|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
![]() |
#1 | |
Бизнес
Менеджер
Сообщений: 1,292
+ 491
1,658/631
– 1
4/4
![]() |
Оффтоп: Цитата:
Чекиниш: Хатто 7 синфда ўқиётганимизда ҳам ўзининг фамилиясини ёзганда иккита хато қилиб қўядиган синфдошимиз бўларди. Амал-тақал қилиб 8 битириб, муаллимлар СПТУга жўнатиб юборишган. Бизга "агар шунга ўхшасанглар, бутун умр косанг оқармайди" дейишарди. Мактабни тугатганимиздан сўнг шу синфдошимизнинг қилмаган иши қолмади лекин. Биз кутубхоналарда ўтирардик, у кабоб сотарди. Кўпчилигиз институтда ўқидик, у сувоқчиларга шогирдлик қиларди. Биз бадиий кечаларда ўтирардик, у артистларга киракашлик қиларди... Орадан 20 йил ўтди... Бугунги кунда айнан шу синфдошимизнинг ишлари ҳам, топиш-тутиши ҳам деярли барчамизникидан яхши. Фирмаси бор, тайинли иши ва даромад манбаи бор. Бир "гап"да ўтирганимизда мактабда фамилиясини хато ёзиб қўйган воқеани эслаб, роса кулишдик. Бир қитмирроқ юрист оғайнимиз "шу савод билан қандай қилиб фирма ишларини қилаяпсан, хайронман" қабилидаги гапига ўша синфдошимиз "ҳали ҳам фамилиямни тўғри ёзолмайман" - деди кулиб, - "фирманинг ҳамма ишини қўлимда ишлайдиган сенга ўхшаган саводлилар бажаришади, мен эса уларни бошқараман". Бу нокдаун эди. Нокаутни эса ўтириш сўнггида қилди: -"Оғайнилар, навбат бўйича кейинги "гап" меники эди. Навбатимни кейинроққа кўчирсам майлими?". -"И-е, негайкан? Тегирмон навбати билан! Фирмач бўлсанг ўзингга!". - "Узрли сабабим бор: ота-онам ва оиламни олиб Туркияга дам олишга бориб келмоқчи эдим, хужжатлар тайёр бўлиб қолибди. Қайтганимдан кейин "с приездом" қилармиз". Сиз бўлсангиз "арава" дейсиз....;-) Последний раз редактировалось Maestro; 27.06.2012 в 09:25. |
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#2 | ||||
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Цитата:
Бироқ, моддий жиҳатдан бой бўлиш учун филолог ё профессор эмас, тадбиркор, ишбилармон бўлиш мақсадга мувофиқлигини ҳам изоҳлашга ҳожат йўқ! ![]() Цитата:
Цитата:
![]() Цитата:
Сиз ҳам энди енг шимариб, би-ир фойдалироқ ишларга қўл урсангиз ёмон бўлмасди. Жилла қуриса, қалам ҳақи берадиган нашрларга ҳам мақолалар ёзинг, ана даромаду мана даромад!!! ![]() |
||||
|
Ответить |
![]() |
#3 | |
Цитата:
Баъзида "Иккичидан" чиққан "Ишбилармон"ларни, Маънавий билимларни четлаб ўтган "Бой-бадавлатлар"ни кўрсак уларни "Маънавий косаси оқармаган" деб ўзимизни оқлашга ўрганиб қолганмиз. Лекин кўп холларда тан олиш керакки, ўша маърифат ва маънавиятдан узоқ, Синус билан Косинусни фарқига бормайдиган, Ньютонни масхара қилган инсонлар вақти келса зиёли, ор-номусли, билимли, маънавий ва маърифий бой инсонларга ўрнак бўларли даражага етиб қолишяпти. Улар кашшоқлик хақида минглаб маърузалар ўқишмайди, осонгина бирор бир қашшоққа ёрдам бериб қўя қолишади. Буни шон шухрат учун қилган бўлсалар хам, лекин бир мискиннинг елкасидан тоғни ағдариб қўйишади. Биз эса уларни бу қилиғини қоралашни биламиз. Менга мактабда порахўрликни ёмон иллат деб уқтиришган. Лекин, минг афсуски, кеч бўлса хам англаб етдим: агар пора беришни эртароқ ўрганганимда балки кўпроқ билимга эга бўлардим, яхшироқ олийгохда ўқирдим, балки насиб қилган бўлса, жамиятга кўпроқ фойдам тегадиган инсон бўлардим. Афсуски, ўша "Косаси оқармайдиган" синфдошларимга ўхшамаслик учун устозлар айтганини қилдиму, қилганини қилмадим. Коса нимага оқаради? Агар коса бўш бўлса ёки сувдан бошқа нарса қуйилмаса.
__________________
Масофага хамрох, манзилга тинчлик керак... |
||
|
Ответить |
"+" от:
|
![]() |
#4 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Мақсадингиз жудаям яхши. Бироқ, унга пора орқалигина эришиш мумкин экан, деган хулосангизга қўшилмайман. Росмана илм олиб шундай бахтга эришаётганлар жуда кўп ва улар сони тобора кенгайиб бормоқда. Пора билан олийгоҳларга суқулиб кираётганлар эса кўпга бормаётганини ҳам кузатиб юрибмиз...
|
|
Ответить |
![]() |
#9 |
![]() доцент, журналист
AKA:Тулкин Эшбек
Сообщений: 3,332
+ 2,150
1,466/1,079
– 187
580/281
![]() |
Мактабларда фаолият кўрсатаётган муаллимларнинг ҳам аҳволи ёмонмас-ку. Фақат, олма пиш - оғзимга туш, деб ўтирадиганларнинг косаси унча-мунчага оқармаслигини биласиз...
Яхши яшаш учун - яхши ишлаш керак, вассалом! Ақллилар ади-бади айтишмайди, фикр алмашади холос... Унда асаббузарлик қилмасдан тўғри муомалани ўрганинг! Шахсингизни билмасам... қандоқ шахсиятга тегишим мумкин? Ниқобингизни ечсангиз, қанақа одамлигингизни билсак, шунга яраша муомала бўлармиди, ҳурмат-эътибор топармидингиз, дейман-да, иним. Ёзаётганларим эса, гапингизга яраша, холос... Улар янада жўялироқ, маънилироқ маслаҳатлар беришса ва унга риоя этсангиз, у ҳолда: ликдан - дўстона фикр алмашадиган форумдошлардан бирига айланар эдингиз! ![]() Яна... ўзингиз биласиз... Лоақал шу ҳурматни жойига қўя олганингиз учун ҳам раҳмат! Кам бўлманг!! |
|
Ответить |
![]() |
#10 |
![]() ![]() ![]() |
Домла, киши сал янглишиб кетгани ёки фикрини тўлиқ ва тушунарли баён эта олмаганига баъзан бўлса-да, иқрор бўлиб, «айби»ни тан олиши – саводсизлик даражасининг сезиларли пастлашига омил бўлса керак, нима деб ўйлайсиз? Илмоқ гапим учун маъзур сананг.
__________________
Тилга эътибор - элга эътибор! http://dolimov.zn.uz/ - ЧҚБТ фани ўқитувчисига |
|
Ответить |
"+" от:
|
|