|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#121 | |
![]() |
Муҳтарам форумдошлар!
Миртемир домла ҳақида озгинагина тасаввурга эга бўлишингиз учун устоз Наим Каримовнинг Миртемир ҳақидаги мақолаларидан эътиборингизга ҳавола қилмоқчиманЖ: Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#122 | |
![]() |
Цитата:
|
|
|
|
Ответить |
|
|
#123 | |||
![]() |
Цитата:
|
|||
|
|
Ответить |
|
|
#124 | |||
![]() |
Цитата:
|
|||
|
|
Ответить |
|
|
#125 | |||
![]() |
Цитата:
|
|||
|
|
Ответить |
|
|
#126 | |||
![]() |
Цитата:
|
|||
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#127 | |||
![]() |
Цитата:
|
|||
|
|
Ответить |
|
|
#128 | |||
![]() |
Цитата:
|
|||
|
|
Ответить |
|
|
#129 |
![]() "Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44
113/50
– 0
0/0
![]() |
Адабиёт ҳақида сўз айтиб, фикрини абадиятга муҳрлай олган даҳолар кўҳна адабиёт тарихида кам эмас. Қалам аҳлига марҳамат кўрсатиб, унинг рутбасини улуғлаган ҳиммат соҳиблари эса ўтмишда у қадар кўп эмас. Бинобарин, ижод табиатини, ижодкор шахс тийнатини тушуниб, уни ардоқлай билган нозиктаъб раҳнамолар мўъжизавий маънавий қудрат ва ҳайратлар яралмоғига сабабкор бўлганлар. Узоққа бормай, ўз тарихимизни ёдга олсак, ҳазрати соҳибқирон Амир Темур ва темурийзодалар туфайли мумтоз ўзбек адабиёти ривож топди, жумладан улуғ Алишер Навоий даҳоси рўёбга чиқди. “Хазойинул маоний”, “Хамса” дек беназир бадиий обидалар яралдики, улар миллий адабиётимиз мазмун ва бадиият кўламини бир неча асрларга юксалтириб юборди.
Мустабид замон адабиётни ўз мафкуравий машинасининг винтчаси-паррагига, адабиёт аҳлини эса комфирқанинг ғоявий аскарига айлантирмоқчи бўлди. Бунга қарши очиқдан очиқ “Кишан кийма, бўйин эгма, ки сен ҳам ҳур туғилғонсен!” дея исён кўтарган Чўлпон каби саркаш шоирларни қатағон чангалига ташлади. Тилда муроса қилишга маҳкум Ойбек домладай қалби уйғоқ адиблар эса дилда алам билан ён дафтарларига шундай сатрларни битиб қўйдилар. Ҳақиқат соқовдир, заифдир инсон, Тошлар ҳам йиғлайди – сир тўла осмон. Ҳақиқий олам не? Жавоб йўқ, ҳайҳот! Файласуф тўқийди ҳисобсиз ёлғон. Шукрки, орзуланган, асрларча кутилган истиқлол келди, не-не аждодлар армони ушалди. Бу кунларни энг аввало “жамиятнинг олдинги сафларида юрадиган, ҳаётни кузатиб, одамларнинг юрагида, дунёқарашида бўлаётган ўзгаришларни ҳаммадан аввал сезиб, уларни таъсирчан образлар, ёрқин бадиий бўёқлар орқали маҳорат билан ёритиб бера оладиган, эл-юрт учун куйуниб яшайдиган фидойи инсонлар” шоиру адиблар интиқ кутди, уни яқинлаштиришга, қарор топтиришга қалб қўрини, куч-шижоатини бағишлади. Айнан шуни билиб, ҳис этиб юртбошимиз дастлабки кунлардан бу соҳа кишиларига диққат эътиборини қаратди. Ўша буюк истқилол эълон қилинган йил Алишер Навоий йили дея аталиб, мустақиллик солномасини бошлаб берди. Бунда-да бир рамзий маъно, ажойиб бир муштараклик бордек... |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#130 |
![]() "Жаҳон адабиёти" журнали
бош муҳаррир
Сообщений: 60
+ 44
113/50
– 0
0/0
![]() |
Ўтган ўн саккиз йил том маънодаги маънавият, маърифат йиллари бўлди. Бу жабҳада юртимиз отаси бош-қош бўлиб амалга оширилган ишларни санаб адоғига етиш қийин. Аммо энг муҳими - буюк шоиримиз ўн олти ёшида буюк ҳарорат билан айтган “Адабиёт яшаса – миллат яшар”” деган фикр завол топмади, аксинча қанот ёзди.
Агар, жилла қурса, сўнгги бир йил Ўзбекистон ижтимоий ҳаёти сарҳисоб қилинса, мен бу даврни маънавият такомилидаги янги сифат даври деб атаган бўлардим. Бунга асос, шу давр ичи амалга оширилган бир талай ишлар ва шулар қаторида маънавий ҳаётимизда воқеа бўлган “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли юртбошимиз рисоласининг эълон қилинишидир. Орада қарийиб бир навжувон йигит ёшини ўтган Мустақил Ўзбекистондаги маънавий ўзгариш ва ислоҳтлар сарҳисоб қилинган ва умуман шу йиллари она тилимиз бойлигида ижтимоий мавқеини топган “маънавият” тушунчасининг маъно-мазмуни, моҳиятини назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берган бу рисола мутафаккир инсоннинг ҳаётий кузатишлари ва қамровдор фалсафий умумлашмалари бўлиб, маънавият соҳасидаги қарашларимизни янги босқичга кўтарди. Унинг мантиқий давоми бўлиб “Энг аосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш” номли кичик рисола пайдо бўлди. Мана энди эса “Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакаа эътибор” дея мамлакатимиз раҳбарининг бевосита қалам аҳли – шоиру адиблар, бадиий ижод, бадиий сўз, унинг заҳмати ва заҳматкашлари ҳақидаги жиддий мушоҳадаларга ундовчи теран фикр-мулоҳазалари эълон қилинди. Ундаги кўплаб муҳим хулосалар орасида бир фикр менга алоҳида бўртиб кўринади. “Менинг фикримча, ёзувчилк – бу оддий касб эмас, худо берган истеъдоддир. Бу – қисмат, пешонага ёзилган тақдир. Бу касбга ҳеч қаерда ўқитиб, ўргатиб бўлмайди. Ёзувчиликнинг мактаби ҳам,дорилфунуни ҳам битта. У ҳам бўлса, бир умр ҳаётнинг ичида бўлиш, ўз халқи билан ҳамдарду ҳамнафас бўлиб яшаш, ҳақиқат ва адолатга садоқат билан хизмат қилишдир”. Назаримда ижод табиати, ижодкор қисмати, кору аъмоли,умр вазифаси ҳақида ниҳоятда нуктадонлик билан айтилган бу фикр ҳодиса моҳиятини айнан ифодалай билгани билан ғоят қимматлидир. Айни чоғда ижод ва ижодий жараёнга, ижодкорга ёндошувнинг асосий мезони ҳамдир. Дунёда ижод турлари, бадиий санъат соҳалари кўп. Аммо деярли барчасининг ибтидосида сўз санъати туради. Куй-қўшиқ, театр, кино... Керак бўлса, мусаввир қўлига мўйқалам тутқазувчи илҳом манбаларининг энг мўътабарларидан бири ҳам адабиётдир. Шундай экан, адабиётга, шоиру адибларга эътибор, бутун санъатга, ижод аҳлига эътибордир. |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|