|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...до того как открыть новую тему, стоит использовать поиск: такая тема уже может существовать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#111 | ||
|
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77
163/74
– 0
0/0
![]() |
Ўйлар. Сўнгсиз, ҳад-ҳудудсиз хаёл оқими. Ўзбек кибернетика мактабининг асосчиси, Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аьзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, Ўзбекистон Фанлар академияси “Кибернетика” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг бош директори, Беруний номидаги республика Давлат мукофоти совриндори, машҳур олим Восил Қобуловга дуч келганимда ҳар сафар у кишининг бугунни кеча кўра билган, ҳозир эса келажакка ишонч билан боқаётган кўзларига қарайман. Оппоқ укпарга айланаёзган сочларининг қанчадан-қанча толаси айни шу хил ўйга толиш дамларида оқаргандек туюлади, назаримда.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
||
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
|
|
#112 | ||
|
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77
163/74
– 0
0/0
![]() |
1979 йили “Гулистон” ойномасидан академик Восил Қобулов билан адабиёт ҳақида суҳбат тайёрлашимни сўрашди. Кўнглимда, “Кибернетика соҳасидаги олим адабиёт тўғрисида ёзишга арзирли гап айтадими-йўқми ҳали” деган хаёлга бордиму катта олимлар билан одатдаги суҳбат тайёрлаш “тажрибам”дан келиб чиқиб, икки “ҳамла”да буюртмани қоғозга тушириб тахт қилдим-да, келишилган куни Восил аканинг ҳузурига кириб бордим. Суҳбат тайёрлигини, уни бир қур кўздан кечириб имзо чекиб беришларини сўрадим.
– Ўқинг, эшитай, – дедилар домла. Ўқидим... – Кечагина “Шагреневая кожа”ни ўқиб туширдим. Бальзакники. Ўқиганмисиз? – кутилмаганда савол қотдилар домла вазмин оҳангда. Сўнг мендан жавоб кутмай, “Боплаган экан” дедилару бирдан мақсадга кўчдилар: – Сиз буни ёзмагансиз, мен – ўқимаганман. Алоҳида суҳбатлашамиз хоҳласангиз. Мулзам бўлиб улгурмасимдан домла болалик хотираларини ҳикоя қила бошладилар. Раҳматли Фозил боблари тунукасоз бўлгани, у киши араб, форс, турк, рус тилларида гаплаша олишини, узун қиш оқшомлари ҳунарманд ёр-дўстлари билан танча теграсида тонготар бедилхонлик, навоийхонликка қулоқ солиб боболарининг тиззаларига бош қўйиб уйқуга кетишларини, ўша-ўша бадиий адабиётга доимий ошна эканликларини айтиб бердилар. Гап орасида Эркин Воҳидовнинг ижодини, айрим тарихий романлдаримизни қизиқиш билан таҳлил қилишга киришдилар. (Кейинроқ қўярда-қўймай у кишига Эркин аканинг ижодига доир кузатишларини ёздирдим, мақола “Фан ва турмуш”да эълон қилинди). Суҳбатни ёздим. Яна учрашдик, ўқиб бердим. Айрим таҳрирлардан сўнггина домла унга имзо чекдилар. Восил Қобулов Ўзбекистонда кибернетика фанининг асосчиси эканидан, Фанлар академияси “Кибернетика” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига асос солганидан хабардор эдиму, у кишининг нақадар улкан орзу-ниятлар билан яшаётганини, бутун фаолиятини Ўзбекистонда ялпи автоматлаштирилган бошқарув тармоғини вужудга келтиришга қаратганини тушунмас эканман. Ўйлаб кўрсам, дунёнинг ривожланган мамлакатлари кўплаб кундалик юмушларни машиналар зиммасига юклаётган бир замонда шўролар юртида кибернетика “лўттибозлар фани” дея қатағон қилинганидаёқ Восил ака бу фаннинг ривожисиз келажакни тасаввур этолмаганлардан бири бўлган эканлар. Қатор-қатор илмий, илмий-оммабоп асарлар бунга далолат.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
||
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#113 | ||
|
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77
163/74
– 0
0/0
![]() |
1981 йили Восил Қобулов таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан “Фан ва турмуш”га тўйхат тайёрлаш зиммамга юкланди. Бордим. Қабулхона гавжум экан. Домла мени кўрдилару қўшни хонага етакладилар.
– Келинг, нима гап? – Ҳадемай юбилей экан, журналга... Гапим оғзимда қолди. – Юбилей ҳақида қайтиб гаплашмаймиз. Бошқа хизматлар бўлса – мен тайёр. – Домла, редакция топшириғи, ахир, мен... – Юбилейга вақт йўқ. Хайр. “Ҳай-ҳай”лашим кор қилмади. Шунда Восил аканинг феълидаги ажиб бир хусусиятга эътибор қилдим: домла доим, муттасил ҳам жисман, ҳам фикран банд инсон эканлар. Учрашганда қарийб ҳол-аҳвол сўрашмай, тўғридан-тўғри муддаога кўчиш, эҳтиросга берилмай гапнинг индаллосини айтиш, айниқса, қисқа ва чўрт кесиб гапириш, хайр-хўшни ҳам “Келишдик, омон бўлинг” билан тугаллаш айни шундай одамларга хос одат. Минг йил яшаса-да, битган ишидан битмаганлари кўп бўладиган одамлар шундай. Ҳаловатни ҳаловатсизликдан топадиганлар шулар. – Ука, чамалаб кўрсам, умримнинг ярми бўлар-бўлмас мажлисларда ўтиб кетаётган экан, – деб қолдилар домла бир сафар. – Ўзбеклар ҳам уй-рўзғор юмушларини техник воситаларга юклайдиган замонлар келади. Шунга доир мулоҳазаларимни мажлисларда қоғозга туширишга одатланяпман.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
||
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#114 | ||
|
Публицист, писатель, журналист, доктор филологических наук
Сообщений: 93
+ 77
163/74
– 0
0/0
![]() |
1990 йилнинг охири. “Ёш ленинчи”да Восил аканинг “Фан пароканда бўлганда” сарлавҳали мақоласини ўқиб домлага қўнғироқ қилдим. Кичик одам эканим боис оғир кунларда у кишининг жонига оро киролмаганимни айтдим. “Келинг, гаплашамиз” дедилар. “Кибернетика”га бора-боргунча у кишининг бошига ёғдирилган маломатларни эсладим. 1986 йилдан бошлаб 2,5 йил мобайнида институт республика Марказқўми, Вазирлар кенгаши ва прокуратура томонидан учёқлама ғалвирдан ўтказилди. Илмий изланишлар издан чиқди. Неча ўн йиллар бадалида сарфланган ҳар бир сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди. Маҳаллий тафтишчилар на молиявий, на илмий изланишлар бобида нуқсон тополмагач Масковдан махсус “адолатпеша ҳакамлар гуруҳи” чақиртирилиб, институт қайта бошдан ағдар-тўнтар қилинди. Қандай бўлмасин, ўзбек кибернетикасининг отаси синдирилиши шарт эди. Восил Қобуловнинг бормаган жойи, кирмаган эшиги қолмади. Умрида оёқ босмаган прокуратура йўлакларида кун ўтказиб илмий изланишлар ва унга маблағ сарфлаш тартибларини тушунтиришга уринди. Ниҳоят, у кишига қўйилган ўнлаб даҳшатли айблардан биттаси тасдиқланди: Восил Қобулов етиштирган юзлаб фан номзодлари, фан докторлари орасида ўзбек йигит-қизлари кўпчиликни ташкил этар экан!..
Домланинг ҳузурига кираётиб, ўша машмашалардан гурунглашамиз деб ўйлаган эдим. Йўқ, омонлашув одатдагидек қисқа бўлди. – Ўзбекистон мустақилликка етишадиган тадбирлар кўриляпти. Бу йўлда ҳали жуда кўп иш қилинмоғи керак. Биласизми, ўзбеклар анойи эмас, шунақанги ишбилармонларимиз борки, мустақиллик берилса, жумҳуриятни яшнатиб юборишади!.. Восил ака ўн йил бурун қандай бўлсалар – 70 ёш бўсағасида ҳам ўшандай серғайрат кўриндилар кўзимга – ҳаловатни ҳаловатсизликдан топиш фазилати улкан олимимизни тарк этмаган эди.
__________________
Хабар форум фойдаланувчиси номидан булим муҳаррири томонидан жойлаштирилмоқда. Бу хақида батафсилроқ. Сообщение опубликовано от имени пользователя модератором раздела. Подробнее об этом. |
||
|
|
Ответить |
|
5 "+" от:
|
|
|
#115 | ||
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Цитата:
![]() Суюкли ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад билан бўлиб ўтган ушбу учрашув жудаям-жудаям мароқли, эсда қоладиган суҳбат тарзида ёдимизда қоладиган бўлди. Ҳа..хали билмайдиган нарсаларимиз, биз ўқимаган китобларимиз жуда кўп экан.. Вақтларини аямай келган муҳтарам ёзувчимизга ташаккур билдирамиз.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 27.11.2012 в 17:53. |
||
|
|
Ответить |
|
|
#116 |
![]() |
Ижодий мулоқот ҳақида www.fikr.uz сайтида ҳам маълумот мавжуд.
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#117 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 1,475
+ 2,162
2,935/1,026
– 31
24/20
![]() |
Ассалому алейкум муҳтарам Ҳуршид ака!
Сиз билан бўлиб ўтган бу галги учрашув янада ўзига хос тарзда ўтди. Иштирокчи сифатида ҳам, бир мухлисангиз сифатида ҳам ушбу юзма-юз бўлиб ўтган ижодкорона мулоқот бизга жудаям маъқул келганини, Сизга, ҳаётий тажрибангизга, чоп этган асарларингизга ва ўша кунги фикр-мулоҳазаларингизга роса хавасимиз келганини инкор этолмаймиз. Айтинг-чи, ҳозирги вакил авлодлари билан бўлиб ўтган ушбу учрашув ва унда сизга берилган саволлар, жавобларимиз, олиб бораётган ишларимиз ҳақидаги фикрларимиз сизни ҳам қониқтирдими? Шу ҳақдаги қарашларингизни билгим келди. Жавоб учун аввалдан раҳмат.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
|
|
#118 |
![]() UZINFOCOM
Сотрудник ZiyoNet при МНО
Сообщений: 243
+ 1,712
447/160
– 4
1/1
![]() |
Ассалом алейкум ҳурматли устоз!
Сизга бермоқчи бўлган саволим бироз эриш туюлсада, доим шу саволга жавоб олгим келади. "Сен менсиз, мен сенсиз" асарингизда аёл томонидан йўлланган мактубларда аёл кишининг ички кечинмалари, дарду-изтироблари маҳорат билан тасвирланган. Бунга эришиш учун аёл кишининг, дейлик турмуш ўртоғингизнинг кўмакларига таянганмисиз? Раҳмат.
__________________
ZiyoNet.uz - Все про образование, науку, культуру и спорт: Деятели| Образование| Учреждения| Блоги| Форум| Гранты Прими участие в развитии сети ZiyoNet: Создай сайт на ZiyoNet| Добавь книгу в библиотеку| Загрузи видео |
|
|
Ответить |
|
|
#119 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Устоз Хуршид Дўстмуҳаммаднинг суҳбатларидан баҳраманд бўлган киши худди янги бир китоб ўқигандек олам-олам таассурот олади, маънавий олами бойийди.
"Ҳуррият" газетасида бош муҳаррир бўлган йиллари устоз жуда кўп муаллифларни кашф этди, ажойиб мақолалар ёритилиши учун курашди, имкониятлар яратди. Устоз ҳақида ҳали айтадиган сўзимиз кўп. Фақат... сал эҳтиёт бўлиб... |
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|