|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...для каждой темы существует свой раздел. Изучите структуру форума. Если соответствующего раздела нет, то всегда есть раздел "Разное" :) | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Маърифат Адабиёт, тарих, таълим, маданият, санъат ва ҳоказо |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#91 | |
![]()
Сообщений: 2,785
+ 4,426
3,679/1,480
– 82
66/51
![]() |
Цитата:
Сколько бусин бывает или должно быть в четках (тасбех), связано ли это каким то образом с "тоқ cон"? Оффтоп: рахматли ачамларни қўлларида доим тасбех бўларди, намоздан кейин медитация қилияптилар деб ўйлардим, ман бадбах ![]() |
|
|
|
Ответить |
| Реклама и уведомления | |
|
|
#92 | |
|
Цитата:
По поводу Вашего вопроса: Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни яхши кўргани учун ҳам Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққиз исмни ёд олса жаннатга киради. Чунки бу гўзал исмларни ёд олган киши Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини доимо зикр қилиб юрадиган банда бўлади. Давоми... Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй аҳли Қуръон, витр намози ўқинг. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўрур», дедилар». «Сунан» эгалари ривоят қилган. Шарҳ: Аллоҳ тоқдир, дегани шериги йўқдир, жуфт эмасдир, маъносидандир. Шу маънода Аллоҳ таоло витр – (тоқ) намозни яхши кўрар экан. Давоми... Рамазон байрамида байрам намозидан аввал ширинлик, хурмо ейиш, хурмони 1, 3, 5 каби тоқ қилиб ейиш суннатдир. Ҳадиси шарифда “Аллоҳу таоло тоқдир, тоққа риоя этганни севади” деб марҳамат қилинди. (Бухорий) Давоми... Меваларни пишиқчилик бошида кўпроқ ва охирида камроқ есин. Балки, охирида емаслик яхшироқдир. Шунингдек, мевани зиён қилмаслик учун тоқ есин. Чунки, Аллоҳ таолони эслатадиган ҳар бир иш яхши ва муборакдир. Валлоҳу аъламу бис-савоб. Тўлиқ... Имом Муслим яна Каъб ибн Ужра разийаллоҳу анҳудан қилган ривоятида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан деб марҳамат қилганлар: مُعقِباتٌ لا يخيب قائلهن او فاعلهن دبر كل صلوة مكتوبة ثلث وثلثون تسبيحة وثلث وثلثون تحميدة واربع وثلثون تكبيرة “Намозлар ортидан савобларни эргаштириб келадиган изма-из, кетма-кет ўқиладиган калималар бор! Ҳар бир фарз намоздан кейин уларни бажарувчи ёки айтгувчи хор бўлмайди. Булар: ўттиз уч марта “Субҳоналлоҳ” дейиш, ўттиз уч марта “Алҳамдулиллоҳ” дейиш ва ўттиз тўрт марта “Аллоҳу акбар” дейишдир”. Бу ҳадиси шарифни яна Имом Термизий, Имом Насоий ва Дорақутнийлар ҳам ривоят қилишган. Яна Имом Муслим ҳазратлари Абу Ҳурайра разийаллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилган эканлар: “Кимки ҳар намоздан кейин Аллоҳга ўттиз уч марта тасбиҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта такбир айтса, бас, бу тўқсон тўққиз бўлади ва юзга тўлдириб: “Ла илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу, ла шарика лаҳу, лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр” деса, гарчи денгиз кўпикларича бўлса-да хатолари кечирилади”. Бу ҳадисни Абу Довуд ва ан-Насоийлар ҳам ривоят қилишган. Тўлиқ...
__________________
Ният хайр - оқибат хайр... |
||
|
|
Ответить |
|
3 "+" от:
|
|
|
#97 |
|
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
![]() |
Аллоҳнинг фазлу карамидан сўранглар, чунки Аллоҳ таоло сўралишини яхши кўради. Ибодатнинг афзали кенглик ва бемалолликни кутишдадир.
*** Аллоҳ таолодан мағфират ва хотиржамлик сўранглар. Чунки ҳеч кимга имондан кейин хотиржамликдек яхши нарса бермаган. *** Сайёҳлар - рўзадорлардир. *** Кимки сотиб олган молини пушаймон бўлиб, қайтиб олиб келган одамнинг пулини қайтиб берса қиёмат кунида Аллоҳ таоло ҳам уни адашган жойида тўғрилаб қўяди. *** Кимки қийналиб қолган қарздорга муҳлат берса, ҳар кунига ўша молни садақа қилган баробарида савоб олади, то муҳлат кунига етгунча. Белгиланган кунига етгач яна муҳлат берса, ҳар кунига ўша молнинг икки баробарини садақа қилгани савобини олади. *** Кимки биринчи салом берса Аллоҳ ва расулининг хузурида унинг даражаси ортиқроқдир. *** Кимки ота-онасига яхшилик қилса, унга қандай яхши; Аллоҳ унинг умрини зиёда қилади. *** Кимки ғар-ғара (ўлим олдидан) пайти тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. *** Кимки дастурхондан тушган ушоқларни териб еса, мағфират қилинади. *** Кимки биродарининг айтган узрини қабул қилмаса, судхўр одамнинг гуноҳига тенг гуноҳ иш қилган бўлади. *** Кимки биродарининг хатига ижозатсиз қараса, гўёки оташи дўзахга қарабди. ("Ҳадислар" дан) |
|
|
Ответить |
|
4 "+" от:
|
|
|
#98 |
|
Сообщений: 451
+ 1,525
573/266
– 3
7/6
![]() |
Кимгаки Аллоҳ таоло сўрамасдан бир мол ато этса уни олсин, чунки, у Аллоҳ юборган ризқдир.
*** Кимга бир бало етса сабр қилса, неъмат келса шукур қилса, зулумланса кечирса, ўзи зулм қилса кечирим сўраса - мана шундай одамларга охират ва дунё омонлиги бўлур ва улар хидоятли кишилардир. *** Ким отаси қабрда ётганда ҳам унга яхшилик қилишликни хоҳласа отасидан кейин отасининг дўстларига яхшилик қилсин. *** Кимки донни мусулмонларга қиммат қилиш мақсадида сақласа, у хато қилибди. Ундан Аллоҳ ва расули безордир. *** Кимки ўзи ва Аллоҳ ўртасидаги алоқаларни яхшиласа, у билан бошқа одамлар ўртасидаги алоқаларга Аллоҳ кифоя қилади. Кимки ички кўринишини яхшиласа Аллоҳ унинг ташқи кўринишини яхшилайди. *** Кимки одамлардан қарз олаётган вақтда бериш ниятида бўлса, Аллоҳ уни адо этқиздиради. Кимки еб кетиш мақсадида олса, Аллоҳ уни молига талофат юборади (адо этмай ўлади). *** Кимки сизлардан Аллоҳни ўртага қўйиб қутқазишларини сўраса қутқазинглар. Кимки Аллоҳни ўртага қўйиб нарса сўраса беринглар. Кимки меҳмонга чақирса боринглар. Кимки яхшилик қилса мукофотланглар. Агар мукофот бергудек нарса топмасаларинг кўнгилларинг тўлгудек дуо қилинглар. *** Кимки ҳалол ризқ истаб меҳнат қилиб, чарчаб ухласа шу кечани мағфират қилинган холда ўтқазибди. ("Ҳадислар" дан) |
|
|
Ответить |
|
2 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#100 |
![]() |
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтганлар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазондаги фитр закотини бир соъ хурмо ёки бир соъ арпа миқдорида мусулмонлардан қулига ҳам, озод кишисига ҳам, эркагига ҳам, аёлига ҳам, каттасига ҳам, кичигига ҳам фарз қилдилар» (Муттафақун алайҳ).
"Кун ҳадиси"дан |
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|