Моё меню Общее меню Сообщество Правила форума Все прочитано
Вернуться   uForum.uz > ТЕМАТИЧЕСКИЕ ФОРУМЫ > Образование > Ижод хусусида сўз
Сообщения за день Поиск
Знаете ли Вы, что ...
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :)
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >>

Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…)


Ответить

 
Опции темы Опции просмотра
Старый 21.02.2011 15:51   #131  
Аватар для e-bek
Оффлайн
Сообщений: 26
+ 0  13/13
– 0  0/0

Uzbekistan
Аллоҳ раҳмат айласин!
Ответить 
Старый 26.03.2011 12:47   #132  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Ёзувчи Пиримқул Қодировнинг оиласи яна бир йўқотишга учради. Адибнинг ўғли Жамшид ака тўсатдан вафот этди. Ўлуғ ижодкоримизнинг рафиқаси Сафияхон аямизга ва яқинларига UForum жамоатчилиги номидан ўз таъзиямизни изҳор қиламиз. Марҳумнинг охирати обод бўлсин.
Ответить 
Старый 04.05.2011 09:04   #133  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Цитата:
Бугун 4 май куни ардоқли адибимиз Пиримқул Қодировнинг рафиқалари София аямиз оламдан ўтдилар. Марҳуманинг охиратлари обод бўлсин.
Софияхон аямиз ҳам ички гўзаллик, ҳам ташқи гўзаллик мужассамлашган аёл эдилар.
Софияхон аянинг яқинларига аҳли форум номидан ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз.

Ответить 
Реклама и уведомления
Старый 26.09.2011 15:33   #134  
Known ID Group uParty Member
Аватар для Husen
Оффлайн
Erkin ijodkor
Jurnalist
Сообщений: 1,748
+ 2,559  2,642/911
– 20  13/12

Uzbekistan
Цитата:
Бу мавзунинг яна ўша совуқ оҳангда давом этаётганидан минг-минг афсусдаман. 24 сентябр куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг яқинлари яна бир айрилиққа дучор бўлишди. Адибнинг ҳали олтмишни ҳам қораламаган қизлари - Саодатхон ая узоқ давом этган хасталикдан сўнг омонатларини топширдилар. Барча форумдошларимиз номидан ёзувчининг, марҳуманинг оила аъзоларига, барча яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 26.09.2011 в 15:36.
Ответить 
Старый 26.09.2011 15:38   #135  
uParty Member Real ID Group
Аватар для Behzod Sulaymonov
Оффлайн
UZINFOCOM Сотрудник
ZiyoNET при МНО
AKA:BeK
Сообщений: 256
+ 1,082  261/111
– 8  0/0

UzbekistanОтправить сообщение для Behzod Sulaymonov с помощью AIMОтправить сообщение для Behzod Sulaymonov с помощью Skype™Мой мир
Цитата:
Сообщение от Husen Посмотреть сообщение
Цитата:
Бу мавзунинг яна ўша совуқ оҳангда давом этаётганидан минг-минг афсусдаман. 24 сентябр куни Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул Қодировнинг яқинлари яна бир айрилиққа дучор бўлишди. Адибнинг ҳали олтмишни ҳам қораламаган қизлари - Саодатхон ая узоқ давом этган хасталикдан сўнг омонатларини топширдилар. Барча форумдошларимиз номидан ёзувчининг, марҳуманинг оила аъзоларига, барча яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!
Alloh raxmatiga olsin!
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты
Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео
Ответить 
Старый 23.01.2013 14:51   #136  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Абдусаид Кўчимов. Зиёрат. Дилкаш лаҳзалар.

Муҳтарам форумдош!
Эътиборингизга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдусаид Кўчимовнинг раҳматли Пирмқуо Қодиров ҳақидаё зган нурли хотираларини ҳавола қилмоқдаман. Хотираларни ўқиш жараёнида кўз олдимда ардоқли ёзувчимиз Пиримқул Қодиров ва София аяжон яна бир бора гавдаландилар. Уларни қайта кўргандек, суҳбатларидан баҳраманд бўлгандек бўлдим...

Цитата:
Зиёрат
1. Дилкаш лаҳзалар


Ёши улуғларни зиёрат қилиб, пиру бадавлат оталар дуосини олиш кўнгилга ёруғлик сочадиган савобли иш. Халқимизнинг бу гўзал урф-одати ҳамиша маънавий ҳаётимизни нурлантириб туради. Биз ҳам – таниқли олим ва адиб Пирмат Шермуҳамедов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти соҳиби Муҳаммад Али ва камина — учаламиз шу удумга амал қилиб, янги йил эшик қоқаётган умидбахш дамларда оқсоқол адибларимиз зиёратига йўл олдик.
Келишганимиздек, 2007 йил 30 декабрь куни эрталаб соат тўққизда, Тошкентнинг энг кўҳна бозорларидан бири бўлган Бешёғоч бозори дарвозаси олдида учрашиб, ичкари кирдик. Осмон очиқ, қуёш чарақлаб турар, аммо қуруқ совуқ бадандан ўтиб суякка етгудек эди. Истиқлол йилларида қурилган турнақатор савдо дўконларию “Супермаркет”ларга, барча қулай шарт-шароитларга эга, бири-биридан кўркам, бири-биридан ҳашаматли бозорлар қаторида ўзбекнинг Ғафур Ғуломдек дарёдил аллома шоирининг шодон қаҳқаҳаларию қувноқ латифалари кунда-кунора жаранглаб тургувчи бу бозор ҳам белни маҳкам боғлаб, эл-юрт хизматига киришиб кетган, аммо ҳали эрта бўлгани учунми, бир маҳаллар донғи кетган, оларману сотарманлар кечаю кундуз қайнаб ётгувчи бозорда одам сийрак, сотувчилар тошрасталар ортида қўнишибгина ўтиришарди.
Мухтасаргина бозорлик қилгандан сўнг, анҳор кўпригидан ўтиб, қўғирчоқ театри биноси орқасидаги кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватидаги эшик қўнғироғини босдик. Атоқли адибимиз Пиримқул Қодиров яшайдиган манзил мана шу. Эшикни адибнинг эллик беш йиллик садоқатли, меҳрибон рафиқаси София опа очди.
— Келинглар – келинглар! Хуш келибсизлар! – дея эшикни катта очиб юборди ташрифимиздан суюниб кетган София опа. – Дадаси, меҳмонлар!
— Безовта қилмадикми, аяжон?
— Бу нима деганингиз, Пиримқул акангиз билан зерикиб ўтирган эдик. Худонинг ўзи юборди сизларни. Қани, ичкарига марҳамат қилинглар.
Уст-бошимизни ечар-ечмас Пиримқул аканинг ўзи қаршимизда пайдо бўлди. Бошларида қалампир нусха ироқи дўппи, эгнида қалингина нимча-пўстин, бўйнини оппоқ шарф билан ўраб олган, яқингинада даволаниб шифохонадан чиққан эмасми, юзларида толиқиш излари сезилади, овози ҳам хиёл ҳазинроқ, аммо қалин қошлари остидаги катта-катта кўзлари чақнаб турибди.
Устоз адиб ҳар биримиз билан қучоқлашиб кўришди. Шу ернинг ўзида Муҳаммад Алини Давлат мукофотига сазовор бўлгани билан муборакбод этди. София опамиз тўғридаги хонага бошладилар. Жимжимадор жиҳозлару тилларанг безаклардан холи, оддий ва шинам меҳмонхонада, кичик стол атрофида, давра қуриб ўтирдик. Пиримқул ака дуога қўл очдилар:
— 2007 йил мамлакатимиз ва халқимиз учун унутилмас воқеаларга бой бўлди. Мустақилликнинг 16 йиллигини, Қарши, Марғилон каби қадимий шаҳарларимизнинг қутлуғ тўйларини зўр шодиёна билан нишонладик. Муҳтарам Ислом Абдуғаниевични янгитдан Президентликка сайлаб, онгу шууримиз, маърифату сиёсий маданиятимиз қанчалар камол топганини бутун жаҳонга намоён этдик.Ижодкорларимиз романлар, қисса ва достонлар яратдилар. Келаётган йил бундан-да баракали, юртимиз обод, халқимиз тинч, дастурхонимиз тўкин-сочин бўлсин!
Дуодан кейин, Пиримқул ака бўлиб ўтган сайлов чиндан ҳам жуда катта тарихий воқеа бўлгани, сайлов жараёнини зўр қизиқиш билан кузатиб борганини тўлқинланиб гапира бошлади:
— Умрим давомида не-не сайловларни кўрдим – собиқ шўроларникини ҳам, хорижий юртларникини ҳам, аммо бу сафаргидек эркин, ошкора, чинакам демократик бир тарзда батартиб ўтган сайловни биринчи кўришим! Турли халқаро ташкилотлардан келган кузатувчилар ҳам бежиз юксак баҳолагани йўқ сайловимизни. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси, МДҲ Ижрочи котиби Сергей Лебедевнинг МДҲ кузатувчилари номидан берган Баёноти мени, айниқса, хурсанд қилди. Юртдошларимиз мустақиллигимиз ва тараққиётимиз асосчисига ўзларининг чексиз ҳурмат ва ишончларини, меҳру муҳаббатларини ёрқин намоён этдилар.
София опа дастурхон ёзди, қанд-қурс, мева-чева дегандай, топганини келтираверди. Пиримқул ака “Қадрим” повестининг қайта нашр этилиши муносабати билан “Ҳуррият” газетасидан мухбир келиб, суҳбатлашиб кетганини сўзлаб берди.
— “Қадрим” роппа-роса қирқ беш йил муқаддам ёзилган эди. У вақтларда мустабид тузум етакчи саноат корхоналарида ишлаш иштиёқидаги миллий кадрларни, айниқса, қишлоқ ёшларини менсимас эди. “Ўзбеклар далада кетмон чопишдан бошқасига ярамайди”, деган ярамас ақида ҳукмрон эди. Мен тарихимизни, тилимизни, динимизни камситган, миллий кадрларни писанд қилмаган ақидаларга қарши ёзганман бу асарни. Унда янги газ конларида бошқалар билан теппа-тенг ишлаган, мураккаб техникаларни бошқарган ўзбек йигит-қизларининг муҳаббати, меҳнати тасвирланади. Мустақиллик туфайли газ саноати мамлакатимиз иқтисодиётида етакчи ўринга айланди. Минглаб иқтидорли ёшлар улкан корхоналарда замонавий техникани маҳорат билан бошқаряпти. Асар қаҳрамонларининг ҳаёти, тажрибалари ана шундай ёшларимизга ибрат бўлиши мумкин деган ниятда, баъзи таҳрир ва тўлдиришлар билан қисса қайта нашр этилди.
— 2007 йил Пиримқул Қодиров йили бўлди. Бир томонда “Қадрим”, бир томонда “Амир Темур сиймоси”! – ҳазиллашди Пирмат Шермуҳамедов. – “Амир Темур сиймоси”нинг тақдимоти ҳам юқори савияда ўтди.
Ҳазил Пиримқул акани завқлантириб юборди.
— Тақдимот маросими ташкилотчиларидан қарздорман. Бу асарни, Бобур Мирзо тақдирига дахлдор бошқа асарларни ёзиш мобайнида Соҳибқирон ҳазратларининг ҳаёти билан бир мунча яқиндан танишдим. Чексиз уммонга ўхшайди бу улуғ зот!
Амир Темур ҳазратларидек буюк сиймонинг руҳипоклари олдида ўзбек халқининг, айниқса, зиёлиларнинг қарзи жуда катта. Муҳтарам Президентимиздан бошқа бирон киши ҳали ана шу қарзни узолган эмас. Ислом Абдуғаниевич тарихда биринчи бўлиб Соҳибқирон даҳосини бутун салоҳияти билан оламга намоён қилди. Бобомизга нисбатан тарихий адолатни тиклади. Соҳибқирон фаолиятидаги устувор йўналиш, шу пайтгача кўпгина тарихчилар таъкидлаб келганидек, фақат фотиҳлик ва жаҳонгирлик эмас, балки она ватанини мустамлака зулмидан қутқариш, истиқлол ва адолатни қарор топтириш бўлганини кўрсатиб берди.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 23.01.2013 14:54   #137  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Абдусаид Кўчимов. Зиёрат. Дилкаш лаҳзалар.

Цитата:


— Амир Темур ҳазратларидан гап бошланса, Пиримқул акангизнинг қулфи-дили очилиб, касаллигию совқотгани ҳам эсидан чиқиб кетади. – София опа тобора жўшиб бораётган адибнинг елкасига қалингина жемфер ташлади. – Неча йиллар бўлди, авлиё бобокалонларимиз руҳлари билан гўё бирга яшайдилар. — Опанинг овозида озгина гинахонлик билан бирга турмушдошига чексиз-адоқсиз ҳурмат, фахру ғурур ва дарё-дарё муҳаббат туйғулари мужассам эди.
София опа...Эллик беш йилдан буён Пиримқул Қодировдек асл сўз санъаткори билан бирга нафас олиб келаётган, яхши-ёмон кунларда ҳамиша ёнма-ён юрган фидойи ва садоқатли аёл! Улар бундан қарийб олтмиш йил аввал илк марта учрашадилар. София ўша пайтда Самарқанддаги мактабнинг 7-синфини тамомлаб, Москвада ўтказилган гимнастикачилар мусобақасида юксак кўрсаткичларга эришган ва Чирчиқ яқинидаги мактабларнинг бирида турган бўлади. Мухбир Пиримқул эса ёшлар газетасига мақола ёзиш мақсадида қизни қидириб, Чирчиққа боради. Улар мактаб ҳовлисида, сув бўйида, дарахт соясида тикка туриб суҳбатлашадилар. Кейинчалик, Пиримқул Қодиров университетнинг 5-курсида ўқиётганида бу қизга иккинчи марта кўзи тушади. Бошқа йиғинларда яна дуч келадилар. Қисқаси, 1952 йили Самарқандда тўй ўтказилиб, ёшлар Москвага жўнаб кетишади. Пиримқул Қодиров аспирантурада, София Москва технология институтида ўқир эди ўша пайтда. Урушдан кейинги оғир йиллар эмасми, ёш оила катта қийинчиликлар билан тўқнашади. София оилага ун, ёғ, шакар, макарон кабиларни олиш учун номерини кимёвий қалам билан кафтининг ичига ёзиб, беш-олти соатлаб навбатда туради, қийин кунларнинг бирида эса билдирмай онаси инъом қилган олтин соатни сотиб юборади, болаларини боғчага жойлаш учун ўша ерга энага бўлиб ишга киради, оила деб институтдан, студентлик бахтидан воз кечади, Москвада ўзбек алифбосида ёзишни биладиган машинисткалар бўлмагани туфайли ўзи машинка қилишни ўрганади, ёзувчининг илк асарлари ва таржималарини тунлари ухламай оққа кўчириб беради! “Юлдузли тунлар”, “Авлодлар довони” романлари беш-олти йиллаб босилмай , таъқиққа учраган ўтган асрнинг саксонинчи йилларида эса ўзича адолатсизликка қарши исён сифатида олти кун туз тотмай очлик эълон қилади... Адиб бу тўғрида “Эллик беш йиллик умрнинг беш лавҳаси” номли эсдаликларида қалб туйғуларини миннатдорлик билан ҳикоя қилган...
— Ёш ўтган сайин одам совуққа чидамсиз бўлиб қолар экан, бир пайтлар тизза бўйи қорда ҳам ялангоёқ чопиб кетаберар эдик. – Адиб жемферга маҳкамроқ ўраниб олди. Чиндан ҳам буюк Соҳибқирон мавзуи Пиримқул аканинг қулфи-дилинигина эмас, баҳри-дилини ҳам очиб юборгандек эди. — Энг баланд тоғ чўққиси худди шундай баланд чўққидан кўзга яққол кўринади. — Узилиб қолган фикрини яна давом эттирди у. — Биз ҳам Амир Темур сиймосини юртимиз мустақиллигидан сўнг аниқ кўрдик, дил-дилдан ҳис қилдик. Соҳибқироннинг ҳаёт-фаолиятига доир асл манбалар кенг истеъмолга киритилди. Салмоқли асарлар ёзилди. Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон”, Бўрибой Аҳмедовнинг “Амир Темур”, мана, Муҳаммад Алининг “Буюк салтанат” кабилар адабиётимиздан ўзига хос муносиб ўрин олди. Лекин, бу табаррук сиймонинг очилмаган, ёзилмаган фазилатлари ҳали беҳисоб. Юзлаб бадиий асарлар, илмий тадқиқотлар қилиниши зарур. У кишининг жаҳон эътиборини қозонган улуғ зафарлари Олтин ўрда ва Йилдирим Боязид босиб олган ўлкаларда ҳам мустамлака зулмини йўқотишга замин яратгани, қадимий ватанимиз Турон-Туркистонни чингизийлар империясининг бир ярим асрлик жабр зулмидан халос қилиб, адолатли буюк давлат тузгани, беш юз йиллик сулоланинг асосчиси бўлгани ҳали адабиётимизда ифодасини топган эмас.
— Ҳарбий маҳоратини айтмайсизми! — суҳбатга қўшилди Муҳаммад Али. — 1366 йилда 243 ботир йигитлари билан беш минг кишилик ёвдан Қаршини тортиб олишининг ўзи катта бир китоб!
Пиримқул ака:
— Бобур Мирзо 134 йилдан кейин, 1500 йилда бобокалонининг худди шу жасоратидан ибрат олади. У 240 нафар довюрак йигитлари билан тунда Самарқанд қалъасига ҳужум қилиб, Шайбонийхоннинг минг-минг кишилик қўшинини шаҳардан қувиб чиқаради.
Пирмат Шермуҳамедов:
— Санкт-Петрбургдаги Эрмитажда бир ёдгорлик кўрганман. Она тилимизда улкан харсангтошга ўйдирилган тарихий сўзларни Амир Темур бобомиз ёздирган экан.
Пиримқул ака:
— Тўғри, 1391 йилда Тўхтамишхон тажовузларига қарши 200 минг қўшин билан жангга бораётганида Дашти қипчоқ марказидаги Улуғтоғ тошига ёздирган.Фақат бу эмас, Турон халқи 1370 йилги истиқлол кунларида Амир Темур тузган марказлашган давлат атрофида жипслашиб, Соҳибқироннинг бошига олтин тож кийдиради. Белига тилла камар боғлайди-да, мустақил Турон давлатининг подшоси сифатида тахтга чиқаради. Шу билан ватанимизнинг олтин даври бошланади. Бобомиз ватанимизни бутун дунёга танитади.
Амир Темурнинг дунё тамаддунига қўшган ҳиссаси ҳам беқиёс. У Туркияда эришган ғалабаси туфайли “Европанинг халоскори”га айланди, ХIV – ХV асрда бутун дунёни йирик қадамлар билан олға кетишига асос яратиб берди. – Пиримқул аканинг хотира ҳофизаси кенглиги, беш юз, минг йил бурунги воқеалар, воқеаларнинг ой ва кунлари, жойлари, сон-саноқсиз иштирокчиларининг исми шарифларини адашмай аниқ-тиниқ айтишлари кишини ҳайратга соларли даражада эди. У фактларни эслабгина қолмай, ҳар бирига ўз фикр-мулоҳазаларини ҳам билдирарди. — Темур бобомизнинг ўз лашкарларига қандай муносабатда бўлганини ҳам ҳали кўпчилик билмайди. Рус тарихчиси А. Ю. Якубовский, — Чингизхоннинг аскарлари ҳарбий юриш пайтида ярим оч аҳволда бўлар эди, қорни тўқ този овга ярамайди, қорни оч бўлса жон-жаҳди билан ўлжа талашади, деб Чингиз навкарларини шу кўйга солган”, дейди.
Ўз аскарларини овчи итларга менгзаган Чингизхон уларни фақат талончилик ҳисобига яшашга, урушдан олинган ўлжалар билан бойишга ўргатган. Амир Темур эса навкарларини худди ўзи сингари инсон фарзандлари деб билган, уларга мунтазам ойлик маошлари тайинлаган. Ҳарбий юришлар пайтида аскарларни “укулка” деб аталадиган қўшимча маош билан рағбатлантирган. Боязид билан бўлган жанг арафасида барча сипоҳийларга 7 йиллик маошлари олдиндан берилган экан.
Пирмат Шермуҳамедов:
— Амир Темурни баъзи тарихчилар македониялик Александр ва римлик Юлий Цезарга ўхшатишади...
Пиримқул ака:
— Бу унчалик ҳам тўғри эмас. Аввало, икки ўртада минг йилдан ортиқ улкан давр ётибди. Александр 34 ёшида ўарбда ўрта Ер денгизидан тортиб Шарқда Амударё ва Гангагача чўзилган улкан империя яратади. У 26 ёшида Равшанак исмли самарқандлик гўзал қизга уйланади. Римликлар бу гўзални Роксана деб атаганлар. Александр бир зиёфатдаги майхўрликдан кейин 20 кун қаттиқ иситмалаб, тўсатдан вафот этади. Юлий Цезарь ёши элликдан ошганда пошшолик мақомига эришади. Собиқ республикачилар унга суиъқасд тайёрлашади. Цезарь бўлса парво қилмай, кўчаларда ҳам қўриқчиларсиз юраверади.Натижада, 56 ёшида суиъқасд қурбони бўлади. Александр ҳам, Цезарь ҳам биринчидан, ўз ажали эмас, суиъқасд қурбони бўлади, иккинчидан, иккови ҳам ўзидан кейин сулола қолдиролмайди. Амир Темур эса улардан фарқли ўлароқ узоқ умр кўрди, кўзи тириклигида қудратли сулолага асос солди ва бу сулола 500 йил давр сурди.
Ответить 
2 "+" от:
Старый 23.01.2013 14:55   #138  
Аватар для Nigora Umarova
Оффлайн
AKA:Nigorabegim
Сообщений: 8,095
+ 8,360  10,318/4,529
– 37  58/50

UzbekistanОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью ICQОтправить сообщение для Nigora Umarova с помощью Skype™Мой КругFacebook
Абдусаид Кўчимов. Зиёрат. Дилкаш лаҳзалар.

Цитата:
Муҳаммад Али:
— Амир Темур ҳаёти, фаолияти талқинида жуда кўп хатоликлар ҳам бор. Бир қанча манбаъларда Амир Темур саводсиз бўлган эди, қабилидаги асоссиз камситиш мавжуд.
Пиримқул ака:
— Бундай туҳматларни ХV асрда Ибн Арабшоҳ бошлаб берган. Кейинчалик бошқалар давом эттиришган. Рус олимлари В.В. Бартольд, А.Ю.Якубовский, инглиз олимаси Хильда Хуккем шулар жумласига киради. Лекин биронтаси ўйлаб кўрмайдики, бесавод одам 24 ёшида баҳодир саркарда сифатида тарих саҳнасига чиқиши мумкинмиди? Бесавод одам “Темур тузуклари” каби беқиёс асар ярата олармиди? Амир Темур ўз муҳрига “Рости – расти”, яъни “Куч – адолатдадир” деган сўзларни беҳудага ёздирган эмас. Ниҳоятда илмли, маърифатли бўлган аллома бобомиз учун муҳридаги сўзлар ҳаётий эътиқоди бўлган. Умр бўйи шу эътиқодга амал қилган, бошқалардан ҳам адолатни талаб қилган. Ҳатто, ўзга мамлакатларга қилган юришларида ҳам бу эътиқодида собит турган. Россияни чингизийлар зулмидан озод қилганида, Александр Невскийдек машҳур князь ҳам қарши чиқолмаган босқинчиларнинг шафқатсиз солиқларини таг-туби билан бекор қилган. Боязидни енгиб, уни асир олганида ўз ўтови ёнидан унга ипак билан сирилган махсус чодир ўрнаттирган. Боязиднинг хотини ва қизларини барча хизматкорлари билан Боязид ихтиёрига қайтарган. Ваҳоланки, у замонларнинг биронта ғолиб пошшоси бундай олижанобликни хаёлига келтирган эмас. Мана шунга ўхшаш чалкашликларни тўғрилаш ҳам ўзбек зиёлилари олдида турган муқаддас вазифалар сирасига киради.
Шу орада София опа икки-уч кириб, “толиқиб қолмадимикинлар”, дегандек Пиримқул акага маъноли-маъноли қараб қўйдилар. Биз тушундик. Аммо Пиримқул аканинг тушунгиси йўқ. Қарийб икки соатдан буён Соҳибқирон ҳазратлари ҳақида, асосан, ўзи сўзлаётган бўлишига қарамай, тобора тетиклашиб, кучга тўлиб, фикрлари қайнаб бораётгандек, гапни тўхтатгиси келмасди. Улкан адибимиздан зўрға жавоб олдик. Хайр-хўшлашаётганда:
— Дилкаш гурунгларни соғинган эканман, эзмалик қилган бўлсам узр, — деди миннатдор оҳангда. – Роҳатландим, енгил тортдим. Узоқлашиб кетмайлик. Келиб туринглар.
Биринчи қаватга тушиб кетгунимизча, Пиримқул ака билан София опа очиқ эшик олдида кузатиб туришди.
Ответить 
2 "+" от:
Ответить




Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
Advertisement System V2.5 By Branden
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»


Новые 24 часа Кто на форуме Новички Поиск Кабинет Все прочитано Вверх