|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 | ||
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Маснавий сўзини эшитганимизда, даставвал Мавлоно Румийнинг “Маснавий”си хаёлга келади. Зеро, “Форс тилидаги Румий Қуръони” дейилган ушбу асар инсонлар қалбини бутунлай ўзига ром эта олди. Бунинг боиси “Маснавий” илоҳий илҳом ва улкан истеъдод билан яратилганидан бўлса ажаб эмас. Асар муаллифи ўзининг 72 мазҳабга мансублигини маълум қилиб, инсониятни бағрикенглик, аҳиллик ва илоҳийлик сари чорлайди. “Маснавий” муаллифининг асл исми Муҳаммад бўлиб, асарнинг кириш қисмида Муҳаммад ибн Муҳаммад бин Ҳусайн ал-Балхий дея қайд этади. Ёру дўстлари томонидан Мавлоно сифатида эъзозланиб, “Жалолиддин”, “Румий”, “Мавлавий” каби бир неча тахаллусларга ҳам эга бўлган. Мавлоно ҳижрий-қамарий 604 йили, рабиъулаввал ойининг олтинчи (мелодий 1207, 30 сентябрь) куни Балхда дунёга келган. Унинг отаси Баҳоуддин Муҳаммад (Баҳовалад) шаҳарнинг энг машҳур воизларидан бўлган. Афлокийнинг айтишича, уни дастлаб отаси “Худовандигор” деб чақирган. “Худовандигор” сўзи “сарвар”, “жаноб” маъноларини англатиб, юксак маънавий ва ижтимоий ҳурматга сазовор кишиларга нисбатан “Хожа” ўрнида қўлланилган. Румийга нисбат берилган “Мавлоно” сўзи ҳам, арабчада “хўжа”, “жаноб” маъноларини берган. Ўзаги “мавло” бўлиб, кўплиги – “маволийдир”. “ نا” – биринчи шахс кўплик кўрсаткичини ифодалаб, сўзнинг тўлиқ таржимаси – “бизнинг хўжайинимиз” дир. Бундай сифат асосан, исломий олимлар ва диндорларга нисбатан қўлланилган. Ҳазрат Навоий “Мажолис-ун-нафоис” асарида “Мавлоно” сифатида эъзозланувчи бир қанча шоирлар ҳақида маълумот беради. Мавлоно Абдураҳмон Жомий, Мавлоно Муҳаммад Толиб, Мавлоно Гадоий, Мавлоно Бақоий ва ҳ.к. лар шулар жумласидандир. Навоий ижодида “мавлоно” сўзининг донишманд маъносида қўлланилганлигини ҳам кўриш мумкин. Назаримда бу сўз “ҳазрат” каби улуғлаш маъносига эга бўлиб, уни улуғ инсонлар, жумладан дин пешволари ва уламолари ёинки халқни маърифатга етаклай оладиган олим кишиларга нисбатан қўллаш одатий ҳол бўлган. Гарчи Мавлоно бир неча тахаллусга эга бўлса-да, унга оддийгина қилиб ҳамма қатори “Мавлоно” деб мурожаат қилишларини маъқул кўрган. Манбада келтирилишича, Баҳовалад ота томонидан пайғамбарнинг биринчи халифаси Абу Бакр Сиддиққа, она томонидан эса Хоразмшоҳийлар хонадонига мансуб эканлиги айтилган.
_________ М. Истиъломий. Илоҳий ишқ куйчиси Жалолиддин Румий. Ж. Муҳаммад таржимаси. Теҳрон, 2001 йил, 7-б. Форсча-ўзбекча луғат
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#12 |
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Лекин Мавлоно жисмоний мансублик билан бирга руҳоний, маънавий яқинликка ҳам ишонади. Ва у маъно аҳлини авлиё фарзанди деб билади. Чалабий Ҳусомиддинни ҳам “Замона Жунайди, Сиддиқ бин Сиддиқ” деб атаган. Аслида эса Ҳисомиддиннинг Абу Бакр Сиддиққа ҳеч қандай мансублик жойи йўқ. Демак, шу нуқтаи назардан ҳам Мавлоно отасига замона Абу Бакри, Сиддиқнинг маънавий ва руҳоний фарзанди деб қарагани маноқибнавислар, муридлар ва Султон Валад фарзандларида ҳақиқатдан ҳам шу нисбага мансуб деган тасаввурни уйғотади. Румий авлодларининг шажара дарахтига кўра, Султон-ул Уламо бўлган Баҳоуддин Валаднинг бобоси сифатида Аҳмад Ҳотибий ва отаси Ҳусайн Ҳотибийлар кўрсатилган. Мавлононинг Мўмина исмли оналарининг шажараси ҳақида эса ҳеч нима дейилмаган. XXI асрга келиб Румийнинг 33-шажарасини давом эттираётган авлодларидан бири Форуқ Ҳамдам Чалабий (1950-) бўлиб, у кишининг завжалари Санам Мурсалўғли (1953-)дир. Ва уларнинг уч фарзандлари Жалол Чалабий (1977-), Насат Чалабий (1980-) ва Салин Чалабий (1985-)лардир. Баҳовалад ҳамда Мавлононинг узоқ сафарга отланиши 616 ёки 617 йиллари, яъни мўғуллар босқинининг тобора кучайиб бораётган вақтига тўғри келади. Ота-бола Нишопурга борганда Шайх Фаридуддин Аттор билан дийдор кўришган ва айтишларича атторлар бозорининг пири ёш Жалолиддиннинг ақл-заковатига маҳлиё бўлиб, унга “Асрорнома” китобини туҳфа этган. Шайх Баҳоваладга қараб “Ўғлингиз тез орада оламдаги барча куйганлар қалбига оташ солади” деган экан.
_____________ 1[М. Истиъломий. Илоҳий ишқ куйчиси Жалолиддин Румий. Ж. Муҳаммад таржимаси, Теҳрон, 2001 йил, 9-б]
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
|
|
#13 | ||
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Манбаларга биноан, Мавлоно ҳамда Шамс Табризий учрашувлари ҳижрий 624 (мелодий 1244) йилда рўй берган. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар бўлиб, Радий Фиш “Жалолиддин Румий” асарида ушбу ҳодисани шундай тасвирлайди: “Бу воқеа 1244 йилнинг 26 ноябрь куни содир бўлиб, Мавлоно ва Шамс Табризийнинг илк учрашган жойларини “Маржа-ал-баҳрайн” – “Икки денгиз учрашуви” деб атайдилар. Агар Кўниёга борсангиз “Салжуқпалас” меҳмонхонасини излаб топинг. Унинг маориф нозирлигига рўбарў тушган бурчагига бориб туринг. Одамлар бу жойни айнан “Маржа ал-баҳрайн” деб аташган”.
______________ 1[Радий Фиш. Жалолиддин Румий. Жамол Камол таржимаси. Ғ.Ғ, 2005 йил, 158-б.] давоми бор…
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
||
|
|
Ответить |
|
|
#16 | ||
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Мавлоно ва Шамс Табризий ҳақларида турли ривоятлар етиб келган. Шулардан энг мукаммал ва ҳақиқатга яқинроғини Мулла Ҳиндистоний маърузаларидан эшитиб қолгандим ziyouz.com кутубхонаси орқали. Шу боис бу сайтдагилардан ҳам Аллоҳ рози бўлсин. Ҳозир шу ривоятни эсимда борича пост қилишга ҳаракат қиламан.
Шамс Табризий устозлари хизматларида юрар эканлар, кўпгина талабалар уйқуларида кўрган илоҳий нарсалардан ҳикоя қилиб бераркан. Аммо Шамс Табриз доимо бир четда сукут сақлаб ўтирар эканлар. Бир куни устозлари чақириб: - Сен нега гапирмайсан, ё сенда ҳеч бир ҳодисот бўлмайдими? - деб сўрадилар. - Менда ҳам бундай нарсалар бўлади-ю, лекин саводсизман, эплаб гапиришни билмайман. Менинг уқувим йўқ бу нарсалардан чиройли қилиб сўзлашга, деб жавоб қилибдилар Мавлоно Шамс. Шунда устозлари: - Вақтики, бир кун келади, сенинг даражангни Аллоҳ шундай улуғ қиладики, сен кўрган барча илоҳий-файзоний хислатларни шогирдинг китоб қилиб ёзгай. Сен Аллоҳ шундай шогирдни ато қилур, дейдилар. Ўша кутилган вақт келиб, Мавлоно Шамсни устозлари бир куни ҳузурларига чақирадилар ва дейдиларки: - Сен Коня томонга сафар қил, шогирдингни ўша ердан топасан. Ўша вақт келди, дея шогирдларига рухсат берадилар. Шамс ҳазратлари йўлга чиқиб, Коняга келиб қоладилар. Ва бу ерда Мавлоно Румийнинг шуҳратларини эшитадилар. Шунда иззат-икром, мартабада юрган Мавлононинг Пахтафурушлар мадрасасидан чиқиб келаётганларида олдиларидан чиқиб: - Тўхтанг, ё Мавлоно дейдилар. Усти боши чанг, бир ялангоёқ дарвешсифат одамни кўриб турган Мавлоно: - Нима дейсан, эй девона? - деб сўрайдилар. - Сизга саволим бор. - Айт саволингни. - Боязид Бистомий улуғми, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) улуғларми? - Ҳай, ҳай, ҳай, девона... Ёмон савол қилдинг-ку. Пағамбаримиз (с.а.в.) нинг мақомлари мингта Боязиддан афзаллик қилади-ку. Боязид ким бўлибди? - дейдилар Мавлоно Румий. Худди шу жавобни кутган Шамс ҳазратлари муддаога ўтадилар: - Унда нега :Жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) "Субҳонака мо аърафнак ҳаққа маърифатика" дедилару (Аллоҳни улуғлаш, ўзни хоксор тутиш маъносида). Боязид эса "Субҳони мо аъзами шаъни" (Худоликнинг даъвосини қилиш маъносида бўлиб, мен тамоми айблардан пок, шаъним улуғдир дегнанидир) дедилар? Мавлоно жавоб қиладилар: - Дарёи маърифатдан Боязиднинг идиши ниҳоятда кичик эди, тўлиб кетдим деб даъво қилди. Сарвари олам (с.а.в.)нинг идишлари ниҳоятда катта эди, ҳар қанча унга дарёи маърифатдан кирса ҳам у тўлмади. Шу ерда Шамс ҳазратлари беҳуш бўлиб йиқиладилар. Мавлоно Румий у кишини уйларига олиб кетадилар. (давоми бор...)
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy Последний раз редактировалось Kavsar; 16.06.2011 в 12:15. |
||
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#18 | |||
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Цитата:
Қўлимда фақатгина Ан-Наъийм луғати бор. Дарсда Омонулла Мадаев фольклоршунос домламиз маснавий сўзи арабчадаги "иснайний"дан келиб чиққан деганлари эсимда. "Иснайний" - "иккилик" эди адашмасам, аниқ таржимасини китобдан топа олмадим. Аммо, "Маснавий" ҳақида қилинган тадқиқот ишларида мухтасар ишора қилинган экан: "Маснавий"ни шарҳлаганлар "бирор нарсани икки қатламоқ", "иккита қилмоқ" маъноларини берувчи ушбу сўзнинг асар мазмуни ва моҳиятига ишора эканлигини, бир-бирига мувофиқ илоҳий исмлар эса шаҳодат оламидаги бутун борлиқларнинг (сурат - маъни, борлиқ - йўқлик, ғайб - шаҳодат, ёруғлик - зулмат) жуфт-жуфт ёхуд қарама-қарши ҳолатда кўринишини, "Маснавий"нинг шаҳодат оламидаги нарса турлари ҳақиқатига, эшитиладиган нарсадан (махсусот) идрок этиладиган (маъқулот) нарсаларга қадар жуфт ёки зид ҳолларига доир китоб бўлганлиги сабабли шу ном берилганини илгари суришади. Демак, шарҳловчилар фикрича "Маснавий" номи китобнинг ҳам шаклига, ҳам моҳиятига ишорадир..." (Жалолиддин Румий Маснавийи маънавий. Самих Жайҳон. Р. Ўнгуран. Турк тилидан С. Мейлиева таржимаси, Т., ЎзФА, 2006, 23-29 бетлар) Оффтоп: Яхши савол учун ташаккур, аммо мендаги бор маълумот шулар, рози бўласиз. Нега яхши савол дедим, фанга яна янгилик киритиш, "Маснавий"нинг луғавий маънолари хусусида ҳали кўп изланиш керакка ўхшаяпти назаримда. Балки мени хабарим йўқдир, чунки бу сўзни этимологияси билан ҳеч қизиқмаган ва изланмаган эканман талаба сифатида. Агар бирортангизда шу сўзга ("Маснавий"нинг истилоҳий, луғавий маънолари) доир манбалар ёки маълумотлар бўлса, форумга жойлаштирсангиз миннатдор бўлар эдик. Олдиндан ташаккур.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|||
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#19 | ||
|
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Мавлононинг уйлари бахмал кўрпачалар тўшалган, бир томони гулзор, чорбоғлари жаннатдек шинам ва гўзал маскан эди. Шамс ҳазратлари лойга беланган оёқлари билан бахмал кўрпачалар устига чиқиб оладилар-да, бир четда туран даста-даста китобларни кўриб: "Бу нима китоб?" дейдилар.
Мавлоно: - Бу - илми қол. Биз дарс ўтамиз. Дарслик китобларимиз бизни, - дейдилар. - Э, бу бемаъни китоб экан унда, буларни ҳовузга ташлаш керак, - дея уларни олиб сувга отиб юборадилар. - Эҳ, Мавлоно, зое қилдингиз-ку. Буларнинг ҳаммаси тиллага топилмайдиган, дадамизнинг қўлёзма китоблари эди-ку. Ҳаммаси ивиб расво бўлди, энди... буни энди... - деб турганларида, Шамс Табризий: - Мавлоно, хафа бўлдингизми, мана олинг китобларингизни, - деб сув ичидан китобларни қуруқ ҳолатда олиб, чангларини қоқиб, Румий ҳазратларининг қўлларига тутадилар. Шунда: - Бу қанақа илм эди? - деб сўрайдилар Мавлоно. - Бу илмни биз биламиз, сиз билмайсиз. Бу илмни илми ҳол дейдилар. - Унда мен ўргансам бўлар экан. - Бу илмни бахмал кўрпачаларни устида ўтириб ҳосил қила олмайсиз, бизга ўхшаб ялангоёқ юрсангиз шундан кейин биласиз. Сиз шу хилда дабдаба билан дунёга ғарқ бўлиб кетибсизу, шу илмни билармидингиз, билмайсиз буни. - Унда, мен нима қилсам бўлади? - деб турганларида, Шамс Мавлонога уч хил топшириқ юклайдилар. Дастлаб, у киши (яъни Румий ҳазратлари) бозорда ёнғоқ тўла хўржинни осиб олиб: "Мени тош бўрон қилинглар, кесак бўрон қилинглар. Ким яхшилаб урса кўпроқ ёнғоқ бераман" деб болаларга масхара бўлиб ёнғоқ улашадилар. Кейин эса ҳамма хонадон эшигига бориб: "Мен, Мавлоно Румий бўламан. Дилозорлик қилган бўлсам кечиринглар, магар қарзим бўлса олинглар" деб узр айтиб чиқадилар. Бу билан Шамс Табризий Мавлонодаги нафсни хор қилиб, бутун дунёвий ишлардан алоқасини уздириб қўяди. Ва ниҳоят охирги шартга биноан, жуҳуд маҳалласига бориб Шамс айтган уйдан шароб олиб келишлари керак эди. Мавлоно кўнглига шайтон васваса солса ҳам, шубҳаларини тарқатиб, айтилган жойга борадилар. Ва эшикдан кириб қарасалар бир қанча мўйсафид кишилар давра қилиб ўтиришганини кўрадилар. Шаробни олиб ортга қайтгач, Шамс биринчи бўлиб Мавлонога лутф қиладилар. У киши кўзларини юмиб "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" дея шаробни ичар эканлар, шароб эмас балки жаннатнинг шарбатларидан эканлигини фаҳмлайдилар. Шамс ҳазратларининг охирги имтиҳонидан ҳам ўтган Мавлоно буткул Аллоҳнинг ошиқ бандасига айланган эканлар. Шундан сўнг Шамс Табризий Мавлонога таълим берадилар ва "Маснавий" шу таълимнинг таъсирида юзага келган асар бўлиб олам юзини кўради дейдилар.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
||
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#20 | ||
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Цитата:
"Иснайний" ва "Маснавий" сўзига мазмун ва мантиқан ҳам келиб чиқиши жиҳатидан ҳам тўғри ёндошгансиз ва тўғри таъриф бергансиз. Раҳмат. Аммо аниқлик киритиш маъносида манба сўралгани учун қуйидагиларни қўшимча сифатида келтирмоқчиман: "Иснайн" арабча сўздан олинган бўлиб "икки"; "Иснайният"-арабча сўздан олинган бўлиб "иккилик", "жуфтлик"; "Маснавий" арабча сўз бўлиб -ҳар икки мисраси қофиядош бўлган шеърий асар маъноларини билдиради. МАНБА: "Ўзбек классик адабиёти асарлари учун қисқача луғат". 1983йил. Т; Тузувчилар:ф.ф.н.лари-П.Шамсиев, С.Иброҳимовлар. Китобнинг 139 ва 184 бетлари.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
||
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|