|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
|
|
#3 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
Биттагина фикрга савол билан жавоб: қолоқ фикрли одам билан ким ҳисоблашиши керак? Иккинчидан, унинг ҳам бировга иши тушса, сен қолоқсан, деб ким кўксидан итаради? Гап шундаки, кимки қолоқ бўлса, ўзига жавр қилади! Илғор фикрли бўлиш учун бугун жамиятимизда ҳамма имкониятлар етарли! Шундай эмасми? Жумладан, мана шу форумимиз ҳам қанча кишиларнинг илғор фикрли бўлиши учун хизмат қилаётганини эътироф этиш керак.
Последний раз редактировалось Tulqin Eshbekov; 01.12.2009 в 19:08. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#4 | ||
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 4,378
+ 779
692/496
– 112
111/78
![]() |
Цитата:
|
||
|
|
Ответить |
|
|
#5 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
“Аллоҳга шукр, мен ҳам имко қадар одамлар орасида бўлишга ҳаракат қиламан...”– деган фикрингиз яхши. Ҳаракатингизга баракот тилайман. Аммо, “Турли дабдабаю васваса билан ўтказиладиган, аслида эса оддий халққа заррача бўлса ҳам нафи тегмайдиган семинарларда ҳам қатнашишга тўгри келади...”– деган фикрингизни ўқиб кулгим қистади. Сизни ким мажбур қилади шунақа семинарларда қатнашишга? “Илм қидирган инсонлар билан кўп мулоқотда бўламан...”– деганга яраша илми бор инсонларга хос хулоса чиқариб сўзлашангиз ярашарди! “Шу билан бирга, саводи йўқ, лекин порахўрлик билан турли даражадаги "курси"ларга ўтириб олганлар билан ҳам гаплашиб кўрганман...”– деган гапингиз билан ўзингизни кулгили аҳволга солиб қўймаяпсизми? Ўша мансабдорнинг саводи қай даражада, сизникидан камми ё ортиқроқми, ўтирган “курси”га порахўрлик билан ўтириб олганми ё бошқа йўл биланми, бирор исботингиз бўлмасдан гапиришингиз тўғрими? Айтайлик, сиз ҳам қандайдир “курси”да ўтирганлардан ҳисобланасиз. Хўш, қайси йўл билан ўтириб олгансиз, деб савол беришса нима деб жавоб қайтарасиз? “Шулардан хулоса қилиб айтишим мумкин-ки, 10 йил аввалги олийгоҳ битирувчиси ва бугунги олийгоҳ битирувчиси билим даражаларининг (тарбия ҳақида гапирмаса ҳам бўлади) ер билан осмонча фарқ борлигини кузатаман...”– деган гапингиз билан бугунги ёшларни камситаётган бўлсангиз қаттиқ янглишасиз. Ўн йил олдинги авлод ўзига яраша эди, бугунги ёшлар бугунги замонга мос! Тарбияси ҳам сизникидан ёмонмас. “Шу билан бирга, Сиз айтган "бурунги" кишиларнинг қолоқ эмас, аксинча зуккороқ бўлганликларини бир неча бор гувоҳи бўлганман”– деб бирёқлама хулоса чиқарибсиз. Бурунги кишилар орасида ҳам, бугунгилар орасида ҳам турли тоифадагиларини исталганча топишингиз мумкин. Юқоридаги баҳсда мен умуман қолоқ фикрли кимсалар ҳақида танқидий фикримни айтганман. Уларнинг ёшини фарқи йўқ! “Яна шуни биламанки, оддий халқ ичида кўпроқ юриш, уларнинг муаммоларини эшитиш, халқ билан бирга яшаш, у билан бирга нафас олиш”– деган гапга ўзингизни мойил қилиб кўрсатасиз-да, негадир: “турли дабдабали семинару, конференсиялардан кўра”– деб қандайдир анжуманларга тош отасиз. Балки, ўша анжуманлар моҳиятини англаб етмаётгандирсиз? Уни Сиздан юз чандан билимли, фаросатли, халқ манфаати йўлида фаолият кўрсатаётган масъул кишилар ўтказадилар-ку! Мен ҳам ҳар ойда камида икки-уч “семинару, конференсиялар”да иштирок этаман. Ҳар гал қанча таассурот оламан. Бу ҳақда матбуотга ёзиб чиқаман! Демак, тинглаш, ҳис этиш, тушуниш санъати ҳам зарур экан-да! Маслаҳатим, ўша “семинару, конференсиялар” ёқмаётган бўлса, яхшиси қатнашманг, фақат, бировларнинг анжуманига тош отманг! Сўнг ўзингиз учун айтганингиздек: “мароқлироқ, фойдалироқ ва мазмунлироқдир...”– деган суҳбатларнинг гули бўлиб юраверинг. Яна ўзингиз биласиз... “Маълум қолипга солиб қўйилган, ўзларича "замонавий фикр юритадиган" кишиларнинг совуқ даврасидан кўра”– деб нолийдиган бўлсангиз, ўша давраларда нима қилиб юрибсиз? Сизга совуқ кўринган давралар учун балки Сиз ҳам нақадар совуқ туюларсиз? Қўйинг, "замонавий фикр юритадиган" деган гапни қўштирноққа олиб, уларнинг даврасини совуқ дея орага совуқчилик тушурманг! Модомики, “иш кўзини биладиган, кўпни кўрган ва узоқни кўра оладиган оддий кишилар билан суҳбатлашиш мен учун афзалроқ...”– деб ҳисоблайсизми, ўзингиз учун афзал ишни қилаверинг. Шуни ёдда тутингки, олий даражадаги одамлар ҳам оддий кишилар орасидан етишиб чиққанлар, улар ҳамон оддий халқ билан бирга! Фақат, сизга ўхшаб бировга иддао қилмайди. “Кўп йиллар давомида оддий халқ ичида юриб, онахону отахонларга қулоқ тутиб, уларнинг фикрларини таҳлил қилиб, юқоридаги хулосага келганман...” – деб отахону онахонларга туҳмат қиляпсиз. Улар ҳеч қачон Сиз юқорида айтган совуқ гапларни айтишмайди. Узр, битта-яримта феъли совуқроқлари ҳам учраб қолган бўлса бордир. Бироқ, қари билганни пари билмас, деган мақомга лойиқ отахону онахонлар ҳеч қачон Сиз айтгандек анжуманларга тош отмайди, ёшларни ёмонламайди, фалончи пора эвазига “курси”га ўтирган демайди. Шу ўринда бир ҳазил гап: худо хоҳласа, ҳа демай Сиз ҳам нуроний отахонга айланасиз. Кўрамиз, ўшанда нима дер экансиз… “Аслида эса, қолоқ фикрловчиларнинг аксарияти ҳозирги кунда ўша порахўрлик натижасида мансабга эришганлардан қидириш мақсадга мувофиқ экан...”– деб ким ҳақида гапираётганингизни (исботи билан!) ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органларга халқ посбони сифатида ёзиб берсангиз оламгулистон! Бу масала ҳам ечимини топади-қўяди! “Ҳа, айтганча, юқоридаги сўзингизга қўшимча: Ҳақиқат тажрибали инсонларнинг бахсларида туғилади”– деган фикрингиз унчалик тўғри эмаслигини кўрдингизми? Ҳаётий тажрибангиз анча кам бўлишига қарамай шунча баҳсли фикрлар айтишга имкон яратдингиз. Демак, ҳақиқатга хизмат қилувчи баҳслар одам ажратмайди! |
|
|
|
Ответить |
|
|
#6 | |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Цитата:
Domla, iltmos... Baxslashishga nihoya yasaylik.. Men o'z fikrimni bildirganman va hamma joyda ham o'z fikrimga javob bera olaman... Lekin, Mening fikrimdagi har bir nuqta-vergulga Sizning fikringizni so'raganim yo'q... Bilib-bilmay, mening ustimdan xohlagancha xulosa qilmang... Men qanday firklar yozgan bo'lsam, o'z tajribalarimdan, tadqiqotlarimdan va ko'rganlarimdan xulosa qilib yozganman... Bir tomonlama qarashlaringiz bilan xohlagancha pastga urishingiz mumkin, xohlagancha yosh bolaga chiqarishingiz mumkin, lekin sizdek odamga bilmagan odamingiz haqida bunchalar yozish hech ham yarashmaydi... Har bir fikringiz uchun men ham varaqlab fikrimni yozishim mumkin, tanqidga ham, Allohga shukr, bilim va tajriblarim yetadi... Lekin men unday qilmayman... Bunga mening tarbiyam yo'l qo'ymaydi... O'zgalarning fikrini hurmat qilishga o'rganganman va Sizning fikrlaringizni hurmat qilgan qolda, mening qarashlarimga bu qadar yuzaki yondoshishingizga ham yo'l qo'ymayman... Hurmat bilan, Mas'ud Izoh: Domla, iltimos, keyingi xabarlaringizda, mabodo, mening ismim uchraydigan bo'lsa, uni to'gri yozing... Odam o'zining ismini noto'gri yozilganini ko'rsa, g'alati bo'lar ekan...
__________________
Мой ЖЖ Последний раз редактировалось Masud Mahsudov; 02.12.2009 в 22:29. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#7 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
Иккинчидан, бутун жамиятга нисбатан “харом” сўзини ишлатишнинг ўзи калтабинликдан бошқа нарса эмас! “Афсуски, инсон тарбиясига фақатгина оиланинг ўзи эмас, маҳалла, мактаб, олийгоҳ ва ёки бошқа муҳитлар ҳам таъсир кўрсатар экан...”– деб афсусланиш ўринлими? Тушунмадим. Унда ўша инсон уйидан чиқмай ўтирсин. Шу билан у комил инсон бўлиб қоладими? Мана, Сиз ҳатто чет элда юрибсиз, тарбиянгиз бузилиб қоляптими? Аксинча, тарбия кўриб фикр юритяпсиз, шекилли! “Порахўрлик ҳар қадамда учрайдиган бугунги жамиятда ўсаётган нечта ёш тўгри фикрлаяпти, деб ўйлайсиз?”– дейишингиз мутлақо ноўрин. Биринчидан, порахўрлик ҳар қадамда учрашини исбот қилиб бера олмайсиз! Сиз билан, керак бўлса, бир неча юз қадам ташлаб кўрамиз, гувоҳликка форумдошларни ҳам чақирамиз! Қани, кўрсатинг-чи! Кўрсата олмасангиз, жамиятга туҳмат қилган ҳисобланасиз! Бунинг учун жавоб берасиз... Иккинчидан, ёшлар оқу қорани Сиздан яхшироқ англаб олмоқда. Буни шахсан ўзим исбот қилиб бераман! “Мактабларда, коллежларда, олийгоҳларда айнан мана шу мавзуда суҳбат уюштирдингизми?”– дейишингиз кулгини қистайди. Ёш авлоднинг онгини энди шунақа бўлмағур гаплар билан заҳарлаш етмай турувди… “Шахсан мен ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлашдим...”– деб ўша мавзуни ўртага ташлаган бўлсангиз педагогик нуқтаи назардан хатоликка йўл қўйибсиз. Уларга ҳам “Порахўрлик ҳар қадамда учрайдиган бугунги жамият” дейишга қандоқ тилингиз борди? “Уларнинг келажакдаги режалари билан ўртоқлашдим...”– деб бошқача режага хаёлини буриб қўймадингизми, ишқилиб? “Сизни, албатта, уларнинг эрталик режалари қизиқтираётган бўлса керак. Аминманки, уларнинг аксариятининг келгуси режаларидан Сиз хурсанд бўлмайсиз...”– деб нега мен учун хулоса чиқарасиз? “Чунки, уларнинг кўпчилиги ўзини, айнан Сиз мақтаётган адлия ёки банк соҳасига уришмоқчи...”– дейсизми? Қандоқ яхши! Бундан фақат хурсанд бўламан! Бизга кўплаб етук адлия ва банк ходимлари зарур! Адлия ходимлари жамиятда қонун устиворлигини таъминлаб, адолат ўрнатса, банк ходимлари иқтисодиётимизни юксалтиришга хизмат қиладилар! Кошки эди, улар тезроқ вояга етишса! “Нега, дейсизми? Чунки, ҳозирги кунда уларнинг тили билан айтадиган бўлсак - "ёғли" жойлар ўша жойлар эмиш...”– деган фикр бирёқламалигини наҳот тушунмасангиз. Яхши ишласин, яхши даромад қилсин, ҳалоли бўлсин! Сиз дунё кўраётган инсон, нозиктаъб ижодкор сифатида бундай ёшларга қўлингиздан келса тўғри йўл кўрсатинг, банк ҳам, адлия ҳам катта меҳнат, маҳорат талаб қиладиган соҳалар эканлигини тўғри тушунтиринг. Фақат, онгини бузиб қўйманг. “Чунки, у ерда осонликча пул топиш мумкин экан...”– деб битта-яримтаси хато ўйласа, демак, у ҳали ёшлик қилмоқда. Сиз ҳам кўпни кўраётганлар сафига қўшилиб боряпсиз-ку, ёшларга тўғри йўл кўрсатиш қўлингиздан келар. “Бунинг замирида порахўрлик билан пул топиш ётмаяпти, десангиз, ишонмайман...”– деб ўша болакайлардан баттар ғўрлигингизни кўрсатиб қўймоқдасиз. Ўнлаб банк ва адлия ходимларини яхши биламан, уларнинг машаққатли меҳнатлари ҳақида “Ҳаёт карвонлари” деган китобим ҳам чиққан. Бу ажойиб соҳаларга чиркин хаёллар билан қарашингизни оқлай олмайман. Албатта, гуруч курмаксиз бўлмагани каби бу соҳаларда ҳам битта-яримта устамонлар учраб турса керак, уларга мос мақол: бузоқнинг югургани сомонхонагача! “Юқорида ҳам айтдим, яна айтиб ўтаман, ҳозирги кунда тобора илдиз отиб бораётган порахўрликни тугатиш учун, албатта кескин чоралар қўлланиши зарур...”– деб қуруқ сафсата сотавермай, марҳамат, билган порахўрларингиз ҳақида тегишли жойларга хабар қилсангиз, жамият учун фойдалироқ иш қилган бўлур эдингиз. “Зеро, шу билан, порахўрлик ичида туғилиб вояга етган ва шу рухда катта бўлган бугунги ёшлар эртанги кунини харом топилган молу давлатга боғламайдиган бўладилар...”– деб ўта бирёқлама, таъбир жоиз бўлса, чиркин фикрларни ўртага ташлабсиз. Узр, ўзингизнинг ҳам фарзандларингиз борми? Улар қанақа руҳда ўсмоқда? “Яратган ҳар биримизни мана шундай бетавфиқ, харомдан қўрқмайдиган бўлишдан сақласин...”– деб кимларни назарда тутганингизни тушунмадим. Бу фикрларингизни ўқиган одам Мақсуд Маъсудов даҳшатли жамиятда яшар экан, деган хулосага келади. Балки, ҳозир ўзингиз юрган чет эл билан жамиятимизни адаштириб юбормаяпсизми? Бизнинг жамиятда, худога шукр, Сиз айтган даражадаги салбий иллатлар йўқ ҳисоби. Вирус каби битта-яримта пайдо бўлиб қолганини эса илдизи билан суғириб ташлаймиз! |
|
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#8 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
|
#9 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
“Худо хоҳласа, асарларингизни ўқиб чиқишга ҳаракат қиламан... Умид қиламанки, биз баҳраманд бўладиган асарларингизда фақатгина баландпарвоз мақтовлар эмас”– деб гўё мени “фақатгина баландпарвоз мақтовлар” ёзади демоқчи бўлдингизми? Афсуски, баландпарвоз мақтовлар ёзиш қўлимдан келмаслигини, мана, суҳбатимиздан ҳам ўқиб “роҳатланиб” юрибсиз... Услубим шунақа, имкон қадар топиб гапиришга, суҳбатдошимнинг ҳам, асардаги қаҳрамонимнинг ҳам дилини ранжитмасликка ҳаракат қиламан. Кўп мулозаматли гаплар ёзишимдан мақсад – бировнинг дилини ранжитмаслик. Бироқ, у ким бўлишидан қатъи назар қинғир иш қилдими ё куракда турмайдиган, бемаъни, жамиятимизга нисбатан ҳақоратомуз ва туҳмат гапларни вайсадими, бас, унинг ўша жаҳолатига қарши маърифат ила курашдан чарчамайман. Жумладан, Сизга ҳам кечаги гапларингизга яраша журналистлик позициямда туриб оқилона жавоблар қайтардим. Бу баҳсларимизни ҳам албатта навбатдаги китобимга киритаман. Агар уни ҳам биров билиб-билмай “фақатгина баландпарвоз мақтовлар” эмасми деб сўраб қолса, ана, дустим Маъсуд Маҳсудовдан сўраб кўринглар, деб қўя қоламан. Энди “балки иймон, инсонийлик, тарбия, одоб каби мавзуларда фикр юритасиз...”– деган таклифингизни қанчалик оқлаётганимга ўзингиз ҳам иймон келтираётгандирсиз. Айтайлик, Сиз жамиятда учраши мумкин бўлган порахўрликни нақадар бўрттириб иймонга путур етказган экансиз, мен эса иймону инсоф билан гапиришга чақирдим. Хуллас шунақа гаплар дўстим Маъсудбек! Ўйнаб гапирсангиз ҳам ўйлаб гапирсангиз ютқазмайсиз! Эҳтиром билан Тўлқин Эшбек. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#10 | |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
Ўзбекона оҳангда - Маъсуд ёзилса керак, яна қомус китобига қараб кўраман. Мен шу асосда ёзгандим. Ўзингиз - Масъуд шаклида ёзибсиз. Бунда қайси бири тўғри бўлишидан қатъи назар Сиз хоҳлагандек ёзаман, қадрдоним! Ижодда ва эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаб, Тўлқин Эшбек. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|