|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1911 | ||
Ҳаётнинг ишлари ғалати гоҳо:
Ўзингни сезарсан дардларга шерик. Аммо бу дунёда эмассан танҳо — Оқибат ўлмаган, меҳр ҳам тирик. Синовли дунё бу: камлари бисёр, Кўнгилнинг бир жойи доимо кемтик. Лекин бу ҳаётда яхшилар ҳам бор, Оқибат ўлмаган, меҳр ҳам тирик. Балки бироз қийин тириклик шарти, Қийнаб ҳам қўяди баъзан йўқчилик. Лекин йўқолмаган инсофнинг қадри, Оқибат ўлмаган, меҳр ҳам тирик. Шайтон қутқу қилиб солар минг кўйга, Кимнингдир юраги бутунлай чирик. Лекин фаришталар бошлар бир ўйга: Оқибат ўлмаган, меҳр ҳам тирик. Мол-давлат ҳеч кимга вафо қилмаган, Беш кунлик дунёда бу — бемаънилик. Инсоний ҳисларга баҳо бўлмаган, Оқибат ўлмаган, меҳр ҳам тирик! Комила Носирова 20.06.11 |
|||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1913 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Ярим тун. Чор атроф ухлайди,
Кўкда жим кузатар кесик ой. Тушларим олисни йўқлайди, Ўзига тортади туққан жой. Кезаман қишлоғим оралаб, Танишдир ҳар бир уй, ҳар бир тош. Нураган девордан мўралаб, Овозсиз йиғлайман, кўзим ёш. Ўксик қалб зарбими, билмайман, Ё узун йилларнинг залвори, Уйимиз кўринар мунғайган, Тўкилиб кетибди оҳори... Шамшоддек ўрикнинг ҳовлида, Тўмтайган кундаси қолибди.. Серсоя толларнинг ҳоли-да, Ул машъум ўрикдек бўлибди... Айрилиқ зўридан кўпчиган, Кўксимга босганча қўлимни, Юраман, қадамим кўп чигал, Одимлар топмасдан йўлимни... Шошаман, онамни бир кўрай, Бир лаҳза чўкайин пойига.. Титраган қўлларин бир сурай, Кўзимга, бир тўяй бўйига... Аксига олганча тушим ҳам, Кўп кўрар мен зорга онамни.. Уйғониб кетганча, тўшимдан, Отаман бўғилган ноламни... "Аяжон!".. Кўтармай товушим, Ёстиққа босаман юзимни.. Музлаган баданим увушиб, Жонсиз ҳис этаман ўзимни... Сайфуллоҳ Носир |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1914 | ||
Кўнглимни синдирди, оғриндим,
Оловга ташлади поралаб. Вафони бедарддек соғиндим... Изига қадалди парчалар, Изига етмаса бир озор... Оҳ, кўнглим ишқимга санчилар... Кафтимни дуога очаман, Бўғзимга қадалар қарғишлар... Жон дедим... Айт, қандай кечаман? Етимман, меҳрига етмаган - Дераза ортидан термулиб... Бундай бахт тақдирда битмаган... Тош йўлга тўкилган гул барги Минг парчин кўнглимга қариндош. Шунчалар фақирми ишқ ранги? Ғурур-да эгилган, маҳобат - Нураган деворга суяниб... Тўкилиб бормоқда муҳаббат... Ишончга қолмаган ишончим, Дардимни кимга ҳам айтаман? Ярамга бир малҳам сурар ким?! Кўнглимни измингга топширдим, Ҳаётнинг изида маҳшардек... Худойим, ўзингга топширдим! Маъсума МИРЗАЕВА
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... |
|||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1916 |
Вафони бедарддек соғиндим...
Бу сатр замирида сингилчамнинг, (агар шахс ўрнига унинг ўзини қўйиб айтиш мумкин бўлса,) қалбини синдирган, поралаб оловга ташлаган бедардга, қалбсиз бевафога бўлган соғинчи ундан кутган вафо соғинчига менгзалган бўлса, ажаб эмас. Кафтимни дуога очаман, Бўғзимга қадалар қарғишлар... Ошиқ инсон борки, уни оёқ ости қилган жафокорга гуллар ёғдиради. Бахтсизликни ўзига олиб, унга Яратгандан бахт сўрайди. Фикримча, у бевафо суюклисига Худойимдан бахт тилаб дуо қилмоқчи бўлган, аммо... Бу бахт унинг синган қалби устига қурилажаги муқаррар. Эҳтимол, у ёрига бўлган аламли қарғишларни бўғзида тутиб қолгани ва шу нола бахт сўраб айтилажак сўзларга ўрин бермаётганини назарда тутгандир... Ғурур-да эгилган, маҳобат - Нураган деворга суяниб... Тўкилиб бормоқда муҳаббат... Агар сиз учун англаш муаммо туғдирган бўлса, бу уч сатр ҳақида ҳам ўз фикримни айтишга уриниб кўраман. Ғурур эгилган, “шарти кетиб, парти қолган” маҳобатига, яъни кунпая-кун бўлган “димоғи”, букилган салобатига суяниб қолган. Оффтоп: Ҳурматли Sparc, номингизга муносиб, ҳамма жойда қисқа туташув ёки чиройлироқ айтганда ФЕЙЕРВЕРК ташкил этишга ҳаракат қиларкансиз шекилли. Ўзимни буюк ижодкорман, деб ҳисобламайман. Ёзаётган ҳикояларим, шеърларим эталон деб ҳам билмайман. Айтаётган сўзим билан фикрлаётганимни кўрсатишга, ўз аксимни борича ҳаёт кўзгусида кўрсатишга уринаман холос. Ҳали Навоийни такрорлай олган буюк дунёга келган эмас. Маъсума эса шеъриятга эндигина кириб келяпти.Шу сабаб, энди қадам ташлаётган кичкинтойдан югуришни талаб қилишингиз тўғри эмас, менимча. Мен у қўллаган ўхшатишларни шеъриятга эндигина кириб келаётган баъзи ёш ижодкорларда учратганим йўқ.
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1917 | |
bozor
sotuvchi
Сообщений: 80
+ 43
43/27
– 1
6/5
![]() |
Цитата:
|
|
|
Ответить |
![]() |
#1918 | |||
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Цитата:
Цитата:
Мана бу сўзларда ҳаёт ҳақиқати бор, халқимизнинг азалдан энг қаттиқ гапи шу бўлган. Лекин шунча туғёну, қарғишу, лаънатларга сабаб нима ўзи ? Ишқми ? Бу ишқ чинми ё ясама, бир марталик шеър учунми ? Цитата:
|
|||
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1919 | ||
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Цитата:
|
||
|
Ответить |
![]() |
#1920 | ||
Цитата:
Цитата:
Оффтоп: "Basir bo`lsin ko`zim seni degan zamon..." deyilardi bir she`rda...Оффтоп: Hurmatli Sparc, kuzatishimcha, forumda bir necha yillik foydalanuvchilardan biri ekansiz. Tanqidda yuksak cho`qqilarga erishganingiz ham sir emas. Keling, shu tanqid qilishni bir chetga suraylik-da, sizning ham ijod namunalaringizdan bahramand bo`laylik. Ehtimol, tanqid qilishni eplay olmasman, hech qursa, shu havaskor qizaloqning ijod namunasini qo`ygan tarozuga solishga imkon topilar...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... |
|||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|