|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#211 | ||
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Тахминан 7 ё 8 йил бурун эди, “Шарқ зиёкори” дўконига кирганимда, расталар орасида иккита одмигина кийим-бошли аёлнинг қанор қопларга даста-даста китобларни ҳафсала билан жойлаётгани устидан чиқиб қолдим. Уларга сотувчи бир қиз ҳам кўмаклашаётган эди. Жуда ҳайрон бўлдим: “бизнинг замонларда китобни шундай қопларда олиб кетишаяптими?” дегандек, кўзларимга ишонмаган кўйи воқеа бошидан айрилмай туравердим. Аёлларнинг баланд-баланд овозда гапиришларидан, “яна шунча китоб топиб беринг, Жиззахдан келиб кетиш осонми, у ерда кутиб турганларга нима деймиз?” дейишларидан кўп нарса аён бўлган эди. Бу гапларнинг Муҳаммад Юсуфга нима дахли бор? Гап шундаки, қопга “боғлам-боғлам” жойланаётган китоблар М. Юсуфники эди-да! Бу китоб ўн минг нусхада чоп этилганди. Боз устига, бир неча марта! Лекин барибир жиззахлик опаларга етмабди. Сотувчи қизнинг “бўлди, қолмади. Янги нашри чиқса, сизларга хабар қиламиз” дейишлари ҳамон қулоғим остида жаранглайди. Хуллас, нима демоқчиман? Шоир шундай шеърлар ёза билдики, умрида ўз ихтиёри билан қўлига битта китоб олмаган энг оддий қишлоқ одами ҳам ўзи билмаган равишда шеър излаб қолди, шеър ёдлаб қолди. Шоир китобларини ахтариб топиб, ундан маънавий баҳра олди. Нега? Чунки, дейман ўзимга ўзим, уларда ўзини, фарзандини, қавму қариндошу қўни-қўшнисини, умуман, бутун ўзбек халқи ҳаётини, бу халқнинг ўзига хос феъли атворини, унинг каттакон содда қалбини кўрди!
|
||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#212 | ||
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
Уюшма марказий хиёбон яқинидаги бинода жойлашган пайти. Тадбирлардан бирига иштирок этиш учун боргандим. Бинога кираверишда уч-тўрт ижодкорлар суҳбатлашиб қолдик. Даврада Муҳаммад ака ҳам бор эди. Мен ўша илк учрашувимиздан кейин биринчи марта довруғи янада авжланган машҳур шоир билан бақамти турар ва гапларини эшитардим. Яна ўша ҳол: сўзлари эсимда йўқ, аммо шоирнинг гапириш манераси, оҳанги, юз ифодаси ва кўз қарашлари ҳамон кечагидек ёдимда. Мен бу қарашлар, ифода ва манерада ботиний бир куйни, оҳангни аниқ-тиниқ эшитдим десам, дабдурустдан бу гапимга ишонқирамаслигингизни биламан, аммо айни шуларни устоз Абдулла Орипов ҳам ёзган десам, ўйланиб қоласиз, “балки шундайдир” дейсиз. Кейинроқ, Муҳаммад Юсуф вафоти муносабати билан ёзилган битикларда Абдулла Ориповнинг таъсирчан сўзларини ўқиб, мен юқоридаги фикрларимда ёлғиз эмаслигимни, янглишмаганимни билдим. Демак, М. Юсуфнинг ботинида умри давомида ҳамиша бир куй яшаган: “Чинакам шоирнинг қалбида соҳир қуш доимо сайраб туради, деган гапни кўп бора эшитгандик. Ўша қуш айнан Муҳаммаждоннинг юрагида ошён қурганига мен астойдил ишонганман. Унинг кўзлари ҳам, чеҳраси ҳам ҳамиша латиф бир куйни хониш қилгандай эди”, деб ёзган экан Абдулла ака.
Бу гапнинг зўраки муболағаси йўқ. Чунки шоир тез-тез телевизор ва радиодан шеър ўқиб турарди, ўшанда мен ҳам унинг товушидаги алоҳида оҳангни сезганман. Энди эса шундоқ яқиндан - бир одимдан масофадан кўриб, эшитиб турардим. Ҳайратланарли томони шуки, оҳангни эшитиш учун М. Юсуфнинг шеър ўқиши шарт эмас экан. Унинг оддий гаплари қатида ҳам шу оҳанг мавжланиб яшарди. Ана, шоирнинг “Осмоннинг охири” деган манзумасини олиб ўқинг. Насрий баён, лекин ичида шеърнинг оҳанги, шеърнинг таъми бор. Эҳтимол, шунинг учун ҳам шоир шеърларининг сиёқи қуримай туриб қўшиқларга айланиб кетгандир. Ахир, бу шеърлар ўз оҳанги билан дунёга келаркан-да! Йўқса, шоирнинг ўзи “мен қўшиқчи шоир эмасман!” дегич эди. Ва у ҳақ эди: Муҳаммад Юсуф чинакам шоир, бўлганда ҳам туғма истеъдодга эга ноёб шоир эди! |
||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#213 | ||
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
. Шоир кетди. “Мендан нима қолар? Икки мисра шеър...” деган эди унинг ўзи бир шеърида. Чинаданам ундан яхши шеърлар қолди. Яна шоирнинг мухлислари, дўстлари бор. Абдураҳим Бозорбоев! Бу киши М. Юсуфнинг ҳамқишлоғи, мухлиси ва дўсти. Бу сифатлар ҳали ҳеч нимани англатмайди. Чунки М. Юсуфнинг юзлаб ҳамқишлоқлари, миллионлаб мухлислари бор, уни тақдир дўстлардан ҳам қисган эмас. Абдураҳим аканинг ушбу хотирага “кириб қолиши”га сабаб, у Муҳаммад Юсуф шеърларини ёд билади, соатлаб ёддан айтади. “Менинг бир мақсадим бор, Улуғбек, дейди ака, Муҳаммад Юсуфнинг 3000 тадан ортиқ шеъри бор, мен ҳали ярмини ёд ололмадим. Лекин ўша кун келадики, мен ҳаммасини ёд олиб айтиб юраман. Шундагина дўстимнинг олдида юзим ёруғ бўлади!” Муродингизга етиб яшанг, Муҳаммад Юсуфнинг чинакам дўсти! .. Қаранг, дўстликнинг шунақа кўринишлари ҳам бўларкан! Биз эса дўст деганда, бирга ишлайдиган, бирга чойхонада ош ейдиган ёки чет элга бирга бориб келадиган ва ёҳуд ишимизнинг унишида ёрдами тегадиган кишиларнигина тушуниб қолганимиз кўнгилни тирнайди. Менга Абдураҳим аканинг Муҳаммад Юсуфга муносабатида бутун ўзбек халқининг шоирга бўлган самимий меҳри жамулжам бўлгандек туюлади.
|
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#214 | ||
![]() журнал "Шарк юлдузи"
главный редактор
Сообщений: 117
+ 146
281/102
– 0
0/0
![]() |
26 апрель - шоир туғилган кун. Бу кун бутун мингтепаликлар учун байрам, сайл куни. Сабаби - бу кунда шоир М. Юсуф туғилган. Шу кун юзлаб, минглаб одамлар шаҳар марказига, “Турон” ўқув биносининг ёнгинасидаги хотира ҳиёбонига ташриф буюришади, аммо бу ерга қатнашишнинг битта шарти бор: шоир шеърларидан бирини ёд билиш, навбат тегса, элга айтиб бериш. “Бундай шартнинг сира ҳожати йўқ экан, - дейди “Турон” ўқув маркази директори Ортиқали Ҳусанов, - чунки бу ерга дарёдек оқиб келаётган одамларнинг аксарияти шоирнинг нафақат битталаб, балки ўнлаб, юзлаб шеърларини ёд билишаркан. Ҳатто бир мухлис “Мен Муҳаммад Юсуф шеърларининг ярмини ёд биламан-ку, сиз эса биттаси ҳақида гапирасиз” дея мени уялтирди”. Шеърхонликдан кейин бутун водийдан, ҳатто Республикамизнинг қолган вилоятларидан ташриф буюрган одамлар дарёси шоир қабри зиёратига йўл олишади. Ўтган йили ўн минглаб одамларнинг зиёратга келишганини айтишади мингтепаликлар. “Бу чинакам сайл, адабиёт, шеърият сайли!.. Мамлакат миқёсида адабиётга бўлган эътибордан қувват олиб, Марҳамат тумани ҳокимияти ҳам адабиёт сайлига алоҳида эътибор билан қарамоқда, сайлнинг кўтаринки руҳда, чиройли ўтишини таъминламоқда,” дейди севинч билан Ортиқали ака.
Мана шуларни ўйлаб туриб, мен ҳам дилбар юртимизнинг Муҳаммад Юсуфдек халқчил шоири борлигидан, бундай шоирини қадрига етаётган халқимизнинг шеърпараст меҳридан миннатдор бўлиб кетаман. Ҳа, чинакам шоир асли мана шундай бўлади: у элни бўлинишига эмас, бирлашишига хизмат қилади. |
||
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#216 |
Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги Ёшлар тажриба ижодий 5-студияси Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 60 йиллигига бағишлаб “Бу ёруғ дунёда ўчмас чироғим” деб номланган ҳужжатли фильмни тасвирга олди
![]() Ёшлар тажриба ижодий 5-студияси директори Иззатилла Саиджабборов ушбу фильм Ўзбекистон Республикаси Президенти 2013 йил 27 декабрда имзолаган “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан ишланганини қайд этди. ─ Халқона ва самимий шеърларида Ватани, мустақилликни ёниб куйлаган шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу фильм сценарийсини Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саид ёзиб берди, ёш кинорежиссёр Аюб Шаҳобиддинов ва оператор Азизбек Арзиқулов тасвирга олди, ─ деди И.Саиджабборов. Манба:
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) Последний раз редактировалось albatros; 26.04.2014 в 01:29. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#217 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
![]() |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#218 | |
Цитата:
Аввало самимий хотира учун рахмат, Улугбек ака. Косонсойда Аъзамжон Мамажонов деган хожи ака бор. Касби курувчи. Хозир фермерлик килади. Аммо Косонсойда, Наманганда жуда купчилик у кишини шеърият шайдоси, адабиёт фидоийси сифатида билади, хурмат килади. М. Юсуфнинг шеърларини тожикча лахжада укийди, эшитган одам махлиё булиб колаверади. Хар йили 26 апрелда косонсойлик ёшларни битта автобусга жойлаб, Мархаматга йул олади. Ёш шоирларнинг китобини чоп этищга хомийлик килади. Мактаб ва коллежларда шеърият кечаларини ташкил килади. Икбол Мирзо хам яхши танийди ва бир бир учрашувларига келиб туради. Айни кунларда Косонсой марказид китоб дукони куряпти. олдига Мухаммад аканинг хайкалини урнатиш тараддудида. Бундай одамлар бор экан адабиётимиз абадий ёддир. Последний раз редактировалось мафтун; 20.05.2014 в 02:47. |
||
|
Ответить |
![]() |
#219 |
![]() ![]() ![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Муҳаммад Юсуф
НЕГА ЙИҒЛАР ҚРИМТАТАР ДУНЁДА? Бу бешафқат, Бу беозор дунёда, Бу шундай кенг, Бу шундай тор дунёда, Кимлар келиб, Кимлар кетар дунёда, Қўнғизнинг ҳам Ватани бор дунёда, Нега йиғлар қримтатар дунёда?.. Ҳар йил баҳор уч кун яшар бойчечак, Ариқларнинг бўйидаги мойчечак, Ялпизнинг ҳам Ватани бор дунёда, Нега йиғлар қримтатар дунёда?.. Толкосадай макони бор айронни, Янтоқ асрар сайёдлардан жайронни, Қамишзорда яйраб юрган қобонни — Тўнғизни ҳам Ватани бор дунёда, Нега йиғлар қримтатар дунёда?.. Тулкидайин тутқич бермас туллакни, Тулки қувиб тутолмаган ўрдакни, Ўрдак қўнган саҳродаги кўлмакни — Ҳовузни ҳам Ватани бор дунёда, Нега йиғлар қримтатар дунёда?.. Ким ёлғиздир? Маскани йўқ эл ёлғиз. Ўзга юртда ўсгани йўқ эл ёлғиз. Эртакдаги ўттиз бошли Ялмоғиз Ёвузни ҳам ватани бор дунёда, Нега йиғлар қримтатар дунёда?.. Бу шундай кенг, Бу шундай тор дунёда, Бу бешафқат, Бу беозор дунёда, Дарвозаси йўк бир бозор дунёда, Кимлар келиб, кимлар кетар дунёда, Нега йиғлар кримтатар дунёда?! |
|
Ответить |
|