|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1251 | |
Цитата:
Сен бино этган бу жонлар,килмас ёмондин яхшилик. Ёмонлик истар кунгиллар,кун аро кенг саф тортадур, Берма имкон Сен ёмонга,топсин имкондин яхшилик. Тингла охим эй улуг Зот,мен кулингни бир нафас, Булмасин иймони бутлар,ёмонликдин хору хас, Сен узинг кулла уларни,дард чекмасин,булди бас, Сенга кул булган кунгиллар,олсин иймондин яхшилик. Заминни барпо этиб,бандангни шох сайлаган Сен Узинг, Китобинг бериб кулга,иймондин огох айлаган Сен Узинг, Баходир бандангни хар дам,э вох,куллаган Сен Узинг, Замонни тинч айла хеч йук,курсин замондин яхшилик. Баходир.Украина. |
||
|
Ответить |
![]() |
#1252 | |
Цитата:
Билмадим,ростми севгим,ёки агёр айладим. Бир куриб севмок дурустми,ёки бир оддий хавас? Не булса хам дустларим,кунглимни душвор айладим. Саодат курмай жахондан,утган ошиклар каммиди? Севилиб курмай хаётдан,кетган ошиклар каммиди? Ёки калбин минг бора пора,этган ошиклар каммиди? Не килай?Ошиклигимни,ушбу кун икрор айладим. Майли мен курмай саодат,севганим бор булса бас, Севмасин майли,бу юрак,йулида интизор булса бас, Эй Баходир билки Оллох,жисмингга дуст,ёр булса бас, Ушбу кун Оллохга севгим,мадх этиб ашъор айладим. БАХОДИР.УКРАИНА. |
||
|
Ответить |
![]() |
#1253 |
Хаста булдим дустлар,етолмай жонон васлига,
Буткул адо булмишам,ёлгончи ёр касрига, Кириб колган эдим хатто,соф мухаббат qасрига, Дарвозасин юзга ёпмиш,мухаббати ёлгонлар. Гарибликда колиб кетдим,кетолмам ишк сахросидан, Кунгил доим бехузурдир,айрилик сафросидан, Коработир айиргандек,Тохирни Зухросидан, Берган гулим юзга отмиш,мухаббати ёлгонлар. Мухаббат не билармикин?Биз танлаган ёронлар, Яна канча азоб тортмиш?Севгиси пок инсонлар, Дер Баходир чидар жоним,булса хамки сарсонлар, Алданганим юзга айтмиш,мухаббати ёлгонлар. БАХОДИР.УКРАИНА. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#1257 | |
![]() Freelancer
consultant
Сообщений: 1,749
+ 4,053
3,248/1,245
– 266
151/145
![]() |
Цитата:
Оффтоп: Ким кўрубдур, эй қўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ? Кимки, ондин яхши йўқ, кўз тутма ондин яхшилиғ! Гар замонни нафй қилсам, айб қилма, эй рафиқ, Кўрмадим ҳаргиз, нетайин, бу замондин яхшилиғ! Дилраболардин ёмонлиқ келди маҳзун кўнглума, Келмади жонимға ҳеч ороми жондин яхшилиғ. Эй кўнгул, чун яхшидин кўрдунг ямонлиқ асру кўп, Эмди кўз тутмақ не, яъни ҳар ямондин яхшилиғ? Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ — Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ! Яхшилиғ аҳли жаҳонда истама Бобур киби, Ким кўрубдур, эй кўнгул, аҳли жаҳондин яхшилиғ?! Заҳириддин Муҳаммад Бобур
__________________
Мой ЖЖ |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1258 |
БИР МАЖЛИСДАН СЎНГ...
(тухматчига) Мендан кўнгил сўраманг, Бир дунё аламим бор. Гапни чапга бураманг, Тингланг, ҳақ каломим бор. Майли бир гапдан қолдим, Аммо Худога солдим, Ким аслида кимлигин, Баҳонада билволдим. Мунофиқлар, суллоҳлар, Таъмагирлар, олчоқлар. Хайф сизга одамийлик, Қалби сўқир гумроҳлар. Эй бунчаям майдасиз, Бемаза, бефойдасиз. Гўё мен ердаману Юрибсизми ойда сиз? Балки жавоҳирмасдир, Унчаям нодирмасдир. Эй мендаям кўнгил бор, Тошмасдир, темирмасдир?! Йўқ, бунчаям хормасман – Меҳрингизга зормасман. Бир жойда ишласак ҳам Сиз каби маккормасман. Айлонволиб овсарга, Пахта қўйиб раҳбарга. Тош отасиз, бузғунчи, Юрак деган гавҳарга. Иймон нима? Билмайсиз. Виждон нима? билмайсиз. Инсонман, деб керилманг, Инсон нима, билмайсиз. Ҳеч нарса бўлмагандай, Гапни бураманг энди. Ярамга туз сепгандай, Кўнгил сўраманг энди. Кўнгил сўраб жўрттага. Гап суқасиз ўртага. Ҳаёт фақат бугунмас, Гаплашармиз эртага. Билдим, ожиз эканман, Якка-ёлғиз эканман. Аммо сен ҳам билиб қўй, Мен ҳам худо деганман. Мендай ночорлар дардин Худойимга айтади. Жавобини кут барин, Худойимдан қайтади. Шу гапларим дўқ сенга, Бошқа гапим йўқ сенга. Жазойинг ўзинг билан – Тухматларинг ўқ сенга. Тиғ санчдинг-ку пайт пойлаб, Кўр бир танангга ўйлаб, Кўнглинг ёришдими айт, Дилимни хуфтон айлаб? Йўқ, пушаймон емасман, Ҳолим забун, демасман. Кўнглим синдирдинг, аммо Кўнгли ярим эмасман. Эй зоти паст, қурама, Қўрқма олмам ўчимни. Келма, кўнгил сўрама, Билолмайсан ичимни. Хасрат айтай, десам, бас, Дарддошим – қаламим бор. Тасаввурингга сиғмас Ўзгача оламим бор. Осмонга туфласа ким Шаксиз қайтар юзига. Шудир охирги гапим Ким не қилса, ўзига. (с) 2011й.
__________________
Ўзингга ёқмаган ишнинг бир хайри бор... Последний раз редактировалось мафтун; 10.12.2011 в 13:48. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#1259 | |
Цитата:
Сийнаи лаъли лабингга,зор улам,курбон улам, Курмишам ногох бог аро,ул орази жамолингни, Нуктадек каро холингга,зор улам,курбон улам. Курса гар ой хам тан олгай,бу ажиб хилолингни, Парилар хижолат тортгай,куриб хусну зилолингни. Сархуш булиб куз сузилгай,тотиб лабдаги болингни. Шу ширин лаби олингга,зор улам,курбон улам. Товус каби хиром айлаб, юргувчи сен жононасан, Гул каби буй таркатиб,тургувчи сен жононасан, Баходирни кун келиб бир кун,кургувчи сен жононасан, Ибодек гавхари молингга,зор улам курбон улам. Баходир. Украина. |
||
|
Ответить |
![]() |
#1260 |
2-РИВОЯТ От уйнатиб икки якин дуст, Бир кишлокдан утиб борарди. Карашса бир эшик ёнида, Бир нозанин караб турарди. Икки нигох тушди жононга, Отлар юрди уйи томонга. Эртасига дустларнинг бири, Кайтиб келди,бор учун сири. Топиб ушал жонон уйини, Тинмай чалди севги куйини. Жонон хайрон, чикди уйидан, Йигит чалган севги куйидан. -Хуш келибсиз!Келинг огажон. Хар юмушга тайёр тану жон. -Бир арзим бор тинглагин жонон, Севиб колдим,сени ногахон. Турмуш куриб,бирга яшайлик, Ошимизни бирга ошайлик. -Шарт куяман,- деди уйланиб, Тог томонга караб буйланиб. -Хув чуккини куряпсизми жон? Шунда куринг тонггача макон. Тухтатмасдан ёкинг бир олов, Сахаргача учмасин бирров. Учирсангиз оловни харгиз, Висолимдан умид килмангиз. Йигит хурсанд булиб хуп деди, Чунки тогда утин куп эди. Чуккигача куп йул юрди у, Йул йулакай утин терди у. Кечга якин етиб олди хам, Гулханниям ёкиб олди хам. Дустидан сунг бироз кейинрок, Кийнагандан жонини фирок, Иккинчи дуст келди кишлокка, Парининг гушаси,уша овлокка. У хам чалди мухаббат торин, Умид бирлан,чикар деб ёрин. Гузал чикди эшикни очиб, Латофатли,юздан нур сочиб. -Хуш келибсиз!Келинг огажон. Хар юмушга тайёр тану жон. -Бир арзим бор тинглагин жонон, Севиб колдим,куриб ногахон. Турмуш куриб,бирга яшайлик, Ошимизни бирга ошайлик. -Шарт куяман,- деди уйланиб, Тог томонга караб буйланиб, -Хув чуккини куряпсизми жон? Чикмокликка топурсиз имкон. Гулхан ёнар унда тухтамай, Куряпсизми?Каранг ухламай. Курдим курдим деди шошилиб, Кузлар билан тили кушилиб. Учиргайсиз ёришгунча тонг, Шунда туйга чалаверинг бонг. Йигит дарров йулга отланди, Осон шартдан каноатланди. Чуккигача шамолдек елди, Тонгга якин гулханга келди. Тонг ёришай деб колган эди, Гулхан учай деб колган эди. Сал нарида мундок караса, Якин дусти ухларди роса. Гап нелигин тушунди дархол, Хижолатдан булди бир ахвол. Кечиргин деб кузин ёшлади, Ва гулханга утин ташлади. Дер Баходир дустлар бор булсин, Дустга шундай вафодор булсин. Дуст гулханин учирган инсон, Бир умрга дустга зор булсин. Баходир.Украина. -------------------------------------- Дуст гулханин учирган инсон, Бир умрга дустга зор булсин. |
|
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
|