|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1281 |
ГЎЗАЛЛАРГА
Гўзал бўлишингиз мумкин чиндан ҳам, Нетай, ҳуснингизга тараф бўлмаса?! Найлайин, юзингиз ёруғ кундан ҳам, Эҳ, унга шунчаки қараб бўлмаса?! Пойингиз ўпмоққа ошиқиб денгиз, Найлайин, тошларга бош урса тинмай?! Нетай, тошдан қаттиқ бўлса дийдангиз, Сизга тушган кўнгил қолмаса синмай?! Ғунча дудоғингиз муқаллидидир? Нетай, нигоҳингиз жодудир, жумбоқ?! Найлайин, тишингиз инжуми ё нур, Кўкка кипригингиз кўприкдир, қармоқ?! Васфингиз эҳтимол бундан-да узун, Найлайин, сиғмаса таърифга, сўзга?! Нетай, гўзал кўнгил тиласа кўзим, Кўнгил ўзгасини илмаса кўзга?! Гўзал бўлишингиз мумкин чинданам... (с) 1998
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1282 |
ОНАЖОНИМГА.
Бирор суз тополмам,айтилмай колган, Онажон мехрингиз таърифлаш учун. Куп шоир киёмин келтира олган, Онажон мехрингиз таърифлаш учун. Сиз борсиз,хамиша кунглим хотиржам, Сиз борсиз, оилада хамма жамулжам, Бой тилим етмайди,чиройли суз кам, Онажон мехрингиз таърифлаш учун. Ок ювиб,ок тараб,Устирдингиз сиз, Ёмонлардан йулим, тустирдингиз сиз, Не килай,не айтай,айтаколинг сиз, Онажон мехрингиз таърифлаш учун. Эслайман,ёшликда шух эдим узим, Бир жойда турмасдим,уйнарди кузим, Баходир углингиз сурайди тузим, Онажон мехрингиз таърифлаш учун. Баходир. |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#1283 |
Она қизим
Юрагим бир парчаси,жонона кизим. Дилимнинг гунчаси,мастона кизим. Мехрибон,зур инок,дустона кизим. Гулларнинг ичинда,райхона кизим. Очилсин хамиша,гулларинг богда. Кайнасин козонинг,хар дам учогда. Юзинг ёруг булсин,доим сурогда. Мехр кур доимо,дусту уртогда. Кузимнинг кароси,оки хам узинг Шаънимнинг хаёси,поки хам узинг. Богимнинг олмаси,ноки хам узинг, Зардоли,гилоси,токи хам узинг. Тилагим паридек,покзода булгин. Дустлар даврасида,хонзода булгин. Борган жойингда хам,эъзозда булгин. Эътибор,обруда,парвозда булгин. Гурурим сен узинг,узинг юлдузим. Бахтим, саодатим,сен ёруг юзим. Узатсам хамиша,йулингда кузим, Баходир отангман,сен жоним кизим. Худодан сурайман,бергин деб тузим. Очилган бахтингни курсин шу кузим. Дуолар килгум мен,Оталик сузим, Умринг зиёда булсин,Ойдиной кизим. Баходир. Ортимдан йигловчи ягона кизим. Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 19.12.2011 в 15:52. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1284 |
АРОСАТ
Иқбол акага Ҳеч ким кўзларимга боқолмайди тик, Ҳеч ким мушугимни «пиш» деёлмайди. Фақат дил буржида қандайдир ҳадик, Мени ўз ҳолимга қўймайди... Ҳамма ғанимларим дўст бўлди охир, Ҳамма кўзларимга кулиб қарайди. Фақат шарпа янглиғ битта хавотир, Мени ўз ҳолимга қўймайди. Ҳар қандай қарорим қиличдай кескир, Ҳеч қайси аҳдимдан қайтиб бўлмайди. Фақат бу шубҳанинг матлаби надир, Мени ўз ҳолимга қўймайди?! Ҳар қайси кун менга, шубҳасиз байрам, Ҳеч қандай жудолиғ мотам бўлмайди. Фақат ўлим каби таҳдидда бир ғам Мени ўз ҳолимга қўймайди... (с) 1998
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1285 |
Чикурни уйлама хеч,кошима жонон киргач,
Азобни унут буткул,юракка дармон киргач. Дер Баходир,айриликка,етмас бардошим, Куриб танамни жонсиз,булмагин хайрон киргач. Баходир Не сурсангиз Яратгандан мен учун, Икки хисса берсин Оллох сиз учун. Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 19.12.2011 в 01:32. |
|
|
Ответить |
![]() |
#1287 |
БИТИРУВЧИЛАР ИЛИНЖИ.
Хар бир ишни ургатиб бизга, Айб килсак айтдингиз юзга, Эргашурмиз доимо сизга, Дуо килинг бизни Устозлар. Сузларингиз мисли олтин,зар, Одобингиз мисоли гавхар, Юзингизда нур сочар камар, Дуо килинг бизни Устозлар. Алифбони ургатдингиз Сиз, Хаётга йул курсатдингиз Сиз, Мехр нурин таратдингиз Сиз, Дуо килинг бизни Устозлар. Устозларнинг дуоси абад, Булгай эмиш доим ижобат, Угил ва кизингиз айтади рахмат, Дуо килинг бизни Устозлар. Баходир. Муаллим келажак эшигин очар, Нодон шогирд кирмасдан кочар. |
|
|
Ответить |
![]() |
#1288 |
АГЕНТДАГИ ХАНГОМА.
Дедим;Эй Гулим юзингни курсат бир бора. Деди;Сендайин ошикдан менга чи кора? Дедим;Ишкингда куймокда мендек бечора. Деди;Хомтама булма хеч,булма овора. Дедим;Васлингга етишчун булдим девона. Деди;Сендайин курукка кайда жонона? Дедим;Бу кеча боройин кайда хобхона? Деди;Уятсиз,булмам хеч сенга хамхона. Дедим;Зулфингни упойин борган захотим. Деди;Тур йукол,сенсиз хам утар хаётим. Дедим;Шошилма жонгинам,уйлагил бир пас. Деди;Сенга ёр булмасман,етар,булди бас. Дедим;Гулдаста жунатдим,олдингми жонон? Деди;Учмасман бир гулга билдингми нодон? Дедим;Булмаса жунатай дуру гавхарни. Деди;Купрок мен суяман олтину зарни. Дедим;Майли мен кийдирай олтиндан бир тож. Деди;Ростданми?Олтинга, бордир эхтиёж. Дедим;Жунатай айтганим килсанг жонона. Деди;Хуп майли не десанг килай,на чора? Дедим,Илиндинг париваш боролмайман мен, Оилам бор,гапимга ишондингми сен? Деди;Мен хам Гули эмас Нодираман мен, Уз жуфтухалолингни танимадинг сен. Баходир. Узга бог гулига кул чузса инсон, Уз боги гулини йукотар осон. Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 20.12.2011 в 05:36. |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1289 |
Сурадилар мендан:-Азиз ёринг ким?
Дедим:-Факат ОЛЛОХдур ёрим. Яна сурадилар:-Ким эрур боринг? Дедим;-Жигарларим,оилам,шу борим. Сурадилар:-Узганинг мулкига чузгаймисан кул? Дедим;-Хазар эрур менга бундай йул. Сурадилар:-Борми жонингдан азиз? Дедим;-Менга иймон хаммадан лазиз. Айтдиларки:-Баходир булгил бирордар. Дедим;-Жоним билан охират кадар. Баходир. |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1290 |
ДЕДИМ:-Хаётим маъноси сенсан,
ДЕДИ:-Йигитлар сардори,барноси сенсан. ДЕДИМ:-Сен калбимнинг ёнган чироги, ДЕДИ:-Сен севгимнинг гуллаган боги. ДЕДИМ:-Сен кунглимни чуктирма зинхор, ДЕДИ:-Сен аввал кел кошимга бир бор. ДЕДИМ:-Мен бу кеча ёнингда булай, ДЕДИ:-Мен багрингда рохатда улай. ДЕДИМ:-Мен зулфингни сийпалаб силай, ДЕДИ:-Хуп,мен сени хаётим билай. Юрак дер:-Баходир уйламай айтдинг, Нечун сен шу ёшда аклингдан кайтдинг? Тугриси ул гузал жуда хуш экан, Уйгониб сунг билсам факат туш экан. Баходир. Оппок сочинг билан излабсан жонон, Тушингни сувга айт,булмагин нодон. Последний раз редактировалось Баходир кушаков; 20.12.2011 в 22:15. |
|
|
Ответить |
|