...Ҳаётимиздаги қадрли нарсаларни йўқотмаслик учун нималар қиляпмиз, муаммоларни қандай ҳал қилмоқчимиз? Ўзимиз кўпинча эрларимизни ўзгалар қучоғига ҳайдаймиз. Қандай дейсизми? Талабларимиз, жанжалларимиз билан, ақлга эмас одатларга риоя қилишимиз билан. Иймон ва сабр етишмагани учун бутун оиламиз билан Дўзах қаърига йўл оламиз. Натижада эрларимиз бошқа аёлдан ҳаловат топади. Вазиятни тўғрилаш учун эримизнинг бошқа хотинига туҳматлар қиламиз. Эримизни қайтариб олишга ҳаракат қиламиз, лекин қандай йўл билан? Биз энди яхшироқ бўлиб қолдикми, хатоларимизни англаб, уларни тузатишга ҳаракат қиляпмизми, қалбимиздаги иймон зиёдалашдими? Йўқ, азизлар, биз янада маккорлашдик...
давоми...