимизга аъзо бўлиш мақсадида устозининг устози - Ибрагим оғага мурожаат қилишибди! Яқин орада сафимиз теран фикрли ижодкор ёшлар ҳисобига кенгайишидан умидворман.
Ответить 
Старый 18.12.2012 10:17   #236  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Азиз ижодкор талабалар!
Танқид келажакнинг мевасидир. Ижодий машқларингизни эътибор билан ўқиб, хатоларингизни кўрсатиб, таҳлил қилаётган устозингизнинг форумдошларидан миннатдор бўлишларингизни ва келгуси ижодингизда улардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда қалам тебратишингизни истардим.
Эътироф этиш керакки, сўнгги пайтларда ижодий машқларингизга нисбатан билдирилаётган фикрларнинг аксарияти тўғри, мушоҳадаларга бой! Бу фикрлар сиз учун ўзига хос маҳорат мактаби сабоқларидир. (Устозингиз ҳам ёшлигидан шундай танқидларни кўп эшитган ва улардан тўғри хулоса чиқариб улғайганини эътиборга олишингизни истардим).
Тарбия бениҳоя мураккаб жараён. Бола оилада олган илк тарбиясининг давомини ўқишда, ишда, ҳаётда олгани мисол, ижод мактабининг давомчиси бўлган амалиётчи устозларингиз қаторида форумдошларим фикрлари ҳам сиз учун фойдадан ҳоли эмас.
Форумдошлар орасида Сизларни ҳозирданоқ ишларга, ўз сафларига таклиф этаётганларга миннатдорчилик изҳор этамиз. Бу, мана шу саъй-ҳаракатларимиз самараси деб биламиз.
Барчангизга ижоднинг машаққатли йўлларида омад тилаб қоламан.
Ответить 
Старый 18.12.2012 11:05   #237  
Real ID Group uParty Member Ultimate
Аватар для Shokir Dolimov
Оффлайн
Ҳарбий пенсионер
Сообщений: 3,959
+ 6,220  7,278/2,050
– 77  332/176

UzbekistanFacebook
Афтидан, ё мавзу ниҳоясига етган, ё талабалар томонидан тайёрланган мақолалар захираси тугаган кўринади.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига
Ответить 
Старый 18.12.2012 16:11   #238  
Аватар для Ustoz
Оффлайн
MAKTAB
O`QITUVCHI
Сообщений: 682
+ 617  543/277
– 8  129/41

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
Афтидан, ё мавзу ниҳоясига етган, ё талабалар томонидан тайёрланган мақолалар захираси тугаган кўринади.
Xudoga shukur.
Ответить 
2 "+" от:
Реклама и уведомления
Старый 18.12.2012 20:37   #239  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Shokir Dolimov Посмотреть сообщение
тугаган кўринади.
Сиз тугашингиз мумкин, бироқ, сарчашмага айланаётган талабаларимиз ижоди ҳеч қачон тугамайди!

Цитата:
Сообщение от Ustoz Посмотреть сообщение
Xudoga shukur.
Мураббий бўлсангиз яхши нарсага шукрона қилинг, бемаъни гапга нисбатан билдирган фикрингиз сира ярашмабди...
Ответить 
Старый 18.12.2012 20:40   #240  
Real ID Group
Аватар для Tulqin Eshbekov
Оффлайн
доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150  1,466/1,079
– 187  580/281

Uzbekistan
Оқ билан қоранинг фарқига яхши етадиган фикри теран талабаларимиз ичиқоралик билан айтилган беъмани гап тагидаги кир-чир нимкосани ҳам яхши тушунадилар, албатта.
Ёш авлоднинг куни шунақа бузғунчиларга қолишидан худо асрасин...
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх