|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Ответить |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#101 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Дунё оғир ўйинчоқ-
Ҳориб-ҳориб ўйнадим. Қўлимдан тушди, бироқ Юракдан ҳеч қўймадим. Дунё айёр ўйинчоқ, У ҳам мени ўйнади. Яратиб қўйди, бироқ Яшагани қўймади. Дунё тошдай ўйинчоқ- Қучдим-садо бўлмади. Унга меҳримни бироқ Айтдим-адо бўлмади. Усмон Азим Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 04.08.2010 в 10:53. |
|
Ответить |
5 "+" от:
|
![]() |
#102 |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Гулнинг тикон бўлганига ишонаман,
Ернинг осмон бўлганига ишонаман, Тошларнинг шеър бўлганига ишонаман, Фалаклар ер бўлганига ишонаман. Яхшилар ёмон бўлганига ишонаман, Фаришта шайтон бўлганига ишонаман, Садоқат хиёнат бўлганига ишонаман, Хиёнат диёнат бўлганига ишонаман. Ёлғоннинг чинлигига ишонаман, Имоннинг жимлигига ишонаман. йўқларнинг борлигига ишонаман, Ҳаётнинг дорлигига ишонаман. Мағлублик зафардир-ишонаман. Ишонч мудом хатардир ишонаман. Хазоннинг кўклигига ишонаман, Қадрнинг йўқлигига ишонаман. Ёнсам ҳам қоғоз ёнмас-ишонаман, Дунда сўзим қолмас-ишонаман. Тунларнинг кундузлигига ишонаман, Меванинг илдизлигига ишонаман. Қоранинг оқлигига ишонаман, Шоҳларнинг поклигига ишонаман... Ишонаман... фақат омонлик бер, омонлик бер, замон! Йўқ, банданинг худолигига ишонмайман ҳеч қачон. Усмон Азим Последний раз редактировалось Nigora Umarova; 05.08.2010 в 11:33. |
|
Ответить |
4 "+" от:
|
![]() |
#103 | ||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Бир тунда куз келди. Чўққиларда қор.
Гулханни ўчирдик. Қайтамиз уйга. Сенда ўтган кунлар, тоғ-дўсти ансор, Қалбларни чулғайди Умид ва Куйга. Хайр! Дийдор қайта бўлурми насиб? Сўз йўқ. Барча дардим жамдир бир "уф"да... Муздай Ҳаволарга тўшларин босиб, Кўзёшдай оқади қушлар жанубга. Усмон Азим |
||
|
Ответить |
![]() |
#104 | ||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Сатрлар улашиб ўтар ҳар бир он,
Аммо менга кунлар, ойлар, йиллар кам: Умримга сиғмайман бу тарзда-аён, Ҳисобни бошладим асрлар билан. Бўйнимга дардларин ортар ҳар бир он, Аммо менга мудом дарднинг вазни кам! Сўзларимга замон тор келди, Раҳмон, Суҳбатим сен билан, энди сен билан... Усмон Азим |
||
|
Ответить |
![]() |
#105 | ||
![]() ![]() ![]() ![]() |
Томоғимни этдим шай-
Айтгим келмоқда қўшиқ: Авжига кучни бермай, Фақат юракни қўшиб. Оҳангга тўлди кўксим, "Оҳ"им йиртди қафасни. Юракни шундай қўшиб, Куйлаб ўтсам бўлмасми? О, сўз! Парвози - баланд, Тўлдиради осмонни. На бахтни этар писанд, На ормни, на жонни. Умрни этди барбод Тақдирп тузган касбу кор. Эй, жон! Нечун арзу дод- Менда борму ихтиёр? Шеърни қисматдан олган Азобнинг овозиман... Ҳар сўзда минг ўлдирган Шу тақдирдан розиман. Усмон Азим |
||
|
Ответить |
2 "+" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#107 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
Негадир кейинги пайтларда "Ижод хусусида сўз" бўлимидаги суҳбат бўлаётган мавзуларда форумдошларнинг осудалиги сезилмоқда. Кўпчилик фақат кузутувчи сифатида қтнашмоқда. Иштирокчи бўлишингизни хоҳлардим, муҳтарам форумдошим! Агар сизда шеърларга эҳтиёж бўлмаса, хоҳишингиз-уларни мавзуларда жойлаштирмайман. |
|
|
Ответить |
2 "+" от:
|
![]() |
#108 | ||
Цитата:
Фақат мана бунга эътиборни жалб қилмоқчи эдим. Цитата:
__________________
***Yo asling kabi ko`rin, yo ko`ringaning kabi bo`l...*** |
|||
|
Ответить |
![]() |
#109 | |
![]() ![]() ![]() ![]() |
Цитата:
|
|
|
Ответить |
5 "+" от:
|
|