|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#11 | ||
|
Сообщений: 96
+ 7
80/47
– 0
5/3
![]() |
Оффтоп: Эсимда, ёш эдик, қўшни болалар билан урушиб қолсак, уйимиз каршисидаги йулакни чегаралар чизиб, тусиб куярдик, "сен бу ерга ўтмайсан, мен у ерга ўтмайман" ўзига хос "темир парда" нима булганда хам ўша давлатда туғулганмизда. Ўшанда чамаси 7 - 8 ёшларда эдик. Демак тахмин килса буладики, бугун фалончи меники, писмадончи сеники деювчилар, 7 - 8 ёшлар атрофидагилар. Йўқ, уларнинг сочи оқраган, илмий унвонлари бор, хатто арбоб булишлари мумкин. Аммо бу билан мохият узгармайди. |
||
|
|
Ответить |
|
|
#12 |
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Тарихнинг бешафқат қонуниятлари бу. Давлатлар пайдо бўлади, ғойиб бўлади, маданият ёдгорликларигина сақланиб қолади. Кейин янги пайдо бўлган давлатларнинг қайси бири ҳақиқий ворис - аниқлаб кўр. Бу борада айниқса Ўрта Осиё тарихи яхши намуна бўлади. Бу ҳудудларда ягона давлат камдан-кам ҳукм сурган - Кушонлар, Сомонийлар, Темурийлар. Холос. Лекин Ўрта Осиё давлатлари СССРгача ҳеч ҳам этник асосда қурилмаган. Шунинг учун барча халқлар аралашиб яшаган.
Маданий меросни аниқлашда бир неча ёндашув мавжуд: - Ҳудудий ёндашув - бугунги кунда мавжуд давлат ўз ҳудудида қадимда истиқомат қилган халқлар маданиятидан озуқа олади, бу одатда синкретик маданият шаклланишига олиб келади. Ўзбек маданияти сингари; - Этник-лингвистик ёндашув - фақат лингвистик аждодлар яратган маданий бойлик қадрланади. Масалан, ҳозир турк, қозоқ ва озарбайжон қардошларимиз ҳамма жойдан туркий маданият изларини қидиришни жуда яхши кўришади, аммо уларнинг ҳудудида қадимда яшаган халқлар маданиятига беписандлик билан қарашади; - Тарихий хотирага асосланган ёндашув - бугунги кунда мавжуд бўлган халқ ёки этносиёсий бирликнинг тарихий хотираси инобатга олинади. Масалан, ўзбек халқи хотирасида қадимги Авеста ва "Шохнома" мотивлари сақланиб қолган. Қозоқ ёки қирғизларда бу йўқ. Айни пайтда туркий маданият хотираси XI асрга бориб тақалади. "Кунтуғмиш"да Буғрахон образи сақланиб қолган, бошқа гувоҳликлар ҳам бор. "Алпомиш", қадимий бўлишига қарамай, афтидан, ўзбек фольклорига 500 йил олдин кириб келган. Ёзилган тарих асосида ёндашув - кўпгина халқлар қадимда ёзувдан фойдаланмаганлиги боис ё узоқ ўтмишини умуман эслолмайди, ё бўлмасам ёзув пайдо бўлган даврдан ўз хотирасини ва анъаналарини бошлайди. Бу борада Ғарбий Европа маданияти диққатга сазовор - кўплаб Европа халқлари ўз анъаналарини ва менталитетини юнон-рим ёзма маданиятидан бошлайди. Адабий аллюзиялар, анъаналар, кенг тарқалган иборалар, давлат ва ҳуқуқ қурилмалари, илдизларни излаш механизмлари - ҳаммаси ўша даврдан бошланади улар учун. Афсуски, шу боис бугун биз ҳам барча фанлар ва воқеликлар тарихини ўша ердан бошлаймиз, зеро олимларимиз Европа олимлари китобларидан билим оладилар . Парадокс!
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#13 |
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Энди бугунги замона қийинчиликларидан бирига келсак: ўз ўтмишини аниқлашда ҳар бир халқ юқоридаги ёндашувлардан бирини танлайди. Ўзбек халқи ва давлати энг тўғри йўл - тарихий хотира ва ҳудудий ёндашув йўлидан бормоқда. Шунинг учун Авестани кўкларга кўтарамиз, ваҳоланки қозоқлар ёки озарбайжонлар бу номни эшитганда жаҳлини босолмайди. Самарқанд шаҳрини илоҳийлаштирамиз, жон дилдан севамиз ва у билан ғурурланамиз, ваҳоланки бу шаҳарга сўғдийлар асос солишган, тил жиҳатдан улар ҳозирги яғнобларга аждод бўлади. Бундан ташқари, араб истилосидан сўнг бу шаҳарда форсий тилда мулоқот қилиш расм бўлганидан қардош тожиклар ўзбекларни уларнинг маданиятини ўзлаштирганда айблашдан уялишмайди (ваҳоланки генетик жиҳатдан бу икки халқ аслида ягона этногенетик бирликни ташкил этади). Хоразм тилида гапирган Берунийни кўкларга кўтарамиз, лекин тожиклар нимагадир туркий тилда ижод қилган Румийнинг турк бўлмаганлигини исботлашга тиришадилар. Ёндашувлар тўқнашуви. Шу боис ҳар ким ўзича ҳақ.
Последний раз редактировалось kanishka; 04.03.2011 в 01:13. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#14 |
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Ўзбек халқининг асосий ҳислати - ўзлигининг (самоосознание) кучлилигидир. Кўпгина майда этник гуруҳлар сиёсий бўҳронлар гирдобида қолиб, бошқа миллатлар таркибига сингиб кетган. Ҳа, яқин ўтмишда. Лекин ўзбек Афғонистонда ҳам ўзбеклигича қолган. Ўзбекистондаги айрим этник камчиликлар ўзбекча гаплашишга, шу миллатга сингиб кетишга интилишади, ўзбеклар эса ҳар қандай сиёсий ҳолатда ҳам тор этник диаспора ҳосил қилиб, ўз тили ва маданиятини сақлаб қолган. Бу, биринчидан, чуқур тарихий-маданий анъана далили. Иккинчидан, бу саёзроқ маданиятга эга халқларга ёқмайди. Яқинда Қирғизистонда бўлиб ўтган воқеалар ҳам шу ҳолатлардан келиб чиққан.
Биринчи Ўзбек Миллий маданий маркази 1990 йили Қирғизистонда вужудга келди. Шу марказ меҳнати туфайли бугунги кунда Ўшнинг ўзида 50дан ортиқ ўзбек мактаби бор. Университетларда ўзбек гуруҳлари бор. Ўзбекистонда рус, тожик, қозоқ мактабларига эҳтиёж камайиб боргани билан, қўшни мамлакатларда ўзбек тилли таълимга эҳтиёж фақат кучаймоқда. Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистонда ўзбек драма театрлари, газета ва телевидениелари бор. Яқинда бўлиб ўтган учрашувлардан бирида устоз Давлатбек Саъдуллаев Афғонистонда 1991 йили Ўзбек Миллий маданий марказининг очилиши ҳақида чиройли хотираларини сўзлаб бердилар. Айтишларича, ўша йили Навоий ҳаёти ва ижодига бағишлаб Кобулда ўтказилган халқаро конференцияга афғон миллатчиси Сулаймон Лойиқ ҳам ташриф буюрган. У анжуманнинг охиригача ҳўмрайиб ўтирган, фақат эшитган. Тадбир якунида эса сўз олиб, ўрнидан турган ва шу конференция давомида пушту тилида Навоийга бағишлаб ёзган шеърини ўқиб берган. Сўнг шундай деган: "Шу пайтгача мен Навоийни Ҳиротлик бир ўзбак деб юрган эканман. Энди унинг буюклигини англадим". Шундан сўнг Сулаймон Лойиқ миллатчилик мафкурасидан буткул воз кечиб, ҳатто ўзбек мақомининг ашаддий мухлисига айланган экан . Ҳа, ким нима демасин, ўзбек халқининг тарихий-маданий илдизлари жуда чуқур. Ва мана шу мероснинг марказида Темур эмас, Исмоил Сомоний эмас, бошқаси эмас, Навоий туради. Руслар Пушкин ҳақида айтганидек, "Навои - наше всё". |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#15 | |
|
Цитата:
Алишер Навоий дини-ислом шоири ва мутафаккирими, ёки дунёвийликни тараннум этганми? Агар диний шоир десак, динда миллатнинг унча аҳамияти йўқ, биз мусулмон бўлсак бир биримизга биродармиз. |
||
|
|
Ответить |
|
|
#16 |
![]() |
БИЛГИХОН НИДОСИ:
— Ё сўзларимда ёлғон борми, турк будун! Бекларим, эшитинглар! Турк будунни тўплаб, эл тутишингизни тошларга ўйиб ёздим. Адашиб-айрилганингизни ҳам тошларга ўйиб, бағримни тилиб ёздим. Эй мендан кейин қоладиган турк будун, мангу тошларга қараб фикр қилингиз, мангу тошларга қараб зикр қилингиз! ТАНГРИТОҒ НИДОСИ: — Эй турк будун! Тепангдан осмон босиб тушмаган бўлса, пастда ер ёрилиб ютмаган бўлса, элингни, давлатингни ким бузди?». манба |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#17 |
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Ким нима демасин, Навоийнинг чуқур эътиқодли диндор инсон бўлганлиги шубҳасиз. Алоҳида танқидий фикрлари эса исломга қарши эмас, ундан ўз йўлида фойдаланишга интилган руҳонийлар ёки ҳокимларга қарши қаратилган эди. Лекин Навоий ижоди ниҳоятда серқирра. У диний шоир эмас. Аҳмад Яссавий, Жалолиддин Румийларни диний шоир деса бўлади. Навоий ижоди эса деярли барча мавзуларни қамраб олган. Ана сизга умуминсоний қадриятлар ("Сабъаи сайёр", "Фарҳод ва Ширин"), илму-фан ("Сабъату абҳур", "Мезон ул-авзон", "Тарихи мулуки ажам"), ана сизга ватан- ва миллатпарварлик ("Муҳокамат ул-луғатайн"), ана сизга ўлмас мухаббат-у ("Лайли ва Мажнун"), улуғ инсонпарварлик ("Маҳбуб ул-қулуб"), ва мана сизга замона билан ҳамнафаслик ҳамда илми сиёса ("Муншаот"). "Лисон ут-тайр", "Насойим ул-мухаббат", "Арбаъин", "Тарихи анбиё ва ҳукамо"нинг диний томонларидан кўра бадиий томонлари кўпроқ аҳамиятга эга (ИМХО). Ёки мен бу асарлар моҳиятини чуқур тушунмагандирман. Ўз диний туйғуларини эса кўпроқ "Назм ул-жавоҳир", "Сирож ул-муслимийн" сингари асарларда очиб берган. Хуллас, Навоий дунёга ўхшайди, унда ҳамма нарса бор.
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#18 |
|
Rahmat javoblaringiz uchun. Navoiyning daxoligi ham ana shunda, xar kim kim bolishidan gat'iy nazar, u dahriy, internatsionalist yoki so'fiy boladimi uning ijodidan bahra olishi mumkin. "Kosa tagida nimkosa", deb orgatilardi bir paytlar.
Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 04.03.2011 в 14:40. Причина: Texnik xato |
|
|
|
Ответить |
|
|
#19 |
|
Navoiyning asarlariga kelsak. 2000 -nchi yillgacha chop etilgan xar qanday kitobini ochib ko'rsak, 50-55 -nchi bobdan boshlanishini guvohi bo'lamiz. Shu boblarda nimalar yozilganligi meni doimo qiziqtirib kelgan. Endi ma'lum bo'lishicha, Alohga hamdu-sanolar, payg'ambarimiz Muhammad (SAV)ga duru-salavotlar, piru-ustozlariga chuqur hurmat-ehtirom bildirilgan. Endi shularni bilaturib, qanday qilib Navoiy ko'proq lirik shoir deyaolamiz?
|
|
|
|
Ответить |
|
|
#20 | |
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|