|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#161 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
МАЪНАВИЯТ – ИНСОН КАМОЛОТИНИНГ АСОСИ
Шаҳноза Олимова қалами ўткир ёш ижодкорлардан. “Сирли табобат” газетаси, “Синфдош” журналида унинг мақола ва интервьюлари ёритилмоқда. Ахборот манбаларини яратиш усули ва маҳорат мавзусида тадқиқотлар олиб бормоқда. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Интернет китобнинг замонавий кўриниши бўла оладими?” сарлавҳали мақоласи эълон қилинган. * * * Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. Бу Ватан, бу она Ер менсиз ҳам яшаши мумкин, аммо мен Ватансиз, унинг хуш ифорли тупроғисиз, боболаримиз таратиб кетган тенгсиз маънавий хазинасиз яшай олмайман. Тўкис ва фаровон ҳаётга интилар эканмиз, бундай ҳаётнинг имкон ва манбалари ҳар биримизнинг қалбимизда, руҳий дунёмизда ҳам мавжуд эканини гўё унутиб қўямиз. Ҳолбуки, ташқи дунёни поклайдиган ва юксалтирадиган энг зўр маънавий ва маърифий кучлар аввало инсоннинг қалбида, тафаккурида ўз ҳаракатини бошлайди. Ҳаракат келса баракат, шуга яраша фаровон ҳаётга эришамиз. Маънавият инсоннинг руҳий қанотларидир. Уларни ҳар бир киши ўз ички дунёсида ўстириб, парвозга яроқли қилади. Маънавий бойликлар қунт, меҳнат, иштиёқ кучи билан инсоннинг қалбида йиллар давомида зарралаб йиғилади. Одамда, айниқса, ёшликда, билим ва маърифатга эҳтиёж қанчалик кучли бўлса, унинг қалбига шунча кўп маънавий бойликлар йўл топади. Ҳалоллик, инсоф, диёнат каби фазилатлар инсондаги маънавиятнинг таркибий қисмларидир. Халқ маънавияти – бебаҳо хазинадир. Биз мустақиллик фарзандлари, юртимизнинг умидли ёшлари умримизда қатағон ва унинг қурбонларини кўрмаганмиз. Шунинг учун бўлса керак-да, баъзи тенгдош йигитлар буюк боболаримизнинг қаҳрамонона курашларини ўзларича тасаввур қилишади: “ўша пайтда бўлганимизда биз ҳам жанг қилиб қаҳрамон бўлар эдик” деб қўя қолишади. Уларнинг фикрича, бир ё иккита жанг бўлган-у ҳаммаси изга тушгандек... Бу фикр мутлақо нотўғри. Тўғрироғи бунинг ўзига яраша жиддий ҳамда сўз билан ифодалаб бўлмайдиган жиҳатлари ҳам бор. Шу жумладан, тарихда машъум из қолдирган иккинчи жаҳон уруши тўрт-беш йил даҳшат солгани камми? Бу урушни ёдингизга солиб қўйиш учун эмас аксинча, боболаримиз-у, момоларимизнинг ўша машъум кунлардаги қаҳрамонликларини яна бир карра айтиб ўтмоқчиман холос. Шаҳноза ОЛИМОВА, ЎзМУ Журналистика факультети талабаси |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#162 |
AKA:ABS
Сообщений: 223
+ 250
134/79
– 8
8/6
![]() |
TALABALARGA
Menimcha talaba, qaysi sohadagi talaba bo'lishidan qat'iy nazar birinchi o'rinda, o'z kasbini ustasi bo'lish uchun, ilm olish uchun sarflayotgan, oltindan qimmat bo'lgan vaqtini behuda sarflamasligi lozim.O'z kasbini puxta o'rganishi juda ham zarur. Kasbini puxta o'rgandimi yo'qmi, keyinchalik ishlash vaqtida bilinadi. Agar chala bilimli, sifatsiz mutaxassis bo'lsa, jamiyatga undan faqat zarar keladi. Shu mavzuda To'lqin Eshbek domla keltirishgan maqolalar ichida, avval ta'kidlanganidek, menga ham "Avatar ustudan qotar" degan mavzudagi maqola nisbatan yaxshi yozilgandek tuyuldi. Bu mavzu ochilganiga, bu yerda ro'yhatdan o'tmasa ham maqolalarini yordam tariqasida joylashtirishganiga, To'lqin Eshbek domlaga talabalar rahmat aytishsa arziydi. Agar shu maqolalarni yozgan talabalar o'qishsa ularga shunday demoqchiman, ko'rib turganingizdek haqiqiy jurnalist bo'lish oson emas, To'lqin Eshbek domla sizlarni ximoya qilaman deb forumda jarima ham olishdi. Lekin kelajakda, hayotda To'lqin Eshbek domladek himoyachi ustozingiz yoningzda bo'lmasliklari mumkin. Shuning uchun domla aytishgandan ham kuchli,bilimli, kerakli, qalami o'tkir jurnalist bo'linglar. Bu mavzu haqiqy amaliyot. Dunyo, hayot, odamlar to'xtovsiz rivojlanish vaqtida, axborot tezligi yuqori bo'lgan davrda domla misol qilib ko'rsatishgan maqolalaringiz to'g'risi juda bir maqtovga arziydigan emas. 9 sinf o'quvchisi ham bunday maqolani, insho sifatida yoza oladi. Kompyuter savodxonligi bo'yicha bilimlaringizni oshiring, sizlarga katta amaliyot vazifasini o'taydigan forumlarda yanada bilimlaringizni oshiring. (Kamchilik va xatolar bilan yozgan bo'lsam uzr) |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#163 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
КАТТАЛАР ЎРНАККА МУНОСИБМИ?..
Дониёр Отажоновнинг қалами “Урганч оқшоми” газетасида чархланган. Бугунги кунда www.фикр.уз сайтида ўз мақолалари билан иштирок этиб келмоқда. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Баҳор” сарлавҳали шеъри чоп этилган. * * * Бугунги баъзи ёшлар китоб ўқимай қўйди… Улар “электрон лаззат” хасталигига чалинишган… Лоқайдлик ёшларни боши берк кўчага бошламоқда… Баҳсли мулоҳазаларнинг ечими борми? Олинажак маънавий озуқа жиҳатидан ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайдиган китобга ёшларни қайтаришнинг қандай йўллари бор? Маънавият тенгдошларимиз наздида чиндан ҳам ўз аҳамиятини йўқотмоқдами? Саволлар кўп, уларга чуқур таҳлил ва холис ёндашув билангина ечим топиш имкони бор. Маънавият жамият тараққиёти, миллат камолоти ва шахс баркамоллигини белгилаб берувчи асосий мезонлардан биридир. Маънавият инсоннинг бутун умри давомида унинг кучига куч қўшишга, ақл-идрок ва заковатини кенгайтириб, мустаҳкамлашга хизмат қилади. Халқимиз бу тушунчанинг моҳиятини яхши англаб, азал-азалдан ўз ҳаётида муваффақият билан қўллаб келмоқда. Унинг урф-одат ва анъаналари, қўйинг-чи, турмуши, ҳаёт тарзи маънавият дарёсининг сувлари билан суғорилиб, тугаллик, кенг кўламлилик касб этаётир. Табиийки, миллат келажаги бўлган ёшлар дунёқарашининг соф, турли ёт ғоялардан ҳоли, баркамол бўлиши ҳам уларнинг маънавият дунёси нақадар теран, ўткир ва мулоҳазакор эканлиги билан белгиланади. Шу сабабдан ҳам ёшлар маънавияти тараққиётида оила ва маҳалланинг роли ҳамда таъсири, қолаверса, таълим тарбиянинг аҳамияти беқиёс эканлиги ҳисобга олиниб, юртимизда аниқ белгиланган дастур амалга оширилмоқда. Жаҳон бозорига ахборот аталмиш товарнинг кириб келиши, кутилмаганда унинг таннархи кескин ортиб кетиши натижасида хуружлар уюштириш имкони юқори суръатда ўсди. Ёшлар орасида, айниқса, кенг оммалашган интернетнинг тақдим этаётган хизмат турлари шу қадар кўп ва хилма-хилки, ҳар қандай бефарқ нигоҳни ҳам бир бор ўз оламига олиб киради. Бу эса ахборот хуружларининг таъсир даражасини бир мунча оширяпти ҳам. Аксарият ёшларимиз томонидан ушбу ҳолат бепарволик, беписандлик билан эътиборсиз қолдирилмоқда... Дониёр ОТАЖОНОВ, ЎзМУ Журналистика факультети талабаси |
|
Ответить |
![]() |
#164 | ||||
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
![]() |
Ўқувчи сифатида мулоҳазаларим:
Демак, ечим мақола сўнггида очиб берилади... (деб ўйлайман) Цитата:
Цитата:
Оффтоп: Мақолада маънавият ўндан ортиқ ҳолатда ишлатилибди, уйғун сўзлардан фойдаланиш нечоғли қийин?..Цитата:
Цитата:
Оффтоп: Аслида муаллиф муаммони кўтармоқда, лекин амалий ишларга ўтиб (Бу гап "ёпишмабди". Ахборотни олиш қийин бўлса, бошқача айтганда И-нетга кириш қиммат бўлса, ёшлар ўша оммалашган сайтларга мурожаат қилмайдику? Афсуски, ечим йўқ. Таҳлил ҳам йўқ, таклиф ҳам йўқ. Моҳият бир тарафлама, умумий гаплар билан чекланилган. Хулоса: мақола ўқувчи талабига тўлақонли жавоб бермайди. Кириш қисми ёмон эмас. Мақолани қайта сайқаллаш, аниқ фактларни қўшиш лозим. Талабамиз айтгандек, "тугаллик, кенг кўламлилик" бўлиши шарт. Домла, бу менинг ўқувчи сифатида айнан талабага қаратилган гапларим. Баъзи ўринларда оширворган (талабни катта қўйворган) бўлсам, узр...
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) |
||||
|
Ответить |
![]() |
#165 | |
Бундай доменнинг ўзи йўқ.
Бу ерда нима назарда тутилган? "Ахборот аталмиш товар" жаҳон бозорида азалдан бўлган, энди кириб келгани йўқ. Ахборот олиш имконияти янада осонлашиши. Цитата:
Фақат ёшлар орасида эмас. Ёзганларида мазмун нима хақида кетаётганлигини тушунмадим. Сарлавха номи "КАТТАЛАР ЎРНАККА МУНОСИБМИ?.." , аммо ёритилаётган мавзу бошқа нарса хақида. |
||
|
Ответить |
![]() |
#166 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
СИЙҚАСИ ЧИҚҚАН ГАП
Ўткир қалам соҳиби Зафар Акбаровнинг қалами “Ислом нури” газетасида қайралмоқда. Экология мавзуида ёритган мақолалари газетхонларда қизиқиш уйғотади. “Ахборот маконида ёшлар овози” китобида “Интернетда ахборот хуружи” сарлавҳали мақоласи чоп этилган. * * * Баъзи маҳаллий нашрларни танқид қилиш ҳоллари учраб туради. Унда айрим мавзулар такрорланишини танқид қилишмоқда. Тажангроқ кишилар “газеталаримиз сийқаси чиққан гапни ёзишдан нарига ўтишмайди” деган эътирозларини айтишмоқда. Афсуфки, баъзи газеталарда бунга мисоллар анча-мунча. Айниқса, тўй-маросимлар ҳақида, кино ва клип, актёр ва хонандалар ҳақидаги танқидий мақолалар шулар жумласидандир. Газеталарда тўй-маросимлардаги исрофгарчилик тўғрисида ёзилса, биз уларни қоғозларни, энергияни исроф қилишда айблайлик. Хонандалар танқид қилинганда, журналистларнинг ижодий фаолияти ҳақида ҳам икки оғиздан гапириб қўйилса. Зора, бирор нарсага эришармиз. Бирор ердаги ахлоқсизлик, қонунбузарлик, исрофгарчилик ҳақида такрор гапириляптими, демак, ҳушёр тортишимиз лозим. Чунки, мавзунинг такрорланиши жамиятимизда ўша муаммо ҳамон барҳам топмаётганидан далолатдир. Эртага сиз-у биз ана шу иллатлар нишонига айланишимиз мумкин. Матбуот – жамият кўзгуси. У хаёлот оламини эмас, инсонлар яшаётган ҳақиқат оламини акс эттиради. Жамиятни огоҳ этишдек улкан вазифани олган журналист такрорлаш, эслатиш орқали ўз вазифасини бажаради. Дарсларда бир мавзуни такрорлаган олимга шогирдлари эътироз билдиришибди. Домла уларга жавобан: “бир хил нарсаларнинг биридан бошқаси бекор бўлса, биттадан бармоқни қолдириб, бошқасини кесиб ташлаймиз...” дебди. Хулоса шуки, қўлимиздаги ҳар бир бармоқ ўз вазифасига эга бўлгани каби такрор келтириладиган гаплар замирида ҳам ўзига яраша маъно мужассам бўлар экан... Газеталарни ҳам холис баҳоласак мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки, матбуот ҳаётимизни акс эттиради. Зафар АКБАРОВ, ЎзМУ Журналистика факультети талабаси |
|
Ответить |
![]() |
#167 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
МАНЗАРАЛАР
Спорт журналистикасига қизиққан ёш истеъдод соҳиби Азиз Қаршиев ҳозиржавоблик билан ёзаётган хабар ҳамда мақолалари кўп мухлисларида катта қизиқиш уйғотмоқда. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида унинг “Футболпарастлик тўғриси-да” сарлавҳали мақоласи чоп этилган * * * Илгарилари воқелик ҳаётнинг асосий тарзидан, азалий расм-русмлар ва муқаддас анъаналардан ажралмас эди. Воқелик ҳаётнинг ҳар лаҳзасига таянч бўлиб хизмат қиларди. Вақт резинадек чўзилар, воқелик кетма-кетликка бўйсунган, кун кетидан тун келар, қиш ўрнини баҳор, ёз ўрнини куз эгалларди. Байрамлар бир-бирига уланарди. Кўпинча одамлар қадрдон қишлоқларидан чиқмай қўйган эдилар. Шаҳарчадаги ярмаркага бориш эса худди олис сафарга чиқиш билан баробар эди. Аҳоли сони ўсди. Эҳтиёжлар геометрик прогрессия тарзида ошиб борди. Қудратли техникалар замон ва маконга ўз таъсирини кўрсатмоқда. (Ҳамма нарса тез ўзгарар экан, иккиланиш ва сусткашлик анча қимматга тушиши мумкинлигини унутмаслик лозим). Учинчи минг йилликнинг илк йиллари ҳам тарихдан жой олди... Бозор иқтисодиёти – глобаллашув сари ҳаракатни кучайтирди, яшаш лаёқати ва молиявий таъсирга кўра трансмиллий корпорация(ТМК)лар давлатларнинг имкониятларини ортда қолдирмоқда. Интернет хабарининг тарқалиш тезлиги бизни келажак томон ҳеч кимнинг зерикишига имкон бермайдиган дунё сари тинимсиз даъват этмоқда. Бу жараён барча халқлар манфаатларига гоҳида зид бўлаётгани ҳақида ОАВда таҳлилий мақолалар ёритилмоқда. Энг зимзиё тунда ҳам жимжима қилиб турган юлдуз топилади. Бундай шароитда фуқаролар тинчлигини таъминлаш глобал аҳамият касб этади. Маданиятлар глобаллашуви жараёнида ҳар бир зиёли, маданият ва санъат ходими ҳушёр туриши лозим. Мазмунан глобал бўлган нарса шаклан маҳаллийлашади, шунда кишилар унинг моҳиятини англайдилар ва цивилизациянинг бир маромда ривожланиши ҳеч бир силкинишларсиз кечаверади. Азиз ҚАРШИЕВ, ЎзМУ Журналистика факультети талабаси |
|
Ответить |
![]() |
#168 |
![]() ![]() Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559
2,642/911
– 20
13/12
![]() |
Айни дамдаги талабалар кўриниш бермаётган бўлса, собиқ талабалар уларнинг "айб"ини бекитишга ҳаракат қиламиз.
![]() |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#169 | |
Сообщений: 583
+ 955
822/346
– 24
7/6
![]() |
Цитата:
![]()
__________________
Allohning bergan rizqi, har insonning martabasiga ko'ra hikmatdir. (Rumiy) |
|
|
Ответить |
![]() |
#170 | ||||||||
Сообщений: 1,096
+ 1,249
922/478
– 100
32/25
![]() |
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Майли, шундай ҳам дейлик, лекин муаллиф "одамлар қадрдон қишлоқларидан чиқмай қўйган эдилар" деб, унинг сабабини кўрсатмаяпти. Одамларни қишлоқдан ташқарига чиқармаётган бирор иқтисодий ёки бошқа бир сабаб бормикан? Ахир, бу сабаблар ўрганилиб, таҳлил қилинса, социолигия бўйича илмий иш қилиб, чоп этилса, жамиятимиз ҳаётида ўз ўрнини топган бўларди. Ёки муаллиф турар жойлар ўртасида, қишлоқми, шаҳарми, қатъий назар йўллар бўлганини, карвонлар қатнагани, кейинроқ эса, от-арава, кейинроқ (совет даврида) транспорт воситалари, ҳатто автобуслар бўлганини, улар бир вақтлар рейс бўйича ўз вақтида қатнаганини билмасмикан. Шу ерда лирик чекиниш қилайлик. Менимча, ҳозир ҳам, илгари ҳам айрим ёшларда "биздан олдин ҳеч нарса бўлмаган" деган тушунча бор. Бунинг сабабини тушуниш қийин, ахир мактабда 10-12 йил давомида тарих фани ўтилади, унда янглишмасам, ибтидоий тузумдан бошлаб, қадимги Греция, Рим, ўрта асрлар тарихи ўтилади. Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Интернет "халқлар манфаатларига зид" бўлган маълумотлар билан тўлган, лекин унда "жимжима қилиб турган юлдуз", яъни фойдали маълумотлар топилади, дейилмоқчими? Цитата:
Ҳарқалай, мақола муаллифининг ўз қарашлари, мустақил фикрлаш қобилияти бор. |
||||||||
|
Ответить |
"+" от:
|
|