|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#1311 | ||
|
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11
39/19
– 0
0/0
![]() |
Нима бўлди замон ёшларига,
Қулоққа олмас панду-насиҳат. Нима бўлди замон ёшларига, Гапга гап қайтарар беҳижолат. Доим ўйин-кулги, айшу-ишрат, Ўзидан ўзгасин ўйламас ҳеч. Яқинларидан қилади нафрат, Тушиниб етганда вақт бўлар кеч. Ишонганига қилар хиёнат, Ҳамманинг улардан жиғи-бийрон. Нега билмайди дину диёнат, Тарбиясиз дейишга мен ҳайрон. Каттага ҳурмат, кичикка иззат, Ҳам одобу-ахлоқдан йўқ нишон. Топилмайди бир фойдали хизмат, Ўйламай сўзлар, ҳаёл паришон. Гапиришларида йўқ шижоат, Ғурур ҳам топилмайди уларда. На ғайратлари бор, на матонат, Қалб кўзи очилмайди уларда. Ромий ёш бўлсада, кекса сифат Насиҳат қилар тенгдошларига. Мажбур бўлди шунга, этманг ҳайрат, Нима бўлди замон ёшларига?! |
||
|
|
Ответить |
|
|
#1312 | |
|
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11
39/19
– 0
0/0
![]() |
Мен ҳам мана шу мисрасини ҳудди
Цитата:
маъносида ишлатилишини билмайман. Балким нодир ҳолатларда ишлатилар, лекин ўзбек тилида банда дейилса барча ўзбеклар "Аллоҳнинг бандаси" деган гапни тушунишади. Аллоҳдан ўзгага бандаликни исбот қилиш эса диндан чиқариб қўяди. Шунинг учун бундай нарсаларда эҳтиёткорлик билан иш тутганимиз афзал деб биламан. Албатта бу гапларимни қалбингизга яқин олмайсиз деган умиддаман. Зеро, динда бир хатоликни кўрсак биродарларимизни шундан огоҳлантиришимиз зарурлиги учун ёздим. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#1313 |
|
Сообщений: 624
+ 19
399/213
– 4
82/36
![]() |
Ҳозирги ёшлардан нолимаслик керак, улар яхши ва яхши тараққий қилаяпти. Бу ўринда мана ушбу иқтибос ўринли бўлар деган умиддаман:
“Ҳозирги ёшлар бойликка ўрганиб қолган. Улар катталарни ҳурмат қилмайди, бообрўларни ёқтиришмайди, ёмон хулқлари билан ажралиб туришади. Болалар ота оналари билан можаро қилишади, овқатда очкўзлик қилиб, ўқитувчиларга азоб беришади” Суқрот |
|
|
Ответить |
|
|
#1314 |
|
Мана шу мавзуда ёзган шеъримни хукмингизга хавола килсам. Балки мен билмаган томонлари бордир....
Баъзи қизларга... Ўзбегим, бўз кўйлак кийиб ўсгансан. Атласинг бор эди тахмонларингда. Бир куни келинлик юзин очгани Оқ кўйлак сақлардинг жавонларингда. Эндичи, ёқасиз, енгсиз, тугмасиз, Калта тор кўйлакка кунинг қолдими? Иффатинг берганинг, орингни олган Даюслар сени шу куйга солдими? Бувимиз ўрарди катта оқ рўмол, Жон иссиқ, кафансиз қолмайин дея. Чимматинг ечганинг етмаганмиди? Кийганинг уст-бошинг ташламас соя... Ўзбегим, номахрам кўрмасди юзинг, Кўрмасдак уйлансак қилмасди алам! Кўчага чиққанда майлига эди: Акангни шимини кийиб юрсанг ҳам. Ой попук тақардинг сунбулларингга... Эндичи? Тақибсан сирға авратга... Тиллақош қидирсам, нигохим тушди Хилватга чизилган нозик суратга. Ўзбегим, кенг кўрпа етмасди аввал Иффатинг кўзгудан яширмоқ учун. Нахотки бир лахтак яшира олса Бутун бир орингни дунёдан бугун? На қилай, Сингилжон, айбинг эркалик, Бувам ҳам, отам ҳам, мен ҳам айбдор. Қиёмат юзимиз кўрмоқчи бўлсанг, Этагинг ёпиб ол, ҳали вақтинг бор. 10 Сентябрь, 2009 йил.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#1315 |
|
Баъзи йигитларга
Йигитлар ҳам айтар, ҳам қайтар деган, Зўрни деб ғўрларни ошини еган, Уйидан оч кетиб, қорни тўқ келган, Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг. Бўйнига тиллодан занжир осилган, Кўкси ё билакка сурат босилган, Танаю, эгнига тақинчоқ илган Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг. Ўлдим деб, куйдим деб белбоғин ечган, Суйдим деб отаю, онадан кечган, Севгани ёр билан май, шароб ичган Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг. Менман деб ўзини бозорга солган, Сепи деб қизларнинг сарасин олган, Бировнинг номидан ноғора чалган Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг. Рўзғорни хотиннинг бўйнига илган Пул топиб келганин миннат ҳам қилган, Улфатни уйидан улуғ деб билган Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг. Йилда бир чўнтаги рўзғорга эриб, Тўрвани хотиннинг қўлига бериб, Пул санар бозорда кўксини кериб Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг. Аёлин жамолин мактаниб юрган, Аёллар тўрида даврини сурган, Аёлар касбидан қандини урган, Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг. Ёрини уйида атаб ялмогиз, Уйида сен деган, кўча-куйда сиз, Уришган халоли туғиб берса қиз, Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг. Отаю, онаси йўлларига зор, Болаю-чақаси, завжаси бедор, Кўчанинг хандони, уйидан безор Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг. Йигитлик шаънини ўйламасангиз, Бу каби йигитлик айб демасангиз, Шундайлар бор экан, қайтармасангиз, Йигитлар, хайф сизга, йигитман деманг. 11 Январь, 2010 йил.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#1316 |
![]() |
Po’latdan bir parcha tish bilan uzmoq,
Tirnoq bilan toshda ariqlar qazmoq, Jahannam o’tiga bosh bilan kirish Ko’zlar milki bilan olov-cho’g’ terish, Yuz teva yukini bo’yniga ilib, Sharqdan to G’arbgacha yugurib yelib, Bormoqlik Jomiyga yengilroq jo’ra Pastlar minnatini tortgandan ko’ra Abdurahmon Jomiy |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#1317 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Эй тун, иноят эт, яна айлама хун,
Бу рози дилимни фош этиб, қилма фузун. Кўрдинг, кеча не қадар узун бўлди кечам? Эй васлу висол туни, узун бўл, узун... *** Сўрдимки:—Нечун шикаста, нолондирман? Айди:— Сабабни мен, гули хандондирман. Сўрдимки:—Нечун кўйингда гирёндирман? Айдики санам:—Сен тану, мен жондирман... *** Менинг куфрим айбларга дилимдан ўзга султон йўқ, Бу оламда менинг покиза имонимдек имон йўқ. Мусулмонликда мен аҳли замон ичра эдим танҳо, Агар кофир эсам мен ҳам, бу дунёда мусулмон йўқ. *** Ўзни доно билган уч-тўртта нодон Эшак табиатин қилур намоён. Булар суҳбатида сен ҳам эшак бўл, Бўлмаса «кофир» деб қилишар эълон. Абу Али ибн Сино
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 28.07.2011 в 14:42. |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#1318 | |
|
net
net
Сообщений: 497
+ 612
393/230
– 41
22/22
![]() |
Цитата:
Xudoni O'zi asrasin ayolsifat erkaklardan, tavba qildim...undan ko'ra bir umr ersiz o'tgan yaxshi, O'zi asrasin.....Hayf, hayf, hayf yigitman deb g'urulanib, ayolni qadrini toptayotganlarga... hurmat bilan Ra'no Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 28.07.2011 в 14:43. |
|
|
|
Ответить |
|
|
#1320 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
ЧАРХИПАЛАК
Ғичир-ғичир, ғичир-ғичир, айланасан — жонинг ҳалак, айланасан кун-тун демай, чархипалак, чархипалак. Шар-шур этиб, тар-шур этиб, қуйилар сув чирик новга, не азоб-ла олган сувинг тешик новдан оқар сойга. Чанқаган ер куйиб ётар, бу аҳволни кузатмаслар, ғайрат қилиб тешик новни ямаб-ясқаб, тузатмаслар. Ғичир-ғичир, ғичир-ғичир, айланасан — жонинг ҳалак, айланасан азал-абад, чархипалак, чархипалак. Шавкат Раҳмон
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 28.07.2011 в 19:27. |
|
|
Ответить |
|