|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 |
![]() |
Чунки топтим ул калом ичра камол,
Турк алфози била сурдум мақол... Турк назмида чу мен тортиб қалам, Айладим ул мамлакатни якқалам... http://www.e-adabiyot.uz/uzbek/mumoz...tim-kamol.html |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#5 |
![]() |
Рубоийнинг ёзилиш тарихи, ғоявий-бадиий хусусиятлари бир қатор адабиётшунослар томонидан ўрганилган. Навоийнинг илк девонидан у мана бундай кўринишда ўрин олган экан:
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш, «Хазойинул маоний»даги вариантда иккинчи сатрдаги «рафиқ»—«шафиқ», учинчи қатордаги «қадаҳ»—«қафас»га алмаштирилган:Эл анга рафиқу меҳрибон бўлмас эмиш. Олтун қадаҳ ичра гар қизил гул бутса, Булбулға тикандек ошиён бўлмас эмиш. Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш, Таҳрирга сабаб нима?Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш. Олтун қафас ичра қизил гул бутса, Булбулға тикандек ошиён бўлмас эмиш. давоми: http://e-adabiyot.uz/uzbek/mumoz/nav...tda-garib.html |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#6 |
![]() |
Жунун водийсиға мойил кўрармен жони зоримни,
Тилармен бир йўли бузмоқ бузилғон рўзғоримни. Фалак бедодидин гарчи мани хокий ғубор ўлдум, Тилармен, топмағайлар тўтиёлиғқа ғуборимни. Шак эрмас партави тушгач уйи ҳам, рахти ҳам куймак, Чу гўристон гадойи сезмагай шамъи мазоримни. Деманг, қай сори азм этгунг, манга йўқ ихтиёр, охир Қазо илкига бермишмен инони ихтиёримни. Туганди ашки гулгун, эмди қолмиш заъфарони юз, Фалак зулми бадал қилди хазон бирла баҳоримни. Диёрим аҳли бирла ёрдин бошимға юз меҳнат, Не тонг, бошим олиб кетсам қўюб ёру диёримни. Ёмон ҳолимға бағри оғриғай ҳар кимсаким кўргай, Бағир парголасидин қонға булғонғон узоримни. Ҳаётим бодасидин саргаронмен асру, эй соқий, Қадаҳқа заҳри қотил қуй, доғи дафъ эт хуморимни. Жаҳон таркини қилмай чунки тинмоқ мумкин эрмастур, Навоий, қил мени озод ўртаб йўқу боримни. Эркин Воҳидов шарҳи: http://www.e-adabiyot.uz/uzbek/mumoz...vodiysida.html |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#7 |
![]() |
Эй насими субҳ, аҳволим дилоромимға айт,
Зулфи сунбул, юзи гул, сарви гуландомимға айт. Буки лаъли ҳасратидин қон ютармен дам-бадам, Базми айш ичра лаболаб бода ошомимға айт. Йўқ Навоий бедил ороми ғам ичра, эй рафиқ, Ҳолини зинҳорким, кўрсанг дилоромимға айт... http://www.e-adabiyot.uz |
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#8 |
![]() |
Ўзбек сўзлари Навоий даврида қандай жаранглаган???
http://www.e-adabiyot.uz/kitoblar/ma...oiy-davri.html |
|
Ответить |
![]() |
#9 |
![]() |
Францияда улуғ шоир ижоди ҳақидаги дастлабки маълумотлар XVII асрнинг иккинчи ярмида пайдр бўла бошлаган эди. Аммо мутафаккир ижодини мунтазам равишда ўрганиш XIX асрдан — шарқшунослик фани ўзига етарли манба тўплаган, илмий тадқиқот методлари ишлаб чиқилган бир даврдан бошланди. Француз навоийшунослитини қарор топтириш ва ривожлантириш ишига Д' Эрбело (1625—1695), Сильвестр де Саси (1758—1838), Э. Катрмер (1782—1857), Франсуа Белен (1817—1877), Паве де Куртейль (1821—1882), Люсьен Бува каби ориенталист-тарғиботчилар ўз ҳиссаларини қўшдилар. Навоий ҳақида француз адиби Луи Арагон (1897—1982) ҳам ёзган эди.
давоми: http://www.e-adabiyot.uz/uzbek/mumoz...uz-tilida.html |
|
Ответить |
|