Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > ZiyoNET
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

ZiyoNET Общественная образовательная сеть ZiyoNET


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 18.03.2011 16:02   #181  
Real ID Group
Аватар для Sanjar Nazarov
Оффлайн
Издательство "Академ.нашр"
директор
Сообщений: 13
+ 8  23/13
– 0  0/0

UzbekistanМой мир
Маиший пародокслар

Қиёфасизлик ва хулосасизлик ҳақида
Биз атрофимиздаги нарсалар, воқеа-ҳодисаларнинг ҳаммаси ҳақида аниқ-тиниқ тасуввурларга эга бўлишни хоҳлаймиз. Уларнинг асл шакл-шамойилини кўриш ва бу ҳақда қатъий бир хулоса чиқариш истаги – истакларимизнинг энг улуғидир. Шунинг учун осмонга учамиз, ер қазиймиз, жонли мавжудотларни ёриб кўрамиз, жонсиз нарсаларни эса зарраларга ажратамиз. Азбаройи ҳамма нарсани кўргимиз келганидан кичикни катта, олисни яқин қиладиган асбоблар ясаб олганмиз. Чунки номаълумлик ўзининг асосий рамзи қоронғулик сингари бизни ваҳимага солади. Балки ушбу хусусият бизга номаълум оқибат таъмини тақиқланган мева билан бирга тотиб кўрган Ҳаво онамиздан меросдир?!
Бизнинг ҳамма нарса ҳақида қатъий хулосага эга бўлиш эҳтиёжимиз аксарият ҳолларда исталган натижага олиб келмайди. Балки бунга сабаб борлиқнинг аксарият мавжудоту ҳодисотлари қатъий бир хулоса ёки маълум бир таърифдан ташқарида эканлигидир?! Масалан…

Шафқат
У болалигидаги бахтсиз ҳодисадан битта ёғоч оёқни эсдалик қилиб олган. Бундай қисмат билан муроса қилиш, айниқса, ўн саккиз ёшда дўзах азоблари билан қиёсланиши мумкин, холос.
Ҳар куни. У битта автобусда институтга қатнайди. Автобусга чиқиши билан унинг ҳассасига кўзи тушган биронта инсофли киши жой бўшатади.
Кеча. У автобусга чиқди. Оёғи негадир зирқираб турибди. Боз устига автобус ҳар чайқалганда гавдасининг оғирлиги қисман ногирон оёғига ҳам тушар ва азобни ўн чандон оширарди. Ўриндиқларнинг ҳаммаси қари-қартанглар билан банд. Фақат энг олдинги ўриндиқда бақувват бир йигит қулоғига тиқилган симдан таралаётган оҳангга мос(лаб бўлса керак) сақич чайнаганча тебраниб кетмоқда. У ўз аҳволини билдириш учун йигитга яқинроқ сурилди ва ҳассасини унинг кўзига ўнг бўлган қўлига олди. Баногоҳ йигитнинг кўзи унга тушди ва узр сўраганча жой бўшатди. У буни ўзининг ногиронлиги эвазига ундирилган товон деб билса-да, йигитга табассум билан миннатдорчилик билдирди ва кўнглидан шукроналик ўйларини кечирди: «Одамлар қанчалик шафқатли, шафқат нақадар ҳузурбахш».
Бугун. У бекатга чиққанида автобус ҳозиргина жўнаб кетганди. Шунинг учун бекат бўм-бўш. Шу пайт кўзи йўлнинг нариги тарафидан бекат томонга югураёт-ган бир қизга тушди. Қиз одам зотидан эмасди, гўё. Қиз оҳуга… йўқ… фариштага… йўқ… эртакка – ҳа, агар энг мукаммал қиёс шу бўлса – эртакка ўхшарди. Қиз ундан атиги бир неча қадам нарида тўхтаб қўлида кўтариб олган мушукчани силаб-сийпаларди. У эса мушукнинг айни мавқеига ҳавас қилганча қизни силаб-сийпаларди (нигоҳлари билан, албатта). У автобус келганидагина ҳушига келди. Автобус ўрнидан қўзғолгач, қиз ғалатироқ йигитга бир бора кўз қирини ташлади ва табассум ҳадя этди… ҳа, майли… табассум ҳадя қилмоқчи бўлди. У буни аниқ ҳис қилди ва, шундан кучланиб бўлса керак, қиз билан танишиш учун чоғланди. Шунда… қизнинг олдидаги ўриндиқда ўтирган кечаги йигит уни ўтиришга чорлади ва: «Кечирасиз, шу кишини ўтказиб юборинг, оёқлари сал...», – дея қизга мурожаат этди. Йигит буни ўзининг ногиронлигига нисбатан ўринсиз ишора сифатида қабул қилди-да, қаҳрли нигоҳлар воситасида йигитдан ўпкаланди ҳамда кўнглидан норозилик ўйларини кечирди: «Одамлар қанчалик тошбағир, шафқат нақадар ҳақоратли».

Шуҳрат
Машҳур актёр. Уни кўчада ҳамма танийди. Бу уни ҳар ким ҳам эгалик қилиши мумкин бўлган энг оддий ҳуқуқлардан-да маҳрум этган. Бемалол юролмайди, харид учун дўконга чиқишдан қўрқади. Боз устига у ҳаётда кимнидир топа олишига, бахтли бўлишга, бахтиёр қилишга умид қилолмайди. Чунки у ҳаммага бегона тимсоллар қиёфасида таниш. Ўзини эса деярли ҳеч ким танимайди.
«Кимгадир керак бўлсам, Дездемона, Кумуш, Жулетта, Лайли сифатидагина керакман, холос».
Машҳурликка интилаётган актёр. Қанийди, кўчада уни ҳамма таниса. Ҳамма орзу қиладиган ҳуқуқларни қўлга киритарди. Кўчада уни ўз эътиборлари билан сийлашарди. Мабодо дўконга кирса, унга алоҳида мулозамат кўрсатардилар. Боз устига у исталган одамнинг муҳаббатини қозона оларди, уни бахтли қиларди, бахтиёр бўларди. Чунки у афсонавий идеалларнинг ҳаётий тимсоли. У энг машҳур, энг севимли, энг исталмиш жононларнинг тимсоли.
«Кимга Дездемона, Кумуш, Жульетта ёки Лайли керак бўлса, демак унга мен керакман».

Йўл четидаги одам
Биринчи одам. У йўл четида, устундек сўппайиб турган, шох ва бутоқларсиз толнинг тагида ўтирарди. Унинг оқарган соқоли жанда чопонидан осилиб ётган увадалардан фарқ қилмас, аҳволи жуда абгор эди. Одамлар йўлдан тинимсиз у ёқ-бу ёкқа ўтиб-қайтишарди. Ҳойнаҳой, уни шу одамлар қачондир ўз оқимларидан четга суриб чиқарганлар.
У – одамлардан ажратиб ташланган, улар билан бирга юришга номуносиб – қувғинди.
Иккинчи одам. У йўл четида, шохлари яхшилаб буталган толнинг тагида ўтирарди. Унинг оппоқ соқоли ва дарвешона чопонининг йиртиқларидан осилиб турган пахта бўлаклари шамолда ҳилпираётган сулҳ байроқларини эслатади.Йўлдан одамлар қаёққадир тинимсиз ўтиб-қайтишарди. Улар тирикчиликка банди ҳаётларини кураш билиб, кўпроқ зафарларга эришиш учун югураётган аскарлар янглиғ олдинга талпинишарди.
У сулҳ байроқларини кўтариб, ҳаётни курашга айлантирган одамларни яшашга чорлаётган донишманд.
Учинчи одам. У йўл четидаги дарахт соясида ўтирарди. Йўлдан эса одамлар ўз ташвишлари билан елиб-югурмоқда.
У ташвишлардан чарчаб бир муддат нафас ростламоқ учун четга чиққан оддий бир йўловчи.
2001
Ответить 
Старый 18.03.2011 17:57   #182  
Real ID Group ЦППМП
Аватар для Atham Mirazizov
Оффлайн
ЦППМП
Генеральный Директор
Сообщений: 321
+ 43  163/90
– 0  0/0

Uzbekistan
Икки уч йил аввал ёз жазирамаси куни ҳалқлар дўстлиги саройи атрофида бир қари кишини кўриб қолдим. Уни атрофга назаридан оқ суруп кийимидан, ўзини тутишидан тушундимки тошкентлик эмас. "Отахон каер керак сизга" деб сўрадим. "Қўйлиқга бормоқчиман" деди. Мен тушунтира бошладим. Аммо у мени хайрон қолдириб "Менга йўналиш томонни қўрсатсангиз бўлди" деди. Суриштирсам, сабаби у отани умуман пули йўқ экан ва яёв бормоқчи экан. Хуллас уни қўйлиқдаги "пятак"га олиб бориб қўйдим.

Йўлда отахон ўзи марғилонданлигини ва ўғлини қидириб келганлигини айтиб берди. етмишинчи йилларда тошкентга охирги маротаба келган экан. Ўғли уша пайтда ўқишга келиб ишга кириб мартабага эга бўлиб қолиб кетган. Авваллари ота-онасидан хабар олиб турган, охирги ўн йил умуман дарак бўлмаган. Уша кишини олиб боргунимча уғлини кўз олдимга келтирмоқчи бўлдим, аммо қанча уринмай ақлимга сиғмади. Қария отасини чекган жисмоний азобини эса (икки кун излабти ўғлини бош пана, тайин овқатсиз) йиллаб орттирган қалб дардига солиштириб бўлмаса керак. Мана шундай кинодака воқеа йулда кўрар экансан.
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 18.03.2011 18:06   #183  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Йўлда манзилга етиш жараёнида инсон кўп нарсаларни ўрганади: ҳаётни, инсонни, жамиятни...
Кейинги пайтда бир нарсани пайқаяпманки, инсоният шиддат билан тараққиётга юз тутгани сайин қаҳрли бўлиб бормоқда, ахлоқ нормалари иккинчи даражали, яшаш осон бўлгани сари "яшаш учун кураш" (худди чангалзор каби) шиддатланмоқда.
Моддийлик биринчи ўринда, қолган фазилатлар эса иккинчи ўринда турмоқда.
Ответить 
Старый 19.03.2011 11:36   #184  
Аватар для Alisher Asror
Оффлайн
sport maktabi
trener
AKA:da
Сообщений: 494
+ 483  466/264
– 3  9/9

UzbekistanLiveJournalМой КругМой мир
Odatda chaqaloqning yig`lashiga sabab - ehtiyoj. Biz tug`ilgandan to qabrgacha unga bog`liqmiz, moddiylik doim o`zini eslatib turadi. Ma`naviyat esa yillar davomida TARBIYA va hayotiy tajribadan kelib chiqqan boylik. U bir qaraganda ko`rinmaydi, ko`rishmaydi, balki ko`rishni ham istashmas...

Bekorga Nitsshe "sverhchelovek" haqidagi rivoyatni o`ylab topmagan.
Ответить 
Старый 16.04.2011 23:57   #185  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Моддийлик биринчи ўринда, қолган фазилатлар эса иккинчи ўринда турмоқда.
..Ҳа нақадар ҳақ гап! Нақадар аччиқ ҳақиқат!..Ва шу билан бирга ачинарли ҳолат!..Биз авлодлар аждодлардан мерос энг эзгу фазилатларни-да, бугун мана шу эҳтиёж-моддийликка баъзида ютказиб қўймоқдамиз.."Эҳтиёж зўр келган ерда- арслонлар кучук бўлур". изоҳга ҳожат йўқ..

Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 17.04.2011 в 00:01.
Ответить 
Старый 17.04.2011 00:35   #186  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
Биз авлодлар аждодлардан мерос энг эзгу фазилатларни-да, бугун мана шу эҳтиёж-моддийликка баъзида ютказиб қўймоқдамиз.
Биз бир кишининг тақдирини олганда балки ютқазаётгандирмиз, аммо, биз жаҳон миқёсини олар эканмиз ютаяпмиз. Акс ҳолда жаҳон, данё цивилизацияси илгарилаб кетмаган бўлар эди.
Ответить 
Старый 17.04.2011 01:08   #187  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Mahmud Jurat Посмотреть сообщение
Биз бир кишининг тақдирини олганда балки ютқазаётгандирмиз, аммо, биз жаҳон миқёсини олар эканмиз ютаяпмиз. Акс ҳолда жаҳон, данё цивилизацияси илгарилаб кетмаган бўлар эди.

Узр, муҳтарам Маҳмуд Журъат! Агар юқоридаги ушбу гапимга эътибор берган бўлсангиз бу ерда гап "аждодлардан мерос энг эзгу фазилатлар" ҳақида кетяпти, бугун мана шу қадриятларимизни баъзида эҳтиёж-моддийликка ютказиб қўймоқдамиз дейиляпти.Жаҳон ва дунё миқёсида Ўзбекистоннинг ҳозирги кунда тутган мавқейини айтмоқчи бўладиган бўлсангиз. ҳозир буни мактабнинг бошланғич ўқувчисидан сўрасангиз ҳам юртимизда бунёдкорлик, Озод ва обод Ватанимизнинг равнақи тўғрисидасўзлаб бера олади..
Ответить 
Старый 17.04.2011 01:34   #188  
Аватар для Mahmud Jurat
Оффлайн
Сообщений: 624
+ 19  399/213
– 4  82/36

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Gulchehra Ibragimova Посмотреть сообщение
Озод ва обод Ватанимизнинг равнақи тўғрисидасўзлаб бера олади..
Гап фақат Ўзбекистон тўғрисида кетмаяпти, мен бу жойда умумий тараққиёт тўғрисида фикр юритдим.Ўзбекистонга, ёки алоҳида бирор давлатга келганда уларнинг ҳар бири жуда кўп нарсаларни йўқотиши тайин. Аммо бу ўринда ҳар бир йўқотиш топиш билан бирга боришини унутмаслик керакга ўхшайди.
Ответить 
Старый 17.04.2011 20:55   #189  
Real ID Group
Аватар для Gulchehra Ibragimova
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162  2,935/1,026
– 31  24/20

Uzbekistan
Эътибор беринг, юқоридаги мавзу, баҳс бутунлай бошқа нарса ҳақида!
Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 19.04.2011 11:42   #190  
Аватар для Bobir Samadov
Оффлайн
Guliston Davlat Universiteti
o'qituvchisi
AKA:_-_ MASTER _-_
Сообщений: 727
+ 348  207/161
– 3  23/18

UzbekistanОтправить сообщение для Bobir Samadov с помощью ICQОтправить сообщение для Bobir Samadov с помощью YahooОтправить сообщение для Bobir Samadov с помощью Skype™Аккаунт на TwitterМой мирFacebook
Янги ер участкалари роса сотилди... Кейин ушбу участкаларни икки бараваригам "чайковчилар" хам сотишди. Кейин ушбу ер участкалари остидан катта магистраль газ кувурлари уткани учун бузиш хакида "когоз" келди. Уйни куриб булганлар нима килишсин? ушбу ерни сотишга ижозат берган масъуллар бошида каерга карашди?
__________________
Beshikdan Qabrgacha ilm o'rgan!
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх