|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#121 | ||
![]()
Сообщений: 1,253
+ 1,042
1,526/636
– 63
80/43
![]() |
Цитата:
Qanaqa g'oyalar kurashi? Biror bir g'oya haqidagi gap qani? Suriya va OAVlar haqidagi o'sha fikrlar qayerda va kimlar tomonidan aytilmoqda? G'oyalar kurashi va Suriya o'rtasidagi bog'liqlik qani? Suriyada qanday g'oyalar to'qnash kelmoqda? Bu haqdagi fikrlar qani? Цитата:
Matnda mahvumlikdan nariga o'tilmagan... |
||
|
Ответить |
8 "+" от:
|
![]() |
#124 | |
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Цитата:
![]() ПС: Без обид...
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#127 | ||||
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Ҳурматли фикри теран форумдошлар! Эзгулик мақсадларида бирор яхши ишга қўл урган инсонга қандай муносабатда бўлиш керак, деган оддий саволга биргаликда жавоб изласак қандоқ бўларкан? Бошқа соҳаларда кадр тайёрлаш қанчалик машаққатли эканини билмадим-у (албатта, ҳар бир соҳанинг ўзига яраша қийинчиликларини инкор этмайман), аммо айнан журналист-кадр тайёрлаш мураббийлардан жуда катта меҳнат ва масъулият талаб қилишини ҳис этишингизни, тушунишингизни истардим. Бўлғуси журналист аввало туғма истеъдод соҳиби бўлиши лозим. Ундан кейин, талантнинг 99 фоизи меҳнат, деган гап бежиз айтилмаган. Бугун биз талабаларга ана шу машаққатли меҳнатни қандай бажо келтириш йўллари, усулларини ўргатишга ҳаракат қиляпмиз. Қўшимча равишда айтмоқчиманки, бўлғуси журналистга соҳа ва ижодий маҳорат сирларини ўргатиш учун устози ҳам оддий мураббий (фан номзоди, ҳатто фан доктори) бўлиши камлик қиларкан. Айни пайтда фақат қалами ўткир амалиётчи журналист бўлиш ҳам етарли эмаскан. Демак, журналистика факультетда фаолият кўрсатиш учун мураббий – ҳам олим, ҳам истеъдодли журналист, ҳам ташкилотчи, ҳам муттасил изланадиган тадқиқотчи бўлиши талаб этиларкан. 30 йилдан ошибдики, мен жонажон факультетимизда шундай мураббийлар бўлишини ва ёш авлодга энг нозик соҳа – журналистика сирларини ўргата оладиган ва албатта амалда журналист қилиб етиштиришга қодир мураббийлар бўлишини орзу қилганман. (Бугун ўз фаолиятимда шундай бўлишга ҳаракат қиляпман, албатта). Шундай ҳаракатларимизнинг самараси ўлароқ бутун курс талабаларига ишни оддий қалам тебратиш, ижод қилиш, маҳорат сирларини ўргатишга киришдим. Мен учун муҳими, уларга журналистиканинг энг асосий жиҳати – ёзиш сирларини ўргатиш! Кейинчалик улар қандай мавзуларда ёзиши ўзларига, интеллектуал салоҳиятларига, қобилиятларига боғлиқ, албатта. Шу мақолаларни ёздириб, таҳрир қилиб, шу даражага етказиш шахсан мендан ҳам қанчалик залворли меҳнат талаб қилганини айтиб ўтирмайман. Энди, талабаларимизнинг ижодий ишларидан намуналар сифатида форумимизда тақдим этсам, ёш ижодкорларимизни таништирсам, нимаси ёмон? Шу йўсинда аста-секин уларни сафимизга қўшиш – асл ниятимдир. Шу ишимизни жиндай эътибор, самимият билан кутиб олиш, бўлғуси журналистларни қўлдан келганча маънавий рағбатлантириш, уларга далда бериш, илҳомлантириш, тўғри йўл кўрсатиш ўрнига... мунча менга ёпишдинглар? Худдики бир гуноҳ иш қилгандек ҳақоратлашда бир-биридан ўзишга ҳаракат қилаётган айрим форумдошларни сира тушуна олмадим. Гап менинг мураббийлигимни ҳақоратлашга борганини қандоқ қабул қилишим керак? Мен ҳам унга жавобан: “сен аввало университетимизнинг номини булғама, бу даргоҳда ўқимагансан, бу даргоҳда ўқиганлар ниқобга яшириниб сасимайди... хароми бўлмаганингда фамилиянг, отангнинг номини кўрсатишга ор қилиб ниқоб ичида шунақа сасирмадинг?” дейишим керакми? Йўқ, мен ҳечам унақа гаплар айтмайман. Бу форумдошимиз шундай тавқи таънатларга лойиқлигини кўрсатаётган бўлса-да, барибир, мен бунақа гапни ҳатто хаёлимга ҳам келтирмайман. Бу пасткаш билан асло тенг бўлмайман, бўлганим ҳам йўқ! Гарчи у Ота-онамиздек мўътабар университетимиз мураббийсини ҳақоратлаб шаллақилигини кўрсатаётган бўлса-да, “бу тарбиясиз, бетайин, тутуриқсиз ниқобли террорчи шу қадар пасткаш бўлмаганида университет мураббийси шаънига шунақа ҳақоратомуз сўзлар айтармиди?!” деб майдалашиб ўтирмайман. Барибир, бу ниқобли шахс шунча одамнинг кайфиятини бузаётганига хафа бўлдим, холос... Форумга талабаларимизни шунга ўхшаш пасткашлар итдек таласин, деб ижодий ишларини олиб чиққаним йўқ. Қўлингиздан келса, ёш авлодга бир-икки оғиз ибратли сўзингизни айтинг. Қўлингиздан келмаса, улардан ибрат олинг. Шу ёш ижодкор талабалар сиздан ҳар томонлама етуклигини намоён этаётган экан, уларга тасанно дейишга иродангиз кучи етмаса, лоақал асаббузарлик қилмаслигингизни истардим... Яхшиликнинг қадрига етганларга таъзим тажо айлаб, самимият ила, Тўлқин ЭШБЕК |
||||
|
Ответить |
7 "–" от:
|
![]() |
#129 | ||
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Оффтоп: Цитата:
Цитата:
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. |
||
|
Ответить |
8 "+" от:
|
![]() |
#130 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Жуда чиройли ўхшатиш!
Яхши ниятлар билан бошланган ишимиз яхшилик билан давом этишини истайман, гап шунда. Энди бўлар-бўлмасга асабимизга тегишга чиранаётган бир форумдошимизга дўстона панд-насиҳат қилмоқчи бўлгандик, битта-яримта аччиқ-тизиқ гап чиқиб кетгандек бўлди, бироқ, биз бунақа гапларни айтмаймиз, айтмадик ҳам! Фақат, бундан буён айтишга мажбур қилмаса бўлди-да... |
|
Ответить |
|