|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1671 |
Dunyo bevafodir, yolg`ondir, begim...
Dunyo bevafodir, yolg`ondir, begim, Yana ne sinovlar kutmoqda bizni? Yigit yig`lamaydi, deydilar, lekin, Siz... Meni sog`inib yig`lamaysizmi...? Sog`inch yoshlariga g`arq bo`ldim, BEGIM... Mudroq ko`zlarini ochganida tong, Falak peshtoqiga qo`nganida kun, Sabolar diydordan urganida bong, Sizni xush chehrada qarshilamoq-chun - Yorug` tushlarimdan qarz bo`ldim, BEGIM... Bitmas ekan dilda sog`inch shikasti, Ko`zyosh yuvmas ekan hijron dog`ini. Baxtimizga ravo taqdirning qasdi, Xazonlar quchdimi visol bog`ini? Sizga tuganmas bir dard bo`ldim, BEGIM...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1672 |
Мен Сизни юрагим дея атайман...
Мен Сизни қуёшим, дея атайман, Қалбим зулматини тўлдириб нурга, Кўзим қароғини бойитиб дурга, Меҳр зиёсини жо қилиб дилга, Мен Сизни қуёшим, дея атайман. Мен Сизни баҳорим, дея атайман, Юрагим эзганда хазонрез боғлар, Қор остида мунғайиб қолганда тоғлар, Сизнинг нафасингиз гулларга чорлар, Мен Сизни баҳорим, дея атайман. Мен Сизни дармоним, дея атайман, Майли гиёҳ мендан юз ўгирса ҳам, Турфа дард, аламга кўмилганим дам, Табиб-у ҳакимга ташламай қадам, Мен Сизни дармоним, дея атайман. Мен Сизни юрагим, дея атайман, Қадри йўқ дунёда бисот, бойлигим, Дуо-ю тилак ҳам ният поклигим, Юксаклардан юксак олий жойлигим, Мен Сизни юрагим, дея атайман! (с)
__________________
Ният хайр - оқибат хайр... |
|
|
Ответить |
![]() |
#1673 |
Яхши кўраман...
Қуруқ чўлга ўхшаса танам, Сиз дарёсиз, унга жон мисол. Ташвишлардан чўкиб кетсам ҳам, Юрагимда порлайсиз ҳилол. Кунларимда бўлмаса маъно, Исмингиз-ла киритгум мазмун. Дардларимга қилибон даво, Ғамларимни аритгум бутун. Ҳаётда гоҳ қолсам чорасиз, Сиз-ла суҳбат қуриб мен аста. Жавобларни чўкдираман тиз, Муаммони ечиб бир пасда. Борингизга шукр азизим, Сиз бўлсангиз, мен ҳам бўламан. Сизга айтай ушбу дил-сўзим: Сизни жуда яхши кўраман! (с)
__________________
Ният хайр - оқибат хайр... |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1674 |
Муҳаббат ортига қайтмади…
Боғимга қайтганда саболар Қайтадан яралди наволар Шабнамга тўйганда ҳаволар, Муҳаббат ортига қайтмади. Қаерда қолганин айтмади. Келганда ғунча деб узмадим Юракнинг зулфинин бузмадим Мухаббат эканин сезмадим. Адашдим. Кетди-ю, қайтмади. Севгилим эканин айтмади. Зор бўлиб кутганим етмасдан Ўзгага парво ҳам этмасдан Ортидан эргашиб кетмасдан Қолгандим. У эса қайтмади, «Юр бирга кетдик» - деб айтмади. Ажиб сўқмоқларда қоқинди юрак… Муҳаббат боғида ёлғончи юрак Бўлганда мен эмас, у менга керак, Муҳаббат ортига қайтмади. Қайтса ҳам манзилин айтмади. Азимга айланди нозик бўй нихол… Бир умр ҳижронда тўлғониб беҳол Бўлганда дилпора етишмай висол Муҳаббат ортига қайтмади. Ортига қайтмасин айтмади. (с) 14 Август, 2001 йил.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
Ответить |
![]() |
#1675 |
Сизни соғинганда...
Сизни соғинганда дил умид-ла лим, Ҳатто осмонларга етади қўлим. Сизни соғинишда кўраман бахтим, Соғинмаган куним мен учун ўлим. Сизни соғинганда маъюс куй-наво, Шўхчанлик сойига кетади сингиб, Гўё азобимга бўлгандай даво, Соғинчлар дардимни бормоқда енгиб. Сизни соғинганда, юзда табассум, Кўзгуга боқаман бахтимдан қувнаб. Унда дийдорингиз кўриб мен бир зум, Узоқ вақт юраман кўнгилни хушлаб. Сизни соғинганда, орзу ёнма-ён, Бир дам ёнингизда бўлиб қоламан. Хаёллар йўл олиб фақат Сиз томон, Ҳар лаҳза, ҳар онда қўмсаб қоламан. (c)
__________________
Ният хайр - оқибат хайр... |
|
|
Ответить |
![]() |
#1676 |
Нома
Маҳбубимга етиб бориб ушбу сўзлар, Қалбимдаги соғинчларим аён этсин. Йўлларига муштоқ турган ёшли кўзлар, Сиҳатининг муждасидан нурга тўлсин. Чаманзорлар бўлиб кетсин ўнг-у сўли, Дийдор эса висол отлиқ гуллар тутсин. Ўраб олсин уни боқий бахтнинг қўли, Етаклашиб умр бўйи бирга юрсин. Армон нима билмасин ҳеч ҳаётида, Юксак орзу, ниятлари рўёб ўлсин. Кулиб юрсин ошнолар-ла,лек кўнглида, Ҳар дам, ҳар он Танҳо, ёлғиз ёри бўлсин! (c)
__________________
Ният хайр - оқибат хайр... |
|
|
Ответить |
![]() |
#1677 |
Сообщений: 177
+ 129
243/106
– 2
2/2
![]() |
Siz yolg’iz emassiz , har holda men bor,
Men yolg’iz emasman – siz borsiz , siz bor. Suyanishib qoldik ikkimiz, Umrning changalzor so’qmoqlarida… Sizsiz yiqilmog’im ayon, sababi, Tik qolmoqdan ma’no yo’qolur, Zaminsiz qolgan qoya kabi… (C) |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1678 |
Сообщений: 177
+ 129
243/106
– 2
2/2
![]() |
Кўнгил саёҳатдан қайтди уйига,
Костюмини ечди, сўнг михга илди, Туфлисин авайлаб ечиб пойгакка , Соғинчдан чанг босган хонага кирди. Анчаин йўлларни босиб ҳам қўйган , Қанча кўчаларга кириб қайтди у ... Неча шайтон билан ошиқ ўйнашиб, Сулувлар шаънига қўшиқ айтди у. Хона эса эшик ёпмаган эди, Икки деразасин кўзи йўлкада, Бу ховлини ташлаб кетмаган эди, (Ташлаб кетмайдилар бизнинг ўлкада). Фақат деворлари энди жарангсиз, Эшикги ҳам озроқ қийшайиб қолган, Пардалар осилиб чарчаган, рангсиз... Тушунаман... йиллар шу кўйга солган. Кўнгил манзилига етди оҳири, Энди ётса бўлар сўзсиз , чўзилиб... Хона ҳасратларин айтиб тонггача , Тўкила бошлади чўкиб, бузилиб. (C) |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1679 |
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
***
Билсам эдим қайда юрганим, бахт деганин англаб етардим, Ўтмишимдан чиқиб ногаҳон, келажакга қараб кетардим. Йўқ ўтмиш йўқ орқалар бўм бўш, келажаги етиб келмаган. Мен ҳаётнинг ҳозири билан, курашларга чўмиб келаман. *** Нолалар рутбасин ёзмоқ истадим Мастман, Хасталар дардига бўлолдим мардум Хасман, Эй дўст, менга бир йўл кўрсат Борайин олға, Муштоқ кунларингга балким ярадим Дўстман. Кўнглимиз баҳори обдон кечикди Гул йўқ, Бизни деб яқинлар обдон ичикди Пул йўқ, Изладик яқинлар кўнглига малҳам Топмадик, Ноилож шўнғидик топиб ичкилик Йўл йўқ. Тақдир деб Тангрининг номини тутдик Нажот, Билмадик шундайин умримиз ўтди Ҳайҳот, Вақтнинг гарданидан тутиш ўрнига Баҳона Биз асли ўзликни унутдик Войдод. Нолалар кемирган ҳаётни топмадик Пушаймон, Бир зум дам бермай қийнадик отни Иймон, Дил хун, дарахт экиб уй солдик Ўғлимиз ёнда, Қаранга, ҳаммаси жойида, биз нега Ҳайрон. *** Қон дилим, тўймас шаробим Қатраси қилгай хароб. Йил ўқиб битмас китобим То мени қилгай туроб. Ногаҳонда билмай ичдим Бағримни куйдирди май. Оҳ бу дарддан етар чимдим, Ўлдирар тўйдинг демай. Ичган сайин ёнар юрак Ташналик қонмайди ҳеч. Бошим сархуш мен бедарак Кун ботиб ютгайми кеч. Бу шароб қонимга асли Тангридан битилган ғишт. Ҳар нотавон ёнар фасли Май номин атайди ишқ. *** Етим чайлаларга бошимни тиқиб, Саратон сайлидан қочган маҳаллар..., Гард, тупроқ йўлларда олдимдан чиқиб, Илондай судралган сўнгсиз хаёллар. Чўлдаги қизғалдоқ билмайди ҳасрат, Чигиртка азонин тушда айтади. Оққурай баргида титрар ҳарорат, Тириклик гулшани чўлга қайтади. Мен тинмай тонгларга орзуқиб ўтдим, Каррак ва ковулдай ўқидим номоз. Мени боғлаб олган минг битта удум, Эркин яшашимга бермас эди роз. Орзумга интилиб ҳар бир қора кун, Болалик руҳида яшадим карахт. Менинг орзуларим ушалсин учун Тик туриб ибодат қиларди дарахт. 04.04.12 |
|
Ответить |
![]() |
#1680 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
С О Ғ И Н Г А Н Д А
Кўзимнинг тўккани абрдир, Кўнглимнинг чеккани жабрдир Сарғайиб тугаган сабрдир Мен сизни соғиндим азизим.. Йўлингиз қарайман ўкиниб, Сув каби боряпман тўкилиб Юрак ҳам чокидан сўкилиб Мен сизни соғиндим азизим.. Дардбоним қайдадир даво йўқ, Сиқилиб боряпман ҳаво йўқ, Изладим сиз каби маъво йўқ Мен сизни соғиндим азизим.. Хажрлар алами зўрайди, Гуллар ҳам сиз ҳақда сўрайди Кўзимга бу олам торайди Мен сизни соғиндим азизим.. Соғиндим.. мен сизни соғиндим.. (с)
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|