|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#152 | |
|
Bilmadim, balki buni badia deb bo'lmas, ammo dilimda kelgan gaplarimni qog'ozga tushirishga harakat qildim. Bu tuyg'ular barcha MEHRIBON USTOZlar uchun.
Цитата:
__________________
Qololmas jahon ichra mangu kishi,Faqat qolg'usi yaxshi nomi, ishi.(Sa'diy) Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 20.06.2011 в 08:34. |
||
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#153 |
|
Erka yorning rashk qo'shig'i...
Ko'chalarda qizlar o'tsa termulib Qarasangiz rashk qilaman orlanib. Jahlim chiqiqb qaramasam siz tomon, “Sen yagonam” deysiz menga zorlanib. Naqorot: Rashk qilmagin deysiz rashkim keltirib, Meni ham rash kilmaysizmi akajon? Mayli rashkdan kuyib ketay indamay, Rashk qilmasam chidaysizmi akajon. 2. Qizg'onaman shamollardan, hiloldan, Meni tashlab uzoq ketmang ko'zimdan. Nima qilay faqat sizni o'ylasam? Gohi hatto rashk qilaman o'zimdan. 3. Ko'z tashlamang begonaga, o'zgaga, Rashkim yomon, jo'natmayman yiroqqa. Tushuinmaysiz, yagonamsiz o'zingiz, Rashk qilmasam chidolmaysiz firoqqa. (C)
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
|
#154 |
|
«ИСТОРИЯ СТАРОЙ И СТРАННОЙ ШКОЛЫ»
Посвещается моей первой учительнице Фахрутдиновой Танзиле Мударисовне! Каждый день я прохожу мимо какой-то старой и странной школы. Странная потому, что она манит меня к себе какой то чудесной и волшебной, как-то грустной мелодией. Я всё время задавала себе только один вопрос: «Откуда эта мелодия и кто играет её?..» Однажды я решила увидеть внутренний мир этой школы и узнать откуда слышится эта волшебная мелодия, которая всё время манит меня к себе. Я зашла в школу и пошла прямо в музыкальный зал, но к сожалению там никого не было. Я обошла всю территорию школы. Школа была пуста. А мелодия секунду не переставала играть и манить меня к себе. К вечеру я вернулась домой с плохим настроением. Я решила спросить у бабушки и не ошиблась: она знала всю историю этой школы. Бабушка рассказала мне об этой школе: «Когда-то жила одна маленькая девочка. Звали её Екатерина. С детства Катя была умницей: в школе была самой отличницей, дома – самой послушной. 10-15 лет пройдя она поступила в свою родную школу, но теперь не ученицей, а учительницей. Екатерина Петровна много-много лет работала. Её уважали во всём городе, потому что она учила всех русскому языку так, что её ученики поступили в институт, набрав самые высокие баллы. Но однажды она заболела сильной болезнью. Почувствовав свою смерть, Екатерина пришла в школу, взяла в руки най и стала играть в такую грустную мелодию, которого никто ещё не слыхал на этом свете. Та школа которая была самой лучшей до смерти Екатерины, теперь перестала работать, потому что после её смерти ни один ученик других учителей не достиг того степени которого достигли все ученики Екатерины, и все разошлись по сторонам. Все забыли её, но только стены школы каждую минуту, каждую секунду вспоминают об этой женщине, которая всю свою жизнь послужила для своей родной школы не жалела своё время, терпение, силу, даже свою жизнь, и была самой лучшей учительницей, самой лучшей мамой на свете. Стены напомнили всем о той женщине, которая была готова отдать свою жизнь ради родной школы и своих учеников. Через нескольких годов в её честь в городе построили несколько таких школ, но всё же эта школа остаётся памятником для всех граждан этого города. Теперь Екатерину знает не только весь город, но и весь мир!» - А вы откуда знаете, - спросила я у бабушки – что она была самой лучшей мамой на свете? - Потому что, она моя мама, – ответила бабушка... Раимова Муслима ученица 5 «А» класса школы № 3 г. Туракургана |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#155 |
|
«ТАЙНА ЛЕСНЫХ ЖИТЕЛЕЙ»
(сказка) В один из летних дней молодая принцесса гуляла по лесу, собирала грибы и запуталась. Она до вечера искала дорогу домой, но, не смогла. Принцесса только хотела заплакать от страха, но вдруг услышала человечьи голоса и её радость была бесконечна. Голос звучал за елью. Молодая принцесса со спешкой радостно побежала туда, и, что она видит?! Вместо людей разговаривают звери?! Что за чудо?! Не хочется поверить своим глазам! Но это правда, да: лев, тигр, медведь, волк и лиса, они беседовали между собой. Правда, выслушивать чужой разговор невежливо конечно, но в этот случай не возможно было не слушать. Лев сказал: – Я собрал вас сюда для того, чтобы объявить вам, что утром мы превратимся на людей: я – на царя соседского королевства, тигр и медведь на моих помощников, лисица – на мою царевну, а волк нашим сыном будет. Волк будет жениться на любимую дочку короля этой страны – на прекрасную принцессу Жозафину. После того как поженитесь – ты украдёшь принцессу. Но есть одна проблема: если мы не придём сюда до заката солнца – мы вечно останемся зверями и потеряем волшебные силы. – А зачем нам нужна принцесса? – спросил волк, а лев ответил: – Несмотря на то, что у царя десять дочерей, он больше всех любит старшую, и за неё готов отдать свой трон, даже свою жизнь. Услышав этот разговор, молодая принцесса испугалась. Она от страха стала бежать и не узнала, что пришла домой. Она рассказала всё отцу. Утром произошло то, что говорил лев: он сам превратился на царя, тигр и медведь – на его помощников, лисица – на царевну, а волк на молодого принца. Волк сказал: – О, моя принцесса, я влюблён на тебя! Будь моей царицей! – но молодая принцесса и царь придумали хитрость. Она ответила: – Я должна подумать. Вы подождите здесь, – сказала она и посадила их в тюрьму. Закрыв дверь, она добавила – утром я скажу ответ. Утром она пришла к ним и увидела, что слова льва были правильны: они заново превратились на зверей. После этого принцесса узнала, что они были разбойники. Через месяц пришёл настоящий принц. Потом он и молодая принцесса поженились. Так стали они жить да поживать счастливо до конца своей жизни. 2011 год Раимова Муслима Абдулазизовна ученица «5» а класса школы № 3 г. Туракурган Наманганской области |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#156 |
|
"7x7" gazetasi
adabiy bo`lim muharriri
Сообщений: 17
+ 29
76/17
– 0
0/0
![]() |
ИЗҲОР
Яна ўша аҳвол. Қизнинг қошлари чимирилиб кетди. Столи устида беозоргина ёнбошлаб ётган қип-қизил атиргулни қўлига олди. Димоғига яқинлаштириб кўзларини юмди. Муаттар бўйдан ич-ичига оромбахш бир ҳаловат ўрмалаб киргандек туйилди гўё… Бир лаҳза бу сеҳрли ҳисга асир бўлган қиз бирданига кўзларини катта-катта очди-ю, кафтини куйдираётгандек туюлган юрак парчаси – атиргул ғунчасини очиқ турган деразадан пастга улоқтириб юборди. “Керакмас…” … Йигит коридорнинг у бошидан-бу бошига телбавор бориб келишдан бир зум тўхтади-ю, ўзини оҳанрабодек тортаётган хона эшигидан мўралади. Юраги бир ғалати жимирлаб кетди. Сочлари дераза пардаларини ўйноқлаб хонага кириб келаётган шабадада хилпираганча китоб мутолаа қилиб ўтирган қиз кўзига бир бошқача кўриниб кетди. Тўйиб-тўйиб боқишни ихтиёр этган нигоҳларини жиловлай олмади- эшик ғийқиллаб очилиб кетди. Қиз ўзига қадалган ўткир нигоҳлар тафтини ҳис этгандек илкис бошини кўтарди. Йигит дарҳол ўзини панага олди. Жон ҳолатда зиналардан пастга эниб кетди. “Уҳ… Таниб қолмаган бўлсин-да” … Талабаларнинг ёшгина қизни ўзларига дарс беришини қабул қилишлари қийин кечди. Устига устак қиз шунчалар масъум ва беғубор эди-ки… Айниқса… Унинг кўзлари. Гўёки бутун дунёнинг ғам-ташвишини ўзига жо қилиб олган бу мунгли кўзларга қараган бор-ки, унинг туб-тубига чўкиб кетаётгандек сезарди ўзини. Қиз талабаларга берилиб Навоийдан, Бобурдан сўзлар, баъзан маъюс нигоҳларини узоқ-узоқларга қадаб ғазал ўқишга чоғланар, аксариятини йигитлар ташкил этадиган талабаларининг унинг сўзларига эмас, кўпроқ ўзига маҳлиё бўлиб ўтиришларини сезмасди… …Қиз ўзини олиб қочишга улгурмаган талабасини барибир таниб қолди. Ҳар кунги қизил атиргуллар “муаллифи” ҳам айнан шу – дарсларда бошини партага қўйганча ўзига қараб ўтирадиган талабаси эканлигини билди. Юзига югурган табассум бир лаҳза ҳам яшамай сўнди. Кўзларидаги мунг янада ортгандек бўлди. Чуқур “уҳ” тортди. Кафтларини юзига босгани ҳамон бармоқлари орасидан юлқиниб чиққан илиқ томчилар китоб саҳифаларини қабартиришга тушди… … Йигит туни билан ухлолмай чиққанидан оғриқдан тарс ёрилай деб турган бошини совуқ сувга тиқиб олди. “Бугун айтаман. Ҳаммасини айтаман. Ўқитувчим бўлса нима бўпти? Нари борса икки-уч ёш катта бўлса нима? Севги ёш танламайди. Ортиқ чидолмайман. Майли, нима деса ҳам, рад этса ҳам, уришиб берса ҳам майли. Айтаман!” Дарс тугаб, ҳамма талабалар уй-уйига кетиб бўлганига қарамай деворга суянганча қизнинг йўлига кўз тикиб турган йигитнинг, У кўриниши ҳамоноқ, бояги шижоатидан асар ҳам қолмади. Оёғининг учигача қалтираб кетганини ҳис этди-ю, шоша-пиша дарахт панасига ўтди. Мана, қиз ёнгинасидан ўтиб кетди. Шамолда ҳилпираганча елиб кетаётган узун кўйлак этаклари йигитнинг қадамларини ҳам ўзига сассиз эргаштириб кетди. Қиз узоқ юрди. Йигит ҳам жимгина унга эргашиб бораверди. Бир-бирига туташиб кетган гавжум, кимсасиз кўчалар уларни гоҳ кулиб, гоҳ мискин қарши олар, фақатгина икки кўнгил- бири ҳаяжондан энтиккан, бири иккинчисининг ҳолидан бехабар кўнгилларгина умр сўқмоқларида икки жуфт из қолдирганча жимгина кетиб борардилар… Қиз навбатдаги кўча муюлишида турган аравача (аравачада оёқларига чойшаб ёпилган касалманд, ранглари оппоқ оқариб кетган, жуссаси ўриндиқ суянчиғига сингиб кетгудек йигит ўтирарди) қаршисида юришдан тўхтади. Йигит ҳам тўхтаб ўзини панага олди. Қиз аста энгашиб, аравача пойига тиз чўкди. - Нега яна ташқарига чиқиб олдингиз? Аҳир ўрнингиздан турманг дегандим-ку, Азиз ака? - Сени… Сени соғиниб кетдим. Кути-иб ўтиргандимда келишингни,- аравачадан хастаҳол, хириллаган товуш эшитилди. - Эҳ, сизни қаранг-у! Воажаб! Қизнинг нигоҳларидаги мунг қаергадир йўқолган, ўрнини аллақандай севинч… бахт учқунлари эгаллаб олганди… Қиз нималарнидир гапириб, хандон отиб кулганча аравачани итариб, кўча бўйлаб юриб кетди. Шу кўчанинг бошида, деворга беҳол суянганча қолган йигитнинг кўзларидан сизиб чиққан икки томчи ёш ёниб улгурмайин сўнган умидга унсиз гувоҳ бўлган тошларга бош уриб, тўйига уч кун қолганда куёв бўлмиш автоҳалокатга учраб, қиз томон “бас! тўй тўхтатилади” дейишганда тақдирнинг зарбасига тик боққанча “мен унга турмушга чиқаман” деб айтган, бир йилдирки, мана шу ногирон, нотавон умр йўлдошига суянч, юпанч бўлиб келаётган аёлнинг(қизнинг) ортидан фарёд урганча йўқликка сингиб кетарди… (с) Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 30.11.2011 в 17:23. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#157 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#158 |
|
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
ҚАДИМИЙ МАНБАЛАРДАГИ ТУРКИЙ СЎЗЛАР
Миллатнинг шавкатли тарихи унинг буюк солномаларида жамулжам бўлиш баробарида тилида ҳам акс этади. Тилнинг лексик бойлиги замонлар ўтиши билан ўзгариб бораверади. Архаиклашиб истеъмолдан чиқиб бораётган сўзлар ўрнига янгилари кириб келаверади ва орадан асрлар ўтгач, қўлёзмаларда қолиб кетган ўша архаик сўзларнинг маъносини топишга қийналиб қоламиз. Оқибатда турли чалкашликлар, тусмоллашлар рўй беради ва матнларнинг маъноси бузилиб, қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов таъбири билан айтганда, қадим манбалардаги “хўроз” сўзи русча “гораздая птица”га, Игор солномасидаги бахши, достонни куйлаб берувчи сказитель баёнчи - Боян вещийга айланиб қолади. Масалан, буюк бобокалонимиз Култегиннинг “Фалакдай худодан бўлган турк доно ҳоқони бу дунёга келдим, сўзимни тугал эшитгин, орқамдаги иним, жияним, ўғилларим, иттифоқ-уруғим, халқим, ўнгдаги шаданит беклар, чапдаги тархонлар, буйрук беклар, ўттиз тўққиз ўғиз беклари, халқим, бу сўзларимни яхшилаб эшит, диққат қилиб тингла”, деган тошбитиклардаги айрим сўзларига тишимиз ўтмайди. Айтайлик: “буйрук”, “шаданит” ва бошқа шунга ўхшаш сўзларидир. Лекин яқин ўтмишимизга назар ташласак, бу ҳам ҳолва эканига шоҳид бўламиз. Туркий алифбода битилган қадимги тошбитиклардаги ёзувлардан бегоналашиб, уларни ўқий олмай қолган эдик. Бугун Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғатит турк» асаридаги сўзларни қай даражада биламиз? Ваҳоланки, ўша замонларда туркийлар отни 72 сўз билан, мисол учун: чўбир, саман, йўрға, аблақ ва бошқа атамалар билан ажратган. Тилимизда биргина шамолни англатадиган 30 дан ортиқ сўзлар бор. Албатта, уларнинг ҳаммаси ҳам соф туркий сўзлар эмас, лекин уларнинг аксарияти тилда ҳамон фаол истифода этилади. Мана, шамолни англатадиган сўзлар: шамол, шаббода, шарпа, бўрон, бода, буюқ, гармсел, гирдибод, довул, ел, елвизак, елпинчоқ, изғирин, насим, сабо, самум, тайфун, тўзон, тўфон, талғағ, тўпи, учоқ, уюрма, эол, эсин, эпкин, қасирға, қуюн, қаз. Маълумки, ўтмишда аждодларимиз “сак-шак” қабилалари, деб ҳам аталган. Бу хусусда фанда турли фикрлар мавжуд. Лекин негадир бизга Шарқникидан кўра Европа, асосан, рус манбалари яқинроқ. Ҳинд манбаларида сак-шак қабилалари тарихда Канишка империяси ҳудудларида яшагани аниқ кўрсатилади ва “сак-шак” сўзи ҳозирги ҳинд тилидаги “шакямуна” – “саклар авлиёси” (муна санскритда авлиё) маъносини англатиши айтилади. Бунинг учун Ашвагхошанинг “Будданинг ҳаёти” ёки Калидасанинг “Сакунтала” асари ўрганилса кифоя. Ҳозирда Ўрхун-Энасой даштларида буюк битиктошлар ётибди. Уларда ҳарбий ва дунёвий унвон сифатида юқорида зикр этилган “шаданит” сўзи “шад, шуд, шод” шаклларида учрайди. Айни шу унвон Чингизхоннинг ясосида, ҳарбий низомларида тилга олинади. “Ясо” сўзи эса Қадимги Римда “yusun”, (ҳозирги “юстиция” сўзи шундан келиб чиққан. Бу билан бизнинг қонунчилигимиз мингйилларки Оврупо билан чамбарчас боғлиқ ҳолатда тараққий қилиб келмоқда) шаклида учрайди ва у урф-одатларга асосланган оддий ҳуқуқни англатади. Оддий урф-одатга асосланган ҳуқуқ тизимини билдирувчи сўз ўзимиздаги “шариат нормалари” бирикмаси ва афғонлардаги “пуштунвала” тушунчаларини эслайлик. Бинобарин, ушбу сўзни “ясоқ” шаклида ёзиш хатодир. Бу ҳақда турк олими Садри Мақсудий туркий халқларнинг ҳуқуқий билимларига бағишланган бир китобида анча-мунча маълумотлар келтиради. “Ясо” сўзнинг тарқалиш жуғрофияси кенглигидан ҳам қадим замонларда туркий давлатларнинг Ғарбу Шарқ билан маданий алоқалари юксак даражада ривожланганини билиб олса бўлади. Кейинчалик бу сўзни Амир Темир ҳам қўллаган. Маълум сабабларга кўра, биз шу вақтга қадар Чингизхон шахсига Россия империясининг умумтуркий нуқтаи назаридан узоқ ҳукумрон сиёсати кўзи билан қарадик ва уни босқинчи сифатида ўрганиб келдик. Аниқроғи, шунга мажбур бўлган эдик. Биз ўзимизни умумтурк тарихи ва ҳудудидан ажратиб қарасак, Чингизхон чиндан ҳам босқинчи бўлиб чиқади. Аммо унга ўрта асрлардаги тарқоқ туркий халқларни бирлаштирган шахс деб қаралса-чи? Албатта, Чингизхоннинг тарихдаги ролига нисбатан йиллар давомида шаклланган қарашни бирдан ўзгартириб бўлмайди. Қолаверса, мақсадимиз ҳам бу эмас. Бу ўринда гап Чингизхон билан алоқадор бир китоб ҳақида кетяпти. Биз ушбу улуғ саркарда тарихига оид 1240 йили ёзилган “Монголойн нюсук тобшо“ - “Мўғулларнинг сирли тугмаси” китобини бурят тилидан ўзбекчага ўгирдик, лекин ҳали алоҳида китоб бўлиб босилиб чиққани йўқ. Бу китоб кўп тилларга таржима қилинган. 1865 йили бир рус элчиси Хитойга борганида уни кутубхонада кўриб қолиб, рус тилига таржима қилади. Ўша таржима китоб унинг бурят тилидаги нусхаси билан солиштирилганда кўп ўринларда жиддий тафовутлар борлиги, баъзи жойлари таржима қилинмай қолдириб кетилгани маълум бўлди. Унда юқорида зикр этилган “шад” ва “шаданит” сўзлари Ўрхун-Энасой битикларидан сўнг 4-5 аср вақт ўтиб ушбу китоб матнида ҳам учрайди. Бу ушбу китобни ёзиб тугатгани тахмин этилаётган уйғур Тататўнганинг сўз бойлигида бор бўлганини англатиши баробарида Чингизхон турк ҳоқонларининг, қолаверса, ўша қадимий ёдгорликларнинг давомчиси, вориси эканини ҳам исботлайди. Чунки мўғуллар ҳам қадимий туркий халқларнинг бир бўғини бўлган, Чингизхон сулоласида ҳам барлос, боёвут сингари туркий уруғлар вакиллари бўлган. Бинобарин, юқорида айтилганидек, шу пайтгача унинг тарихи маълум сиёсий сабабларга кўра туркий қабилалардан ажратиб ўрганилган, десак хато қилмаймиз. Давлатшоҳ Самарқандий тазкирасида қайд этилишича, ҳазрат имом Зайнулобиддиннинг авлодларидан бири ўзбакия орасига тушиб қолган ва Чингизхон унинг авлодидандир деб ўтилган. Бунга ўхшаш далилларни кўплаб келтириш мумкин. Илк маълумотларга қараганда, “Мўғулларнинг махфий китоби”ни хитой тилида Чжан Му деган киши 1841 йили нашр қилган. Лекин китоб асли қайси тилда ёзилгани ҳозиргача номаълум. Юқорида келтирилган фикрлар тасдиқланадиган, яъни уйғур Тататўнга бу китобни ёзиб тугатган бўлса, демак, китоб туркий тилларнинг бири - уйғур тилида ёзилган бўлиши мумкин. У 1748 йили мўғул тилидан хитой тилига таржима қилинган, деган маълумот бор ва бу таржима қайсидир сабабларга кўра орадан салкам юз йил ўтиб нашр қилинади. Кейинчалик унга қизиқиш кучаяди. Китобни илк марта рус тилига Палладий Кафаров таржима қилади, лекин таржима баён тарзида эди. У 1866 таржимон вафолиядан сўнг 1866 йили нашр этилади. Баён дейилишининг сабаби қўлимиздаги рус ва бурят тилларидаги нусхалар солиштирилганда, уларнинг айрим ўринлари бир-биридан узоқ экани маълум бўлди. Китоб кейинчалик кўп тилларга, хусусан, япон тилига бир неча марта таржима қилинди. Масалан, 1899 йил Найта, 1940 йил Кубаяши Такаширу, 1942 йил Ширатори Куракиши ва бошқалар уни япончага ўригиб, чоп эттирди. Кейинчалик уни тадқиқ ва нашр қилишда мўғул олимлари Ц. Дамдинсурен, Элдендей, Оюндалай, Ху Гуван, Баяр, Хитой Мўғулистони олимларидан Хешигбату, Бухехешик, Алтанвчир ва бошқалар фаол иш олиб борди. Китоб бундан ташқари Европа ва бошқа туркй тилларга таржима қилинди, қилинмоқда. Китобни илк бора бурятчадан ўзбекчага таржима қилиш жараёнида бу икки туркий тилнинг бир-бирига ўта яқинлигига амин бўлдик. Бу икки тил нафақат лексик бойлиги, (сари – шари, қора - хара, чидар - шидар, мерган – миргин ва шу кабилар) қолаверса, грамматик хусусиятлари билан ҳам бир-бирига жуда яқин турар экан. Ушбу жараёнда биз бундай тарихий асарларни асл манбадан эмас, рус ва бошқа тиллардан таржима қилиб келганимиз сабабли яқинликни сезмай юрганимиз ойдинлашди. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#159 |
|
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Масалан, “суюрғол” сўзи ва ундан ясалган “суюрғолланиш”, “суюрғолланди” сингари сўз шаклларини олиб кўрайлик. Улар рус тилида “жалованное поместье”, “подарок” деб берилгани учун аслиятдаги ва таржимадаги яқинликни билмаганмиз.
Китобда бугунги сўзлашув тилларида кам ишлатиладиган, аммо туркий халқларнинг аксариятига хос бўлган сўзлар, урф-одатлар кўп учрайди. Бошқа бир сўзни олиб кўрайлик. “Қуда-анда” деган жуфт сўзни ҳаммамиз ишлатамиз. Албатта, “қуда” – муайян маъно ташийдиган таниш сўз. Лекин “анда”-чи? Уни худди “пичоқ-мичоқ”, “таёқ-паёқ” сингари жуфт сўзларнинг иккинчи бўлаги сингари ҳеч бир маъно англатмайдиган сўз ўрнида қабул қиламиз. Лекин халқ даҳоси ҳеч бир сўзни ноўрин ишлатмайди. “Анда” сўзига 1981 йили З. Маъруфов таҳрири остида нашр этилган «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да ҳеч бир изоҳ берилмаган. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” нашриётида чоп қилинган 5 жилдлик “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да эса унга “Қадимги турк-мўғул халқларида тутинган ака-ука”, деб таъриф берилади. Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида “анд” – “онд”, “онт”, “қасам” сўзлари учрайди. “Мўғулларнинг махфий китоби”да эса унинг 5 жилдлик луғатдагига яқин маъноси берилади: “Анда - икки кишининг бир-бирига совға-салом бериб ва танасининг бир жойидан қон чиқариб, қонини қўшиб дўстлашиши”. Бу ўзига хос маросим бўлган. Бинобарин, ушбу сўз ўзбек тилидаги қуда-андачилик, қон-қариндошликни билдиради ва андалашиш эса қон-қардошлик, дўстлашишнинг алоҳида бир туридир. Луғат бойлигимиздаги баъзи ноаниқликларга сўзларнинг маъносини бошқа тиллардан излаб кўриш орқали аниқлик киритиш мумкин. Масалан, тилимизда энг кичик фарзанд “кенжа”, “кенжатой” дейилади. Бурят, мўғул, қолмиқ, тува ва бошқа туркий тилларда энг кичкина фарзанд “отхон” (ўтхон), “ўтоғаси” дейилади. Туркийларда кичкина фарзанднинг ота-она билан бирга яшаб қолиши кўзда тутилгани учун у “олов оғаси”, “ўт оғаси” деб аталган. Ёки бошқа бир мисолни олиб кўрайлик. Бурят, мўғул, қолмиқ ва бошқа тилларда одам “хун” сўзи билан ифодаланади. Бу сўз ўзбек тилидаги баъзи ибораларда ҳам шу маънода қўлланади. Масалан, қадимда ўлдирилган одам учун хун пули тўланган. Бизнингча, айни шу ҳол кўпгина Европа ва туркийларга қўшни бошқа халқ тарихчиларини чалғитиб келган ва улар туркийларни умумлаштириб, “хуннлар”, “гуннлар” деб атаган. Рус тарихчилари бу сўзни алоҳида қабила, уруғ, халқ маъносида ҳам қўллаган. “Мўғулларнинг махфий китоби”да яна бир туркий сўз бўлмиш “ариқ” (“арик”) “арик ус” – “тоза сув” маъносида учрайди. Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибат ул-ҳақойиқ” асарида у “ариган”, “тозаланган” маъносини берувчи сўз дейилади. Бурят, мўғул ва бошқа туркий халқларнинг бир-бирига яқинлигини исботловчи бошқа мисоллар ҳам мўл. Масалан, бурят халқининг қадимий эпоси бўлмиш “Гэсэр”да Ошар, Алте, Эренса, Айдуре, Аламжи, Хараасиғе, Буха, Нурманхан, Ботир сингари исмлар учрайди. Гэсэр – Кўктангри Хурмаснинг ўғли. Хурмас эса асл маъно жиҳатидан бизнинг ўтмишдаги оташпарастликка оид тарихимиз бўлмиш Авестода тилга олинган тириклик ва ҳаёт асосчиси Ормуз (Хурмуз) – Ахурамаздага бориб тақалади. Шу жойда яна бир масалага ойдинлик киритиб кетиш зарурати борга ўхшайди. Маълумки, шу пайтгача туркий халқлар “ашин” – бўрига эътиқод қилган деган қараш мавжуд. Туркий халқлар тарихида зардуштийлик динининг ўрни беқиёс бўлганини, Зардуштнинг, куч ва имконим борича, мен одамларни “аша”га, яъни, Ҳаққа, ҳақиқатга даъват қиламан, деган фикрини ҳисобга олиб, оташпарастлик динидаги яккахудоликни эсласак, баъзи туркий тилларда “шино” – “бўри”га оҳангдош “аша” (“ашин”) сўзи аслида “тангри” эканини уқиб олиш қийин эмас. Албатта, мен бу гапни қатъият билан, шундай, деб айтмаяпман, аксинча, муҳокама учун ўртага ташлаяпман. Эҳтимол, шу йўналишда ҳам тадқиқотлар ўтказилиб, филолог олимлар қатъий хулосасани айтар. Аммо зардуштийликдай буюк динни яратган, зикр этилганидай, қўшни халқларга Шакямуна - саклар авлиёсини берган халқларнинг тангри – якка худодан эмас, биз бўридан тарқалганмиз, дейишига ишонгинг келмайди. Демак, Аша бўри эмас, биз Ашиннинг, Кўктангрининг болаларидир. Шу жойда ушбу фикрга янги бир мисол киритишга тўғри келади. Мана “Имом ал Бухорий журналининг 2010 иккинчи сонида Тошкент ислом университети талабаси Севара аскарованинг “Турк хоқонлигида давлат ва ҳуқуқ масалалари” мақоласи босилган ва бу мақолада ҳам янги кириб келаётган илмий бўғин эски хатони такрорламоқда, десак бўлади. Чунки ушбу муаллиф ҳам журналнинг 153 бетида “Ашина” сўзининг маъноси эса “бўри”дир.” Деб узил кесил ҳукум чиқаради. Ушбу мақолада келтирилган улус сўзининг ўзи кейинчалик русларга волос бўлиб кирганлигига аниқлик киритилмайди. Хитой тилида бўрининг фули шакли бериладида унга ҳам аниқлик киритилмайди. Энг ачинарлиси шундаки “Турк қонуномаси” тилга олинадида турк қонунчилигининг асослари келтирилмайди. Бу масалага аниқлик киритиш учун муаллифга Садри Мақсуди Арсолнинг асарларини кўриш зарур эди. (Садри Максуди Арсал Тюркская история и право) Тахминимизча, халқимиз бир пайтлар “ашин” сўзининг асл суғдий маъносини унутиб юборган пайтларда кимдир Рим шаҳрига асос солиниши билан боғлиқ Рем ва Ромулнинг бўри эмиб катта бўлгани ҳақидаги афсонани эшитгану “ашин” ва “шино” сўзларига тотем маъносини берган бўлиши мумкин. Аслини олганда Римни этрусклар, асли туркийлар қурганини ҳам унутмаслик керак. Демак бу жойда ҳам Римни ашинлар, шинолар, яъни бўри болалари эмас, Ашиннинг болалари қурганига ишорага ўхшайди. Оқибатда кейинги авлодлар Ҳақ, Аша, Яккахудодан ажраб, бўри болаларига айланиб қолган. Ҳар бир сўзнинг тарихи ва тақдири бор. Шу жойда китобда учрайдиган зангги сўзи алоҳида эътиборга лойиқ. Бу сўз ҳозиргача мўғул тиллар гуруҳида уруғбоши ва бизнинг туркий тилларда ҳам кўп ишлатилиб асосий бўғин, ғурур, токнинг асосий новдаси маъноларини беради. Қизиғи шундаки бу сўз қадимий Авестода ҳам айнан мана шу маънода яъни зангтупати - уруғбоши маъносида ишлатилганини кўрамиз. Авестодаги зангтупати яъни, зангту – уруғбоши, пати, падре сўзлари ота маъносида. Биз бу сўзни учратганимизда бевосита Занггиота сўзи ёдимизга тушди. Маълумки, Занггиота кунясини кимлар нималар деб шарҳлашмади. Қорабобойдан то ҳинду ҳабаш зангигача. Занггининг туркий тилларда уруғбоши эканлигини инобатга оладиган бўлсак ва бу шахснинг жуда катта билимли ва обрўли киши бўлганини эсласак занггиотанинг уруғбоши ота бўлганлиги маъно ва мантиқан ўз ўрнига тушади қолади. Демак Занггиота номи билан машҳур, асл оти Ойхўжа ибн Тошхўжа исмли авлиёга тааллуқлидир. Ул зотнинг туғилган йили номаълум, 1258 йили вафот этган. Бизнингча, кейинги йилларда чоп этилган манбаларда у ҳақда қора танли араблардан, деб маълумот берилиши унчалик тўғри эмас. Шундай экан Занггиотанинг куняси – лақабини “Занги”, “Занжи” эмас, - Зангги, Занггиота деб олиш керак. Чингизхон тарихига оид китобни таржима қилиш жараёнида шўролар даврида унинг босқинчилиги хусусида онгимизга сингиб қолган тушунчалардан воз кечолмай тайсаллаб турдик. Лекин китоб қарашларимизни бутунлай ўзгартириб юборди. Чингизни хон кўтарилиб, унвон олиши мени ўйлантириб қўйди. Балки бу қараш мутахассисларга илмга хос бўлмаган қараш бўлиб туюлиши ҳам мумкин. У ўша пайтда сиёсий жиҳатдан заифлашиб тарқоқлашиб кетган туркий халқлар орасидан чиқиб, уларни бирлаштиришга жазм қилгани учун ҳам Чингизхон – Чин Ўз Хон номига сазовор бўлган бўлиши ҳам мумкин. Таржима қилинган китобда туркий уруғлар вакиллари уни оқ кигизга ўтирғизиб, хон кўтариши ва «энди чин ўзимизнинг чин хонимиз чиқди, чин ўз хонимиз», деб улуғлаши тасвирланади. Асарда Чингизхоннинг тахтга ўтириш даври ўта фожиали пайтга тўғри келгани қайд этилади. Ўша замонлар ўта тарқоқ бўлган туркий элатлар босқинчилар зулми остида изтироб чекади. Ўша пайтда уларни бирлаштиришда Чингизхонга Тоорил - Тўғри ўул, Тўғри ўғил - Ван хон (уйғур) биринчи ёрдам кўрсатади. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#160 |
|
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Хўш, Ван хон аслида ким бўлган? У ўша пайтда Хитой ҳудудларини бошқариб турган туркий хон бўлган.
Шу ўринда “Чингиз” сўзи маъно жиҳатидан “денгиз” сўзига алоқадор эмаслиги хусусида таъкидлоб ўтиш жоиз. Чунки мўғул, бурят ва бошқа туркий тилларда “денгиз” маъносини ифодаловчи “долон” сўзи бор. Бинобарин, у биз юқорида илгари сурган “Чин Ўз Хон” фаразига мос келади. Ном, кимлар қайд қилганидай, масалан, француз шарқшуноси Пол Пеллио “чингиз” сўзини туркий денгизнинг бузилган шакли деб ҳисоблайди . “Жамоати таворих” асари муаллифи эса бу сўзни мўғул тилидаги “чинг” (“чин”) сўзига олиб бориб тақайди . Бизнингча, “чингиз” сўзининг бу каби маъноларга дахли йўқ . Мўғул ва бошқа туркий тилларда “чин” сўзи “қаттиқ”, “қайтмас”, “ҳаққоний”, “тўғрилик”, ҳатто “тиришқоқлик” маъноларини беради. Ушбу тилдаги “чийрэг”, ўзбек тилидаги “чийир” (“чайир”) сўзи ҳам “кучли”, “пишиқ” маъноларини беради. Демак, биз “Чингизхон” сўзидаги “чин” ўзагинигина фақат мўғул тилига алоқадор деб қарашимиз мумкин. Агар фаразимизни фақат шу тилгагина асослаганимизда Чингизхоннинг лақаби “Чингхон” ёки “Ченхан” бўлиб қолар эди. Лекин мўғул тилида на “ўз” ва на “гиз” га олиб келувчи асослар йўқ. Шунинг учун бу масалага ўша пайтдаги сиёсий муҳитдан келиб чиқиб ёндашадиган бўлсак, Чин Ўз Хон унинг руҳига, яъни туркий халқларни бирлаштириш заруратига тўла мос келади. Маълумки, Чингизхоннинг асл исми Темужиндир ва у бизга Европа, аниқроғи, рус тарихшунослиги ва талаффузидан кириб келган. Аммо уни туркий тилларнинг қонун-қоидаларига таяниб талаффуз қилсак, “темирчи” бўлиб чиқади. Ўша замонларда темирнинг ҳам, темирчининг ҳам қадри баланд бўлгани сир эмас. “Темирчи” сўзини ифодалайдиган чех, поляк ва бошқа славян тилларидаги “ковал”, рус тилидаги “кузнец” немис тилидаги “schmied”, инглиз тилидаги “smith” сўзларига ҳам тааллуқли. Ушбу сўзлар ўша тилларда кейинчалик фамилияга айланиб кетгани сабаби ҳам шунда. Демак, Чингизхоннинг асл исмини туркий тиллар грамматикаси талабларидан келиб чиқиб, “Темирчи” ёки “Темир” деб атасак бўлади. Шу ўринда Чингизхоннинг ўғли Жўжихоннинг исми ҳақида ҳам яна бир мулоҳаза. Маълумки, туркий тилларда ж ва й, ж ва ч, с ва ш ҳарф ва товушлари алмашиб келган ҳоллар кўп учрайди. Шунга асосан, “Жўжи” сўзи “йўлчи” сўзининг “ж”ловчи қипчоқ шеваларидаги ўзгарган кўриниши эканлиги аниқ. Туркий тилларда яна бир тез-тез учрайдиган сўз “гўр”дир. У ўзбек тилида “қабр” маъносидан ташқари “нур” маъносида ҳам ишлатилади. Халқ достонларида у янгиланган “қабр” тарзда маъносида қўлланилади. Гап “Гўрўғли” достонлар туркуми хусусида боряпти. Бадиий асарларда эса Баҳромгўр исми учрайди. Бундан ташқари, Марказий Осиёда “гўр” билан боғлиқ жуда кўплаб топоним ва гидронимлар бор. Афғонистондаги Гўр вилояти, Гўрийлар сулоласи, Гўрируд (Нурли дарё) дарёси, Хоразмдаги Гўргон, Гурлан, Урганч (нурли тупроқ), ҳозирги Жиззах вилояти ҳудудларидаги Гўрдасой булоқлари, Намангандаги Гўртепа, Нуротадаги Гўрхонасой ва бошқалар шулар жумласидандир. Наҳотки ота-боболаримиз жой номларини фақат қабр билан боғлаб айтиб келган бўлса? Бу жойда таъкидланадиган асосий фикрлардан бири бу Гўрўғлининг асл маъноси Нурўғли эканлигида. Ушбу сўз тарихи Ў.Сулаймоновнинг “Шумернома”сида ҳам учрайди . У “қуёш, “нур” маъносидаги “гўр” сўзининг келиб чиқишини чуқур таҳлил қилади. Асли келиб чиқиши туркий бўлган бу сўз суғд тилига, зардуштий динига эътиқод қилган бошқа халқлар тилларига ўтган. Кейинчалик этрусклар тилида “геркле”, “гер” (“ўғил”), юнон тилида “геракл”, лотин тилида “геркулес”, туркий эпосларда Гўрўғли шаклини олган. “Гўр” сўзи исмларга бирикиб, “ўғил”, “қуёш ўғли”, балким “Зардушт ўғли” маъносини берган, “нурли”, “қуёшли” маъносида жой номларига қўшилган. Бундан ташқари, туркий халқлар ҳаётини илк марта системали тарзда тавсифлаб берган юнон тарихчиси Геродотнинг (гер-нур, одот-ота) исми ҳам “гўр” сўзи билан боғлиқ бўлса ажаб эмас. Шу нуқтаи назардан олганда, “Гўрўғли” достонлар туркумининг тарихи зардуштийлик динига бориб боғланади. Демак, достонларнинг бош қаҳрамони Гўрўғлининг сизу бизнинг тушунчамиздаги гўрга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бинобарин, Баҳромгўр ўз лақаби билан форсийлар талқинидаги ёввойи эшак, Қабрбаҳром, Баҳромқабр эмас, аксинча, ва гўзал маъноли Нурбаҳром, Баҳромнур бўлиб чиқади. Шу пайтгача Гўрўғлининг оти Ғирот нима маънони англатишини билмаймиз. Юқоридаги фикрларга таяниб айтадиган бўлсак, Қуёш ўғли – Гўрўғлининг Қуёш, нур оти, Гўрот, Нурот бўлиб чиқмайдими? Биз кўпгина ҳолларда қарши сўзи мўғул тилидан келган, деб юрамиз. Аслини олганда бу сўз қадимий туркий сўз бўлиб аксинча мўғул тилига биздан кириб борганлигини билмаймиз. Яна бир сўз – кош, хўш яшаш жой, уй, хошшилик, кошилик - ўтов, уй. Қирғизлардаги кош, хош ўтов маъноси, туркманлардаги - гош - дала уй. Ҳозирги замон қолмиқ тилида бу сўз хош шаклида келиб вақтинчалик уй маъносида ишлатилади. Яна бир сўз бу тэрмэ, байрамона тикилган ўтов. Бошқирдларда бу сўз тирмэ, нўғайларда - терме уй, туваларда - тербе öг кийгиз ўтов, қирғизларда қозоқларда терме, бизда терма, терилган, тартиб берилган маъноси ётади. Мана шу терилган, махсус қурилган уй кейинчалик турма, қамоқ сўзларига асос бўлган, айни шу сўз русларга терем, теремок – шоҳона уй шаклларида кириб борган. Бу ўринда қамоқ сўзининг корейс тилида ҳам айнан мана шу маънода ишлатилишини айтиб ўтиш лозим. Хуллас, биз узоқ йиллар давомида туркий халқлар тарихига оид билимларни бошқалардан олдик. Тува, қолмиқ, хакас, мўғил ва бошқа туркий тиллардаги тарихий манбаларни рус тили орқали ўрганганимиз учун улар тилидаги талаффуз товланишларидан бебаҳра бўлиб келдик. Энди Ўрхун-Энасой тошбитикларида башорат қилинган «давр келди», мустақиллигимиз, эркимиз ўз қўлимизда. Бир вақтлар Чингизхоннинг уйғур хони Идууд хонига қарата: “Булутлар кетиб, ёрқин қуёш чиқмоқда, музлар эриб қандай тоза дарё оқмоқда”, деганини эслайлик. Энди тарихимизни асл манбалардан ўқиш имконига эга бўлдик. Ўзимиз қиладиган ишни келажак авлодларга ташлаб қўйишимизни ҳеч ким, айниқса, вақт кечирмайди. Маҳмуд Йўлдошев Психология фанлари номзоди |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|