|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#122 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Яхши таклиф. Мен сизнинг фикрингизни давом эттирай. Энг аввал меҳр-муҳаббат Яратганга нисбатан бўлади. Сўнг ота-онага, кейин Ватанга, кейин дўстга, қариндошларга. Яна киши ўз касбига ҳам меҳр қўйиши шарт бўлади. Агар заргарнинг ўз ишига меҳри бўлмаса у ноёб буюмлар ясай олмайди. Дурадгор бемеҳрлик билан иш бошласа у ер-бу ерини кесиб олади, энг камида қўлига зирапча киради. Меҳр билан ишга киришган одамга Аллоҳ барака беради. Бу соҳаларнинг ҳаммаси алоҳида бир мавзу.
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#124 | |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
-Усмон ака, бунинг тозалигини қаранг, бунақа созтупроқ Швецарияда бўлмайди. Шунда доктор Усмон тупроқ уюмига бир оз қараб турдилар-да, кейин жавоб бердилар: -Сиз ҳазил оҳангида гапирдингиз, мен жиддий жавоб беражакман. Сиз дедингизки: “бунақаси Швецарияда йўқ”. Мен дейманки: “Бу тупроқ дунёнинг ҳеч ерида йўқ. Чунки бу Ватан тупроғи. Биз мустақиллик кунига етишмай туриб Ватанга келиш бахтидан бебаҳра эдик ва унинг бир кафт тупроғига зор эдик. Ким илож қилиб Ватанга бориш бахтига эришса биз ундан қимматбаҳо совға-салом олиб қайтишини сўрамасдик, бир ҳовуч тупроқ олиб келишини илтимос қилардик сўнг бу тупроқни кўзларимизга суртардик, ўпардик, тўйиб-тўйиб ҳидлардик... Усмон аканинг бу сўзлари барчамизни бир ажиб туйғуга чулғади. |
|
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#126 | |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Меҳр тушунчасининг кенглигини гапирдик. Ҳаққа, ота-онага, Ватанга... Буларнинг барчалари ажралмас ҳалқалардир. Бир ҳалқа узилиб йўқ бўлса, қолганлари ҳам йўқ бўлади. Бир дарахтни тасаввур этайлик: ўқ илдиз, тана ва шохлар. Ўқ илдизни ёки шохларни кесиб ташланг-чи, дарахт яшармикан? Ўз ота-онаси ёки дўстига меҳри йўқ одам “Ватанни севаман!” деб ҳайқирса ҳам ишонмаслик керак. Ўз ота-онасига меҳрсиз одам бегоналарни ҳурмат қилмайди. Ҳақни севмаган одам Ватанга хиёнат қилишдан уялмайди. Жаҳон ардоқлаган машҳур шоир Байроннинг “Ўз юртига меҳри бўлмаган одам бошқа ҳеч нимани сева олмайди”, деган гапида беназир ҳикмат мавжуд. Бизга ота-она, қариндошлар... барчалари қимматли ва аржуманд. Шунинг баробаринда меҳр-муҳаббат ҳақидаги тасаввуримиз занжири ҳалқалари Ватан тушунчасига мужассамланган. Ватан учун нафи теккудек бўлса, қайси виждонли одам унинг учун жон бермоқ талаб этилганида иккиланар экан? |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#128 | |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Биз ватанни тинмай мадҳ этишни ватанпарварлик деб ўйлаймиз. Тўғри, мадҳ этмоқ ҳам лозим, аммо бу бир заррадир халос. Уммонга томизилган биргина томчидир. Донолар айтадиларки: “Ватанпарварлик – номусли ва назокатли туйғудир. Муқаддас сўзларни эҳтиёт қил, шамолга совурма.Ватанга муҳаббат хусусида дуч келган ерда оғиз кўпиртирма, яхшиси унинг фаровонлиги ва қудрати йўлида индамайгина меҳнат қил”. Баъзи биродарларга ҳайрон қоламан: кундузи бирон минбарга чиқиб олгудай бўлса баландпарвоз гапларни қалаштириб ташлайди, оқшомда эса чойхонага чиқса ношукурчилик дарвозаларини ланг очиб, майда гапларни кавлаштириб ўтиришдан уялмайди. Донолар таъкидлаган номусли ва назокатли туйғудан бебаҳра бундай кишиларнинг минбардаги гаплари шунинг учун тингловчилар қалбига етиб бормайди, шунинг учун ҳам ҳиссиз ва тузсиз бўлади. |
|
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#129 |
|
народный писатель Узбекистана
Сообщений: 226
+ 163
774/218
– 0
0/0
![]() |
Ватанга меҳр-муҳаббатли бўлиш – ғоят чидам, ғоят юксак онг талаб этувчи ўзига ҳос илм ва буни эгаллаш ҳам бешикдан бошланмоғи ва оқибат сўнгги нафасга қадар давом этмоғи жоиз. Ватанпарварлик – Ватанни севмоқликни англатса, бу илмни эгаллаган киши Ватанга жонини атаган комил инсон мартабасига етган бўлади. Файласуф Гегел айтганидай “Маърифатли халқларнинг ҳақиқий жасорати Ватан йўлида қурбон бўлишга тайёр эканликларида акс этади”. Мана шу нуқтадаги фарққа диққатни жалб этайлик: Ватанни севаман, деб юрувчилар кўп. Аммо ҳамма ҳам Ватанга жонини фидо қилишга тайёр турмайди. Баъзан божхона хабарларини эшитиб ажабланаман: мамлакат учун, халқ учун зарур бўлган бойликларни четга чиқариб сотишга уринаётганларда жонни фидо қилиш деган юксак туйғуни қўя турайлик, оддийгина “Ватанга меҳр” деган тушунча бормикин? Виктор Гюгонинг “Ватанга доғ тушириш – уни сотиш демак”, деган гапи нақадар тўғри! Шоир тили билан айтганда: “Кимда ўз юртига бўлмаса меҳр, у қалбан шикаста, у қалбан мажруҳ”.
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|