|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#131 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
![]() Алишер ака, қизларингизнинг камолини кўриб юринг. Илоҳим, бизнинг ҳам фарзандларимиз эсли-ҳушли, бизга раҳмат келтирадиган бўлиб улғайишсин. |
|
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#132 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Туғма шоир шеъриятга аланга янглиғ кириб келади. Замоннинг ўткинчи шамоллари унинг қалбидаги оловни сўндиришга қанчалик уринмасин, истеъдод олови йилдан-йилга, даврдан-даврга янада порлаб-балқиб боради.
Шу кунларда ҳисобсиз мухлислари даврасида қутлуғ 60 ёшни қарши олган Усмон Азим шундай ноёб шоирлар жумласига мансуб. Камина Усмон Азимни узоқ йиллардан бери яхши биламан. Аммо шунга қарамай, ёш шоирнинг адабиёт оламидаги илк қадамларини эслаганимда, аввало унинг гуржи диёридан Маяковский мукофоти совриндори бўлиб қайтган сурурли кунлари ёдимга келади. Ўшанда у турли минбарлардан шавқ-завқ билан шеър ўқир экан, сочи худди рус шоирининг сочларидек ён тарафга сачраб оқиб тушар, овози ҳам, ўқиш усули ҳам, ҳатто шеърларидаги ловуллаб турган чўғ ҳам ўша оташин шоирни эслатар эди. Шу воқеадан кейин ўтган қарийб ўттиз йил ичида Усмоннинг шеъри кескин равишда ўзгарди. Ёшликнинг жўшқин сойлари бора-бора икки ёни баланд тераклар билан қуршалган анҳорга келиб қўшилганидек, унинг шеърларидаги жанговар руҳ секин-аста ўйчанлик ва фалсафийлик касб этиб, кумуш мавжлар таратиб оқа бошлади. Агар шоирнинг илк шеърларидан замоннинг, тарихий даврнинг янгроқ садолари жаранграб турган бўлса, энди унинг шеърларида шоир қалбиининг турфа таманнолари устиворлик қиладиган бўлди. Усмон Азимнинг 1979 йили олам юзини кўрган илк шеърлар тўплами “Инсонни тушуниш” деб аталган. У шу вақтдан бошлаб ҳар бир шеърида инсонни тушуниш, унинг мураккаб руҳий оламини кашф этиш йўлида изланиб келади. Шеъриятнинг бош қаҳрамони гарчанд Инсон деб аталган бўлса-да, бу Инсон аслида шоирнинг ўзи эканлиги маълум. Бинобарин, шоир ўзидаги Инсонни, унинг руҳий оламини, унинг изтироблари, аламлари, туғёнлари, шунингдек, эркаликлари, севинчлари, қувончлари, фароғатли ва бахтли дақиқаларини тушунишга ва, албатта, оҳори тўкилмаган бўёқлар ёрдамида акс эттиришга интилади. Биз Усмон Азимнинг “Инсонни тушуниш”дан бошлаб куни кеча чоп этилган “Юрак” ва “Фонус” тўпламларигача бўлган ижоди саҳифаларини варақлаб, улардаги шеърий дурдоналарни ўқир ва бу дурдоналарда ифодаланган поэтик мазмунни илғашга интилар эканмиз, шоирнинг шу давр мобайнида ҳозирги ўзбек шеъриятининг энг пешқадам намояндаларидан бирига айланганига ишонч ҳосил қиламиз. Биз юқорида “дурдона” сўзини бежиз қўлламадик. Бу сўз адабий-танқидий мақолаларда ғоят оз қўлланади. Аммо Усмон Азимнинг ўқтин-ўқтин турли газета ва журнал саҳифаларида эълон қилинган шеърларини ўқиган китобхон уларнинг аксари бугунги ўзбек шеъриятининг чиндан ҳам дурдонаси эканлигига амин бўлади. Усмон Азим шеърларининг, хусусан, каминага, ўйлайманки, шеърият мухлисларига ҳам манзур бўладиган жиҳатлари оз эмас. Шулардан бири улардаги поэтик фикр, туйғу ва кечинманинг ғоят гўзал ва нафис ифодаланганидир. Мен Усмоннинг шундай шеърларини ўқир эканман, бундан бир қанча йиллар илгари рўй берган воқеа хотирамга келади. Кунларнинг бирида биз Миртемир домлани зиёрат қилиш учун унинг хонадонига борган эдик. Ҳовлидаги ишком тагига қўйилган стол атрофида ўтириб, суҳбат қурар эканмиз, почтальон бир талай газеталарни олиб келиб қолди. Миртемир домла қайсидир газетани олиб варақлай бошлади. Шу пайт кўзи оқсоқол шоирлардан бирининг шеърига тушиб қолди. У шеърни ўқиб бўлгач: “Фалончи ака жуда идеал шеърларни ёзадиган бўлиб кетдими!” – деди-да, қотиб-қотиб кулди. Ўша кезларда бояги оқсоқол шоир “Донишанднинг айтганлари” деган туркум шеърларини эълон қилаётган ва улар: “Баҳор келса, гул очилади, Қиш келса, қор ёғади” , деганга ўхшаш сийқа гапларнинг сийқа ифодасидан бўлак нарса эмасди. Миртемир домланинг кинояси шу шеърга берилган одилона баҳо эди. Тахминан ўша йилларда ўзбек шеъриятига кириб келган Усмон Азим ва унинг тенгдошлари шоирнинг вазифаси ўтмишдошларни такрорлаш эмас, балки поэтик мазмунни ифодалашнинг янги усул ва воситаларини топиш, янги поэтик образ ва бўёқлар ёрдамида воқеликни, шу воқеликнинг руҳий ва маънавий маркази – Инсон қалбида рўй бераётган ўзгаришларни тасвирлаш эканлигини англадилар. Айниқса, Усмон Азим бояги оқсоқол шоир даражасига тушиб қолмаслик учун доим ижодий изланиш муҳитида яшади ва ҳозир ҳам яшаб келмоқда. Шубҳасиз, ҳар қандай шоир ҳам муайян ижодий маррага чиқиб олганидан кейин шу марра атрофида айланиб қолиши, ижодий топилмаларининг ранг-рўйини кетказиб юбориши ҳеч гап эмас. Агар шоир ўз истеъдодининг янги имкониятларини, янги қирраларини кашф қилишда давом этмаса, у янги ижодий довонга кўтарила олмайди. Усмон Азимнинг доим ижодий янгиланиб туришининг бахтли сабабларидан бири шундаки, у бир адабий турдан иккинчисига, бир жанрдан бошқасиги тинмай ўтиб туради. Шоирнинг кетма-кет ҳикоялар, пьесалар ва киносценарийлар ёзиши, турли жанрлар, мавзулар ва қаҳрамонлар муҳитидан нафас олиши унинг мунтазам янгиланиб туришига имкон яратмоқда. У шундай янгиланиш паллаларида аввал топган поэтик образ ва бўёқларни янада ўйнатиб-яшнатиб юборади. Энг муҳими, у Хитой деворини “ёриб ўтган” кўзбўямачи Давид Копперфильддек, ҳис ва туйғулар оламига нур тезлиги билан кириб, лирик қаҳрамоннинг ёниқ руҳий ҳолатини бир-икки чизма билан яққол гавдалантириб беради.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#133 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Усмон муҳаббат ҳақида кўп ва хўп ёзган. Агар унинг аввалги шеърларида лирик қаҳрамонннг севги туйғулари ифодасида равшанлик ва ҳатто порлоқлик устиворлик қилган бўлса, сўнгги шеърларида порлаб ёнган мушакларининг куллари тасвирга тортилгандек туюлади. Аммо бу сўнган севги куллари эмас. Лирик қаҳрамон севгиси (бинобарин, шоир севгиси) оловланган бўлса оловланганки, асло сўнмаган. Фақат шоир энди севги ҳақида минбар олдида турган оломонга эмас, балки энг яқин кишисининг, сирдошининг қулоғига шивирлаб айтади.
Қуйидаги шеърда шоир лирик қаҳрамонининг ана шундай ўзгача, аммо ёниқ руҳий ҳолати ўз тасвирини топган: Сен ҳақда шеър ёзсам, Қайта яралар. Ҳар бир сўз. Ҳар сўзнинг Ноласи янги. Дунёга янги бир Дунё таралар – Мендан – овозию Сендан - шаън ранги. Усмон Азимнинг муҳаббат лирикаси сўнгги йилларда шундай қиёфани олган: у сўзга хасис, лирик қаҳрамон қалбини ўртовчи изтироб ёлқинини шоир бир-икки образ, бир-иик чизма билан ифолайди, холос. У шундай усул билан сўзнинг шеърий матндаги вазнини, салмоғини оширади ва айни пайтда шеърхонни шеърни чуқур ҳис этишга, ҳар бир сўз ва ҳар бир поэтик образнинг мағзини қачишга даъват қилгандек бўлади. “Қаландар ишқи” деб номланган буюк ғазалида Чўлпон ёрга бутун борлиғи билан берилган лирик қаҳрамоннинг армонли руҳий ҳолатини тасвирлаб, бундай ёзган эди: Муҳаббатнинг саройи кенг экан йўлни йўқотдим-ку, Асрлик тош янглиғ бу хатарлик йўлда қотдим-ку. Карашма денгизин кўрдим, на нозлик тўлқини бордир, Ҳалокат бўлғусин билмай қулочни катта отдим-ку. Ажиб дунё экан бу ишқ дунёси, аё дўстлар, Бу дунё деб у дунёни баҳосиз пулга сотдим-ку... Агар Чўлпоннинг лирик қаҳрамони ёрга муҳаббати туфайли у дунёдан маҳрум бўлган бўлса, Усмоннинг лирик қаҳрамони шундай ёлқин севгиси туфайли у дунёдан ҳам, бу дунёдан ҳам айрилган. Шоир бир шеърида ёзади. Мен сени деб азобларга урдим бош, Мен сени деб хатоларга қайрилдим. Мен сени деб гуноҳ бўлдим, бағри тош, Мен сени деб бу дунёмдан айрилдим. “Тангрим” дедим – бир бндача бўлмадинг, “Тангрим” дедим – тбанларга қайрилдинг. Юз ўширдим – хаёлимда сўнмадинг, Мен сени деб у дунёмдан айрилдим. Шоирнинг талқин этишича, лирик қаҳрамон ҳар икки дунёдан маҳрум бўлганига ва гуноҳларга ботганига қарамай, бир нарсага эришганки, бу нарса икки оламга тенг бебаҳо бойликдир. Шоир шу фикрни лирик қаҳрамоннинг ғуссадор кайфиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ифодалайди: Оҳ, лаҳзада йўқлар этдинг, бор этдинг, Боримга ҳам, йўғимга ҳам сен ёрсан. Мени қандайин гуноҳларга ёр этдинг, Икки дунём йўқдир, фақат сен бормсан. Айтиш мумкинки, Усмон шу шеърда устоз шоир билан мубоҳасага киришиб, у топган поэтик образни гўзал бир шаклда давом эттирган ва унга янги фалсафий маъно бағишлашга, лирик қаҳрамоннинг ёрга бўлган муҳаббатини янада улуғлашга эришган. Шоир шу шеър орқали чин севги инсон руҳини пок ва бокира туйғулар билан бойитувчи, уни илоҳий юксаклик сари етакловчи омил деган юксак ғояни олға суради.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#134 |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Ўзбек мумтоз шеъриятининг энг гўзал намуналари ажойиб поэтик топилмалари, чуқур маъноли образлари, ташбеҳлари, мусиқий наволари билан товланиб туради. ХХ асрнинг 20-йилларида мумтоз аруздан замонавий бармоққа ўтилганда, ана шу рангинлик “феодал давр лирикаси”нинг белгиси сифатида шўро даври шеъриятига йўнатилмади. Чўлпон соф лирик туйғу билан йўғрилган шеърларида шу рангинликни таъминловчи айрим поэтик унсурларидан маҳорат билан фойдаланди. Ойбек Чўлпон анъанасини давом эттириб, истиорани ўз лирикасининг рангинлигини белгиловчи муҳим воситага айлантирди. Орадан бир қанча йиллар ўтиб, “соф лирика”га қарши кураш алангалари сўнгач, дастлаб Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов, сўнгра Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон ва Усмон Азимлар авлоди ўзбек шеъриятидаги фикр ва туйғу ифодасининг нафислашишига ёрдам берувчи тасвир усули ва воситаларига кенг мурожаат этди. Рауф Парфи ва Усмон Азимнинг шу борадаги изланишлари натижасида истиоранинг ўзбек шеъриятидаги бадиий вазифаси беҳад даражада ошди. Хусусан Усмон истиора ва бошқа тасвир воситалари ёрдамида туйғунинг онг орти ҳаракатларини ҳам тасвирлаш маҳоратини мукаммал эгаллади.
Шоирнинг шундай шеърларида ифолаланган поэтик мазмунни баён қилиш тирик шеърни ўлдириш билан баравар бўлганидек, уни таҳлилга тортиш ҳам қарийб шундай ҳодиса. Шунинг учун ҳам Усмоннинг “Ёмғирли кечада...” сўзлари билан бошланган шеъридаги лирик қаҳрамон кўнглида туғён урган туйғулар ҳаракатига эътибор қаратсак: Ёмғирли кечада фалакка учдим, Шамоллар юзимга ёпишди – ивиб. Юлдузлар армонли шивирга тушди: - Ёмғирнинг ҳиди-ку... - Ёмғирнинг ҳиди!.. Бир юлдуз илтижо этди тангрига Истиғфор сўзида нур бўйи анқиб. - Қандай соз - ётмоқлик ернинг тагида – - Ёмғирни эшитиб ухламоқ бахти! Улар ҳавас билан менга боқдилар, Кумуш чангларига кўмилди жисмим. - Бахтлиман, юлдузлар мени ёқдилар, - Худойим! Заминга бермагин измим. Ўзимнинг дардимни мен шундай айтдим – Кўз ёшдан самовий қувончим ивиб. Юлдузлар тилидан шаън шивир қайтди: - О, ғусса ҳиди-ку! - Ғуссанинг ҳиди... Қандай гўзал шеър-а, бу шеър! Унинг бирор бандини эмас, ҳаттоки бирор сатрини ҳам қисқартиб олишнинг иложи йўқ! Шу шеърни ўқир эканман, Дилором Омонуллаевнинг латиф мусиқаси ва Кумуш Раззоқованинг дилнавоз овози билан эл-юртга манзур бўлган шоирнинг “Ёмғир ёғар майда-майдалаб” қўшиғи ёдимга келади. Ёмғир - Усмоннинг севимли образларидан, ёмғирли кун ёки тун эса унинг қалбини жунбушга келтирувчи табиат мўъжизаларидан бири. Агар ёмғир ёш йигит ва қизларнинг муҳаббат туйғуларига жўровозлик қилса, умр баҳорини ортда қолдирган кишиларда дафъатан ғусса туйғусини уйғотиб юборади, ўтаётган умрнинг учқурлигини ёдларига солиб, уларни ҳазин ва мунгли кайфият оғушига олади, Биз мазкур шеърда айнан шу сўнгги руҳий ҳолатнинг тасвирини кўрамиз. Лирик қаҳрамон ўзи севган ёмғирли кечада қанот боғлаб учгандек бўлади. Ёмғирдан ивиган шабада (!) унинг юзига урилиб ёпишади. Бу ғаройиб манзарани кўрган юлдузлар ер тагида ётган кишиларга ҳавас қилишади. Улар - осмонда чарақлаб турган юлдузлар наздида ер тагида ёмғир навосини эшитиб ухлаш нашъали эди. Улар ана шу бахтдан баҳраманд бўлиши мумкин бўлган лирик қаҳрамонга ҳавас билан боқиб, уни кумуш нурлар чанги (!) га кўмиб юборадилар. Бу улар томонидан лирик қаҳрамонга кўрсатилган меҳр-муҳаббатнинг белгиси эди. Аммо лирик қаҳрамон ҳатто кумуш нурлар чангида кўмилишни ҳам хоҳламай, тангрига: Заминга бермагин измим”, деб ёлворади. Ёмғир ҳиди билан маст бўлган юлдузлар унинг бу ёлворишидан ғусса ҳидини сезадилар. “О, ғусса ҳиди-ку! Ғуссанинг ҳиди”, - деб шивирлашади улар.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
![]() |
#135 | |
благотворительный фонд памяти жертвам репрессий
ведущий научный сотрудник, профессор, доктор филологических наук
Сообщений: 112
+ 41
402/111
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Усмон сўнгги йиллардаги шеърларида ғусса ранглари ва оҳангларини қанчалик турфа шаклларда ифодалаётган бўлмасин, бу тасвир заминида некбин руҳ, ҳаётсеварлик ғояси ётади. Усмон Азим шеърий камалагининг асосий ранги ҳам ана шу руғ ва ана шу ғояда.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
|
Ответить |
10 "+" от:
|
![]() |
#136 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Alpomish xususida shoir do'stim Xurshid Davronga maxfiy xat
Arpali cho’lida Alpomish uxlar. Uni uygotmayman. Uyg’onsa, nima ish buyuramiz unga, Xurshid Davron? Ukam kabi Eski Jo’vada pista sotadimi? Akamday paxta tеradimi ikki ming tonna? Nima ish buyuramiz unga, Xurshid Davron? Imonni sotmoqlikni o’rganadimi amakimizdan, Yoki mukofot olmoqlikning yo’llarini? Ammamizning qilmishin ko’rib, O’zini osib qo’yadi-ku! Nima ish buyuramiz unga, Xurshid Davron? Biz bilan pivo ichishni udda qilarmikin, Birovning kitobini ko’chirishni-chi? Uni uygotmasdan… O’ldirib qo’ysakmikin? Bizga nima? Alpomish uchun Xun olsa, Otamiz oladi-da… Ammo, otamiz qanday uygonsin, Alpomish uxlasa… Usmon Azim |
|
Ответить |
6 "+" от:
|
![]() |
#137 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Ҳар тонгни нимадир (сўнгги пайтларда аввало форумимизни!) ўқиш билан кутиб олиш одат бўлиб қолган. Бугун ўқиган ва бутун умримга татийдиган тилак-сатрлар мана шу бебаҳо сўзларингиз бўлди!
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#138 |
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16
68/26
– 0
0/0
![]() |
У боғда сен қолдинг-
Дарахтлар билан. Қушлар билан қолдинг. Тушларинг билан... Юрагингдан мени айладинг барҳам, Қандайдир беқайғу ишларинг билан. Бегона мавзулар суҳбатидан танг Сўзларингда нега шеър йўқ? Билмайсан. Фақат қуриб қолган дарахтни кўрсанг, Йиғлайсан... Негадир ўксиб йиғлайсан.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#139 |
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16
68/26
– 0
0/0
![]() |
Мудом тушларимга кирар ўша боғ;
Гоҳ гуллаб киради, Сарғариб гоҳо. Дил ғусса юкидан оғир тортган чоғ, Ҳатто ҳушимда ҳам бўлади пайдо Кўзларимни юмсам... Кўзимни юмсам, Туяман олисдан бир ўтлиғ сасни- Ҳануз жўровозми, у боғ сен билан, У менсиз куйлашни унутганмасми?
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#140 |
Государственный Академический театр
литературьный консультант, писатель, драматург, поэт
Сообщений: 27
+ 16
68/26
– 0
0/0
![]() |
Шамол
Чопар шамол-товонлари ҳўл, Чопар шамол-минг оёқ, минг қўл- Силкинади ҳар ўт, ҳар дарахт. Бу тулпорга барибир ўнг-сўл, Йўлсизлик ҳам унга йўлдир, йўл- Йўқолмаса басдир ҳаракат. Дунё ботин томирларида Ҳаракатни туйиб тўлғонар, Қанча мудроқ жонлар уйғонар. Тирикликнинг тадбирларида Боғларию адирларига Қат-қат ҳаёт онги чулғатар.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
|