Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 27.11.2008 16:10   #161  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
“Шайтанат” хакида тўхталдингиз. Шу асарингизда шундай гап ўкигандим:
“Киёмат кунида ўтган хар бир дакикамиз учун жавоб берамиз”. Шу маънодан келиб чикиб савол кўядиган бўлсак: Вакт болани кандай тарбиялаши мумкин?

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.11.2008 в 16:19.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 27.11.2008 16:24   #162  
Offline ID
Аватар для Tohir Malik
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163  774/218
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
“Шайтанат” хакида тўхталдингиз. Шу асарингизда шундай гап ўкигандим:
“Киёмат кунида ўтган хар бир дакикамиз учун жавоб берамиз”. Шу маънодан келиб чикиб савол кўядиган бўлсак: Вакт болани кандай тарбиялаши мумкин?
Биз тарбияни тор тушунамиз ва вакт тарбиясига беэътибор караймиз. Катталарнинг ўзи вактини совуриб юради. Чойхоналарда соатлаб ўтиришади. Шу чойхонада 4-5 соатлаб ўтириш мумкин, лекин ўглига ўн дакика ажратмайди. Ноннинг исрофи кандай бўлса, вактнинг исрофи хам шундай. Нима учун “Оллох умрингга барака берсин” деб, дуо килинади. Худо умримизга барака бериши учун вактнинг кадрига етишимиз керак. Унинг кадрини хеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Ноннинг нархи бор, лекин вактнинг нархи йўк.
Ответить 
"+" от:
Старый 27.11.2008 16:27   #163  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Оилада ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабат хакида гаплашдик. Келинг энди, бобо-бувиларнинг набиралар тарбиясидаги ўрни хакида хам тўхталсак.
Ответить 
Старый 27.11.2008 16:30   #164  
Offline ID
Аватар для Tohir Malik
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163  774/218
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Оилада ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабат хакида гаплашдик. Келинг энди, бобо-бувиларнинг набиралар тарбиясидаги ўрни хакида хам тўхталсак.
Агар ўша хонадонда бобо-бувилар бўлса, бу яхши. Чунки уларда вакт ва тажриба бор. Иккинчи томони хам борки, улар болани ўзлари билмаган холда нотўгри тарбиялаб кўйишлари мумкин. Бобо-буви кичкина болани ота-онага нисбатан кўпрок яхши кўради ва эркалайди. Ота-онадан танбех эшитадиган бола, биринчи бўлиб, бобо-буви химоясига боради. Ва албатта, улар болани химоя килишади. Ана шу химоя чогида болада хаётга нисбатан нотўгри тушунчалар пайдо бўлиши мумкин. Айтайлик, ота-она ва бобо-бувилар ўртасида набира туфайли келишмовчиликлар юзага келади. Лекин, бобо-буви бор хонадонда барибир тарбия яхши бўлади. Чунки набиралар уларнинг назорати остида бўладилар.
Ответить 
"+" от:
Старый 27.11.2008 16:32   #165  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Олдинги ва хозирги ёшларни бир-бирига кандай таккослайсиз?
Ответить 
Старый 27.11.2008 16:35   #166  
Offline ID
Аватар для Tohir Malik
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163  774/218
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Олдинги ва хозирги ёшларни бир-бирига кандай таккослайсиз?
Замон ўзгариб туради. Фиръавн эхромларининг кираверишидаги деворга шундай ёзувлар ёзилган экан: “Хозирги ёшлар бузилиб кетаяпти”. Демак, уч минг йил олдин яшаган одамлар назарида хам ёшлар тарбияси бузилгандай бўлган. Хозир хам шундай. Албатта биз ёшларни айблашимиз мумкин: биров у дейди, биров бу дейди. Шунда мен айтаман, тўхтанг, бу ёшлар кимнинг боласи, бизнинг боламизми? Ёмонликларни уларнинг ўзлари ўрганаётгани йўк-ку. Шундай тугилгани йўк-ку, улар! Агар уларнинг тарбияси ёмон бўлса, демак, биз ёмонмиз. Демак, тўгри тарбия бера олмаяпмиз. Нима учун айбни ўзимиздан кидирмаймиз? Ота-оналарнинг вазифаси фарзандини факат дунёга келтириш эмас, келтирган дунёсига мос килиб, тарбиялаб бориши лозим.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 27.11.2008 16:38   #167  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Тарбия беришда ота-она каерда адашиши мумкин?
Ответить 
Старый 27.11.2008 16:42   #168  
Offline ID
Аватар для Tohir Malik
Оффлайн
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163  774/218
– 0  0/0

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova Посмотреть сообщение
Тарбия беришда ота-она каерда адашиши мумкин?
Аник бир нуктасини айтиб бўлмайди. “Жиноятнинг узун йўли” асарининг “Бурилиш нуктаси” бобида “Ота-она боладаги ўзгаришлар бошланган нуктани пайкамай колиши мумкин”, деган гапни айтганман. Мисол учун, боланинг чекаётганини билиш кийин эмас, ота-оналарга маслахатим: битта стаканни сувга чайиб, боласига “кух” дегин дейди. Агар бола чекаётган бўлса, хиди стаканга ўрнашиб колади. Шундан кейин тарбиявий воситаларни ишга солиш керак. Ота 6-7 яшар боласига пул бериб, “Бор, сигарет олиб кел” деса, кейин уни кандай килиб тўхтатсин. Шу боис, янглишадиган нукталар кўп, деяпман. Бунда ота-оналар жуда эхтиёт бўлишлари керак. Тасаввур килинг, хаёт шундай бир майдонки, унинг хар томонига чўг ташланган. Ота-она шу ердан боласини олиб, яланг оёк чикиб кетиши керак. Яъни, бу чўгни ўзи хам, боласи хам босиб олмасин. Хаётнинг тарбия нукталари ана шу чўглардир.
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 27.11.2008 16:57   #169  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
ОВРУПОДАН НИМАЛАРНИ ОЛИШ МУМКИН?

Масаланинг бу тарзда қўйилиши балки Сизни ажаблантиргандир. Балки хаёлингизга хориждан сотиб олиниши лозим бўлган ажабтовур буюмлар келгандир. Гапни айлантирмай, мақсадимни айтиб қўя қолай: мен маданий ва маънавий бойликларимиз ҳақидаги шахсий мулоҳазаларимни баён қилмоқчиман. Ҳа, бу шунчаки шахсий мулоҳазалар, бирон бир йўланма ёки қўлланма ҳуқуқини даъво қилмайди.
Туркистон рус подшолиги томонидан забт этилганидан сўнг нафақат моддий, балки маданий, маънавий бойликларимизга ҳам таъсир ўтказа бошлади. Бир подшоликнинг иккинчи салтанат томонидан минг-минглаб қурбонлар эвазига забт этилишидан мақсад – моддий бойликларни ташиб кетиш, шунингдек, ўз маданияти ва маънавиятини тобе халққа сингдириш бўлган. Туркистонга қилич тортган барча истилочилар шу мақсадни кўзда тутган, деб ўйлайман.
Ўтган асрда рус подшолигининг марҳамати билан рус ва руслар орқали Оврупо маданияти, айрим урф-одатлари Шарқ хонадонига кириб кела бошлади. Бу янгиликлар осонлик билан кирмади, жуда кучли қаршиликларга дуч келди. Оврупо таомлари (картишка, помидўр) макруҳ деб, кийимларини кийиш шаккоклик белгиси деб билинди. Шунга қарамай, аҳоли орасида Оврупо маданиятига интилувчи одамлар кўпая борди. Халқни уйғотиш, маданиятини юксак даражага олиб чиқишнинг бирдан бир йўли деб билиб Оврупога суяна бошладилар. Ўрус маорифига тақлидан янги мактаблар очилди, янгича томоша усули – театру ташкил топди. Чакмон, салла, ҳатто соқол-мўйлаб ўзгарди. Жадидлар бу йўлда жуда кўп меҳнат қилдилар. Бу ҳаракат Ўктабир инқилобидан кейин анча кучайди. Халқнинг маданият ва маънавият хазиналари асралувчи қўрғон деворлари бузиб ташланди. Тарихимизда «маданий инқилоб» деб ном олган ҳодиса аслида маданий ва маънавий таназзул жарлиги томон бошлади. Мен имлонинг ўзгариши, ўтмиш одатларига ёмон кўз билан қараш, айрим зиёли ва раҳбарлар орасида овруполик аёлга уйланишнинг расм бўлиши каби ҳодисаларни айтиб ўтирмай. Сандал (танча) эскилик сарқити деб эълон қилинди. Уни бадиий асарларда ҳажв қилиш маълум йилларда одат тусига кирди. Эллигинчи йилларда мактаб саҳнасида сандал ва печка «кураши» оқибатида печканинг ғолиб келишини кўрсатиш анъанага айланган эди. Маълум йилларда, ҳатто кетмон ҳам феодализм сарқити сифатида қораланди. Бешикка қарши ҳам маънавий, ҳам амалий ҳужумлар бўлганини бир эсланг. «Эскилик тарғиботчилари» деб бешиксозларнинг таъқиб этилганликларини ҳам ёдга олинг. Уйида устол-устули бўлмаган зиёлиларни қолоқ деб танқид остига олинганларини унутиб бўладими? Ҳозир сандал деярли қолмади. Устол-устул расм бўлди. Бешикдан юз ўгирувчи ёш оилалар ҳам бор. Ҳозир ҳамманинг инон-ихтиёри ўзида. Хоҳлаганча ўтиради, хоҳлаганча болани парваришлайди. Лекин бу масалаларда табобатнинг ўз гапи бор: сандалнинг бел оғриғи (бод), оёқ оғриғига давоси (айниқса, ўрик дарахтининг ўтинидан тушган чўғда), доимо очиқ, тоза ҳавода ўтиришнинг саломатликка давоси барчага маълум. Устол-устулда ўтиришнинг баданда эркин қон айланишига салбий таъсири-чи? Бешикда ётган боланинг озодалиги, суяклари тўғри ўсиши-чи? Мен бу сатрларни ташвиқот мақсадида ёзаётганим йўқ. Мақсадим бошқа – яқин ўтмишда дўппига қўшиб бошини ҳам олганимизни эслатиш, холос.
Аср бошларида Туркистонга «ресторан» деган бир бало кириб келди. Дин аҳлининг қаршилигига қарамасдан, бойваччалар аввал беркитиқча, сўнг очиқ-ойдин ресторан, фоҳишахоналарга бора бошладилар. Минг йиллар мобайнида авайлаб-асралган ҳам руҳий, ҳам жисмоний покизалик шу тарзда булғана бошлади. Бу булғаниш, бу баднафслик, бу бадахоқлик ҳозир, асрнинг сўнгги чорагида авжига чиқди.
Мен бундан уч-тўрт йил илгари ароқхўрликка қарши кураш эълон қилинганда хурсанд бўлган эдим. Бу кураш бошқаларга ёқмаганда ҳам, ўзбеклар жон-диллари билан қўллашлари лозим эди. Ҳукуматнинг шу қароридан фойдаланиб, майпарастликни бутунлай суриб чиқариши шарт эди. Мен «Ўзбекистонда май ичиш қатъиян таъқиқланади, Ўзбекистонга ароқ, вино, коняк олиб киришга уринганлар беш йил муддат билан қамалади, муттасил ичувчилар ва май ишлаб чиқарувчилар жумҳуриятдан бадарға қилинади», деган қонун чиқишини жуда-жуда истаган эдим. Бу сатрларни ўқиб, айримлар истеҳзо билан кулиб қўядилар, биламан. Лекин, азизларим, жон жигарларим, чуқурроқ ўйланг: ахир бу балолар миллатимизни барбод қилишга олиб келади-ку?! Ҳозир миллий уйғониш ҳақида гап кетяпти. Бадмастлик уйғонишга йўл қўйяптимикин? Кечагина Фарғона фожиаларини шу ароқхўрликка боғлашди. Агар биз майпарастликка барҳам берганимизда, шу тавқи лаънат тамғаси босилармиди? Ахир, асл сабабни яшириш учун қўл келди-ку бу баҳона.
Ароқхўрлик Овруподан кириб келди. Бу тўғри. Лекин бугунги ароқхўрлигимиз учун ўзимизни айблайлик. Оврупонинг барча мамлакатларида ичишади, лекин бизчалик бўкиб ичишмайди. Бизнинг бир ўтиришда оладиганимизни улар ойлаб ичишади. Биз жигар хасталиклари ҳақида гапириб, кимёвий дориларни айблаймиз. Буни инкор этмайман. Аммо майхўрлигимиз-чи? Майхўрлик оқибатида неча-неча алп йигитларимизнинг жигари қуриди. Бу хасталик наслдан-наслга ўтмайди, дейсизми? Ҳам жисмоний, ҳам ақлий ногирон бўлиб туғилаётган болаларнинг гуноҳи кимнинг бўйнида?
Олтмишинчи йилларда биз тўйларимизга ҳам ўзгариш кирита бошладик. «Комсомол тўйи» деган гаплар чиқди. Шу баҳонада азалий ажойиб одатларимизга қарши кураш бошланди. «Эскича» тўй қилган комсомолларнинг ахлоқи мажлисларда муҳокама қилинди. «Янгича» тўй қилганлар газетларда мақталди. Оқибат нима бўлди: тўйхона тўйиб ароқ ичиш масканига айланди. Тўйга асосан ароқхўрлик учун бориладиган бўлди. Агар ҳозир ароқ қуйилмаса, тўй бир соатга қолмай тарқайди. Чунки тўйга келган одам нима қилишини билмайди. Ёр-ёрлар, гулхан ёқишлар, тортишмачоқлар, чимилдиқлар… деярли унут бўлиб кетди. Минг йиллар яшаган одатларимиз, анъаналаримиз жуда тез фурсатда ботқоққа ботирилди. Бугунги келин-куёв орадан 20-30 йил ўтиб, тўйини эслаганда нималар кўз олдига келади? Маст-аласт башараларми? Ёки мастликда алжиб айтилган маза-бемаза табрикларми?
Булар-ку никоҳ тўйларидаги гаплар. Суннат тўйлари-чи? Аввало Исломда «Суннат тўйи» деган гап йўқ. Бу – бидъат, бойликдан келиб чиққан, динга алоқаси йўқ одат. Бошқа мусулмон мамлакатларда хатна муносабати билан тўй қилинмайди. Ҳамонки, шундай тўйларимиз бор экан, унга дин ниқоби кийдирилган экан хўш, ҳеч бўлмаса, шу тўй ароқхўрликсиз бўлиши керак-ку? Дин майпарастликка йўл бермайди-ку! Оврупонинг ёмон одати бу маросимга қандай суқулиб кириб олди?
Бизда қадимдан гап-гаштаклар мавжуд эди. Бу асосан қиш чоғларида, далада иш тугаган маҳалларда бўларди. Гап-гаштакларда ғазалхонлик, достонхонлик бўларди, деб эшитганман. Ҳозир «гап» ўйнаш йил бўйи давом этади. Ғазал, достон деган гаплар унутилиб кетган. Бунинг ўрнига «сайратгучи дорилар» бор. Ошна-оғайниларни бирлаштирувчи бу гап-гаштаклар майхўрлик оқибатида дўстни дўстдан ажратади.
Менга эриш туюладиган бир нарса – гап-гаштакми ё бошқа муносабат билан берилаётган зиёфатдами, бу – «тўст айтиш» одати: Оврупонинг бу одатини бизда «қадаҳ сўзи» деб ҳам ишлатишади. Мен бу ўринда топилган бу атаманинг бемаънилигини эмас, одатнинг мантиқсизлигини айтай. Сиз «қадаҳ сўзи» айтяпсиз: «Фалончига фалон, фалон нарсалар тилайман» дедингиз. Хўш, кимдан тилайсиз? Мантиқан қаралса, Яратгандан тиланади. Овруполиклар дини ичкиликка рухсат беради. Лекин ислом ман этади-ку? Демак, ичаётганингиз учун тилагингиз қабул этилмайди-ку? Ижобат бўлмайдиган тилакни айтиш бемаънилик эмасми?!
Тўй, зиёфатларимизга юққан майпарастлик хасталиги ҳақида бошқа ёпишмаган одатларга кўчсак. Ҳозир янги оила қураётган ёшлар ҳам янгича, ҳам эскича никоҳдан ўтишади. Биз эскича никоҳни йиллар давомида қоралаб келдик. Энди чуқурроқ бир мулоҳаза қилайлик, ҳар икки никоҳни таққослаб кўрайлик: янгича никоҳ жуда юзаки, расмий жараён. Ёз ойлари, айниқса, шаҳарларда никоҳхона ходимларининг қўли қулига тегмайди. Ёшлар билан бафуржа суҳбатлашиш у ёқда турсин, табриклашга улгуришмайди. Бир ой илгари берилган аризага мувофиқ, никоҳ қоғозини тўлдириб қўйишади, келин-куёвга имзо чектиришади, тамом-вассалом. Узоғи билан беш дақиқада иш битади. Оила муқаддаслиги, эрнинг масъулияти, хотиннинг масъулияти, вафо, номус, иффат.. деган гаплар тилга ҳам олинмайди. Эскича никоҳда-чи? Куёвдан ёки келиндан никоҳга розилик олишдан аввал талай шартлар қўйилади, келин бўлмишнинг маҳрига тушган уй-жойлар айтилади, яъни ҳам маънавий, ҳам моддий таъминот масаласи ҳал этилади. Янгича никоҳдан ўтказувчилар келин-куёвни ҳам, гувоҳларни ҳам, уларнинг ота-оналарини ҳам танишмайди. Эскича никоҳ ўқувчи эса, аксинча, танийди. Мана шу танишлик ҳам ёшларга алоҳида масъулият юклайди. Бу билан янгича никоҳни мутлақ рад этмоқчи эмасман. Биз бу никоҳни ўзбек урф-одатига мослай олмадик, ҳаётдан ажратиб қўйдик. Айни пайтда эскича никоҳни ҳам расмий одатга айлантира бошладик. Ёшлар янгича никоҳдан ўтиб, масжидга кириб юзаки никоҳ ўқитиб кетадиган бўлишди.
Агар оиланинг пойдевори никоҳ бўлса, ана шу пойдеворни мустаҳкам қўйишга эътиборни қаратиш керак. Никоҳ маросимига муқаддас бир руҳни қайтаришимиз шарт. Янгича тўйлар, янгича никоҳлар, янгича либослар, янгича одатларни ҳам яратади. Яқин-яқинларгача никоҳдан чиқиб ресторанда зиёфат қилиш, сўнг куёвнинг уйида зиёфат бериш одат эди. Зиёфатлар оқибатида фожиалар юз бергач, бу одат барҳам топди (лекин, афсус, бу одат ҳали ҳам айрим туманларда бор). Мен никоҳларни, тўйларни кузатиб, либосларни кўрганимда, очиғи, ғижинаман. Куёв бола эгнида тўн, бошида жиғали сала. Келинпошша эгнида этаги ер супурадиган узун оқ кўйлак, бошида шляпа! Шу кўриниш менга эриш туюлади. Тўғри, оқ либос покизалик белгисидир. Лекин атлас кўйлак-лозим, ироқи дўппи кийиб, бошига оқ ҳарир рўмол ўраган гўзал келинчакларни кўрганмиз.
Мен тўй, зиёфатларимизга кириб келган Оврупонинг ёмон одатларини танқид қилиш билан бирга, уларнинг яхши одатини ҳам айтишим керак: овруполиклардан биз тўй-зиёфатларни ихчам, дабдабасиз, исрофгарчиликсиз ўтказишни ўрганишимиз керак. Ортиқча дабдабага кетадиган маблағни оила қурган ёшларга бериш фойдалироқ, деб ўйлайман. Овруполиклардан биз вақтни тежашни ҳам ўрганайлик. Биз тўйма-тўй, зиёфатма-зиёфат юриб, умримизни ҳам қўшиб еб-ичиб юборяпмиз. Олимларимиз, ёзувчиларимизнинг имкон даражасидан кам ишлашларига шу ҳам сабаб эмасмикин? Овруполиклардан китоб ўқишни ўрганишимиз керак. Миллатимизни юксакликка олиб чиқишнинг бирдан-бир йўли билим эгаллаш эканини англаб етишимиз зарур.
Фарзандларимизни гул экиб, гул сотишга, эртаю кеч далада ишлашга мажбур қилмай, китоб ўқишга, билим олишга мажбур қилайлик, ўргатайлик. Болаларимизни билимдан айириб ишлашга мажбур этар эканмиз, бу билан келажагимиз илдизига болта ураётганимизни унутмайлик. Билимсиз бола – билимсиз келажак дегани. Билимсиз келажак – тубанлик, жаҳолат, тобеликдан бошқа нарса эмас.
Бизнинг фарзандларимиз китоб ўқиш бўйича мамлакатда сўнгги ўринларда туришади. Биз болаларимиз учун кам китоб чиқарамиз, борларини ҳам кам олиб ўқитамиз. Овруполиклар бўш вақтини фарзандига ажратади. Кичкинтойларига китоблар ўқиб беради, боласи билан театруларга боради. Боғларда сайр қилади. Оромгоҳларда вақтини бирга ўтказади. Биз бозорга тушганимизда боламиз учун қурут, писта олишни унутмаймиз, лекин китоб дўконига кириш хаёлимизга келмайди. Боласига китоб ўқиб берган, театруга олиб тушадиган оналар, айниқса, оталар кам. Бола билан дам олишнинг нақадар мароқли эканини ўйламаймиз. Жомадонни тўлдирамизу жўнаворамиз. Бир ой татил улфатчиликдан бўшамаймиз. Бизнинг ажойиб баҳонамиз бор: вақт йўқ! Ўз фарзандимиз учун вақт ажрата олмаймиз. Фарзандимиз ўн йил мактабда ўқиганда «вақт йўқ» деб юраверамиз. Институтга кирадиган пайтда эса югуриб қоламиз. Йиғиб-терганимизни сочамиз. Мактабда билим олмагани билан ишимиз йўқ, институтни чала мулла бўлиб битириши билан ҳам, оқибатда бўш мутахассис бўлиши билан ҳам ишимиз йўқ. «Ота-онанинг вазифаси - болани ўқитиш» деб кўкракка муштлаймиз, холос.
Тўғри, оилаларимиз кўп болали. Ҳаммасига бирдай қараш қийин. Овруполикларда бир-икки бола бўлади. Улар фарзандларини ҳар томонлама камол топишини ўйлайдилар. Мусиқа илми билан, хорижий тиллар билан таништирадилар… Лекин кўп болалик ҳар томонлама камолга етиш йўлида тўғаноқ бўлмаслиги керак. Ота-онада истак бўлса бас, фарзандлари нечта бўлса-да, камолот сари бошлай олишлари мумкин. Майли, алоҳида муаллим ёллашга қурбилари етмасин. Бироқ ўз ҳатти-ҳаракатлари биан болаларда илмга, маданиятга рағбат уйғота олишлари мумкин-ку?! «Қуш уясида кўрганини қилади», дейдилар. Ота тўй-зиёфатларда ичиб юрса, ёки ишдан қайтган заҳоти телевизорга қадалиб олса, боладан нима кутиш мумкин? Ота (ёки она) ишдан янги китоб олиб қайтса, ўзи ўқиса, фарзандига гапириб берса, қизиқтирса ёки янги куй, қўшиқ ёзилган пластинка олиб келиб фарзандлари билан бирга эшитса, маъносини тушунтириб берса, ёки телевизордаги кинони кўриб бўлгач, яхши-ёмон томонларини айтса… Шу ишларга қанча вақт керак? Нари борса, икки соат. Наҳот биз келажагимизни ўйлаб, икки соат вақтимизни қурбон қила олмасак?
Биз фарзандларимиз учун бугун қайғурмас эканмиз, миллат равнақи, миллат келажаги ҳақида эртаю кеч ваъз ўқишимизнинг сариқ чақачалик фойдаси йўқ.
Ҳозир жумҳуриятимизнинг сиёсий ва иқтисодий мустақиллиги ҳақида фикр юритяпмиз. Мен бунга маънавий мустақилликни ҳам қўшишни истар эдим. Бунинг учун биз энг аввало Овруподан нималарни олиш керак, деган саволга тўғри жавоб топишимиз зарур.

Тохир Малик,«Муштум» журнали,1991, октябрь.
Ответить 
Старый 28.11.2008 17:59   #170  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Утган якин кунларда бир гурух юртдошларимиз мукаддас Хаж сафарига жунаб кетишди. Мухтарам ёзувчимиз Тохир Маликнинг навбатдаги маколалари ана шу хакидадир.
Цитата:

Лаббайка...

Бисмилла?ир Ро?манир Ро?ийм.
Алло?га шукрларким, Ўзбекистонимизда исти?омат ?илувчи а?ли муслим учун ?ам ?аж ибодатини тўла-тўкис адо этиш имконияти исти?лол туфайли яратилди. Бу кунларга етгунга ?адар ?анча-?анча ташна кўнгиллар Зам-зам сувининг бир томчисига ?ам етиша олмай армон билан кетдилар. Салкам йигирма йилдан бери ?урбон ?айити арафасида мингларча ?ожиларимизнинг эгниларга э?ром кийиб, лаббайкани айтиб йўлга чи?ишлари одатий ?олга айланиб ?олди. Бугунги кунда минг-минглаб биродарларимиз муборак сафарни ният ?илиб тадорик кўряптиларким, биз уларга о? йўл тилаймиз. ?аж амалларини комил равишда адо этиб, оилалари ба?рига эсон-омонлик билан ?айтиб келишларини тилаймиз. Илинжимиз шулким, Каъбатулло?да эканларида юртда хайрли ниятлар билан кузатиб ?олганлар ?а?ига дуолар ?илсалар, Масжидул набавияда Пай?амбаримиз алай?иссаломга бизларнинг со?инч саломларимизни етказсалар.
Фарз амалларидан ?исобланмиш ?аж ибодатининг ўзига ?ос масъулияти борким, ал?ол шу ?а?да фикрлашиб олсак савобдан ?оли бўлмас, валло?и аълам.
Дейдиларки, мабла?и етарли, саломатлиги дуруст одамгина ?аж ибодатига бора олади. Бизнингча, Алло? мар?амати билан ча?ирилган бандагина ?аж фарзини адо этиш бахтига етишади. Шу боис “лаббайка”ни айтиб йўлга отланилади. Мабла?и кўп бойлар, саломатлигидан шикоят ?илмайдиганлар кўп. Аммо ?аммаларига ?ам бу саодат насиб ?илавермайди. Яна дейдиларки, ?аж ибодатига борганларнинг гуно?лари тўкилади. Эътирозимиз йў?, аммо Каъбутолло?ни оппо? покиза дастурхон десаг-у гуно?ларни ортмо?лаб борсак... Маккаи мукаррама ?аммом эмаски, кирларни тўккандек, гуно?ларни тўкиб ?айтсак. Э?тимол мукаммал ибодатларимиз билан гуно?ларимизни ўз уйимизда тўкиб, сўнг Алло?нинг уйига борганимиз маъ?улдир?
?аж ибодатига бутун ?албимиз билан интиламиз, тайёргарлик кўрамиз. ?айтганимиздан кейин-чи?
Кейинги йиларда айрим биродаларимиз орасида “?ожилар оши(гапи)” расм бўлган. Бирга ?ажга бориб келган биродарлар ойда бир ё икки марта жамланиб, зиёфат уюштиришади. Баъзи давраларга илмлиро? киши ?ам чорланади. У киши ўн-ўн беш да?и?а мавъиза ?илиб берадилар ёки бирон китобдан икки ё уч са?ифа ў?иб берадилар. Шу билан бу зиёфат гўё шаръий ўтиришга, ўзларининг тиллари билан айтилса “илмий мажлис”га айланади. ?аранг, тўрт-беш соат давомида тўрт-беш ?ил таом ейилиб, бозордаги картошка ба?осидан тортиб то Америка Президентининг ўйнашлари ?а?ида гапирилади-ю “илмий мажлис”даги диний су?батга кўпи билан ярим соатгина ва?т ажратилади. Шунда ?ам ?уру? тингланади, айтилган масалалар ?авога учади, чунки амал ?илишга интилиш йў?. ?орин тўрт-беш кило таомни ўзига си?диради, онг (агар таъбир жоиз бўлса) бир неча грамм илмни ?азм ?ила олмайди. Бу жа?олат эмасми? Бундай биродарларимизнинг мазкур ишлари са?рода де??ончиликни ?илиб, йилда бир марта икки томчи сув билан экинни су?ориб, мўл ?осил кутаётган кишининг телбалигига ўхшамайдими?
Бу каби ?ожи биродарларимизга бир эслатмамиз бор: валилардан бири шайх Самадоний Боязид Бистомий ?аж нияти билан йўлга чи?иб, ўн икки йил деганда Каъбага етиб бордилар. ?ар ?адамларига икки ракаат намоз ў?ир эдилар. Етиб келган йиллари Каъбага кирмадилар. Лойи? эмасман, деган ?ижолатда одоб са?ладилар ва изларига ?айтдилар. Биз, бугунги ?ожилар-чи?! Бу фарзни бажаришда ?андай за?мат чекяпмиз-ки, кейинги умримизни зиёфатлар билан ўтказсак? Боязид ?азратлари ?ар гал масжид эшигига келганларида бир муддат тўхтаб, йи?лар эдилар. Сабабини сўрашганларида дейдиларки: “ўзимни ?айз кўрган хотиндек санаб, Байтулло?га кирмо??а лойи? кўрмайман, шунинг учун йи?лайдурман”.
Биз-чи? Чойхонадаги нарди, карта, шахматни омонат равишда бир неча да?и?ага суриб ?ўйиб, намозга отланганимизда Байтулло?га бораётганимизни ?ис ?иламизми?
Покистонлик буюк шоир ва мутафаккир Му?аммад И?бол ?ожиларни зиёрат ?ила туриб, улардан сўрадилар:
-Сиз Мадинаи мунавварани зиёрат ?илиб ?айтдингиз. Мадинанинг ило?ий кўчаларидан кўнглингизга ?андай ?адялар олдингиз? Сиз у ердан келтирган моддий ?адялар, яъни тасбе?лар, ?алпо?лар, жойнамозлар бир оз муддатдан кейин эскириб ?олади. Лекин асло ўлмайдиган ру?ий ?адялар ?ам олиб келдингизми? ?адяларингиз ичида ?азрати Абу Бакрнинг садо?ати ва таслимияти, ?азрати Умарнинг адолати, ?азрати Усмоннинг иймони, ?аёси ва жўмардлиги, ?азрати Алининг ?аяжони ва жи?оди борми? Бугун минг бир изтироб ичида инграётган ислом дунёсига кўнглингиздан бир саодат асри бера оласизми?
?ар ?ожи ?ар куни ўзини ўзи шу саволлар билан имти?он этса ва бу синовдан яхши ўта олса, икки дунё саодатига етишган бўлармиди?..
Кейинги йилларда “?ожи оши” деган маросим ?ам ?анот ёйяпти. Фарзандлар ?ожи оталари ёки ?ожи оналарининг муборак сафардан ?айтишларига икки юз, уч юз ёинки унданда кўп ме?монлар учун э?сон дастурхонини шай ?илиб турадиларки, барака топишсин, деймиз. Аммо бизни ўйлантираётган нарса бу маросим ?удди фарз амал каби сингиб боряпти, дабдабага айланяпти, кибр аломатлари кўриняпти. Тавозе эса чекиняпти. “Банданинг ?ажга бориб келганини энг аввал ?ўшнилари сезишлари керак”, деган гап бор. Яъни, сафардан ?айтган ?ожининг хул?у одобида, ?атти-?аракатида, муомаласида ўзгариш сезилиш керак. ?ажга кетишдан олдин ?андай ?ўпол, серзарда бўлса-ю ?айтгач ?ам шундайлигича ?олса... охират ?андай бўларкин?
Адолат со?ибларидан бўлган Хорун ар-Рашид ?аж ибодатларини бажариб ?айтар эди. Уни Ба?додда асъасаю дабдаба билан кутиб олишаётган пайтда донишманд Ба?лул унга ?араб: “Эй мўминларнинг амири!” деб хитоб ?илди. Хорун унга ?араб: “Нима гапинг бор, айтавер”, деб ижозат берди.
-Эй ?укмдор, сен Байтулло? зиёратидан ?айтмо?дасан,-деди Ба?лул.-Шундай муборак сафардан келяпсану бу кибр, бу ?урур нимаси? Агар тавозе ?илсанг, ўзинг учун янада хайрли бўлмайдими?
Бу танбе?ни эшитиб ?алифа Хорун йи?лаб юборди-да:
-Эй Ба?лул, давом эт, яна наси?ат ?ил менга,-деди.
-Эй Хорун, барча ерлар сеники, барча инсонлар сенга тобе бўлган та?дирда ?ам борадиган жойинг тупро?дир…
?ар бир инсон фарзанди учун ?оят зарур бўлган ?икматдир бу! Муборак ?аж ибодатидан ?айтаётган бахтиёр биродарларимизнинг ?албларида бир Ба?лул бўлиб, яхшилика даъват этиб туриши керакка ўхшайди. “?ожи оши”дан мурод э?тимол шукроналикдир, э?тимол “билиб ?ўйинглар, энди камина ?ожи эрурлар”, деган писандадир. ?аётда шукронанинг бош?а гўзал турлари бор. “Мен ?ожиман” деб эълон ?илиш дастурхонга ош тортиш билан эмас, эзгу ишлар, чиройли амаллар билан бўлади. Жамаратда шайтонга тош отган мусулмон уйига ?айтгач, ўз вужудига ?укмронлик ?илишга уринаётган шайтон билан олишувини кучайтириши шарт. Агар таъбир жоиз бўлса, муслимнинг “Алло?у акбар!” деб тошларни отиши шайтонга ?арши уруш эълон ?илганидир. ?андай жойда а?д ?иляпти? ?анча гуво?лар ?узурида онт ичяпти? Уйига ?айтгач, арзимас бидъатларга ўралашиб, бу урушда ма?луб бўлишдан Алло? са?ласин.
Яна бир эслатма: ?азрати шайх ?асан Басрий (?оддасалло?у сирра?ул азиз) “Ухлаган кўнглимизни уй?отгил”, деган жамоатга хитобан дедилар: “Ухлаган кўнгилни уй?отмо? ?улайдир. Аммо сизнинг кўнглингиз ўлгандир. Зеро, ?еч ?аракат этмас”. Алло?им, ўлик кўнгиллардан ўзинг асра!
Бир муслим ?аж йўлида пирга йўли?ибди.
-Эй йўловчи, ?аерга кетаяпсан? ?урбат борли?ини ?аё??а олиб боряпсан?-деб сўрабди пир.
-?ажга кетяпман, икки юз дир?ам пулим бор,-дебди йўловчи.
-Эй йўловчи, пулларингнинг бир ?исмини Алло? йўлидаги му?тожларга, ?арибларга, бечораларга бўлиб бер. Уларнинг кўнгилларини ол, ру?ларининг уф?и очилсин! Шу йўл билан илк дафъа кўнглингга ?аж ?илдирган бўлурсан. Шундан кейин тоза кўнгил билан ?аж сафарингни давом эт. Агар сенинг ?алб кўзинг очи? бўлса, кўнгил Каъбасини тавоф ?ил. Сен тупро?дан деб ўйлаган Каъбанинг асл маъноси кўнгилдир. Жаноби ?а? кўзга кўринадиган сурат Каъбасини тавоф ?илишни кўнгил Каъбасини кирлардан тозалаш учун фарз ?илгандир. Шуни яхши билки, агар Алло?нинг назарго?и бўлган бир кўнгилни инжитсанг, кейин Каъбага пиёда борсанг ?ам, ундан олган савобинг ранжида бўлган кўнгил гуно?ини юва олмайди... Алло?нинг ?узурига олтин тўла мингларча коса олиб борсанг ?ам Жаноби ?а? “Бизга бирор нарса келтирмо?чи бўлсанг, рози ?илинган кўнгил келтир. Чунки олтин ва кумуш биз учун маъносиз нарсадир. Агар бизни ва розилигимизни истасанг, буни кўнгилларни иш?ол ?илиш билан амалга ошишини унутма!
Бу ривоятни ?ар эслаганимизда ўзимизга ўзимиз “бу ?икматни ?албинг тўрига му?рлаб ол ва ?амиша амал ?илиш пайида бўл!” деб хитоб ?илсак ?анчалар яхши!
Бир биродаримиз де??ончиликдан яхши даромад олиб, уч марта ?аж ибодатини адо этибдилар. Тўртинчи марта сафарга отланганларида кўнгиллари ёришиб “мен-ку, фарзни адо этдим. Де??ончилигимга ?арашаётган икки биродарим мабла?и етишмаслиги туфайли бора олмаяпти. Ахир менинг бойишимда биродарларимнинг ?иссалари бор-ку?!” деб уларнинг сафар ?аражатларини ?оплабдиларким, барака топсинлар! Биродаримизнинг бу хайрли ишлари яна бир ривоятни ёдга солади. Ровийлар дерларким, ?аж ибодатини ният ?илган бир ямо?чининг хотини ?омиладор эди. ?ўшнисининг уйидан ўтда пиширилаётган эт ?иди келиб, егиси келди. Ямо?чи ?ўшнисиникига чи?иб илтимос яилди. ?ўшни хотин рад этиб деди-ки: “Бу гўшт сизлар учун ?аромдир. Менинг болаларим бир неча кундан бери оч. Бугун йўлда ўлиб ётган жонивор гўштини олиб келиб пиширдим...” ?ўшнисининг ночор а?волидан хабар топган ямо?чи йи?лаб юборибди ва сафарга аталган пулларининг ?аммасини унга берибди. Гарчи, ямо?чи ?аж ибодатига бора олмаган бўлса ?ам, мана шу э?сони туфайли Алло? унга ?ожилик мартабасини берибди. Ямо?чининг мана шу ?айрли иши туфайли ўша йили барча ?ожиларнинг ибодатлари Алло? ?узурида ?абул ва ма?бул бўлган экан. ?аж амалини аввалги йилларда бажарган, бу йил сафарга отланган ёки кейинги йилларда боришни ният ?илаётган биродарларимиз кўнгил ибодати ва ибодатдаги масъулият ?а?ида ўйлаб юрсалар ва улу?лардан ибрат олсалар нур аланнур бўлур эди.
Алло? барчаларимизга ибодатда комиллик берсин.

Тохир Малик “Бекажон” газетаси, 2007, ноябр.


Ответить 
"+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх