|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми? | |||
Ҳа |
![]() ![]() ![]() ![]() |
10 | 90.91% |
Йўқ |
![]() ![]() ![]() ![]() |
1 | 9.09% |
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#181 | ||
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Баркамол соддалик Ўйласам, тиллар тараққиёти ҳам шундай босқичлардан ўтар экан. Дунёда луғат бойлиги мингта сўзга етиб етмайдиган ибтидоий қабилалар ҳам, сўз хазинаси миллиондан ошадиган мутараққий миллатлар ҳам бор. Қабила учун мингта сўз етиб ортади, лекин маданияти юксак халқларга миллион ҳам камлик қилиб, бошқа тиллардан сўз оладилар. Тилларни қиёсий ўрганувчи олимлар сўз қурилишининг соддалигини, қоидаларнинг аниқ ва изчиллигини, истисноларнинг камлигини муайян тилнинг баркамоллиги деб қарайдилар. Бу айни ҳақиқат. Тил тараққий этгани сари чигалликлардан қутулиб борар экан. Шу ўлчов билан торозуга қўйсак, ўзбек тили дунёнинг энг ривожланган тиллари қаторида туради. Баркамоллик сўз ясашнинг соддалиги, қулайлигидан бошланади. Биз икки сўзни ёнма-ён қўйиб, ортиқча қўшимчаларсиз янги сўз ясаймиз. Сопол товоқ, темир йўл, кумуш қошиқ, ёғоч оёқ, тахта кўприк, тилла узук, деймиз-қўямиз. Бошқа тиллардаги каби икки сўз ўртасига воситачи тиркама қўйиб ўтирмаймиз. Инглизларда ҳам сўз ясаш жуда оддий. Оёқнинг ёнига тўпни қўйиб, футбол сўзини қурганлар. Ўзбекчада оёқ тўп деса бўлади. Лекин рус тилида нога билан мячь ўзича бириколмайди. Уларни қўшиш учун дастлаб нога сўзини сифатга, яъни ножнойга айлантириш керак. Энди мячь сўзининг музаккар ё муаннаслигини, мужской ё женский родда эканини аниқлаш лозим. Охирида юмшатиш белгиси бор сўзларнинг ярми музаккар, ярми муаннас. Буни аниқлашнинг қоидаси йўқ. Мячь ножной бўладими ё ножная? Нега нога сўзи сифат шаклига кириб нож бўлди ва пичоққа айланди? Билмаган одам билмайди. Бундай мураккабликлар тилнинг безаги эмас. Биз ўз тилимиздаги соддалик ва аниқлик қадрига етишимиз керак. Бошқа тилларга тақлид қилиб сўз ясаш қоидасини илмий таҳрирдан ўтказишга ҳожат йўқ. Нон дўкони, қўл соати, қор одами, кўз ёши ― ясама сўзлар. Оддий халқ ― қўл соат, нон дўкон, қор одам, кўз ёш дейди ва ўзбек тили қоидасига риоя қилади. Қоида яратувчилардан кўра тўғрироқ айтади. Ахир билак узуги, ер ёнғоғи демаймиз-ку. Ҳамма бирдай билагузук, ерёнғоқ дейди. Биз бирор калимага оддийгина чи қўшсак касб-ҳунар эгасининг номи чиқади. Ишчи, ёзувчи, ўрмончи, бўёқчи, асалчи каби. Бундай содда сўз ясаш ҳам барча тилларга хос эмас. Руслар биз санаган атамаларни рабочий, писатель, лесник, маляр, пчеловод дейдилар. Ҳунар эгаси ясашнинг шакли кўпу аниқ қоидаси йўқ. Ҳар сўзнинг бирлиги ва кўплигини ёдлаб олиш керак бўлади. Биз бирор ишга ё воқеага сабаб бўлган одамни сабабчи деймиз. Рус тилида причина бор, лекин бу сўздан сабабчи ясаб бўлмайди. Шу боис тўй-тантана сабабчисини ярим ҳазил билан виновник торжества дейдилар. Бошқа сўз бўлмаса нима қилсинлар? Жўналиш келишиги ясаш ҳам ўзимизда осон. Ҳамма сўзга тиркаса бўладиган га қўшимчамиз бор. Руслар Киевга борсалар в Киев, Украинага борсалар на Украину, ишга кетсалар ― на работу, ишхонага ― в кабинет, уйга эса ― домой, дейдилар. Кавказга бошқа, Бокуга бошқа, далага, овга бир хил, гулзорга, дарёга бошқа хил, даволанишга алоҳида, шифохонага алоҳида сўқмоқ орқали борадилар. Бу сўқмоқларда адашиш ҳеч гап эмас. |
||
|
Ответить |
9 "+" от:
|
![]() |
#182 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Ушбу мақолалар туркуми "Китоб дунёси" газетасида ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи чоршанба кунлари чоп этиб борилмоқда. Уни тақдим этишганлиги учун ардоқли шоиримиз Эркин Воҳидовга, "Китоб дунёси" газетасининг бош муҳаррири Шодмонқул Саломга форумдошлар номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Цитата:
|
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#183 | ||
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
НАРХИ НАВО ВА ОБУ ҲАВО
Биз наво сўзининг биргина маъносини биламиз. Ҳазрат Навоийга тахаллус бўлган куй, қўшиқ, оҳангни тушунамиз. Дарҳақиқат, наво аксар шу мазмунда келади. Бир вақтлар “Муштум” журналининг, нарх-навони қандай тушунтирасиз, деган саволига шундай ҳазил жавоб берилган эди: Наво ― қўшиқ, мусиқа, оҳанг, Нарх маъноси ― баҳо бўлади. Нархни кўриб ашула айтсанг, Ўшанда нарх наво бўлади. Бу аскиянамо жавоб наво сўзини фақат бир маънода тушунувчиларга ҳам қаратилган ҳазил эди. Аслида, нарх-навонинг ашулага алоқаси йўқ. Ҳаёт учун зарур бўлган нарсалар мажмуи ҳам наво дейилади. Навосиз улуснинг навобахши бўл, Навоий ёмон бўлса, сен яхши бўл! Сиз кўп бор эшитган бу байтдаги наво айнан шу мазмунда. Навосиз улус ― эҳтиёжманд халқ. Бенаво ҳам шу. Навобахш бўлмоқ ― бенаволарга нажоткор бўлмоқдир. Улуғ шоир ва давлат арбобининг ўз укаси Дарвешалига қилган насиҳати юксак инсонпарварлик тараннуми бўлиб қалбларимиздан жой олган. Нархи наво ― фақатгина лозим нарсалар баҳоси эмас. У кенг тушунча ― бозорнинг аҳволи, қимматчилик ё арзончилик белгиси, халқнинг турмуш даражасига кўрсатгич. Наво сўзи тўғрисида бир оғиз сўз: Бу калиманинг маънолари кўп. Тартибу интизом, ризқу емак, лашкару қурол, бойлигу равнақ, фарзанду авлод, сабру шукрона, туҳфаю садақа, тутқунлигу занжир .. Ҳофиз Хоразмийнинг шундай байти бор: Фақр йўлига бос қадам, изла навони дам-бадам, Хони жаҳонда чунки йўқ ҳеч наволага наво. |
||
|
Ответить |
![]() |
#184 | ||
Севимли шоиримиз Эркин Воҳидовдан муҳлислари учун яна бир ажойиб туҳфа! Яқиндагина ўзининг "Сўз латофати" китоби билан китобхонларни хушнуд этган шоир, яна бир янги "ЯНГИ ШЕЪРЛАР" деб номланувчи китобини нашрдан чиқарди.
Китобда шоирнинг сўнги йилларда ёзган шеърлари (китобнинг номидан ҳам буни англаш қийин эмас), шунингдек болалик даврларида ёзган, аммо маълум сабабларга кўра эълон қилинмай қолиб кетган шеърлари, ва яна Дўрмон мушоираси туркумидан бир қатор ҳазил шеърлар ўрин олган. Китоб "Вафо", "Дўрмон мушоираси", ""Дафтарларда қолган сатрлар" туркумидан", "Шогирдлик ҳазиллари" каби бўлимлардан иборат. Ҳикматларга йўғрилган, шунингдек, ҳазил-мутойиба мазмунида битилган кўплаб шеърлар барча мухлислар учун ажойиб совға бўлса ажаб эмас! Цитата:
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
|||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#185 | ||
Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ Шоири Эркин Воҳидовдан саккиз жилддан иборат “Тўла асарлар тўплами” мухлислари учун кутилмаган совға бўлди десак, муболаға бўлмаса керак.
Шундан тўрт китоб умрнинг тўрт фаслини ифода этувчи ижод намуналаридан иборат. Улар асосан шеърлар, достонлар, драма ва баъзи таржималардан тузилган. Биринчи китоб: “БАҲОР ТАРОBАТИ” Иккинчи китоб: “ЁЗ ҲАРОРАТИ” Учинчи китоб: “КУЗ САҲОВАТИ” Тўртинчи китоб: “ҚИШ ҲАЛОВАТИ” Мақолалар, баҳслар, адабий ўйлар, суҳбатлар, шарҳлар, хотиралар, ҳикматли ёдномалар, турли таржималар кейинги жилд китобларидан ўрин олган. Бешинчи китоб: “ҚАЛБ САДОҚАТИ” Олтинчи китоб: “ЭРК САОДАТИ” Еттинчи китоб “ФАУСT” (Гётенинг шу номли достони таржимаси) Саккизинчи китобда ҳам турли таржималар киритилган бўлиб, унда француз адиби Виктор Гюго, рус шоирлари Сергей Есенен, Александр Блок, Михаил Светлов асарларининг шоир томонидан қилинган таржималари ўрин олган. Ҳамиша халқ, Ватан, миллат дарди билан елкадош огоҳ дил билан яшаган сермаҳзул шоиримизнинг бу туҳфаси шоир мухлислари қалбидан ва китоб жавонидан муносиб ўрин олишига ишонамиз.
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 03.04.2015 в 14:41. |
|||
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#186 | ||
Ўйлайман, очилса ҳар йил навбаҳор
Мовий кенгликларда алвон лолалар, Булар лола эмас, ёт элларда зор Лолага айланган аскар болалар. Ўйлайман, офтоб уйғониб саҳар, Кунчиқар уфқига тикканда ялов, Бу гулгун шафақмас, осмонга қадар Бевалар оҳидан туташган олов. Ўйлайман, ҳар кеч шамс етса заволга, Борлиқнинг тугамас мотами ростдир. Тун эмас, оналар эгнида қолган То маҳшар ечилмас қора либосдир. Юр, болам, Майдонга борайлик бугун, Қўлингда дона гул яноғингдек ол. Бу гул сенинг бахтинг, шод кулгинг учун Фидо бўлган бобонг қалбига тимсол. Йўқ, сен ўзинг гулсан, ватанинг – чаман, Улғай, асл зотинг унутма сира. Билки, қадр билмак аслида – Ватан, Ватаннинг маъноси боқий хотира. Эркин ВОҲИДОВ
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) |
|||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#187 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Кеча "Туркистон" саройида бўлган концертга бордик. Ёшгина(тўғрироғи ўрта ёшлардаги) қизиқчи одамларни кулдираман деб Эркин Воҳидовнинг "Нидо" достонининг турли шеваларга солиб тўртлик шаклида ўқиб берди: хоразмча, бухороча, наманганча, андижонча, ҳатто Тошкентнинг Эски шаҳар шеваси ҳам қолмади. Одамлар маза қилиб кулишди.
Тўғриси, қизиқчининг кулдираман деган гапларини эшитиб ижарғандим. "Нидо" кучли дард билан, отани қўмсаб ёзилган достон. Одамларни кулдириш учун эмас. бечора қизиқчи достон билан шеърнинг фарқига бормас экан, "савод гуллаган". Ёнимда қизиқчининг гапларига кулаётган одамларга ҳайрон бўлиб қарадим. Нимага кулаётганликларини билишармикан? Ўлганнинг устига тепган эмасмикан бу?!. Эҳ.... "Нидо"даги сатрлар хаёлимдан чарх ура бошлади. "...Менинг тенгсиз армоним, Юрак қони билан битган достоним- Сизга бағишладим, ОТАЖОН!..." Саҳна ҳаётдан юқори туради. Бироқ бачканалик туфайли уни омма олдида пастга урилишига гувоҳ бўлдим. Аввалги томошада кўрганим, "Ўнгга қараб чапак чалинг. Чапга қараб чапак чалинг. Энди ўзингизга-ўзингиз чапак чалинг. Баракалла..."дан ҳам ошиб тушди буниси. Ёки, қизиқ, мен кулгуни тушунмай қолдиммикан-а?!... |
|
Ответить |
![]() |
#189 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Шеър билан достоннинг фарқига бормайдиган қизиқчидан одамлар нимани ҳам ўргана олишар эди?... |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#190 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
УЯТЧАНЛИК
Бу қалтис дард, Зийрак бўлинг, Белгилари аёндир: Бош сал эгик, қўл кўкракда, Тил чучук, юз алвондир. Уларга кўп дуч келганман, Кўнглим дарҳол сезади. Уятчанлар одоб билан Юрагимни эзади. Мана, унга каранг! Хушрўй, Мўмингина боладир. Порахўрмас, кўлингизни Қайтаролмай оладир. Дўкондор ҳам кўп уятчан, Қизил коғоз қасдида Бош кўтармас. Икки кўзи Пештахтанинг остида. Бу — отадир, Аслида у Оталикка яролмас. Дада, дея чопиб келган Боласига қаролмас. Ҳамкасбим бор — Соҳиб зиё, Эл дардини туёлган. Лекин ҳак сўз айтмокка у Катталардан уялган. Бу амалдор кўтарилган Кимларгадир суялиб. Трамвайда юрмайди ҳеч Халойикдан уялиб. Унга сира иш тушмасин, Бағринг қонга бўялар. «Хўп» дегани тортинади, «Йўк» дегани уялар. Мулойим зот сеҳргардир, Нақд қурбони бўласиз. Кулиб туриб пичоқ урса, Раҳмат айтиб ўласиз. Уятчанлик эга шундок Киши билмас қувватга. Бир уятчан бутун элни Қўя олар уятга. Биз улардан кулсак, ичда Улар биздан кулади. Бу касални йўк килмасак Жуда уят бўлади. Эркин Воҳидов |
|
Ответить |
"+" от:
|
|