|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1251 |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Нокасу ножинс авлодин киши бўлсун дебон,
Чекма меҳнатким, латиф ўлмас касофат олами Ким, кучук бирла хўдукка неча қилсанг тарбият, Ит бўлур, доғи эшак, бўлмаслар асло одами. Алишер Навоий, "Хазоинул маоний"дан
__________________
Мой ЖЖ |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1252 | |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Цитата:
Alloh rozi bo'lsin.
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
|
Ответить |
![]() |
#1253 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
***
Ялинчоқ эмасман, кибриммикан бу? Ўзимнинг ўзимга жабриммикан бу? Яшашим мумкин-ку жонимни сийлаб, Тош тишлаб юрибман, сабриммикан бу?! *** Кўзи йўқлар ҳам яшаб юрибди, Сўзи йўқлар ҳам яшаб юрибди. Ўзи йўқлар ҳам яшаб юрибди, Нега менга кун бермайсан, Ҳаёт?! *** Тоққа чиқай, десам, тошлар қўймаса, Кўзга ёқай, десам, қошлар қўймаса, Яшашга мана бу бошлар қўймаса... Бизга ҳам аталган дунёлар борми?! Беҳзод Фазлиддин
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1254 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
***
Рафиқо, менга бир дам дўстлиғ расмини изҳор эт, Ки мен бордим ўзимдии, ёр агар келса, хабардор эт. Қачон ишқ аҳлини ўлтурмоғини ихтиёр этсанг, Жафо тиғи билан аввал мени(нг) бағримни афгор эт. Ҳақорат бирла, эй соқий, боқар майхона аҳлиға, Суниб бир жоми май зоҳидни анда нақши девор эт. Менинг ҳолимға йиғлар дашту саҳроларда ваҳшилар, Агар кўйига борсанг, эй сабо, ёримға изҳор эт. Эрур пийри муғондин бу башорат, тургил эй, соқий, Лабо-лаб жом ила зоҳидни даъвосини бекор эт. Қадинг раъно ниҳоли сарвдур, жоно, хиром айлаб Чаман гулгаштида товусқа сен таълими рафтор эт. Юмулмас кўзларим, эй моҳи тобои, иштиёқингдин Чиқиб ер остидин муштоқларға арзи дийдор эт. Зулайхо муштаридур ганж гавҳар бирла васлиға, Жаҳон аҳлинн Юсуфдек жамолингға харидор эт. Гули савсан очилди, бенаволиқ қилма, эй булбул, Чаманда Нодира ашъори бирла нолау зор эт. Нодира
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#1255 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
МУНОЖОТ
Фақат ишқ... Бошқаси сароб, бошқаси шамолнинг оний сурони. Қирқта тар гулимни айладим хароб, қирқта қул кўзи-ла кўрдим дунёни. Қирқта қора қул ётар мозийда, қирқта черигини йўқотган бекман. Абадий айрилдим қирқта ғозийдан, бошимни тошларга урсамми дейман. Бу дунё нимадир? Барини кўрдим, султону гадонинг қаърини кўрдим, Ғаззолий сиғмаган тубан оламда шайтондан тўралган ғайирни кўрдим. Фақат ишқ... Ишқ гули... Самовий гулим... бир нафас дилимга посибон бўлсин, токим шул нафасда қирқ биринчи қулнинг ёруғ лабларида хўрсиниқ сўлсин. Туҳмат мурдалари қалашиб ёттан, иғволар қуртлаган шўрлик диёрда замону маконин буткул йўқотган бир улуғ фарёднинг боласи зорман. Ай, қиличдай туйғу, ай, қотил туйғу, бас, ортиқ қийнама кимсасиз даштда, юзимга юзини қўйсин ўшал гул, дилимнинг қаърини чавақлаб ташла! Шавкат Раҳмон
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#1256 | ||
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11
39/19
– 0
0/0
![]() |
Нечун ака душман укага,
Мисли ўхшаш икки такага, Хона вайрон қилиб укасин, Четлатиб қўядур чеккага. Можароси эмасдур хотун, Балки талашур дунё-и дун, Бўлиша олмай меросларин, Кўзлари тўла ёш, бағри хун. Ёвлашиб кетур бир-биридин, Воз кечолмай қўлни киридин, Хотунлари гиж-гижлаб турур, Мерос умид қилиб эридин. Ўзида етарлик моли бор, Укасин ғариблик ҳоли бор, Лек бермайин эътибор анга, Унда ҳийлалик аъмоли бор. Ул тадбир ки шундин иборат, Қилур бул укасин ҳақорат, Номусин қилиб ҳимоятлар, Қони қайнаб чиқур ҳарорат. Айлаб садақа бош-кўзидин, Олислатар ука ўзидин, Бағри хун, ашки жайҳун бўлуб, Акасининг барча сўзидин. Ушбу тариқа тортиб олса, Бир куни келиб, ўлиб қолса, Тобутини кўториб бориб, Ани барчаси гўрга солса. На деб бергай суолга жавоб, Аҳволи анда бўлур хароб, Рўзи қиёматда ул золим, Дер: ё лайтани кунту туроб. Аё ҳаста Ромий, нодон қул, Чўзмагил сўзни бўлгай малул, Айла солиҳ амал ҳамиша, Зикруллоҳга бўл мисли булбул. .................................................. ............ ё лайтани кунту туроб - кошки тупроққа айланиб кетсам. (Аллоҳ таоло қиёматда ҳайвонларни тупроққа айлантирганда кофирлар ҳам азобнинг қаттиқлигидан тупроқ бўлиб кетишни орзу қилиб қолишади. Бу ҳақида қуръоннинг Набаъ сурасида Аллоҳ ўзи хабар қилган). |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#1257 | ||
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11
39/19
– 0
0/0
![]() |
Ул кирдигор йўлиндаги ибодатга мушарраф бўл,
Солиҳларнинг амалин қил, итоатга мушарраф бўл. Аҳли аёл боқайин деб, ҳалол ризқим топайин деб, Ҳақ йўлда юрайин деб, зироатга мушарраф бўл. Расулга жон фидо айлаб, бул қоматинг дуто айлаб, Суннатини бажо айлаб, шафоатга мушарраф бўл. Пок сув бирла қилиб вузуъ, намозингда этиб хушуъ, Умид бирлан бўлиб хузуъ, жамоатга мушарраф бўл. Мусибат етса бошинга, ёқмас бўлсанг қардошинга, Синов келса бардошинга, қаноатга мушарраф бўл. Тиловатни қилай десанг, савоби--хайр топай десанг, Ҳақ васлини кўрай десанг, қироатга мушарраф бўл. Ҳаста Ромиййи нодони, қил худога кўз гирёни, Дуолар айла ҳар они, сўнг роҳатга мушарраф бўл!!! .................................................. ................................ кирдигор - парвардигор дуто - эгмоқ, букмоқ вузуъ - таҳорат хушуъ - қўрқув хузуъ - тавозеъ кўз гирёни - кўздан тинмай ёш тўкмоқ |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#1258 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Айтинг она Сочингизнинг чангларидан айланайин, Хира тортган рангларидан айланайин, Йўлингизнинг сангларидан* айланайин, Пойингизга тиз чўкиб бош эгайинми? Она, сизни Тошкент олиб кетайинми? Қишлоқ оша етиб бормас нолалари, Қайга кетди, ўзин ўйлар болалари. Малҳам бўлай деганнинг йўқ чоралари, Пойингизга тиз чўкиб бош эгайинми, Айтинг. Сизни Тошкент олиб кетайинми? Тош кўчангиз тошларини олиб қўяй, Худойимдан сизга умр тилаб суяй, Ҳеч бўлмаса кўнгил учун сўраб қўяй, Пойингизга тиз чўкиб бош эгайинми? Она сизни Тошкент олиб кетайинми, Ё ТОШКАННИ СИЗГА ОБКЕБ БЕРАЙИНМИ?!. *санг-тош маъносида *муаллифини билолмадим, узр (аммо ўзи асли вилоятлик, ҳозирда Тошкент шаҳар мактабларида дарс бераётган ўқитувчилардан бири тадбирда ўқиган эди.)
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Gulchehra Ibragimova; 11.07.2011 в 18:24. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#1259 | ||
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11
39/19
– 0
0/0
![]() |
Миннатли ош егондин, миннатсиз тош егон яхши,
Қарзли ҳаёт дегондин, қарзсиз бардош дегон яхши. Хўжа кўрсин учун деб қилган дабдабали тўйдин, Камтарона беш-ўнта мискинга ош бергон яхши. Бировнинг айби сабаб кўнглида кек сақлагандин, Анинг олдиға бориб бу сирни фош этгон яхши. Бу дунё молин жамлаб ҳеч кимга бермай ётгандин, Ёвга қарши фойдалик қўйниға тош тергон яхши. Жоҳил ва манфаатсиз мингта ҳамтовоқ бўлгандин, Бу Ромийга фойдали битта сирдош бўлгон яхши. Шеъриятда унча тажрибам бўлмагани учун хато, камчиликлари бўлса беминнат маслаҳатларингизни кутиб қоламан.Албатта ёрдамларингизга муҳтожман. |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1260 | ||
Ер усти
одамийлик
Сообщений: 25
+ 11
39/19
– 0
0/0
![]() |
Кўз олдимга келар кўз ёшингиз,
Етмади сабру ҳам бардошингиз, Тақдир этди Аллоҳ бу кунларни, Соғ бўлинг, омон бўлсин бошингиз. Расмингиз қараб кўзларим тўймас, Бир дам соғинч ўз ҳолимга қўймас, Шу онда сиз каби ҳеч бир кимса, Чин ихлослик менга дуогўймас. Ҳақ учраштирсин деб қалбим сўзон, Тилим Роб зикрида ўзим нолон, Хўб эзилди сизсиз жону дилим, Ҳаёлимдасиз ҳар куну ҳар он. Шу дам турсам боқиб кўзингизга, Айтсам барча дардим ўзингизга, Юриб олдингизда бўлмасам зор, Мени "ўғлим" деган сўзингизга. Ул фироқ куйдирди-ку бу жонни, Не кўйга солмади мен нодонни, Шул сабаб қилдим одат ўзимга, Ҳақ учун тиловати қуръонни. Бу шеърни ўғлингиздан деб билинг, Шу гапларни қалб қўрига илинг, У Ромийни хотирлаган заҳот, Қўл очиб ҳаққига дуо қилинг. |
||
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|