|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1431 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Samarqand va Hirot
Shundoq Registonning yonboshidagi Uzun, tor yo'llardan tentirab ketib, Qanday kelib qoldim, bila olmayman, Hirotga-Boyqaro qasriga yetib? Kimdir dedi: "Qaytar tarixni ortga, Mo'min Mirzo sendan kutmoqda panoh". Lek mendan oldinroq o'lim xatiga Muhrini bosadi g'aflat bosgan shoh! Osmon charxpalagi ortga ketmoqda, Qaylarda qoldingiz, Shoiri zamon? Hirotni bir qora quyun yutmoqda, Dunyo borayotir qiyomat tomon. "Uyg'oning, xoinlar, o'lim qasdida, Shohim, jon rishtangiz uzayotgan kim? Sohibqiron bergan qilich dastidan Torting qo'lingizni, Xadichabegim!" Lek, makkor ko'zlardan uchgan laxcha cho'g' O't qo'yar saltanat devorlariga. Mo'min Mirzo boshin kesar bir mahluq, Qon sachrar Samarqand minorlariga!.. Shahid ketgan Oyning intiqomiga, O'rnidan bir qalqib ketar Go'ri Mir! Boyqaro qo'lini botirib qonga Jahongir poyiga tushadi shamshir. Endi kim yuvadi bu qon yuqini? Kim uni ko'tarib qo'yar joyiga? O'tkir ovoz keldi daxmadan: "Kimki Boshini qo'ysa, gar, yurtning poyiga!" Afsuski, tarixga endi tahrir yo'q, Yotibman, ruhimni shu azob yanchar. Sizning ko'ksingizga kelib tekkan o'q, Mening yuragimga urilgan xanjar! Tursam-u, tug'imni ko'tarsam, illo, Dunyoning teng yarmi yukunib kelar. Meni xavfga solmas o'zgalar, ammo Meni qo'rqitadi o'zimnikilar!.. Umutmaki, sen ham mening avlodim, Shiddating ko'klarga ko'targan chog'i, Vatan kabi asra qalbingni, tokim Zimdan urilmasin fitna pichog'i!.." ... O'zingni otib tosh daxmalar tomon o'kirib-o'kirib yig'laging kelar. Axir qanday yomon, qanchalar yomon, Dushmanlaring bo'lsa - o'zingnikilar! Samarqand va Hirot tutashgan joyda Sirli bir ko'prikdan o'tib xayoliy, Boqaman, tunda men tikilgan Oyga Qarab turgan bo'lar Hazrat Navoiy! Zebo Mirzo Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 19.10.2011 в 11:54. |
|
Ответить |
![]() |
#1433 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
МАЖЛИС ҚИЛИНГ
Вақтингиз бўш бўлса ҳам, Бўш бўлмаса, мажлис қилинг, Кўнглингиз хуш бўлса ҳам, Хуш бўлмаса, мажлис қилинг, Овчилар, сиз отгани Қуш бўлмаса, мажлис қилинг, Аҳли бозор, сотгани Гўшт бўлмаса, мажлис қилинг, Ҳеч ҳисобмас, ҳар куни Қўш бўлмаса — мажлис қилинг. Сиз бирор мажлиссиз ўтган Кунни кун деб айтмангиз, Тортингу ҳомуза, Маъруза узун деб айтмангиз, Ҳамма такрор этса бир гапни, Нечун, деб айтмангиз, Кўкка вовайло қилиб, Гардуни дун деб айтмангиз, Дод демакка сизда Товуш бўлмаса, мажлис қилинг. Сиз ҳам, эй тафтишчилар, Мажлис саноғин текширинг, Ҳамқарор, кун тартибу Ҳужжат вароғин текширинг. Нотиқ оғзин текширинг, Соме қулоғин текширинг, Курси тешган нозик ул Жойда қадоғин текширинг, Гар жароҳат унда Қўш-қўш бўлмаса, мажлис қилинг. Кўрмасин деҳқон дала, Созанда соз, шоир қалам, Ишчи ҳам дастгоҳ ёнига Қўймасин асло қадам, Очмасин олимкитобу Қилмасин тажриба ҳам, Кимки гап билмас, билар иш, Қилсин ўлгунча алам, Иш биларни ургани Мушт бўлмаса, мажлис қилинг. Гар мабодо мажлисингиз Эртароқ бўлса тамом, Сизга лозимдир йиғинни Уйда эттирмоқ давом, Хонага минбар ясангу Юксалинг олиймақом, Масала қўймоққа уйда Бир сабаб бўлгай мудом, Газ қозон ё ванна, ё — Душ бўлмаса, мажлис қилинг. Белни боғланг, бу жаҳонни Тўлдиринг қоғоз билан. Ўзни алданг, бўлмаганни Бўлдиринг қоғоз билан. Иш билан шод этмангиз ҳеч, Кулдиринг қоғоз билан. Ким қоғозбозликни суймас, Ўлдиринг қоғоз билан. Ўлмаса у ёки Беҳуш бўлмаса, мажлис, қилинг. Сиз агар топқир эсангиз, На фақат соҳиб сухан — Демангиз мажлисни мажлис, От қўйинг турли-туман. Гоҳи суҳбат, гоҳи ҳайъат, Давра денг, ё анжуман, Лаҳзалик денг, ҳафталик денг, Не десангиз жону тан, Номи минг бўлгач, Фаромуш бўлмаса, мажлис қилинг. Вақт ўтар, соат ўтар Кун ой бўлур, ой йил бўлур. Киму ўтган умрига Қарсак чалур, қойил бўлур?! Фурсат энг олий ҳакамдур, Доимо одил бўлур, Барча бир кун ул ҳакамнинг Ҳукмига дохил бўлур, Тўплангиз эс-ҳушни, Эс-ҳуш бўлмаса, мажлис қилинг (с) Эркин Воҳидов 1982
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#1434 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Шахмат устида айтилган шеър
Мен эркак ўрнида туришим керак, Ё хотин измига юришим керак. Хотиннинг, тўй, лозимомадаси кўп, Ҳа, деса лаббай, деб туришим керак. Ҳа, деса лаббай, деб туришим учун, Уйимда пул завод куришим керак. Уйимда пул завод қура олмасам, Энг катта банкани уришим керак. Энг катта банка ҳам қўлдан келмаса, Ҳа, деса шалвираб туришим керак. Шалвираб турувчи эркак бўлгандан Йўқ бўлиб дунёдан, қуришим керак. Дунёдан йўқ бўлиб кетмаслик учун Мен эркак ўрнида туришим керак. Яъни эркакларнинг ишини қилиб, Мазза қилиб шахмат суришим керак. (с) Эркин Воҳидов 1996
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 19.10.2011 в 16:45. |
|
Ответить |
![]() |
#1435 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса...
Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса, Олтин бошнинг калла бўлгани шудир. Бедил қолиб Демьян Беднийни суйса, Қора сочнинг малла бўлгани шудир. Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса, Дод демоққа палла бўлгани шудир. Маърифатдан айру ўйнаса, кулса, Аза чоғи ялла бўлгани шудир. Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса, Алдангани, алла бўлгани шудир. Юлғич азиз бўлиб, билгич хор бўлса, Пайтаванинг салла бўлгани шудир. Эл комил бўлмаса юрт эмас улуғ, Беқадр маҳалла бўлгани шудир. Қалб тўла нур халқнинг ризқи ҳам тўлуғ, Омбор тўла ғалла бўлгани шудир. Ўзбек ўзлигини англаса бекам, Унинг «Баракалла» бўлгани шудир. Оламга Навоий наслиман деган Овози баралла бўлгани шудир. (с) Эркин Воҳидов 1971-2000
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 19.10.2011 в 16:44. |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1436 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Она тилим
Гарчи зуғум қилганларни ёқтирмадим, Шеър ёздиму бўлак ишни қотирмадим. Тилим туриб ўз тилимда гапирмадим, Бир эсласам эзилади бағри-дилим, Она тилим, кечир мени, она тилим. Онам «эркам» деб қучганда тунлар ярим, Эрким йўқ деб зирқирарди бир жойларим, Паравозни ҳансиратган буғдойларим, Олтинларим, маъданларим, ипакларим, Она тилим, кечир мени, она тилим. Кимлар учун биз эдик бир бадавийлар, Ўзбекни қон қақшатганни ўзбек сийлар, Ҳолимизни қон кузатди Яссавийлар, Топганимиз ҳандалакдек тилим-тилим, Она тилим, кечир мени, она тилим. Кимдир майда миллат бўлди, кимдир катта, Катта миллат – Афандиси йўқдир ҳатто, Биз пиёда, биз боққанлар юрди отда, Зулм ўтса фақат сендан ўтди зулм, Она тилим, кечир мени, она тилим. Сен бўлмасанг нима бизга силлиқ шеърлар, Бу дунёда тили йўқда дил йўқ дерлар, Баҳоинг-ку бериб кетган Алишерлар, Юрагимнинг тўридаги сўлмас гулим, Она тилим, кечир мени, она тилим. Бир қарасам ҳар шевангда минг жилолар, Ҳар новдангда, ҳар мевангда минг жилолар, Қодирийлар, Чўлпонлару, Абдуллолар… Сенинг қайтган кунинг туғилган йилим, Она тилим, кечир мени, она тилим. Муҳаммад Юсуф |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#1437 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Хушламайдур олимлар сизни ойғон туркийни,
Орифлардин эшитсанг, очар кўнгил мулкини. Оят, ҳадис маъноси туркий бўлса мувофиқ, Маъносига етганлар ерга қўяр бўркини. Қозий, муфтий, муллалар шариатда роҳни, Ориф ошиқ олибдур тариқатни аркини. Амал қилган олимлар динимизни чироғи, Бироқ, минар маҳшарда эгри қўёр бўркини. Амал қилса олимлар дину ойин ёруқи, Кўрса бўлур аларни ранги-рўйи кўркини. Мискин заиф Хожа Аҳмад, етти пуштингга раҳмат, Форсий тилни билибон айтадур туркийни. Аҳмад Яссавий |
|
Ответить |
![]() |
#1438 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Минг йилларким, булбул каломи
Ўзгармайди, яхлит хамиша Аммо шўрлик тўтининг холи Ўзгаларга тақлид хамиша Она тилим, сен борсан, шаксиз Булбул куйин шеърга соламан Сен йўқолган куннинг, шубхасиз Мен хам тўти бўлиб қоламан (с) Абдулла Орипов
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 21.10.2011 в 15:44. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#1439 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Она тилим ўлмайди
Нотиқ деди: «Тақдир шул, Бу жаҳоний ирода. Тиллар йўқолур буткул, Бир тил қолур дунёда». «Эй воиз, пастга тушгин, Бу гап чиқди қаердан!» Навоий билан Пушкин Туриб келди қабрдан. Ким дарғазаб, Ким ҳайрон, Чиқиб келдилар қатор: Данте, Шиллер ва Байрон, Фирдавсий, Бальзак, Тагор. «Ваъзингни қўй, биродар, Сен айтганинг бўлмайди». Барча деди баробар: «Она тилим ўлмайди». — Ҳей, бу қандай ақида! — Қўлида табаррук жом, Гўзал форсий ҳақида Рубоий айтди Хайём. Эҳтиросли, оташдил Беранже сўрди нолон: — Наҳотки, фаранги тил Йўқолгуси бир замон! Неруда, Лорка турди Сервантеснинг ёнига: — Ким қасд этиб тиғ урди Она тилим жонига! Фузулий ёнди: — Озар Тили гулдек сўлмайди. Барча деди баробар: «Она тилимўлмайди». Камалакдек ранго-ранг Бўлсин деб санъат, тиллар, Асрларча қилдик жанг, Армон қилдик минг йиллар. Беқадр бўлса, наҳот, Тиллардаги тароват! Йўқолди бу кун, ҳайҳот, Қабрларда ҳаловат! «Фауст» ёнди гуриллаб, «Хамса» ўтга туташди. Бир садо жаҳон бўйлаб Таралди, тоғлар ошди. Бу садо янграр ҳамон, Сира адо бўлмайди. Олам айтар: Ҳеч қачон Она тилим ўлмайди! (с) Эркин Воҳидов 1976
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 21.10.2011 в 15:44. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1440 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Ўзбекистон Кахрамони Эркин Вохидовнинг машхур бир шеъри бор. Унда ўта “замонавий гоя” тарафдорининг фикри ва шоирнинг унга муносабати баён этилади:
Нотик деди: такдир шул, Бу жахоний ирода. Тиллар йўколур буткул, Бир тил колур дунёда. Шоир эса бунга жавобан “Нахотки “Фауст”, “Хамса”, “Шохнома”лар йўк бўлиб кетса?” – дея нидо килади. Ва ўз шеърини “Она тилим ўлмайди”, деган мисра билан тугатади. 21 февраль куни бутун дунёда нишонланадиган байрам – Халкаро она тили куни Эркин Вохидов шеърида айтилган фикрларга хамоханг гояга асосланади. Халкаро она тили куни 1999 йил ноябрида ЮНЕСКО Бош Ассамблеясининг 30-сессиясида эълон килинган бўлиб, у 2000 йилдан бери дунё микёсида нишонланади. Ўша йилдан бери бу кун хар бир давлатда ўзига хос тадбирлар билан ўтади. Бу кун учун 21 февраль санаси танланишининг хам сабаби бор. Халкаро она тили куни санаси этиб айнан 21 феврални танлашни ва умуман, мана шундай байрам таъсис этишни хам Бангладеш Республикаси хукумати таклиф килган. 1952 йилнинг 21 февралида Покистонда бангла тилига давлат макомини беришни талаб килиб чиккан намойишчилар сафида бўлган беш нафар талаба полициячилар билан тўкнашувда халок бўлади. Шу ўринда айтиш керакки, Бангладеш ўша йиллари Покистон таркибида бўлиб, Шаркий Покистон деб аталар эди. Бангладеш ўз мустакиллигини 1971 йилнинг 16 декабрида эълон килган. Шундай килиб, 21 февраль дунё микёсида Халкаро она тили куни сифатида нишонлана бошланади. Халкаро она тили куни дунё кўп тиллиликни рагбатлантириш, турли тилларда яратилган маданиятни асраш, халкларнинг ўз она тилида таълим олиш, давлат ишларини юритиш ва асрлар давомида яратилган тил бойлигини саклаш каби хайрли максадларга каратилган. Чунки тил одамларнинг маълум гурухлари, яъни миллатлар, халклар, элатлар ва кабилаларни бир-биридан фарклайдиган асосий белги саналади. Хар йили байрам арафасида ЮНЕСКО Бош директори Коитиро Мацууранинг табриги эълон килинади. – Тиллар инсон ижодиётининг бетакрор ифодасидир. Тил мулокот, кабул килиш ва мушохада куроли сифатида бизнинг дунё хакидаги тасаввурларимизни тасвирлайди, ўтмиш, бугунги кун ва келажак ўртасидаги алокани акс эттиради. Она тили хар бир инсон дунёга келган пайтиданок унинг онгига мухр босадиган, оламни идрок этишга кўмаклашадиган, кейинчалик инсон бир нечта тилни ўрганганда хам йўколиб кетмайдиган ноёб ходисадир, – деди Коитиро Мацуура ўзининг ўтган йилги мурожаатида.
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
|