нет
нет
Сообщений: 2
+ 0
0/0
– 0
0/0
|
Навоий кўчаси - 44 уйда жойлашган «Матлюба-Шамс» ўқув маркази хақида маълумот бермокчимиз. Курс рахбари Раимова Матлюбахон бўлиб, у ерда профессионал ўқитувчилар ўрнида оддий талабалар, хатто ўша марказни ўзида бир-икки ой ўқиганлар, хеч кандай педагогик маълумотга эга бўлмаган, умуман бошқа касб эгалари, масалан, кўчада косметика сотувчи, кир ювувчи ёки умуман хеч қандай касбга эга бўлмаганлар болаларга дарс беради. Уларни хам икки-уч ой ишлатиб хайдаб юборади, маоши эса иложи борича берилмайди. Бир бечора киз ярим йил ишлаб, калтагини еб, хаққини ололмай кетди. Икки ой чамаси судма-суд югуриб юрди. Бундайларнинг саноги йўқ. Буни қаранг-ки, фаолиятни амалга ошириш учун рухсат берувчи лицензиясининг ўзи хам йўқ ва бу хеч кимни қизиқтирмайди. Курс рахбари Матлюбахоннинг ўзи эса осмонда, оёқ остидагиларни кўрмайди, хатто уларни эшитмайдилар. Уларнинг шиори, “Пул бу куч, шу куч билан ким булишидан қатъий назар ўзимга бўйсиндираман”. Бинонинг биринчи қаватидан бешта хонани банд қилиб олган, хужжатларда эса атиги иккита хона кўрсатилган, демак ижара учун тўлов хам шундан келиб чиққан холда тўланади. Инглиз тили, рус тили, математика ва компьютер курслари мавжуд, нимаси жуда қизиқ, ўқув курсида ишчи битта, у хам курс рахбари Матлюбахон. Фараз қилинг, бир аёлнинг бир вактнинг ўзида хам инглиз, хам рус тилидан, мамематика ва компьтер курсларидан дарс беришини. Кўзбуямачилик хам эви билан бўлиш керакда. Пластик карта орқали, пул ўтказиш йули билан амалга оширилган тўловлардан давлат солиқлари тўланади, лекин киритилган нахт пул хеч қаерда кўрсатилмайди. Аксарият холларда одамлардан дарслар учун нахт пул олинади. Аёл хамма муаммоларни пул билан хал қилишга шу даражада уста бўлиб кетганки, одамларни шикоятларини эшитиш у ёқда турсин, уларни алдаб, орқасидан кулиш унга завқ беради. Маънавий дунёсига келсак, эллик ёшни қоралаб қолган аёл коллективдаги одамлардан уялмай-нетмай, аёзли қиш кунида эрини фарзандлари билан кўчага хайдаб, уларга айтмай хонадонини сотиб ўзидан ўн беш ёшга ёш бўлган йигит билан яшашни бошлади. Оилага қилган бу хиёнат, бу зино яна бир бор бу ишбилармонни маънавий дунёси қай даражада эканлигини кўрсатмоқда. Уларнинг оғзидан чиққан гапга илон пўст ташлайди. Бундай инсон рахбарлик қилаётган ўқув курсларида болалар қай даражада билим олиши мумкин? Бундай одамлар болаларимизга нимани ўргатиши мумкин? Нахотки бундайларга чора бўлмаса? Ёшларимизга илм берадиган марказлар кўп бинода, яхши педагоглар ишлашади, лекин билим излаб келган ёшларни ўзида олиб қолиш учун қоровулларни хам сотиб олишига нима дейсиз? Мехнат қилиб топиб тўлаган пулингга, кетказган вақтинга ачинасан. Биз бир бинода ишлаймиз, иложи борича муносабатларимизни яхши даражада сақлашга харакат қиламиз. Биноимиз коллективи орасида жонкуяр, инсофли, уз ишини усталари ишлашини хохлаган бўлар эдик. Сизларга маслахатим, ўқув курсларига борганингизда биринчи навбатда лицензиясини кўрсатишини талаб қилинг. Алданиб қолманг. «Матлюба-Шамс» ни эса умуман яқинига йўламанг. Қозонга якин юрсанг қораси юқади, дейишади. Нукус шахридан ўғлини ўқитиш учун олиб келган аёл шу даражада қарғаниб, ўксиб йиғладики, ишбилармон рахбар эса парвосини хам бузмади. Одамларни норизо қилиб, уларни алдаш йули билан пулини олиб юрган Матлюбахон хам бир куни келиб жавобини берар. Агар бу дунёда бўлмаса у дунёда. У вактда мумай пуллари хам ёрдам бермайди, ишонамизки, бу хаётни ўзида хам унинг пулига сотилмайдиган, иймон-инсофли кимсалар албатта топилади. Одамлар бундай шармандаликлардан хабардор бўлишлари керак.
|