|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Юмор Общий раздел юмора для всех подфорумов. Не пошлить! |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 | |
![]() ![]() |
Оффтоп: Цитата:
Endi JusurBek akam "+" qo'yadilar hozir ![]()
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#2 |
![]() ![]() ![]() |
Қари наҳанг ёш наҳангга одам ейиш усулини ўргатяпти:
- Одам сувга тушганини кўрсанг, ҳовлиқма. Дастлаб сузгичингни сувдан чиқариб, унинг атрофида, радиуси 50 м доира ҳосил қилганча, 2-3 маротаба айланасан-да, кўздан ғойиб бўласан. Бир оздан сўнг, яна ўша ҳолатда пайдо бўлиб, энди 40 м доира ҳосил қилиб айланасан. Радиусни шу тарзда 10 м дан қисқартириб борганча яқин бориб, ниҳоят ғажиб ейсан. Саволлар борми? - Бор. Одам сувга тушиши билан еб юборсам бўлмайди-ми? - Бўлади-ю, гўшти бемаза бўлади. Негаки одамни нажас-пажаси билан еб қўясан.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
![]() |
#3 |
![]() ![]() ![]() |
АРМИЯ ВА... ПОЙАФЗАЛ
- Ўртоқ старшина, - эътироз билдирди аскар, - Менга пойма-пой этик берибсиз. - Нима бало, тил бириктириб олдиларингми? - сўради жаҳли чиққан старшина, - Ҳозиргина сендан олдин бошқа бир аскар ҳам этики пойма-пой эканлигидан норози бўлиб кетди. Этиклар фабрикада шундай пойма-пой тайёрланаётган бўлса, менда нима айб? Берилди-ми, индамай кийиб юравер! *** - Бордим. Уйдаги ботинкаларимнинг ҳам ранги шунақа, ҳар хил. *** - Остонада бир жуфт қоп-қора, ялтироқ буюм ётибди. Нима у? Сукунат. - Эҳ галварслар! Бир жуфт ботинка-ку. Энди қийинроқ савол бераман: эшик яқинида тўртта қоп-қора, ялтироқ буюм ётибди. Нима у? Яна сукунат. - Эҳ сен, каллаварамлар! Ахир бу икки жуфт ботинка-ку. Хўп, майли, янада қийинроқ савол бераман: ботқоқда яшайди, ранги яшил, вақирлагани-вақирлаган... Ниҳоят прапоршиклардан бири қўл кўтарди: - Уч жуфт ботинка, ўртоқ генерал.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
8 "+" от:
|
![]() |
#5 |
![]() ![]() ![]() |
ШЎРЛИК ПРАПОРШИК...
Чўлда эшак билан прапоршик учрашиб қолибди. Эшак сўрабди: - Сен кимсан? Прапоршик атрофга қараб, ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилибди. - Офицерман, сен-чи? Эшак ҳам атрофга қарабди-да: - Отман, - деб жавоб берибди. *** - Ўртоқ прапоршик, телевизор кўрсак бўладими? - Кўринглар. Фақат ёқманглар. *** Прапоршик аскарларни сафга тизиб, команда берди: - Ҳамма чап оёғини кўтарсин! Аскарлардан бири янглишиб, ўнг оёғини кўтарибди. Оқибатда оёғи ёнида турган аскарнинг оёғи ёнида кўтарилиб қолибди. - Бу қанақанги майнабозчилик! – бақириб берибди прапоршик, - Ким у, иккала оёғини баробар кўтариб олган? *** Ижтимоий-сиёсий тайёргарликдан ўтган прапоршик Дангасаев меҳнат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини билади. Бироқ табиатан камтарин бўлганлиги боис, ушбу ҳуқуқидан фойдаланмайди. *** Прапоршик аскарларга янги ишлаб чиқилган танк ҳақида сўзлаб беряпти: - Қаршингизда фан ва техниканинг сўнгги ютуқлари ила яратилган жанговар машина турибди. Ушбу танк бортига компьютер ўрнатилган бўлиб... - Ўртоқ прапоршик, ўша компьютер тезлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз, илтимос. - Овсарлар учун алоҳида таъкидлаб ўтаман. Компьютер танк ҳаракатининг тезлиги билан тенг ҳаракатланади! *** Прапоршиклар тайёрлаш мактабида битирув имтиҳони ўтяпти. Имтиҳон олаётган офицер: - Қаранг. Мана бу бош бармоқ, буниси кўрсаткич бармоқ, мана буниси ўрта бармоқ, буниси эса сўфи бармоқ ва ниҳоят жимжилоқ. Ана энди буларнинг барини аралаштириб юбораман... Офицер бармоқларини беш-олти маротаба қимирлатиб қўйди. - Қани, энди топиб айтинг-чи, қайси бири қаерда?
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
![]() |
#6 |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Офицер(О) аскарнинг(А) ботинкаси тозаланмаганини кўриб сўради:
О: Бу нимаси? Нимага ботинканг тозаланмаган! А: Сизга нима? Қутуриб кетган офицер аскарни дўппослай бошлади. Ярим соат уриб хумордан чиққанидан кейин яна сўради: О: Нимага ботинканг тозаланмаган? А: Чўткани тополмадим О: Менга нима?! А: Сразу айтувдим-ку... *** Ҳарбий радио вақтни эълон қиляпти: Оддий аскарлар учун: Соат Москва вақти билан йигирмаю ноль-ноль. Прапорлар учун: кечки соат саккиз Офицерлар учун: Саккиз аёл кишининг фигурасига ўхшайди *** Ҳарбий қисмга ёш аскар Ивановнинг отаси вафот этгани ҳақида хабар келибди. Офицерлар бу шумхабарни унга қандай етказиш ҳақида ўйлай бошлашибди. Тўғридан-тўғри айтай деса аскар ҳали ёш. Ўзини бирон нима қилиб қўйиши мумкин. Охири замполит яхши усул таклиф қилибди. Эрталабки разводда қисм командири буйруқ берибди: Отаси борлар 10 қадам олдинга шагоооооооооооооом марш!!! Иванов сен қаёққа????
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. Последний раз редактировалось OmoN; 04.11.2011 в 12:00. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#7 |
![]() ![]() ![]() |
БОР БЎЛСИН ГЕНЕРАЛЛАР
Истироҳат боғидаги курсида икки нафар истеъфодаги генерал суҳбатлашиб ўтиришибди: - Эсингдами, Коля, Биринчи жаҳон уруши окопларида аёллар ҳақида ўйламаслигимиз учун бизга таблеткалар беришган эди? - Эсимда, албатта, пушти таблеткалар беришган. Тинчликми, нега эслаб қолдинг? - Шунчаки ўзим... Назаримда ўша таблеткалар энди таъсир қиляпти шекилли. *** Чегарачи аскар чегара бузғунчисини қўлга олибди. Аниқланишича, ўша бузғунчи сигир териси ила ниқобланиб, ташқи кўриниши билан молдан фарқ қилмай қолган экан. Чегарачининг кўрсатган жасорати қўмондонлик учун баҳона бўлиб, матбуот конференцияси уюштирилибди. Табиийки, генераллар, ушбу тадбирда, давлат чегарасини муҳофаза қилиш соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида оғиз кўпиртирибди. Тадбир якунида кун қаҳрамони журналистларнинг эсига тушиб кетиб, пухта ниқобланиб олган чегара бузғунчисини қай тарзда фош этгани ҳақида айтиб беришини илтимос қилишибди. Чегарачи Ваня минбарга чиқиб, ҳикоясини бошлабди: - Давлат чегарасини муҳофаза қилиб қамиш орасида ўтирар эканман, ёнимдан мол подаси ўтиб қолди. Кутилмаганда сигирлардан бири подадан ажралиб чиқиб, ёнимга келди-да: «Давлат чегарасига олиб борадиган йўлни кўрсатиб юборинг, илтимос», деб қолди. Ана шундагина миям чақиб, у бегона сигир эканлигини фаҳмлаб қолдим. Ахир, маҳаллий моллар йўлни яхши билишади-ку!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 |
![]() ![]() ![]() |
Ҳарбий қисмни текширгани келган генерал саф кўригини ўтказмоқда:
- Шикоятлар борми? - сўради у. - Худди шундай, ўртоқ генерал, бор шикоят! - жавоб берибди сержант Иванов, - Командир мени дангасаликда айблаб, нуқул бўкиб қолгудай еб-ичишим, эртадан кечгача ухлашим ва шу боис башарам ёғ босиб, коптокка ўхшаб қолганини айтиб, менга бақиргани-бақирган. Ўзининг башараси эса сизнинг башарангиздан баттар ёғ босганидан хабари йўқ! *** Генерал тимсоҳ этик кийишни истаб қолибди. Қўмондон илтимоси, унинг буйруғидан ҳам қатъий эканлигини билган штаб бошлиғи махсус роталардан бирини Нил дарёсининг соҳилига десант сифатида ташлашни буюрибди. Кун, ҳафта, ой ўтибди-ки, ротадан хабар йўқ. Ниҳоят генералнинг ўзи дарёнинг десант ташланган жойидан қалқиб чиқибди. Қараса соҳил тимсоҳ ўлигига тўлиб-тошган. Шу фурсатда сув юзасида навбатдаги тимсоҳнинг боши кўринибди. Десантчилардан бири қўлидаги дубулғаси билан тимсоҳнинг бошига қаттиқ зарб бериб, танасини қирғоққа олиб чиқибди. - Ўртоқ капитан! - қичқирибди гуруҳ командири, - Буниси ҳам этиксиз! - Ҳой, нодонлар, неча маротаба айтиш керак сизларга, секинроқ уринглар, деб. Бунақа зарбадан оёғидаги этиги учиб чиқиб кетяпти-ку! *** Муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган оддий аскар чодирли шаҳарча йўлаги бўйлаб кетар экан, ёнидан ўтаётган генералга ҳарбийча салом бермай ўтиб кетибди. Ҳайрон бўлган генерал аскарни тўхтатибди. - Менинг кимлигимни биласизми, ўртоқ оддий аскар?! - Ҳой, йигитлар! - қичқирибди ёш аскар, чодирли шаҳарчага қараб, - Бу ёққа келинглар, маза қиласиз. Мана бу қария ўзининг кимлигини эсидан чиқариб қўйибди.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#9 |
![]() ![]() ![]() |
ЛЕЙТЕНАНТЛАР ҲАЁТИДАН ЛАВҲАЛАР
Ҳарбий қисм ҳудудидаги тамаки чекиш шийпончасида чекиб ўтирган 4 нафар лейтенантдан бири ҳарбий қисм командирининг ҳузурига кириб, таътил сўраш таклифини киритибди. Тўртовлон шартта ўрнидан туриб, штаб биносига қараб йўл олибди. Биринчи лейтенант командир хонасининг эшигини тақиллатиб, ичкарига кирибди: - Ўртоқ полковник, лейтенант Фалончиев. Таътилга чиқишга рухсат беринг. - Нима?! Таътил дейсанми?! Рационализаторлик таклифини кирит, чиқасан! - Муаммо бўлиши мумкин эмас! Ана, деразадан ташқарига қаранг, аскар майсазорда ўт ўряпти. Нега энди у ўтни фақат чалғини бир томонга силкитганда ўряпти? Келинг, қўлидаги чалғисининг устига яна битта чалғи боғлаб қўямиз. Шунда чап томонга ҳам, ўнг томонга ҳам чалғи силкитганча ўт ўраверади. Натижада иш унумдорлиги ошади! - Баракалла! Саф бўлимига кир, сенга таътил гувоҳномасини расмийлаштириб беришсин! Иккинчи лейтенант кирибди: - Ўртоқ полковник, менга ҳам таътилга чиқишга рухсат берсангиз. - Рационализаторлик таклифини кирит, чиқасан! - Муаммо бўлиши мумкин эмас! Ана, деразадан ташқарига қаранг, аскар майсазорда ўт ўряпти. Нега энди у фақат чалғи силкитяпти? Келинг, ўша чалғиси устига паншаха боғлаб қўайлик. Ўрган майсасини биратула уйиб кетсин. Бу билан иш ижросига сарфланадиган вақт қисқаришига эришамиз. - Ажойиб фикр! Саф бўлимига кир, сенга таътил гувоҳномасини расмийлаштириб беришади! Командирнинг ҳузурига учинчи лейтенант кирибди: - Ўртоқ полковник, таътилга чиқишга рухсат беришингизни сўрайман. - Рационализаторлик таклифини кирит, чиқасан! - Муаммо бўлиши мумкин эмас! Ана, деразадан ташқарига қаранг, аскар майсазорда ўт ўряпти. Нега энди у фақат чалғи силкитиб, ўрган майсасини уйиб кетяпти? Келинг, белига аравача боғлаб қўямиз. Ўрган ўтини тайинланган жойга биратула элтиб ташлайди. - Яхши таклиф! Саф бўлимига кир, сенга ҳам таътил гувоҳномасини расмийлаштириб беришади! Навбат тўртинчи лейтенантга етибди: - Ўртоқ полковник, таътилга чиқишга рухсат беришингизни сўрайман. - Рационализаторлик таклифини кирит, чиқасан! - ... - Хўш? - Хаёлимга бирон-бир бамаъни фикр келмаяпти, - деди лейтенант, деразадан ташқарига, белига аравача боғланган, қўлига бир эмас учта асбоб ушлатиб қўйилган аскарга қараб. - Ундай бўлса, бор, хизматингни қил. Миянгга бирон-бир ғоя келса, айтарсан. Лейтенант ташқарига чиқиб, асабийлашганча, сигарет тутатиб турган экан ёнига майса ўриб, жиққа терга ботган аскар келибди-да, жаҳл-ла сўрабди: - Ҳа, ўртоқ лейтенант, таътилга чиқишни истайсиз-ми?! - Ҳа-а... - Рационализаторлик таклифини кирита олмадингиз-ми? - Ҳа-а... - Командирнинг ҳузурига қайтинг-да, ПЕШОНАМГА ФАРА МАҲКАМЛАБ ҚЎЙИШ ТАКЛИФИНИ КИРИТИНГ!!! ТУНГИ СОАТЛАРДА ҲАМ ЎТ ЎРАЙ!!!
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#10 |
![]() ![]() ![]() |
Олий ҳарбий таълим муассасасини эндигина тамомлаб, ҳарбий қисмга етиб келган уч нафар лейтенант ҳарбий қисм командирининг ҳузурига кириб, билдирув берибди:
- Ўртоқ полковник, лейтенант Фалончиев ҳақиқий ҳарбий хизматни давом эттириш учун ихтиёрингизга етиб келди. - Хўш. Ҳақиқий ҳарбий хизматни давом эттириш масаласи тушунарли, албатта. Яхшиси сизлар учта оддийгина саволга жавоб беринг. Спиртли ичимликларга муносабатингиз? Аёлларга муносабатингиз? Армия сафида ўталадиган хизматга муносабатингиз? Сизга 2 соат вақт, яхшилаб ўйлаб кўргач, қайтиб кириб, жавоб беринг. Икки соат ўтгач, биринчи лейтенант командирнинг ҳузурига кирибди: - Спиртли ичимлик ичмайман, хотинимга ҳеч қачон хиёнат қилмайман, пенсияга ҳайдаб юборилгунимга қадар миллий армиямиз сафларида хизмат қилишни ўз олдимга қўйган мақсад деб биламан. - Баракалла. Боравер, 3- рота командири этиб тайинланасан. Командирнинг ҳузурига иккинчи лейтенант кирибди: - Ҳар куни арақ ичаман, хотинимга мунтазам хиёнат қилиб турмасам, ўзимни офицер, деб билмайман, армия сафларида эса узоқ вақт хизмат қилишимга кўзим етмайди. - Хўш, бу жавоб ҳам ёмон эмас. Боравер, омбор бошлиғи этиб тайинланасан. Учинчи лейтенант кириб, командирга билдирув берибди: - Ўртоқ полковник, бир яшик арақ машинанинг юк бўлмасида, қизлар машина салонида, навбатдаги кўрсатмаларингизни кутмоқдаман. Полковник ўзининг ёзув столи ёнига аста борибди-да, телефон гўшагини кўтариб, рақам терибди. - Алло, азизам, бугун уйга сал кечроқ қайтсам керак. Янги ўринбосаримни ҳарбий қисм билан таништириб чиқиш лозим.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|