|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#1 |
|
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16
68/26
– 0
0/0
![]() |
Жимжит ўлтирибман дунё четида,
Олтмишга кирганман. Чарчоғим беҳад. Зимиллар фалакнинг жабри этимда, Оғрир суягимда замон берган дард. Жимжжит ўлтирибман. Сўзда йўқ матлаб. Нотаниш билимга миям тўладир. Энди, бу умрда бўлмайди яшаб- Янги умр сари учса бўладир.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#2 |
|
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16
68/26
– 0
0/0
![]() |
Иқрорлик
Дунёми? Театр! Иқрорман, иқрор. Худога топшириб жонимни аммо- Саҳнага отилиб чиқсам неча бор Дунё тушунсин деб, такрору такрор Ўзимнинг ролимни этаман ижро. Бировнинг айтгани менга қилмас кор: Бошимга тушса ҳам неча маломат- Саҳнага отилиб чиқсам неча бор, Бировнинг ёзгани бўлади бекор- Ўзимнинг ролимни ўйнайман фақат. Кўксин чангаллайди қанча режиссёр- Қўрқоқ миясига қони қуйилган- Аммо менда йўқдир зарра ихтиёр, Ролимни ёзмишдир азалдан жаббор, Менга, "адашма" деб, фақат буйрилган. Дунё нодон эмас, сезиб турибди: Қанча бахту тахтим саҳнада қурбон, Тақдир қирмиз қондай изиб турибди, Гарчи таҳдид бағрим эзиб турибди, Ролимни ўйнашга топаман имкон. Қизиқчи эмасман ва ё тақлидчи- Турфа қиёфадан йўқ менда роҳат. Ҳа, дунё-театр! Ҳақсан, танқидчи! Гарчи ҳаётимга бу ҳол таҳдидчи- Ўзимнинг ролимни ўйнайман фақат.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 23.06.2012 в 11:26. |
|
|
Ответить |
|
6 "+" от:
|
|
|
#3 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Машҳур қизиқчи Аркадий Райкиннинг "Ҳаёт ўзи - саҳна, унда ҳамма ўз ролини ижро этади, биз санъаткорлар уларнинг айримларини театр саҳнасида қайта намойиш этамиз, холос", деган мазмундаги гапи бир пайтлар шов-шув бўлганди. Бу шеър шунга монанд бўлибди!
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#4 |
|
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16
68/26
– 0
0/0
![]() |
Бу оқшом тунликка ҳали кўнмаган,
Ойнинг шуъласидан таралар анбар. Балки шундай дамда Аллоҳ йўллаган Ваҳийни туйгандир илк бор пайғамбар. Кўлкалар дарахтлар чодирасида, Баргларда шабада мудроғи равон. Ҳаво титраб турар-хотирасида Гўё оятлардан қолган ҳаяжон. Ўйларга чўлғониб ажиб кезасан, Юрак ошкор этар юраклигини: Масалан, шундай дам ногоҳ сезасан Юлдузлар не учун кераклигини. Яланг кўнгил билан озод юрибсан, Дунёга кўринар қалбингдаги "оҳ". Сени тушунмоқда (англаб турибсан!) Оқшом, дарахт, юлдуз, тангри таоло. Руҳинг кўкармоқда. Назар ташлайсан: Бу хушбахт дамларда тош қолган борми? Бахтли бир соғинчда сеза бошлайсан Дарахтни, юлдузни, парвардигорни. Ойдинлик руҳингдан миянгга ўтар, Қўшиққа айланар ғамнинг нолиши. Кўнглингга, кўнглингга, кўнглингга етар- Сени осон топар оллоҳ равиши...
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#5 |
|
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16
68/26
– 0
0/0
![]() |
Учрашув
Сени учратсам, Кулиб юбораман деб ўйлагандим, Нега кулиш эсимга тушмавяпти? Сени учратсам, Йиғласам керак деб ўйлагандим. Нега энди турибман? Нега юрагим музлаган? Сени учратсам, Ер тортиш кучини йўқотади, деб ўйлагандим. Нега ер қаърига тортмоқда мени? Сени учратсам, Учиб кетаман деб ўйлагандим. Қайга учай? Осмон негадир оёғимнинг остида чил-парчин. Сени учратсам, ақлдан озаман деб ўйлагандим- нега ақлим бунчалар жойида? Беҳаракат- қилт этмайди... Менга нима бўлган?.. Мен кимман? Ё сен бошқамисан? Ё одамни муҳаббат ташлаб кетса, рўй берадими шундай ҳол?
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
|
|
#6 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ - УСМОН АЗИМ БИЛАН УЧРАШУВ!
![]() "Шеърда ҳақиқат бор, шеърда ҳикмат бор". Диллар эса ана шундай шеърларга доимо ташна. Қалбларда шеъру шуурга бўлган интиқлик..Кўнгиллар эса ана шундай тоза ва самимий руҳдаги шеъриятни яратаётган ўктам шоирнинг овозига илҳақ. Усмон Азим - шоир, драматург, кинодраматург ва носир. У яратган ўнлаб тўпламларга кирган шеърлар, достонлар ёрқин туйғуларга, ифодаларга бойлиги, жўшқин ва жозибадорлиги, шиддаткор ва даъваткорлиги, гоҳ ғамгин, гоҳ беғубор эркаловчи оҳанглари билан китобхон қалбидан чуқур жой олади. Шу билан бирга ҳаётийлиги, ўткир драматизми ва фожиавийлиги билан ўқувчини ҳаяжонга солади, мудроқ туйғуларини жунбушга келтиради. Дунёни ва Инсонни мукаммал кўриш орзусида яшаган шахс армонини бутун кўлами, қарама-қаршиликлари, фожиаю қувончи, ҳасрату умидлари билан тўлиқ гавдалантирадиган ана шундай етук шоир Усмон Азим билан навбатдаги ижодий учрашув ташкил этилмоқда. Учрашув жорий йилнинг 30 апрель куни соат 15-00 да UZINFOCOM марказининг мажлислар залида бўлиб ўтади. Тадбирга шоир билан бирга "Аъло кайфият" журналининг бош муҳаррири Назокат Азим, ЎзМУнинг адабиётшунос олимлари ва тегишли ОАВ ходимлари иштирок этадилар. Шеърият ва адабиётнинг барча ихлосмандларини ҳамда шоир ижодига қизиқувчиларни ушбу учрашувга таклиф этамиз.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
|
|
#7 | |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Цитата:
Тонг титрайди кеч кузакнинг қучоғида. Шеър ёзилар… Қийноқ, сенға бўлсин шараф, Жоним, қалбим шеъриятнинг пичоғида… Ҳали бутун рўйи жаҳон шеър бўлажак. Фақат бекор билиб ором қучоғини – Бу дунёни сирга кўмиб яшаш керак, Қалбга санчиб шеъриятнинг пичоғини!. (У.А) Юқорида ана шундай гўзал ва ўтли сатрларни битган “ижод қийноғини ўзига шараф” деб билган ва бугунги кунда шеъриятнинг пичоғини ўз кўксига санчиб ижод қилаётган азим шоир, маҳоратли драматург, забардаст носир севимли Усмон Азим билан навбатдаги ижодий учрашув бўлиб ўтди. Бизнинг анъанавий ўтказиб келинаётган ушбу ижодий учрашувимизда адабиётимизнинг равнақ топишида самарали ҳиссасини қўшиб келаётган, бугунги кунимизнинг илғор вакиллари қадрли ва таниқли инсонларимиз, ҳозирда юзлаб қўлланма, тўплам ва дарсликларнинг муаллифлари, адабиётшунос олимларимиз адабиётшунос олим ҳамда танқидчи, филология фанлари доктори, профессор, Қозоқбой Йўлдошев ҳамда адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди, доцент Абдулла Улуғовлар ҳам ташриф буюришди. Улар шоирнинг ҳаёт ва ижоди ҳақидаги янги фикрларини мухлисларга етказиш билан бирга Усмон Азим шеърларини таҳлил қилиб бердилар. Шунингдек, ижодий кечага Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шукур Қурбон ҳамда “Аъло кайфият” журнали Бош муҳаррири Назокат Азимлар иштирок этдилар. Бўлиб ўтган бу ижодий учрашувда шоир Усмон Азим ва олимларимиз “Жамиятда адабиётнинг тутган ўрни”, “Ҳозирги адабий жараён”, “Ижод ва сўз эркинлиги”, “Ижод қилишда маҳорат ва истеъдоднинг аҳамияти”, “Замонавий шеърият”, “Замонамиз қаҳрамонлари”, “шеъриятдаги мезон”, “Ёшлар прозаси”, “Адабиётнинг вазифаси ва унинг тарбиявий аҳамияти”, “Адабий танқидчилик” ва мухлисларни қизиқтирган шу каби бошқа мавзуларда сўзладилар ҳамда мухлислар тарафидан берилган саволларга жавоб бердилар. Шоир Усмон Азим ўз сўзи давомида хотираларидан, болалик даври, ижод завқи, тенгдош шоир дўстлари ҳақидаги қизиқарли таассуротларидан сўзлаб берди. Шундан сўнг барча кутган лаҳзалар етиб келди. Шиддаткор ва кескир мисралар соҳиби севимли шоиримиз “Бахшиёна” туркумидаги шеърларидан ва янги ижод намуналаридан ўқиб бериб шеърга ташна барча дилларни хушнуд этди. Суръатларда учрашув таассуротларидан айрим лавҳалар билан танишишингиз мумкин:
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#8 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Усмон Азим. Жимлик. Назм,наср,драматургия. Тошкент., Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012 йил. 320 бет. Шоирнинг яқинда “Жимлик. Назм, наср, драматургия” номли асари чоп этилди. Таниқли шоир Усмон Азимнинг бу китобига унинг сара шеърлари жамланган. Бу тўпламда шоир ижодига хос бўлган асосий мавзу – Дунёни ва Инсонни мукаммал кўриш орзусида яшаган шахс армони бутун кўлами, қарама-қаршиликлари, фожиаю қувончи, ҳасрату умидлари билан гавдаланади. Шоир Дунё ҳақида самимий ёзади. Шоир шеърига айланган Дунё китобхон ҳис килиб турган дунёнинг суратига жуда яқин ва шу билан бирга аллақандай нурланган, кўнгилга ва руҳга мадад бергувчидир.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
|
|
#9 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
КИТОБДАГИ ШЕЪРЛАРДАН НАМУНАЛАР * * *Жоним-а, Жаҳоним-а, Сени бир кўрсам эди, Ҳуш кетиб турсам эди. Ҳуснингга тоқат қилолмай, Ҳўнграниб юрсам эди. Жоним-а, Жаҳоним-а, Ой юзинг армоним-а, Тоғларга исминг айтсам, Тошлари бўстоним-а. Жоним-а, Жаҳоним-а, Дилимда пинҳоним-а, Ерга туш,кўкларга учма, Сўнгги йўқ достоним-а. Жоним-а, Жаҳоним-а, Қайдасан,афғоним-а? Сени йўқлаб йиғлаюрман, Энг гўзал ёлғоним-а… Усмон Азим
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#10 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
***
Мен билан бу жангда Дунё — музаффар. Қон ютиб чекиндим Ўзимга қадар. Ўзимда изиллаб, Тангрим, кетурман… Айт, қанча чекинсам, Сенга етурман? * * * Нечун бизга девоналиғ? - Дарахтликда соғ бўлайлик: Танҳолигу бегоналиғ Жондан ўтди — боғ бўлайлик. Сенинг билан барг очайин, Сенинг билан гуллаб қолай… Бу дунёдан қандай ўтиб Кетганимни билмай қолай. Усмон Азим
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 26.04.2013 в 19:17. |
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|