|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#1221 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
ВИСОЛ
Аста-аста эриб боради нарсаларнинг зарралари ҳам, икки қушча бир-бирин суяр япроқларнинг ораларида... Шаббодалар олиб келади райҳонларнинг ўткир нафасин, япроқларнинг ораларида икки кушнинг бахтиёр саси. Кеча узун, хаёлдай узун ундан узун қоронғи сукун, ҳадиксираб тураман фақат, ногоҳ келиб колмасайди кун. Шавкат Раҳмон
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 29.06.2011 в 15:23. |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#1222 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
АБУ АЛИ ИБН СИНО
1 Шул хоки сиёҳдин то авжи Зуҳал, Ҳар нечаки мушкилот эрур, этдим ҳал. Очдим неча занжир — занжири макру ҳиял, Ечдим неча бир тугун, магар қолди ажал... 2 Соқий, қадаҳи журъати жонинг қайда? Ул оинаи нури жаҳонинг қайда? Сун менгаки, кўнглимни мусаффо этайин, Тақвони шикаст айлагонинг қайда? 3 Пир бўлдинг, ишингни ончунон этмассен, Соч оқи-ла пирлигинг ниҳон этмассен. Тун зулматида ҳар неки қилдинг — қилдинг. Тонг равшанида бўлди, аён этмассен. 4 Эй меҳр, ки борми сен каби оламгард, Саргашта йўловчиман, ўзинг йўл кўрсат. Кўрдингми бировниким яна ишқ йўлида, Ким юзида шунча гард эмиш, кўнглида дард?.. 5 Зулфинг сочилиб, бўйинг қадар эврилмиш, Огоҳмисен нечун, магар эврилмиш? Чун лаълинг аро лаълию зумрад кўрибон, Аждар бўлибон кўҳи камар эврилмиш...
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 29.06.2011 в 15:24. |
|
Ответить |
![]() |
#1223 |
Алла.
Ҳозирча аламдан қалбим минг пора, Дилни оғритади севги ҳижрони. Содда-да, алданди суйиб бир бора – Оловдек куйдирар йигит ёлғони... Мени овунтирар қўшиқни бошланг, Кун сайин ортади қизингиз дарди. Журъатим етмади – сиз йиртиб ташланг – Ёстиғим остида унинг сурати... Бағрингизга олинг, соғиндим, Она, Тинглай, айтақолинг ширин аллангиз... Ғамни ютавериб, тўлди паймона, Тўйиб ухлаб олсин ошиқ болангиз... Уйғонгач, кўзимда юқ бўлар шабнам, Севгидан куйган-да нозик юрагим. Балки, қайтиб келар келаси кўклам – Оқ қушга айланиб учган тилагим... Мени овунтирар қўшиқни бошланг... Оффтоп: Har safar shu she`rni ko`zda yosh bilan o`qiyman...
__________________
Olloh oqibatimizni xayrli qilsin... |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
![]() |
#1224 |
Сообщений: 769
+ 2,104
1,209/531
– 1
2/2
![]() |
Соқиё, май берки, биз дурдикаши* майхона биз,
Ошно вайронага, ҳам ақлидан бегона биз. Куйдирармиз ўзни шамъдек, бош уза жонни қўйиб, Қайси мажлисда агар шамъ бўлса, биз парвона биз. Илму дониш аҳлининг йўқдир бу гуфторга иши, Йўқ зиёни аҳли оқилгаки, биз девона биз. Гарчи мардумда салоҳлик, некномлик бор аён, Биз жаҳонда майзада, риндлик ила афсона биз. Ушбу йўлда, гар биларсан, иккимиз бир йўлда биз, Ушбу кўйда, гар кўрсанг, иккимиз ҳамхона биз. Халқ дер, фарзоналикда фазлу мансаб аслида, Бўлмасин, де майли бизда, ринди нафарзона биз. Ул сенинг айбинг, агар гавҳар кўрувчи йўқ кўзинг, Варна, маъни денгизи ичра дури якдона биз. Йўқлик даштидан кеча келдику, лек эрта бўлар, Камдур бул кеч айшимиз, биз сонини кошона биз. Саъдиё, гар бодаи соф истасанг, такрор де: Соқиё, май берки, биз дурдикаши майхона биз. Саъдий Шерозий, форсийдан Ҳаёт Неъмат таржимаси. _________ *Дурдикаши - майни қуйқаси билан охиригача ичадиган киши
__________________
Necha insonlar ko'rdim, siyrati bor surati yo'q. Rumiy |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#1226 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
..Кўчангдан кечалар ўтганим пинхон,
Келмасингни билиб кутганим пинхон, Ою юлдузлардан тутганим пинхон Ишқим достон бўлди сени соғиниб. Жонимга тиғ уриб қийнайди соғинч, Кейин тиғ суғуриб қийнайди соғинч. Хайрлашмай туриб қийнайди соғинч. Юрагим қон бўлди сени соғиниб. . Саргардонлик Мажнун-Лайлига эди. Бизники фақат гул сайлига эди. Олисда бўлсанг ҳам майлига эди, Боғим хазон бўлди сени соғиниб. Нетай. Пешонамда шу дард бор бўлса! Қанийди бу дардга харидор бўлса... Сени танлармидим ихтиёр бўлса! Ҳолим ёмон бўлди сени соғиниб. Иқбол Мирзо
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
![]() |
#1227 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ
Ай дил, кўзингни оч, жаҳон ўтгусидир, Умринг бу жаҳонда ройгон ўтгусидир, Тан манзилида маҳбусу ғофил қолма, Манзил оша манзил карвон ўтгусидир... *** Жоним берайин, ол уни, жондин кечма. Дилдан кечайин, ол у жаҳондин кечма. Сен ўқсану мен эсам камонмен ҳануз, Эй ўқ, сабр айла, камондин кечма... *** Майлинг, малагим, хублик эса, хубинг ўзим, Жанг қилсанг агар, қўлингдаги чўбинг ўзим. Ўлдирсанг агар ранж ила, Айюбинг ўзим. Эй Юсуфи рўзгор, Яъқубинг ўзим... *** Сенданми чу безор бўлайин? Йўқ, йўқ, йўқ! Бир бошқасига ёр бўлайин? Йўқ, йўқ, йўқ! То боғи висолингда фақат гул кўрдим, Гулдин кечибон, хор булайин? Йўқ, йўқ, йўқ! *** Кўнглим ҳавасинг била рубобдир, рубоб, Ҳар пораси ўртаниб, кабобдир, кабоб. Дилдорки дардимга боқиб, хомушдир. Ҳомушлиги менга минг жавобдир, жавоб... *** Эй сарви равон, ҳеч хазонлиқ кўрма, Эй чашми жаҳон, ҳеч ёмонлиқ кўрма. Эй жон, ки жон дер сени осмону замин, Роҳат бори кўргилки зиёнлиқ кўрма...
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1228 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
ОЗОДЛИК ҚЎШИҒИ
Бу қўшиқ ажойиб қўшиқдир, сўзлари куйдирар томоқни, ўлимни назарга илмайсан, сезмайсан сургуну қамоқни. Шалдироқ кишанлар ҳукмига ачинмай берарсан ёшлигинг. Юзларинг буришмас оғриқдан, фароғат бағишлар очлигинг. Куйласанг, чекинар разолат, чекинар кадарлар, нолалар. Унчалик қўрқинчли эмасдир кўксингда эзилган лолалар... Шавкат Раҳмон
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 02.07.2011 в 09:55. |
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#1229 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
ЎЗГАЛАР ДАРДИ...
Қушчалар, сайроқи қушчалар қафасда бўғилиб сайрашар, бетоқат потирлаб симларга ўралган оламга карашар... Қушчалар, озодруҳ қушчалар оламдан кўзларин узмайди, чирқираб ўзларин ҳолимас, ўзгалар ҳолига бўзлайди. * * * Чакин бўлма, бўлма гулдирак, ердан кўпам узоқлаб кетма. Овозингни йиртмагин бекор, ерни қучма — қулочинг етмас. Ундан кўра бирор одамнинг макони бўл — ирмоқли, сойли, шамолларни тўсган тоғи бўл, осмони бўл — юлдузли, ойли. ХЎРСИНИҚ Тоғ хўрсиниб юборди оғир — водийларга югурди шамол, юзларини яширди ҳилол. Тоғ хўрсиниб юборди оғир, теран хобдан уйғонди юрак, тоғлар каби хўрсинмоқ керак. Шавкат Раҳмон
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 02.07.2011 в 09:56. |
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#1230 |
Мўмин Мирзо
*** Бу дунёда ўчмасин тинчлик сўзин садоси, Меҳрибон ота-онанг ширин сўзинг гадоси. Тугармикан нодоннинг қилган ғийбат ғавғоси, Кулфат кўрган улфатинг яхши сўзинг гадоси. Бизга азиз бўлган зотнинг ҳеч ҳам йўқдир хатоси, Нуроний оқсоқоллар ширин сўзнинг гадоси. Инсонларнинг ўзаро тугармикан низоси, Мўмин Мирзо давлатмас, ширин сўзнинг гадоси. |
|
|
Ответить |
"+" от:
|
|