Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать.
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 23.07.2010 16:42   #141  
uParty Member Known ID Group Ultimate
Аватар для OmoN
Оффлайн
програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743  5,086/2,116
– 69  99/68

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kimsan Birov Посмотреть сообщение
Бир пайтлари - бундан 15 йилча аввал ёзган ҳикоямни сайтга осгандим. Ҳозир қарасам, анча-мунча камчиликлари кўзга ташланяпти. Сизлар ҳам бир ўқиб кўринглар-чи: ҳикоя
Менга ёқди. Айниқса кучук ҳақида ёзилган жойлари Менимча камчилиги кучукни тезда ўлдириб қўя қолганингиз... (бу фақат менинг фикрим холос). Ҳикоянинг бошини ўқиб бошқача давомни кутгандим.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер.
Ответить 
Старый 26.07.2010 22:24   #142  
Аватар для Kimsan Birov
Оффлайн
Сообщений: 127
+ 8  27/19
– 2  5/3

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от OmoN Посмотреть сообщение
Ҳикоянинг бошини ўқиб бошқача давомни кутгандим.
Ўзим ҳам атайлаб кутилмаган йўналишда ёзишга ҳаракат қилгандим. Афтидан, бу ниятимга эришган кўринаман
Ответить 
Старый 06.08.2010 15:25   #143  
Real ID Group uParty Member
Аватар для Feruza Xodjayeva
Оффлайн
UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 243
+ 1,712  447/160
– 4  1/1

Uzbekistan
Цитата:
Сообщение от Kimsan Birov Посмотреть сообщение
Бир пайтлари - бундан 15 йилча аввал ёзган ҳикоямни сайтга осгандим. Ҳозир қарасам, анча-мунча камчиликлари кўзга ташланяпти. Сизлар ҳам бир ўқиб кўринглар-чи:
Ҳикоянгиз жуда ёқди. Ижодингизга барака тилайман.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 16.06.2011 16:08   #144  
Аватар для Aliya
Оффлайн
AKA:Aliya
Сообщений: 385
+ 597  718/286
– 4  5/3

UzbekistanАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Мен ҳам бир ҳикоя ёзганман. Чўзилиб кетган бўлса, узр сўрайман
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin...
Ответить 
Старый 16.06.2011 16:10   #145  
Аватар для Aliya
Оффлайн
AKA:Aliya
Сообщений: 385
+ 597  718/286
– 4  5/3

UzbekistanАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Илк баҳор.

***

Мактаб. Синфхона. 3-Б синф. Дарс бўляпти. Ўқитувчи янги дарсни тушунтириш олдидан ўтган дарсда ёдлашга берилган шеърни ким ёдлаб келганини сўради:
- Қани, болажонлар ўтган дарсдаги шеърни ким ёдлаб келди?
- Мен ёдлаб келдим, устоз! – шундай дея бир неча қиз ва болалар қўл кўтаришди.
- Жўраев, доскага чиқ! – ўқитувчи бир ўқувчини доскага чиқарди. У шеърни айтиб берди ва кундалигини ўқитувчи столи устига қўйди.
- Одилова! – яна бир қизалоқни доскага чорлади ўқитувчи. Аммо, қизалоқ ўрнидан тура олмади, чунки унинг сочлари парта ўтирғичига боғлаб қўйилган, бу ишни орқа партада ўтирган Дилшод қилган эди.
- Гулбаҳор, доскага! – китобдан кўзини олмаган ўқитувчи унинг аҳволидан бехабар овозини бир парда кўтарди. Қизалоқ йиғлаб юборди. Ҳар сафар сочларини ечиб олишга ҳаракат қилганида, сочлари баттар тортилиб азоб берарди. Дилшоднинг виждони қийналиб кетди, қилган ишидан пушаймон бўлди ва қандай қилиб ўрнидан туриб, қизнинг сочларини ечиб юборганини билмай қолди. Ўқитувчи танбеҳ берди:
- Дилшодбек, ўғлим, шу қилган ишинг яхшими? Қара, Гулбаҳорни қаттиқ хафа қилдинг. Қани, тезда ундан узр сўра!
- Гулбаҳор, кечирасан, мен хато иш қилдим... – Дилшод гапини тугатмасдан, ёнидаги партадоши гапга аралашди:
- Дилшод Гулбаҳорни ёқтириб қолган! – синфда гурриллаб кулги кўтарилди.
- Болалар, шовқин қилманглар, бу нима қилганларинг? – ўқитувчининг ростакамига жахли чиқди. Болаларга бир ёвқараш қилди-ю, қизни юпата бошлади:
- Гулбаҳор, қизим, Дилшоддан хафа бўлма, болалардан ҳам. Қани энди, дарсни давом эттирамиз...


٭٭٭

- Ассалому алайкум, устоз!
- Ваалайкум ассалом! Қани болалар, ёзги таътилда яхши дам олдингларми? Таассуротлар билан ўртоқлашасизларми?
- Албатта устоз!
- Аввал бир давоматни текшириб олайлик-чи! Ҳамма шу ердами?
- Шоҳиста, Гулмира, Акром ва Гулбаҳор йўқ...
- Шоҳиста ва Гулбаҳор бошқа мактабга ўтишди.
- Нега? – Дилшод қандай қилиб шу саволни берганини билмай қолди.
- Амакиваччалар оилавий қўшни туманга кўчиб кетишди... – ўқитувчи гапини тугатмасдан Дилшод ўзини эшикка урди. “Нега кетади? Нега? Ахир мен... мен... уни яхши кўрардим-ку...!”
٭٭٭
Дилшод 9-синфни битиряпти. Мактаб боғи. Дўстлари билан имтиҳонлардан сўнг мактаб амалиёт ишларига ёрдам беряпти. Ҳар йили шунақа анъана бор – мактаб имтиҳонлари тугагач ўқувчилар мактаб ҳовлисида ҳашар уюштириб, тозалайдилар, кўчатларни оқлайдилар, боғни бегона ўтлардан тозалайдилар, синфхоналарни ёзги таъмирлашга тайёрлайдилар. Дилшод айни шу пайтда, негадир бирдан ёлғиз қолгиси келди. Боғ анча катта бўлиб, дарахтлар қуюқ соя бериб турарди. Дилшод ўша дарахтлардан бирининг панасига ўтди-да, майсалар устига ўтирди. Ҳаёли аллақаерларга бориб келди. Гулбаҳорни эслади. Чуқур хўрсиниб қўйди. Шунда бир неча қадам наридаги дарахт ортидан йиғи аралаш қарғиш овози эшитилди:
- Сени синглинг йўқми, жиянинг йўқми? Мени алдаб ташлаб кетяпсан, Худодан қўрқмайсанми? Мен-ку, бир амаллаб сени унутарман, лекин сени виждонинг қийналмайдими? Бировни кўнгли сенга бир пулми?
- Ишинг бўлмасин! Севаман, деса ишонаверасанми? Бойнинг қизисан-да, ҳамма нарсани пул билан ўлчайсан. Менинг мақсадим эса, сендақаларни попугини пасайтириб қўйиш эди. Энди менга керагинг йўқ, мен сени ҳеч қачон севмаганман!
- Худога солдим!
Бу 10-А да ўқийдиган Ҳуснида ва 11-Г да ўқийдиган Дилбек эди. Уларнинг бир-бирини севиши ҳақидаги гап-сўзлар бутун мактаб бўйлаб тарқалган, уларни таниган борки, ҳавасини яширмасди. Уларнинг бу ҳолатда айрилаётганига бехос гувоҳ бўлган Дилшод ажабланиб турганда, кичик синф ўқувчиларидан бири унга хат тутқазиб кетди. Бу шунчалик тез содир бўлдики, хатто хатни ким тутқазиб кетганини ҳам кўрмай қолди.
“Ассалому алайкум, Дилшодбек!
Мен сиздан бир ёш кичикман. Шу пайтгача ҳеч кимга кўнгил қўймаганман. Ҳозир шу гапларни шунчалик қўрқув ва ҳаяжон билан ёзяпманки... Одобсизлигим учун мени кечиринг. Аммо, буни ортиқ сир сақлай олмайман. Сизни тўққизинчи синфдан чиқариб олишаркан, деб эшитдим. Агар буни ҳозир айтмасам, балки... бир умр афсусланарман...” Дилшод уёғини ўқимади. Хатни эринмасдан, майдалаб йиртди. Шу яқин атрофдаги ахлат челакка ташлаб юборди. Қаердадир ушбу мактуб эгаси уни кузатиб турганини билгани ҳолда шундай қилди. Бўғилиб кетди. Яна ҳашар даврасига қайтаркан, дўстлари кимнидир масхара қилиб кулишаётганди. Уларнинг суҳбатларидан билдики, Ҳуснида ва Дилбек “ажрашуви”нинг ёлғиз гувоҳи у эмас эди. Ҳуснидага раҳми келди. Ўша номаълум қизга ҳам...
- Дилшод, қаерда юрибсан, зўр томошадан қуруқ қолдинг!
- Қанақа томоша?
- Ромео Жульеттани ташлаб кетди!
- Хурсанд бўляпсизларми шунга? Биров битта қизни кўнглини синдирса, сенлар томошабин бўлиб қарсак чалдиларингми?! – Дилшод нари кетди. Болалар ҳам қилган ишларидан уялибми, ҳар ҳолда индамай ишни давом эттиришди...
٭٭٭
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin...
Ответить 
2 "+" от:
Старый 16.06.2011 16:20   #146  
Аватар для Aliya
Оффлайн
AKA:Aliya
Сообщений: 385
+ 597  718/286
– 4  5/3

UzbekistanАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Орадан йиллар ўтди...

Идора. Оёқ остидаги кафельлар ялтирайди. Шунчалик тоза ювилганидан қараган юз кўринади. Иш формасидаги котиба телефонга жавоб бераркан, бўлим бошлиғини телефонга улади:
- Дилшод Фарҳодович, сизни сўрашяпти...
- Уланг...
- Дилшоджон болам, ишдамисан?
- Ойижон, нима қилиб офисга қўнғироқ қилиб юрибсиз?
- Телефонинг ўчирилган экан...
- Қуввати тугаганди. Зарядкага қўйишни унутибман...
- Тушликка ҳамма ишингни йиғиштир-да, дарров етиб кел. Маслаҳатли гап бор...
- Ойи, яна ўша гапми?! Қўйинг, керакмас...
- Қани, жиянжон, ҳали ойингга гап қайтарадиган бўлдингми?
- Ие, амма, ассалому алайкум! Охири ойимни ҳам шу жанг режаларингизга кўндирдингизми? Бўпти, бораман...
Телефонни қўяркан, Дилшод чуқур хўрсинди. Тавба, доим шу масала кўтарилганда ўзини олиб қочади, негадир ёлғиз яшашга, ойисига ҳалиям эркалик қилишга ўрганиб қолган. Ўқиди, давлат ташкилотларидан бирига ишга кирди, мана, бинойидек ишлаб юрипти. Уйланишга келганда... Негадир шу гапни ҳеч ҳазм қилолмайди. У дераза ёнига келиб шаҳарни томоша қила бошлади. Гулбаҳорни ҳам эшитди, шу туманга турмушга чиқибди, фарзандли ҳам бўлган экан. Ўтган куни машинасида кетаётганида уни қизчаси билан боғчага ташлаб қўйганди:
- Гулбаҳор, ўзингизмисиз? – “ўзингмисан” дейишга истихола қилди.
- Дилшод, яхшимисиз? Келин яхши юрибдиларми?
- Келин... Ҳали йўқ... Қаёққа отландингиз? Ташлаб қўйяман, ўтира қолинг! Қизчангиз ўзингизга ўхшаган... (чиройли бўлибди, дейишга яна истисно қилди)... ўзингизга ўхшабди...
Йўл бўйи анча гаплашиб кетишди. Дилшод унинг сочларини партага боғлаб қўйгани-ю, бундан қанчалик хижолат бўлганигача айтиб берди. Шуларни ҳаёлдан ўтказаркан, уяли телефонининг қуввати тугагани эсига тушиб, яна столи ёнига қайтди. Телефонини қувватлагичга улаб, ёқди. Зум ўтмай 808 рақамидан “Сизга қўнғироқ қилишди!” маъносидаги СМС-хабар келди. Ойиси, Меҳринисо аммаси... Бир неча марта қўнғироқ қилишибди. Шу пайт яна котиба телефонга улади:
- Дилшод Фарҳодович...
- Уланг!
У гаплашиб бўларкан, шошилиб чиқиб кетди. Уяли телефони эса иш столи устида жиринглаганча қолиб кетди. Заводлардан бирида муаммо чиқибди. Кечгача шу иш билан бўлиб, ойиси-ю, аммаларининг гапини бутунлай унутди. Соат бешларда уйга қайтаркан, телефонидаги қабул қилинмаган қўнғироқларни кўриб, фиғони фалакка чиқди, уйда ҳали қанча гап-сўз бўлишини ўйлаб, юраги сиқилди. Машинада кетиб бораркан, йўл ёқасида узоқларга тикилиб турган қиз эътиборини тортди. Қиз гўё ҳамма нарсани унутган кўйи, унга тескари ҳолатда турар, Дилшодга унинг юзи кўринмас эди.
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin...
Ответить 
"+" от:
Старый 16.06.2011 16:22   #147  
Аватар для Aliya
Оффлайн
AKA:Aliya
Сообщений: 385
+ 597  718/286
– 4  5/3

UzbekistanАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Бу жоду кўзларнинг бир қайрилиб боқиши учун минглаб киприк пайконларига юрагини тутиб берадиган йигитлар анчагина эди. Нозик-ниҳол қад қомат, қатъиятли боқишлар, юракка ўт солувчи нигоҳлар, қайрилма киприклар-у, ғунчасифат лаблар ҳатто маҳалла аёлларининг тунги уйқусини барбод қилган, уни келин қилишга ошиқадиганлар ҳар куни Дилдора опанинг эшигини қоқишарди. Аммо Дилдора опа кўздай асраб ўстирган қизини ўзга уйга кузатишга юраги бетламас, суянган тоғидан айрилиб қоладигандек эди.
- Ҳа, нега сувга тушган мушукдек хўмрайиб ўтирипсан?
- “Ой қиз”ни тугатдим...
- Яхши-ку! Нега хафасан?
- Кўнглимдагидай чиқмади...
- Ҳа... Шунгами... Мен ўқишингда бирон нима бўптими, деб ўйлапман. Қани ўқиб бер-чи?

Кўкда бир Ой қиз бор – жуда ҳам олис,,
Ёнида минг юлдуз, у эса ёлғиз…
Оппоқ юзларига Ғам соя солган,
Шундай танҳоликка кўникиб қолган...

Кўкда бир Ой қиз бор – жуда ҳам юксак,
Бағрида иккига бўлинган юрак.
Қуёшнинг тафтига эҳтиёжи бор,
Муҳаббат тахтига эҳтиёжи бор…

Кўкда бир Ой қиз бор – жуда ҳам маъюс,
Кўнглида баҳор-у, тақдирида куз.
Бахтини қоронғу тунга алмашган,
Намли кўзларида ашк тўла афсус…

Кўкда бир Ой қиз бор – у менинг кўнглим…

- Жуда яхши чиққан-ку!
- Пақ! – орқадан писиб келган Шаҳзодбек қўлидаги ўйинчоқ автомат билан опасини қўрқитди.
- Ойииииииииии! Айтинг мановинингизга, тинч ўтирсин! Илҳом париларимни учириб юборяпти! Бор, ювиниб кел, кун бўйи кўча чангитиш ўрнига дарсингни тайёрласанг бўлмайдими?! Ўтган сафарги тўрт баҳонгни тўғирлатдингми?
- Йўқ...
- Унақада балки, университетда сени ўрнингга ўқиб ҳам берарман?!
- Урушма, ҳали ёш бола-ку!
- Ёш бола, ёш бола деяверасиз, эркаланиб кетади.
- Шаҳзоджон, бор болам, ювиниб дарсингни тайёрла, опангни илҳом парилари сендан қўрқиб, қочиб кетяпти. Баҳор, сенда гапим бор.
- Хўп, ойижон!
- Баҳор, қизим, мана, йигирмага ҳам кирдинг. Сени сўраб келувчилар кундан-кунга кўпайиб, эшигимизни бузай деяпти. Яқинда ишхонамда мен даволаган беморларимдан бирининг айтишича, бир жияни бор экан, шунга сени сўраяпти. Йўқ, демасанг... Шу йигит билан бир учрашиб кўрсанг, дегандим...
- Ойи, мен ўқишни истайман!
- Ўқийсан, Баҳор... Йигит ҳам ўқиган, қўлида иши бор, кўча боласи эмас. Сендан етти ёш катта экан. Шу пайтгача қиз бола зотига қайрилиб қарамаган, ичиб-чекмаган йигит экан, қизим.
- Барибир...
- Мен сенинг бахтли бўлишингни истайман, Баҳор. Учрашиб кўр. Ёқмаса, ҳеч нима бўлмайди.
- ...
- Нега индамайсан?
- Хўп, ойи...
- Юрақол, кечки овқатга дастурхон тайёрлайлик...

٭٭٭
- Нима? Учрашувга? Эсингни едингми? Ўқимоқчи эдинг-ку, Баҳор! Ё битта-яримтаси юрагингдан урдими? – Баҳордан учрашувга чиқаётгани ҳақидаги гапни эшитган Севара ҳайратга тушди. – Ахир, ўқишни битиргунча ҳеч кимга турмушга чиқмайман, дегандинг-ку...
- Ҳа... Шунақа дегандим... Аммо, ойим бир учрашиб кўр, ёқмаса, ҳеч нима бўлмайди, дедилар. Бошим қотиб қолди. Севар, нима қилсам экан-а?
- Учрашувга чиқавер. Ким билади, балки у йигит сенинг шаҳзодангдир. Шеърларингда таърифлардинг-ку... – Севара хандон отиб кулди. – Қара, тақдир истаса, ўзи излаб келаркан-да! У ҳам сенга ўхшаб ҳаёлпараст бўлса-я!
- Севар!
- Романтик, демоқчийдим, дугонажон! Дарров қовоғингни уйиб олма! Ҳазиллашяпман-ку! Лекин барибир, қанақа йигит эканлигини билгим келяпти! – Севар кулгисини давом эттирди.
- Шунчалик истаётган бўлсанг, ўзинг учрашувга чиқавер мени ўрнимдан! Мен барибир турмушга чиқмайман!
- Ўзимни қайсар дугонажоним-эй, муҳаббат келса, сендан ҳохиш-истагингни сўраб ўтирмайди!
- Қанақа муҳаббат?!
- Эййй... Сенга гапирдим нима, деворга гапирдим – нима... Гапни гапир уққанга, деб тўғри айтишган экан. – Севаранинг ҳафсаласи пир бўлди. – Дарсга кира қолайлик...
- Юрақол...
- Айтганча, қачон учрашувга чиқасан?
- Дам олиш куни...
- Эртадан кейин экан-да...
- Ҳа...
- Йигитни исми нима эди?
- Дилшод ака...
- Ҳа, намунча қизариб кетмасанг?! – Севаранинг яна шўхлиги тутди.
- Бор-э...
Севара дарсга кириш олдидан яна бир марта Баҳорнинг қитиқ-патига тегиб олганидан қувонганча, дугонасини етаклаб, дарсга кириб кетди.
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin...
Ответить 
"+" от:
Реклама и уведомления
Старый 16.06.2011 16:26   #148  
Аватар для Aliya
Оффлайн
AKA:Aliya
Сообщений: 385
+ 597  718/286
– 4  5/3

UzbekistanАккаунт на TwitterМой мирFacebook
٭٭٭
- Ойи, яна шу гапми?
- Нима, қиррқа кириб уйланмоқчимисан? Яна неча йил сабр қилай? Укаларинг бўлганида, улар аллақачон уйли-жойли бўлиб кетган бўлишарди. Қачонгача мени бунча куйдирасан?
- Амма, сиз бирон нима денг... – Дилшод Меҳринисо аммасига нажот тилаб, қаради.
- Уйланасан, гап тамом! – амма гапни тайин қилди.
- Амма...
- Ёш боламидинг, қачонгача ойингни этагига осиласан? Бўлди энди! Мениям соғлигим яхши эмас, келин олиб, қиз чиқардим, энди сени тўйингни кўриб кетсам, армоним қолмайди...
- Амма, бу нима деганингиз? Шу гапларни гапиришни нима кераги бор? Ҳали тугатишга улгурмаган режаларим бор. Уларни битириб, кейин уйланиш ҳақида ўйлаб кўрсам бўлади.
- Яна нима ҳоҳлайдилар? - жиғибийрон бўлди Меҳринисо опа.
- Мен ҳали уйланмоқчи эмасман! – Дилшод эшикни қарс ёпиб, ҳовлига чиқди. Ортидан Хайринисо аммаси чиқди. Шу кичик аммаси унга жуда меҳрибон. Доим у тараф бўлади. Болалигидан шунақа.
- Ойингни битта-ю битта овунчоғи сенсан. Сени қийналиб дунёга келтирди. Бошқа фарзанд кўриш мумкин эмасди унга. Жуда нимжон туғилгандинг. Сени шу кунга еткизгунча озмунча қийналдими? Нега ойингни яна қийнайсан? Даданг сафардан қайтса, бу ишинг учун сендан жуда хафа бўлади. Ҳозир ойингдан кечирим сўрагин-да, учрашувга тайёрлан. Эртага дам олиш куни. Учрашув шу кунга белгиланган. Мен қизни кўрдим. Университетда ўқиркан. Юзи ойдек, чеҳраси очиққина бир қиз экан...
- Хўп, амма...
- Борақол жоним болам!
٭٭٭

“Қизиқ, нега учрашувга чиқишга шунча қаршилик қиляпман? Нари борса, бир қиз билан учрашаман, ёқса фотиҳа қилишади, тўй қилишади, вассалом. Кейин эл қатори ҳаёт бошланади. Қанақа қиз билан учрашарканман-а? Чиройлимикин? Чиройини нима қиламан, одобли, эсли-ҳушли қиз бўлса-ю, ойимни қўлидан ишини олиб, кўнглига қараб юрса бўлди-да... Йўқ, чиройли бўлиши ҳам керак...”

Ихтиёр йўқ кўнгил беришга,
Мен тушда ҳам кўрмаган юлдуз.
Кимсан асли ҳурми – фаришта,
Ҳаёлларим ўғирлаган қиз?

“Ғалати ҳиссиёт... Аввал шу йигитни қаердадир кўргандекман... Қаерда кўрган эканман-а? Йўқ, ҳеч қаерда кўрмаганман, менга шундай туюлган. Феъли қанақа экан-а? Эҳ, ойижон, ойижоним-эй, нималарни бошлаб қўйдингиз-а...?”

Беизн кирдингиз умримга нечун?
Қайданам йўлимда бўлдингиз пайдо?
Минг йиллар тафтини излаган маҳзун
Кўкдаги Ой қизнинг бахтимисиз ё?!

Тонгги шамолларнинг майин ва нафис
Шивирлаб айтгани – Сизнинг ҳақдами?
Тақдирда борим, деб билмаганингиз
Юлдузга эрка – Ой қизнинг ҳақдами?

Ишқнинг дунёсига тушса йўлингиз,
Сиз асли кимдирсиз – шаҳзод ё гадо?!
Муҳаббат тафтини излаган олис
Кўкдаги Ой қизнинг бахтимисиз ё?!

Баҳор қўлидаги суратни қўш қаватли тошойна тагидаги тортмага солди-ю, чироқни ўчириб, деразадан ёниб-ўчаётган юлдузлар-у, тўлиб улгурмаган ойга тикилганча туриб қолди...
٭٭٭

- Қизим, тайёр бўлдингми? – Дилдора опа Баҳорни чақирди.
- Ҳозир, ойижон... – Баҳор ойна олдида ўзига оро бераркан, асабийлашганидан нима қилмоқчи эканини ҳам унутиб қўйган, вақтини бекор кетказиб, тошойна тортмасидан ниманидир изларди.
- Мана, холанг ҳам келди! Чиқақол!
- Бўлди, кетяпман, ойи... – Баҳор ҳовлига чиқаркан, тошойна тортмаси устида зиракларини унутганини сезмай қолди, тўғрироғи, боя диққат бўлиб излаган нарсаси зирак эканини ҳаёлига келтирмади.

- Ўғлим, тайёрмисан?
- Ҳа, ойи, ҳозир... – Қўлга тушдинг, Дилшод! – у ойнадаги аксига қараб туриб, болалигини эслади. Гулбаҳорни йиғлатганини, Ҳуснида ва Дилбекнинг тортишувини, унга яширинча мактуб берган ўша номаълум қизни эслади. Яна кўп воқеаларни. Ўзини гўё болалик билан хайрлашаётгандек ҳис қилди...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin...
Ответить 
"+" от:
Старый 16.06.2011 16:29   #149  
Аватар для Aliya
Оффлайн
AKA:Aliya
Сообщений: 385
+ 597  718/286
– 4  5/3

UzbekistanАккаунт на TwitterМой мирFacebook
٭٭٭
- Ассалому алайкум, опа, яхши кеп қолдингизми? – Меҳринисо опа қучоқ очиб, саломлашишга қўл чўзди.
- Ваалайкум ассалом! Шукур, кеп қолдик, опамлар, поччамлар, уй ичлариз, болалариз, жиянлар, неваралар яхши юришиптими? Соғлигиз, аҳволлариз яхшими, фарзандлар-у, невараларни бошида эсон-омонгина юрипсизми? – бу Баҳорнинг холаси Дилшода опа эди.
- Ассалому алайкум! – бошини ҳиёл эгган Баҳор оҳистагина салом берди. Дилшод унга алик олиб, гулларни узатаркан, қизга зимдан назар ташлади: Пушти рангли сезилар-сезилмас ялтироқ тус берувчи матодан тикилган кўйлак кийган. Ўта нозиклигидан Дилшод унга нари борса ўн етти ёш берди. Баҳор одоб сақлаб турар, кўзини ердан узмасди. Шу уялиб ерга қараб туришлари, ҳаяжонданми, асабийлашибми, қош чимиришлари, қизарган ёноқлари унинг кўркига кўрк қўшиб турарди. Қалин ўрим сочини орқага ташлаган, зулфлари шамолда нозик тебранарди. Дилшод шунчалик гўзалликни ярата олган табиатнинг зеҳнига тасанно айтди. Улар ҳозир нималарнидир ҳаёл қилишар, амма ва холаларнинг узоққа чўзилган ҳол-аҳвол сўрашлари улар учун аҳамиятсиз эди. Ниҳоят, Меҳри опа Дилшода опа билан келишиб олиб, ёшларни боғни айланиб келишга “жўнатишди”.
- Яхши қиз, исмингиз нима?
- Баҳор...
- Ёшингиз нечада?
- Йигирма ёшдаман.
- Нималар билан шуғулланасиз?
- Университетда ўқийман.
- Яхши! Кинога ҳам бориб турасизми?
- ...
- Мен университетда ўқиган пайтларим мавзулар юзасидан кўп экскурсияларга чиқиб турардик. Бошқа туманларга кўп чиқардик. Табиати, иқлимини ўрганардик... Географик жиҳатдан... – Дилшод гапирган мавзуси қиз учун унчалик қизиқ эмаслигини сезиб, бошқа мавзуга ўтди. – Ўзбекистонни осмондан томоша қилганмисиз?
- Йўқ...
- Армияга борганимда парашютдан тушаётиб, маза қилиб томоша қилганман. Жуда чиройли кўринади. Ўзингизни ҳудди қанотлари бор одамдек тасаввур қиласиз...
- ... – Баҳор индамай йўлда давом этди. Улар музқаймоқ ейиш учун боғ ичидаги кичик кафенинг стулларига ўтиришди. Бу ерда ҳам уларнинг гаплари қовушмади. Баҳор ўзини ноқулай ҳис қила бошлади. Буни Дилшод ҳам сезди.
Улар туриб, сайр қилишда давом этишди. Завқ-у шавқ билан аттракционларда учаётган болакайларни томоша қилишди. Дилшод ҳар-ҳар замонда қизнинг гўзал чеҳрасига қараб-қараб қўярди, унинг сутга чайилгандек юзлари, ғунчадек лаблари, қора кўзлари, ҳар нигоҳда найза киприклардан пайкон тортишга шай турган камон қошлари бир кўришда асир этганди. Дилшод Баҳор билан гаплашгиси келар, аммо, қиз учун аҳамиятсиз мавзуларда гап очаётганидан хижолат бўлаверарди. Охири, Баҳорнинг ўз қизиқишлари тўғрисида гап очишга қарор қилди. Балки, шунда у билан суҳбатлари келишиб кетар?!
- Нималарга қизиқасиз?
- Шеъриятга. Китобларга...
- Шеър ёзиб турасизми?
- Ҳа.
- Шоираман, денг Гулбаҳор хоним?!
- Йўғе... Қалами ўткир шоиралар турганда, мени қоғоз юзини қоралаб ёзганларим нима бўларди... Кейин... Гулбаҳор эмас, Баҳор...
- Ҳозиржавоб экансиз! – йигит қиздаги журъатни кўриб, қизни мушоирага чорлади:

- Ҳаёлларин ўғирлаб тундан,
Тонгларга қарз берган малагим,
Йўлларимни ёритган Кундан
Келаётир Сизни сўрагим...

Баҳор ҳам бўш келмади:

- Ҳайхот, осмон учун Нур яралганман,
Дунё маржон бўлса, дур яралганман!
Юлдузлар даврасин безаган ҳилол,
Ёхуд, ҳурлар ичра ҳур яралганман!

Дилшод Баҳорнинг кўнглида севгига нисбатан ғурур устунлигини таҳмин қилди:

- Ўйламангиз: “Ишқ келтирар фақат ашк, ғам!”
Ортиқчаси азоблидир ноз-рашкни ҳам!
“Ёлғизликни суймасин, - деб, - бандаларим”
Қалбга Оллоҳ солади-ку шу ишқни ҳам!

Баҳор ҳам Дилшоднинг нимага шаъма қилаётганини тушуниб, енгил жилмайиб қўйди. Ҳиёл ўйланиб туриб, жавоб қайтарди:

- Ўткинчидир муҳаббатнинг ҳаёллари,
Жавоби йўқ кўнгилларнинг саволлари.
Муборакдир менга Ишқнинг висоллари –
Муҳаббатим бир Оллоҳга атаганман...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin...
Ответить 
"+" от:
Старый 16.06.2011 16:32   #150  
Аватар для Aliya
Оффлайн
AKA:Aliya
Сообщений: 385
+ 597  718/286
– 4  5/3

UzbekistanАккаунт на TwitterМой мирFacebook
Мушоира шу ерга етганда, Дилшод қизнинг жавобидан завқланиб, қўлларини маҳкам ушлаб олди. Баҳор уялиб, қўлларини бўшатишга уринди. Кучи етмаслигини билгач, норози ва титраган овоз билан деди:
- Бу... Нима қилганингиз...?
- Ҳалиги... Жуда нозик-ниҳол қиз экансиз... Шабадалар сизни учириб кетмасин, деб...
Баҳор индамади. Дилшод ҳам буни розилик аломати, дея тушуниб, қизнинг қўлини қўйворгиси келмади. Энди суҳбатлари ҳам бир маромда давом этар, улар бутун бошли ўзбек адабиёти ҳақида мана шу лаҳзалар ичида суҳбатлашишга тайёрдек эдилар. Дилшод Баҳорнинг ҳар бир айтган сўзини бутун вужуди билан тинглар, баҳоли қудрат жавоб қайтаришга уринарди. Баҳор эса ўзини жуда сокин тутар, адабиёт ўзининг қизиққан соҳаси бўлгани учун суҳбат ҳароратини тўлиқ ҳис қила олмаётган эди. Яъни, Дилшод ҳам азбаройи адабиётга қизиққанидан мен билан шунчалик мароқли суҳбат қуряпти, деган фикрда эди. Улар суҳбатлашиб кетишаркан, Дилшод ўйлади: “Баҳор у ҳақида қанақа фикрда экан-а? Балки, қилаётган ортиқча қатъияти унга оғир ботаётгандир, нозик кўнглини оғритаётгандир?!” Шу ҳаёллар билан кетиб бораркан, бирдан бировнинг елкасига ташланган кафтидан чўчиб тушди:
- Ие, ошна, бормисан? Намунча, кўринишлар кам? Ҳа, энди сиз давлатни одами, бизга ўхшаган оддий одамларга вақт ажратармидиз-а?! – бу қўшни кўчада турадиган синфдоши Мансур эди.
- Ие, ие Мансур, ўзингмисан?! Нималар қилиб юрибсан бу ерларда? Синглим, сиз яхшимисиз? Жиянлар-чи? – Дилшод дўсти билан қучоқ очиб саломлашаркан, кичкинтойларига қўл узатди. Болакайлардан бирини кўтариб олди. Баҳорнинг бунга ҳаваси келди-ю, чиройли жилмайиб қўйди.
- Бугун шу Баҳромжонимизни туғилган куни эди, шунга айланишга опкелдим. Кечқурун уйда ҳам ўтириш бор. Келин болани олиб ўт уйга, - деди қизга ишора қилиб. Бир четда бегонадай турган Баҳор салом берди, улар орасида ўзини анча ноқулай ҳис қилди, нозик бармоқлари билан қулогини ушлаганча ерга қараб қолди. Шошилинчда эрталаб зирак тақишни унутганини билиб, ўнғайсизланди. Худди ҳозир биров уни шу учун айблайдигандек, айбдорларча бош эгиб тураверди. Шу вақт давомида Дилшод дўсти билан нималарнидир гаплашди, нимагадир мириқиб кулишди, нима бўлди – Баҳор бирортасини англаб ололмади. Ўзига келганида эса, Дилшод Баҳромжонни ерга қўйиб, дўсти билан хайрлашаётганди. Қиз уларнинг хайрлашувига жавобан “Саломат бўлинг” дея олди холос.
- Зап ўртоғим бор-да!
- Болаларни жуда яхши кўраркансиз...
- Ҳа, болалар Оллоҳнинг бизга берган энг беғубор туҳфаси.
Суҳбат шу ерга етган бўлса-да, Дилшод ҳалиям Баҳорнинг ўзи ҳақида қандай фикрдалигини билмасди. Учрашув тугагач, аммасидан сўрасамикин? Йўқ, унгача кутса, юраги ёрилиб кетади. Ҳозир сўрайди. Фақат... Бу осон кечмаслиги аниқ.
- Баҳор... – у энди гап бошламоқчи эди, кутилмаганда қизнинг ўзи оҳиста, ёқимли овозда пичирлади:
- Шамол бўляпти... – Бу Баҳорнинг ризолиги аломати эди.
Дилшод бошида Баҳор нима демоқчи бўлганини тушунмади. Баҳор эса, нотўғри қилдиммикин, деб ўйлаб гўё учрашув тугаб, ҳаммаси барбод бўлгандек, тез-тез юриб кета бошлади. “Нега ҳам шунақа дедим ўзи?! Энди уларнинг олдида ким деган одам бўлдим? Ҳеч нима демаслигим керак эди!”
Нима бўлганини англаб етган Дилшод югуриб келиб, Баҳорнинг қўлларидан тутди, ўзига қаратди ва:
- Мен Баҳоримни топдим! Энди уни йўқотиб қўйишни истамайман. Уни ўткинчи шамоллардан, дахшатли довуллардан асраб-авайлайман! – деди қатъий оҳангда.
Айни шу дамда Дилшод ўзини умрида биринчи марта баҳорнинг барча гўзаллигини кўраётгандек ҳис этди. Ҳаётида бир фаслнинг ўзида икки марта келган Баҳор эди бу...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin...
Ответить 
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх