|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
ZiyoNET Общественная образовательная сеть |
Закрыто |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#101 |
![]() ![]() ![]() |
|
|
"+" от:
|
![]() |
#102 | ||
Цитата:
Цитата:
Сизларни билмадим-у, шахсан мен ўзи қули гул хунарманд-у, аммо ичиш-чекиш каби иллатларнинг эгаси бўлган инсонга хатто у мусулмонликни даво қилиб турса ҳам ўз фарзандимни ундан хунар ўрганишга ишониб топширмасдим. Чунки у ўз касбининг устасидир аммо Зиёли эмас! Маданиятлик эмас! Сизлар гапни айлантириб келиб, "Хаусдан докторликка оид ишларни ўрганиб бўлмайдими" деган маънони ўртага ташлаяпсиз. Зотан, мен бунга қарши бўлмаган бўлсамда! Биродар ана бемалол "Тиббиёт хақида"ми, ёки "Хауснинг тажрибаларидан ўртоқлашамиз" каби бирор мавзу очиб уни муҳокама қилинг. Аслини олганда тиббиёт тарихига чуқур назар солинса ва мақсад том маънода тиббий маданиятни, беморларнинг аҳволига қараб, хулоса қилишни ўрганиш бўлса, билинг-ки, бу борада ҳам хатто Хаусни тушига кирмаган ишларни бизнинг Зиёли авлодларимиз аллақачонлардир китобларида қолдириб бўлишган. Бу борада ҳар қанақа касаллик хусусида маълумот керак бўлса, бемалол мурожаат қилинг! Иллати бордан ҳунар ўрганманг, чунки, иллат ҳунардан кўра тезроқ юқади! |
|||
|
"+" от:
|
![]() |
#103 | |
Цитата:
Аллоҳни танимаган, дийнсиз одам сизнингча зиёли бўла оладими? Бутун эзгу таълиймотлар дийнда айтилган бўлганидан кейин, шунча нарсани инкор қилиб турган каззоб зиёли бўла оладими? Мусулмонлар боши узра отилаётган ўқларга жамғарма ажратаётган қонҳўр зиёли бўла оладими? У дунёнинг ишида ҳар қанча муваффақиятга эришмасин, дунё миллиарддерларининг бошлиғи бўлмасин, инсонларни ҳар икки дунё саодатига эриштирувчи таълиймотлар тўплами - дийнни тан олмагандан кейин уми зиёли? Балки бутун дунёга тақдим қилаётган ўша дастурларидан кўплаб инсонлар фойдаланаётгани учун мазкур саволни бергандирсиз. Лекин билинг-ки, шу дастурлардан фойдаланаётганлар устидан фойда қилиб, ўша миллиардларини ишлаяпти у одам. У "машҳур" иш одами(бизнесмен) аммо менинг наздимда Зиёдан бебаҳра! Последний раз редактировалось Мухаммад Сохиб; 29.03.2011 в 11:38. |
||
|
"+" от:
|
![]() |
#104 | |
![]() |
Цитата:
Биз зиёли ҳисоблаган одамларнинг орасида ичкилик ичиб юрадиганлари бўлса уни зиёли деб аташ тўғри бўладими? Зиёлими ундай инсон? |
|
|
"+" от:
|
![]() |
#105 | ||
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Цитата:
Оффтоп: Узру, ёқмаса падвалга тушиб яшанг дейдиган одам йўқ.Цитата:
Оффтоп: Бутун бир бошли одамлар (ичувчилар, чекувчилар) га бундай таъриф беришнинг ўзи бир маданиятсизликнинг белгисидир. Ҳаётингизни қай тарзда олиб боришингиз - бу сизнинг ишингиз, фарзандизни кимнинг қўлида ўқитишингиз ҳам - бу сизнинг ишингиз, аммо юқоридаги каби ҳақоратомуз гапларни ёзиш, бир нималар деб вайсашга ҳаққингиз бормикан? Ўша қилиқларингизни зиёли одам ёйинки маданиятли одам қилади деб ўйлайсизми?Маъзур тутгайсиз мовлоно! ![]() |
||
|
"–" от:
|
Реклама и уведомления | |
![]() |
#106 | |
![]()
Сообщений: 1,829
+ 814
1,598/765
– 60
19/16
![]() |
Цитата:
![]() |
|
|
![]() |
#107 |
Ziyoli inson so'zining birinchi lug'aviy ma'nosi - aqliy mehmat bilan shug'ullanuvchi odamdir, ya'ni intelligent. Ko'chma ma'noda esa ilm-ma'rifatni ulashuvchi degani.
|
|
|
"+" от:
|
![]() |
#108 | ||
![]() ![]() ![]() програмщег
Сообщений: 4,971
+ 2,743
5,086/2,116
– 69
99/68
![]() |
Узр, саволни нотўғрироқ қўйибман. Аслида мана бунақа қилиб сўрашим керак эди:
Докторлик этикетини, докторларга хос совуққонликни, ҳар қандай ҳолатда ҳам мулоҳазали қарор қабул қила олиш қобилиятини Хаусдан ўрганса Охиратда аламли азобга дучор бўладими, хор бўладими? Хақиқий зиёдан бебахра қоладими? Цитата:
Цитата:
Модераторлардан илтимос: мавзуни ёпмай туринглар. Саволларимга жавоб олволай.
__________________
Ошибки прошлого, мудрость будущего. (с)Д.Тернер. Последний раз редактировалось OmoN; 29.03.2011 в 12:25. |
||
|
![]() |
#109 | ||
![]() ![]() |
Раҳмат. Шундай ёзмаганингизда кейинги саволни бериш учун Тўлқин акадан рухсат сўрашимга тўғри келарди.
![]() Умуман олганда сизнинг позициянгиз аниқ. Сизнинг фикрингизга кўра зиёли киши диндор бўлиши шарт. Сезишимча ушбу мавзудаги кўпгина иштирокчилар бундай фикрда эмас. Улар қатори мен ҳам. Цитата:
Цитата:
Китоб ёзиб, сўнг уни кўп нусхада нашр қилиш орқали пул ишлаётган ёзувчилар, олимлар ва ҳоказолардан ҳеч фарқи йўқ менимча. Бундан ташқари, у ташкил қилган компания фақатгина дастур сотиш билан шуғулланмайди. Янги технологиялар ҳақидаги кўплаб ўқув курслари, китоблар ҳам бор. Гейтснинг ўзи ёзган ва 60 дан ортиқ давлатда нашр қилинган китоблар ҳам бор. Ёки зиёли одам миллиардер бўлиши мумкин эмасми? Последний раз редактировалось Behzod Saidov; 29.03.2011 в 12:43. |
||
|
![]() |
#110 | |||
OmoN
Цитата:
Цитата:
OmoN биродар! Бехзод Саидовнинг саволи менга қаратилган экан адашмасам. Хатто алоҳида мурожаат билан ёзилипти. Аммо сиз нега ўртага сўқилдингиз билмадим! Балким бу холатни анави аватарингиздаги кўзойнагингиз хиралашиб қолганига йўярмиз. Ёки ғарб билан ҳамоҳанг яшайвериб, оддий одоб саналадиган "икки кишининг суҳбатига аралашмаслик"ни унутгансиз. Энди бунақа эмасда. Айниқса, биз муҳокама қилаётган мавзуда бу ишингиз умуман ярашиқлик эмас. Одоб билан, зиёли инсонга хос тарзда, берилган саволга жавобни кутганингизда балким юқоридаги мени устимдан кулиш мақсадида қилган чиқишингиз сизнинг иллатингизни фош қилмасди. Инсон ўз айбини ҳам яшира олиши керак. Бу ҳам айни Зиёли одамга хос фазийлат. Мавзу мана шундай давом этиб, ҳаммамиз ўзимизда мавжуд бўлган нуқсонларни аҳлоқсизлик ила намойиш этиб турсак, Хауснинг ҳарактерини муҳокама қилишга хожат қолмайди. Цитата:
Шу ўринда зиёли одамга хос бўлмаган яна бир иллат хусусида айтиб ўтсак, бирор мавзу юзасидан бахс бўлаётганда, шунчаки Хақ эмаслиги зоҳир бўлганда тан ола билмаслик. У қилиб, бу қилиб, суҳбатдоши айтмаган нарса хақида сўз юритиб, гап айлантириб, кўнгилларга тегиш иллати ҳам бизларда мавжуд. Яна валлоҳу аълам. |
||||
|
"–" от:
|
|