|
|
|
|||||||
| Знаете ли Вы, что ... | |
| ...нарушения правил форума наказываются. Старайтесь их не нарушать. | |
| << Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> | |
| Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
| Ответить |
|
|
Опции темы | Опции просмотра |
|
|
#91 | |
|
Заблокирован(а)
Сообщений: 430
+ 78
238/129
– 0
16/9
![]() |
Цитата:
Дарвоқе, ўзбек тилининг маъно нозикликларига келсак. Корейс сериалларида чайнаб юборилган бир бирикма менга жуда маъқул тушган: “Уларни қириб юборинглааар!!!” . Хуллас, араб истилоси йилларида сўғдийларнинг 1/3 қисми қириб юборилган, 1/3 и Шарқий Туркистон ва Хитойдаги колонияларига қочиб кетган, яна шунчаси қолган. Тахминан, албатта. Самарқанд, Бухоро сингари шаҳарларда 730-йилларга бориб бирорта сўғд қолмаганди. Истилочилар маҳаллий аҳолини батамом сиқиб чиқаради. Сўғд тили чекка қишлоқларда XII асргача, Шарқий Туркистонда XIV асргача сақланиб қолади. Шу тариқа бу ҳудудларда форсии дарий тили тарқалади, унинг давомчиси эса тожик тилидир. Ўзбек тилининг айрим қадимий шевалари Шимолий Афғонистон ва Жанубий Ўзбекистонда VIII-IX асрлардаёқ вужудга келганди, лекин унинг (ва уйғур тилининг) асоси XI асрда Шарқий Туркистон ва Фарғонада шаклланади. Бу ерларда ва Тошкент-Жанубий Қозоғистонда сўғдий аҳоли турк тилига ўтади, Марказий Ўзбекистонда эса форс тилидан турк тилига ўтиш кузатилган. Шунинг учун тожиклар билан ўзбекларнинг қиёфаси бир-бирига ўхшаш, маданиятлари бир хил, бир асосда, бир жойда шаклланган миллатлар, аслида икки тилда сўзлашувчи битта миллат деса ҳам бўларди, 1924-йил бўлмаганида . Яғноб тилига келсак. Мустақилликка эришган Тожикистон негадир этник камчиликларни хушламайди. Уларни бутунлай йўқ қилишга ҳаракат бор. Яғнобилар нари борса 5000 киши қолгандир, уларни ҳам тожик тилига ўтказишга ҳаракат қилишмоқда, аҳоли рўйхатдан ўтказилганда улар тожик деб ёзилади. Билмадим, уларнинг нима зиёни бор экан Тожикистонга... Яғнобиларни матчои деб ҳам аташади. Ажойиб халқ, тасодифан омон қолган сўғдийларнинг бир бўлаги. Эркаклари жуда консерватив, аёллари бегона эркакларнинг ёнида умуман хонадан чиқишмайди. Ислом динида деб ҳисоблашса ҳам ўзларини, аслида дин билан унча ишлари йўқ, афсус-ки, камчилик бўлганлари учун аҳолининг маданий савияси ҳам жуда паст. Сўғдий маданиятни сақлаб қолганлар. Менга энг маъқул тушган нарсаси – улкан патир нонлари . Шундан билганман-ки, Самарқанд нонлари сўғдийлар даврида ҳозиргидай ажойиб ёпила бошлаган. Ахир Самарқанд, Бухоро сингари шаҳарларга улар асос солишган.
|
|
|
|
Ответить |
|
6 "+" от:
|
| Реклама и уведомления | |
|
|
#92 |
|
Kanishka sizga yana bir bora rahmat!
Meni hayron qoldiradigan bir narsa bor , u ham bo`lsa biz yo`qolayotga hayvon turlarini "qizil kitob"ga kiritib dunyoga jar solamiz, lekin yo`qolib ketayotgan halqlar , elatlar, lahjalar , shevalar bizni tashvishga solmaydi. Bularni yoqotish tarihga kalitni yo`qotish emasmi? Buday qilish kelajak avlod oldida jinoyat deb o`ylayman. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|
|
#94 |
|
Ростдан ҳам... Туркий халқлар Сибирь томондан келиб чиққан, мўғулларга яқин бўлган халқ деб ўқигандим, тағин уч тўлқинда (великое переселение народов), охиргиси ўсмоний туркларга тегишли, хозирги Туркия худудида, шу йўсинда туркий кабилаларнинг келиб чиқиши хусусида бироз тўхталсангиз, ҳурматли кanishka домла, раҳмат!
|
|
|
|
Ответить |
|
|
#97 |
|
Сообщений: 96
+ 7
80/47
– 0
5/3
![]() |
kanishka га...
Қойил, қисқаси Но Коммент. Қараб турсам Туркияга шахсий адоватингиз бор куринади, балки адашаётгандурман, аммо постларингизни укиган одам билганлар "канишка турклардан яхшигина хафа шекилли", дейишади, билмаганлар "Х1Х аср охири ХХ бошида хамма демократия ёйган фақат қонхур турклар халкларни қирган, қасоскор арманилар, Марказий Осиёда айтарли хеч нарса содир этмаган, хатто эслашга арзимайди" деган хулосага келади. Туркларни кирдикорларини фош килибсиз, тасанно, холис булсангиз нега дошноқларни "босмачилик"ка қарши қандай курашганини ёзмайсиз, вахоланки биласиз, ёки тарихнинг бу сахифасини вараклаб утиб кетганмисиз? ундай булса ўқиш керак. Аммо койиллатиб оқлаб кетгансиз дошноқларни, нима эмиш "қасос олишган", яна прицел туркларга қаратилмоқда, яъни турклар биринчи бошламаганда дашноқлар қуйдай юввош булиб келишарди. Ишонтирдиз... Қирган, ҳамма қирган, без исключении, ожизлар, тарқоқлар булса(бизлар ҳам шу жумладан) қирилган, без исключении... Хайратланарлиси ўз тарихингизга бу қадар совуққок ёндоша олаётганингиз. Узр менда бундай чиқмайди. Таассурот: уз аждодларингиз хакида эмас, эскимослар хақида гапираётгандайсиз. тугри эскимос ҳам одам аммо ҳалкимнинг эллашмагани учун мени аждодларим, курбон булган, булишмокда, бошқа биров эмас. Эхтирос учун узр АЗИМ МАРҚА ҲАҚИДА ҚЎШИҚ Кофарниҳон дарёсининг такбирлари сингиб кетган қамишзорлар ғазотига. Оч-яланғоч шамолларнинг асовида ярақлайди ёлғиз ханжар, ёлғиз ханжар, ёлғиз ханжар... Тўлқинларнинг тишларида жаранглайди бир зулфиқор, бир зулфиқор, бир зулфиқор... Ой бўйланар ибодатли кулба узра – ёлғиз қилич, ёлғиз қилич, ёлғиз қилич... Азим марқа, марқаларнинг уйи куйди, Азим марқа, тожикларнинг уйи куйди, Азим марқа, ўзвакларнинг уйи куйди, Азим марқа, лақайларнинг уйи куйди, Азим марқа, қамишзорнинг итжон ули... Саккиз қават пахса девор ортидаги бешик билан танҳо қолган сулувларнинг такбирида чайқалади Кофарниҳон, келинларга паноҳ бўлиб остонада тупроқ бўлган кампирларнинг такбирида от ёлидек чайқалади Кофарниҳон. Азим марқа, лақай зотли тулпорни мин, Оллоҳ сени асрагайдир! Азим марқа, қиличингга дам солдиргил Рангондаги пиримизга, Оллоҳ сени асрагайдир!.. Қамишзорлар шовиллайди, шовиллайди, бир ҳалокат ҳалқумини очиб келар – қора либос, қора чакмон, қора тулпор... Эл тут бўлиб тўкилар, сўнг бу тутларга осаверар улус оппоқ иймонини. Фалак бўйлаб учиб борар оқ либосда Ҳақнинг ўзи ёрлақаган шаҳид жонлар. От туёғи топтаган хуш гиёҳларнинг тили такбир айтиб чиқар далаларда. Тумор бўлиб чайқалар ой... Кўк қаърига кўчаётган шаҳидларни ювар осмон, Ғассол осмон... Азим марқа, қамишзорнинг итжон ули. Сулувларинг луқма бўлар, талон бўлар, сингилларинг ҳайрон бўлар, хазон бўлар. масжидларинг вайрон бўлар, вайрон бўлар, авлодларинг хоин бўлар, шайтон бўлар, авлодларинг бенишон, беиймон бўлар, юртинг тулки, тўнғизларга макон бўлар, қиёматдан бурун наслинг тамом бўлар... Азим марқа... Азим марқа... Азим марқа... Кофарниҳон чайқалади соҳилларда, мунчоқлари ситилган бу нажиб шода, муҳралари юлинган бу сиймин бўйин. Кофарниҳон чайқалади – кесилган соч, Кофарниҳон чайқалади – сўйилган тан... “Э-на-а-а!..” – деди тун қаърида бир нар овоз. “Э-на-а-а!..” – деди қамишзорлар ногоҳ бир тун. “Қора кийган юртни босиб олди, э-на-а-а!.. Қора кийган бизни босиб олди, э-на-а-а!.. Мен Эгамни дини учун қилич тутдим, мен сен учун, болам учун қилич тутдим. Мен лақайнинг сулувини зўрламадим. Эгам шайид!.. Мен ўзвакнинг болаларин ўлдирмадим. Мен тожикнинг бир тукини оғритмадим, Эгам шайид!.. Эгам шайид, мен босмачимидим, э-на-а-а!.. Мен марқанинг номусини қўриқладим, мен марқанинг мол-холини қўриқладим, исломини – иймонини қўриқладим. Мен босмачимидим, э-на-а-а!..” “Э-на-а-а!..” – деди тун қаърида бир нар овоз – бу эл нечун эллашмади, тўзиб битди? Бу эл нечун беллашмади, чўчиб йитди, бири Эрон, бири Афғон кўчиб кетди... Бу эл нечун эллашмади?!” “Э-на-а-а!.. – деди бир нар овоз тун қаърида – Бу эл нечун душмон бўлди ўз элига? Нечун зомин бўлди бу эл ўз қавмига?.. “Босмачи”, деб тавқ осдилар бир марқага, э-на-а-а, бу эл хоин бўлди маҳшаргача... “Э-на-а-а!.. – деди охирги бор бу нар овоз, – Мендан ёдгор қолсин фақат бир дона тут, шохларига оқлик осар бир бечора. Мендан ёдгор қолсин фақат бир дона тош, бир бечора юз кўзини суртиб ўтар. Мендан ёдгор қолсин яна ёлғиз қилич, уни яшир бешикларнинг қабатига...” “Э-на-а-а!.. – деди сўнгги бор бу нар овоз, – Бу тун Оллоҳ ўғил берар бир сулувга, қулоғига азон айттир ва дегилки, Азим отлиғ марқа сенинг отанг эди, жоҳил эди, итфеъл эди, ёвуз эди, аммо, дегил Худо ҳаққи, босмачи эмас!.. Цитаталар: Марқа – Жанубий Тожикистондаги ўзбек қавмларидан бири. Ули – ўғил (шева). Рангон – Жанубий Тожикистондаги тоғ. Шайид – шоҳид, гувоҳ |
|
|
Ответить |
|
|
#99 | |
|
Сообщений: 96
+ 7
80/47
– 0
5/3
![]() |
Цитата:
Хижолатдаман, жавоб қайтаришга имкони йўқ кишига қарата мурожаат қилганимдан. Канишканинг тез кунда қайтишига умид қиламан. |
|
|
|
Ответить |
|
"+" от:
|
|