|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#111 | |
![]() ![]() Xabar
Сообщений: 1,597
+ 745
1,505/647
– 2
1/1
![]() |
Цитата:
Барибир ижодкор номини абадийлаштирадиган нарса уюштирилаётган тадбирлар эмас, унинг асарлари, ижодидир. |
|
|
Ответить |
![]() |
#112 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Миртемирнинг "Бетоблигимда" шеъри худди шоирнинг руҳиятини очиб бераётгандек...
Айтишларича, инсоннинг феъл-атвори қандай бўлса, у феълига мос дарахтни яхши кўрар экан: Мажнунтол тагига ўтқазинг мени, Қоврилмай ғашлик алангасида, Мажнунтол тагига ўтқазинг мени, Нафасимни ростлай кўланкасида. Мажнунтол тагига ўтқазинг мени, Қушлар овозига қулоқ солайин. Мажнунтол тагига ўтқазинг мени, Хаёл оғушида ором олайин. Мажнунтол тагига ўтқазинг мени, Шу кунгача ўзни мен чеклаб бўлдим. Мажнунтол тагига ўтқазинг мени, Мен учун йиғласин, мен йиғлаб бўлдим. Миртемир Шоир умри давомида на мансабга ва на мукофотларга интилган, шунинг учун ҳам ижодий муҳит унга бошқача-паст назар билан қараган экан. Шунга қарамай Миртемир ҳар доим шогирдларининг севимли устози бўлиб шогирдларини киприкларидай ардоқлаган дейишади. |
|
Ответить |
Реклама и уведомления | |
![]() |
#114 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Кеча Озарбайжон маданият марказида Наим Каримовнинг шоир Мақсуд Шайхзодага бағишланган китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тақдимотда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан Абдулла Орипов, Шуҳрат Ризаев, Шукрулло вва бошқа кўплаб адабиётшунос олим ва адиблар қатнашдилар. Кеча якунида Мақсуд Шайхзоданинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш қилинди, озар халқининг куй-қўшиқлари, рақслари ижро этилди. |
|
Ответить |
![]() |
#115 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Мақсуд Шайхзода ҳам Миртемир каби камтарона умргузонлик қилган адиблардан ҳисобланади.
Фикримча Шайхзоданинг ҳаётий шиори Мирзо Улуғбек драмасидаги Улуғбек тилидан айтилган: Эй одамзот, ибрат олин юлдузлардан сен, Улуғворлик ва мангулик сарҳадларида. Шалтоқларга ағнамагин, кўтарил, юксал, Сўқир бахтдан кўрар кўзли бахсизлик афзал. Шайхзодага ҳам умри давомида дўстлари кўп маротаба хиёнат қилишган. 50-йилларда қамалганида тураётган уйидан рафиқасини ҳайдаб чиқаришган. Шоир оқлангач ўша "дўстлар" ҳеч нарса бўлмаганидек кулиб уйга кириб келганлар. Шайхзода ҳам уларни кулиб кутиб олган ва ҳеч нарса бўлмаганидек муомала қилган. Кечиримли бўлиш бу инсоннинг улуғворлиги эмасми? Шайхзода ўзи ёзиб қолдирганидек, Умрлар бўладики, тиригида ўликдир, Умрлар бўладики, ўлигида тирикдир. Мақсуд Шайхзода фарзанд кўрмаган. Чироғимни ёқиб ўтиради деган мақсадда бир қиз ва бир ўғил асраб олган. Қизи Озарбайжонда истиқомат қилади. Ўғил эса Шайхзоданинг уйини сотиб бугунги кунда Америкада истиқомат қилмоқда. Шу сабабли ҳам шоирнинг кўпгина асарлари қўлёзмаси, шу жумладан "Абу Райҳон Беруний" драмаси йўқолган. |
|
Ответить |
![]() |
#116 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Мастурахон!
Шоир Миртемирнинг набираси сифатида бобонгиз ҳақида ушбу мавзуда хабар қолдирсангиз яхши бўларди. |
|
Ответить |
![]() |
#117 |
Гос. ведомство
инспектор
Сообщений: 53
+ 50
59/23
– 0
0/0
![]() |
Аввало бобом Миртемир ҳақида ўз фикрларини билдирган барча форум аъзоларига катта раҳмат айтаман. Афсуски, бугунги тадбирда объектив сабабларга кўра қатнаша олмаганимдан невара сифатида қаттиқ афсусдаман. Дарҳақиқат, бобом каби камтарин, соддадил, самимий ва меҳрибон инсонлар камдан кам топилади.
Бобомнинг юбилейига қизғин тайёргарлик кетаётган бир пайтда уч ой олдин тўсатдан вафот этган отам, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таржимон Миржалол Турсуновнинг руҳи ҳам бугун шод бўлганига ишонаман. Мен ана шундай улуғ ва хокисор инсонларнинг авлоди эканимдан умрбод фахрланаман. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#118 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Ижодий кечада бобонгизнинг жаннати инсон эканликлари ҳақидаги бир воқеани гапириб беришди: Биринчи воқеа: Шоирнинг уч яшар ўғлини қўшнининг фарзанди велосипедда учираман деб асфальтга йиқитиб юборади ва бола касалхонада вафот этади. Кўшнининг фарзандини қамаб қўйишади. Миртемир даъвоим йўқ деб, қўшнининг 14 ёшли фарзандини қамоқдан чиқариб олади. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#119 | |
Гос. ведомство
инспектор
Сообщений: 53
+ 50
59/23
– 0
0/0
![]() |
Цитата:
Бобом жуда меҳмондўст ва бағрикенг инсон бўлгани учун хонадонимиздан ойлаб меҳмонларнинг қадами аримасди. Талабалик йилларимда бобомни қайтадан кашф қилдим десам ҳам бўлади. Чунки, ўқиш давомида менга сабоқ берган устозларнинг аксарияти бобомнинг шогирдлари бўлиб чиқарди ёки озгина бўлса ҳам бобомдан яхшилик кўрган кишилар бўлиб чиқарди. Бир воқеа эсимдан чиқмайди. Имтиҳонлардан бирида устозларимиздан бири мени ортиқча қийнамасдан юқори баҳо қўйган эди. Шунда мен бу воқеани раҳматли отамга сўзлаб берганман. Чунки, мен бобомнинг ҳурмати учун осонгина олинган баҳони хазм қилолмадим. Тадбирлардан бирида ўша устоз отам билан кўришиб қолганида, менга кўрсатган меҳрибончилигини қуйидагича изоҳлаб берибди. “Биз ҳам ёш талаба бўлганмиз. Домланинг уйига тез-тез бориб турардик, улар ўз меҳрини ва вақтини аямасдан бизга ғамхўрлик қилганлар. Шундай экан қандай қилиб мен у кишининг невараларини имтиҳонда ортиқча саволлар қийнашим мумкин?” Элу юрт ҳурматини қозонган, бутун умр камтарона ҳаёт кечирган бобом ҳеч қачон бойлик ва ҳашаматга қизиқмаган. Шу ўринда Нигорахон Сизга ҳам ажратган эътиборингиз учун катта раҳмат! |
|
|
Ответить |
3 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#120 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Озод Шарафиддиновнинг бу сўзларидан маълум бўлишича, Миртемир Самарқандда кечган ҳаётидан кейин 1934-1935 йилларда “Россиянинг улкан қурилишлари”да бўлган, сўнг Тошкентга қайтган. “Ҳаёт мактаби” бўлган, ўзида унутилмас “янги таассуротлар” қолдирган бу “сафарлар” ҳақида шоирнинг ўзи таржимаи холида: “Бошимга синоғлик кунлар ҳам тушди. Лекин ёзишдан, таржимадан хеч қачон тинмаганман”, деб ёзган холос.
Миртемир айтган “синоғлик кунлар” 20-йилларнинг иккинчи ярми - 30-йилларнинг бошларида ўзбек ёзувчиларининг чекига туша бошлаган ва ниҳоят, 1937 йилда энг сара ёзувчиларимизни олиб кетган катта қирғиннинг дебочаси эди. Шоир ўз ҳаётининг бу қора саҳифаларини ҳеч эсламас, эслашни ёқтирмас, шунинг учун ҳам биз, унинг хонадонига, ижодхонасига яқин бўлган адабиётшунослар ҳам шу ҳақда сўрашни одобсизлик деб билар эдик. Аммо домла Наим Каримов марҳум шоирнинг мероси билан шуғулланиш ва унинг асарларини нашрга тайёрлаш жараёнида Миртемирнинг ўша “синоғлик кунлар»га оид кундалигини топишга маваффақ бўлади. “Эсдаликлар» деб номланган дафтарчанинг беш-олти саҳифаси шу мудҳиш кунлар нафасини ўзига сингдирган бўлиб, улар билан танишиш шахсга сиғинтириш даврининг вабоси Миртемир ҳаётини ҳам четлаб ўтмаганини кўрсатди. “Эсдаликлар» қуйидаги сўзлар билан бошланган: “1932 йилнинг 7 августи кечаси соат 1 да Самарқанд шаҳрида, ўз уйимда сиёсий идора томонидан қамоққа олиндим. Уйда: онам, синглим, иним, ўртоғим ва қизалоғим қолди. Ўзим ҳеч нарса сезмасдан кетдим”. “Ўзим ҳеч нарса сезмасдан кетдим” - Миртемирнинг бу сўзларини бундай тушуниш керак: у нима учун қамоққа олаётганларини билмаган, бирор айби бўлмагани учун бу ҳолни қандайдир англашилмовчилик, деб ўйлаган ва “сиёсий идора”га бориб, ўзини танитгач, шу заҳоти узр сўраб, қўйиб юборишларига ишонган. Лекин қоқ ярим кечада унинг уйини тақиллатиб келган чекистлар кимнинг уйига ва нима мақсадда келганларини яхши билар эдилар. Шунинг учун ҳам улар уйни обдон титиб-текшириб, айниқса, шоирнинг китоб ва қўлёзмаларини ҳафсала билан тўплаганлар-да, уларни чойшабга ўраб, олиб кетганлар. Бу даҳшатли воқеанинг гувоҳи бўлган кишиларнинг аксари ўша йиллардаёқ бу ёруғ оламдан ўтган. Шоирнинг иниси Тўра ака ҳам бугун барҳаёт эмас. Камёб гувоҳлардан бири - шоирнинг собиқ рафиқаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, раққоса Ҳалима Раҳимова ўша кечани бундай эслайди: “1931 йилнинг апрель-май ойларида бўлса керак, Уста Олимнинг Эски шаҳардаги ҳовлисида бизнинг тўйимиз бўлиб ўтди. Шу оқшомда Тамарахоним, Ҳалимахоним, Яшин сингари машҳур санъаткорларнинг қатнашгани ҳали ҳам хотирамда. Тўй ўтиши билан биз Янги шаҳардаги Йўлдош Охунбобоевнинг собиқ уйига кўчиб ўтдик. Жумҳурият маркази Тошкентга кўчиши муносабати билан Йўлдош ота ўз уйини бизга қолдириб, янги пойтахтга кетди. Биз унинг бир катта, бир кичик хона ва айвондан иборат уйида истиқомат қила бошладик. 1932 йилнинг 15 январида шу ерда қизимиз Клара туғилди. Биз Миртемир оиласи билан аҳил ва тотув яшардик. Уйимизда севги ва ўзаро ҳурмат ҳукмрон эди. Миртемир мени астойдил ҳурмат қилар ва менга бағишлаб шеърлар ёзарди. Ўша мудҳиш кун кечаси бевақт уйимизга кириб келган кишилар ҳаммаёқни кавлаштириб, Миртемирнинг китоб ва қўлёзмаларини олиб кетмоқчи бўлдилар. Шунда Миртемирнинг жаҳли чиқиб, бу кўлёзмалар орасида менга бағишланган шеърлар ҳам борлигини, уларни менга қолдиришлари лозимлигини айтди. Лекин улар бунга парво ҳам қилмадилар… Миртемир ўзининг заррача ҳам айби йўқлигини айтиб, унинг софлигига ишонишимни сўради ва тезда қайтиб келишига ишонч билан чиқиб кетди”. |
|
Ответить |
"+" от:
|
|