|
|
Знаете ли Вы, что ... | |
![]() |
...инструкция по установке аватара описана в Правилах форума. |
<< Предыдущий совет - Случайный совет - Следующий совет >> |
Ижод хусусида сўз Ижод аҳли, уларнинг ғояси, ҳаёт қараши, мақсадлари, ютуқлари, орзу ва армонлари.... (Все о творчестве, о людях творчества, их идеях, взглядах, достижениях и целях, мечты…) |
Результаты опроса: 2011 йил, 10 июнда бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотда қатнашасизми? | |||
Ҳа |
![]() ![]() ![]() ![]() |
10 | 90.91% |
Йўқ |
![]() ![]() ![]() ![]() |
1 | 9.09% |
Голосовавшие: 11. Вы ещё не голосовали в этом опросе |
|
Опции темы | Опции просмотра |
![]() |
#11 | ||
![]()
Сообщений: 107
+ 22
475/106
– 0
0/0
![]() |
Илми ғайб Ўйласам, Сўз оламининг эврилишлари улкан “мушт кетди” ўйини экан. Ҳар калима минглар, миллионлар тилидан ўтиб, баъзан аслиятга мутлақо алоқасиз сўзлар пайдо бўларкан. Биз эсак шаҳру қишлоқларимиз, минг хил ашёларимиз, дарахту кўкатларимиз номини танимай, асли нима эди, деб юрар эканмиз. Қўқон ― ҳўк ― тўнғизга кон бўлган, Форишнинг номи Париж, Паркент аслида Парикент эди, дея таҳминлар қиламиз. Форишга қўшиб Фарғонадаги Боғдод, Самарқанд яқинидаги Мотритга Соҳибқирон бобомиз ном берганлар, Париж, Мадрид, Бағдод шаҳарлари номи билан қишлоқларни атаганлар, дея ривоят тўқиймиз. Ҳақиқат эса тилсим қулфлик сирлар сандиғи ичида яширин, уни аниқлашдан кўра тошбақанинг мошкичирига айланганини билиш осонроқ экан. Бундай ҳол фақат бизларда эмас, дунёнинг барча тилларида бор. Жуда кўп мамлакатлар, элу элатларнинг номи қандай маънони англатиши, аслида қандай аталгани номаълум. Биз ўзимиз ҳам ўзбек деган номимиз қачондан бери мавжуд, асл маъноси нима, тахмин қиламиз холос. Ҳар янги топилган хужжат шаҳарларимиз ёшини улғайтириб боргани каби ҳар янги археологик кашфиёт тарихимиз тўғрисида янги фаразни яратади. Дейдиларки, халқ ва мамлакат исмининг мазмунини бошқа тиллардан ахтариш даркор. Негаки, ном халқнинг ўзига эмас, яқин ва узоқ қўшниларга керак, уларни бошқалардан фарқлаш учун керак. Араблар бошқа ҳамма халқларни Ажам деганлар, ҳиндлар учун ўзларидан бошқа барча Хуросоний бўлган. Тошкентлик ҳам тошкентлик бўлмаганларни Анди атаган. “Ўтган кунлар” да бу тўпори одат ёрқин бадиий ифодасини топган. Биз ўз миллатимиз номини ўзбек деймиз ва ўзига бек бўлган халқ дея талқин қиламиз. Қозоқлар, ўзбек ўз оғам, дейди. Бу ҳикматли сўз ўзбеклар ҳам қадимда кўчманчи чорвадор халқ бўлгани, қозоқ билан ёндош поёнсиз яйловларда от сургани учун айтилган бўлса ажабмас. Ҳазрат Навоий ҳам ўзбекни чўл фарзанди, бағри кенг, содда бир қавм шамойилида суйиб тасвир этганлар. Ҳалол она сутидекдур гар ўзбаким тутса Тобук қилиб юкуниб тўстағон ичида қимиз. Тобук қилиш ― эгилиш, тавозе кўрсатиш дегани. Тўстағон ― қимиз ичадиган ёғоч коса. Бугунда чойхўр дея ном чиқарган ўзбек, демакки, Навоий замонида қозоқ қардоши каби қимизхўр бўлган, қўшни халқнинг ўз оғаси бўлган. Қозоқ-чи? Унинг номи қандай пайдо бўлди? Мирзо Бобур ўзининг қувғинда юрган чоғларини қазоқ деган ибора билан баён этган. “Андижонга келгандан сўнг Али Дўстнинг атвори тамом ўзгача бўлди. Менинг била қазоқлиқларда ва меҳнатларда бўлғон кишилар била ёмон маош қилиша киришди.” Қазоқлиқ ва меҳнат ― қочоқлик ва азоб-уқубат демакдир. Яна бир ўринда: “Тўлун Хожа отлиқ Бориннинг мардона ва саромад қазоқ йигитларидан эди...” дейилган. Қазоқ бу ерда саҳро одами, кенгликларда юрган озод одам маъносида келган. Бу каби ном олган халқлар, қавмлар дунёда бор. Дон, Кубан казаклари ҳам қозоққа отдош бўлганлар. Қозоқнинг эрки ўз қўлида бўлганидек, казак ҳам вольный казак дейилган. Поляк дала одами, саҳройи дегани. Қипчоқ даштидан Русияга таҳдид солган кўчманчи халқлар ҳам половецлар, яъни саҳройилар эди. Украина ― чекка ер, эски ўзбек тилида айтсак, қир маъносини билдиради. Бу ўлкада яшаган гайдамаклар ўзимизнинг хайдамак сўзимиздан ном олганлар. Улар ҳам, болқонда озодлик учун курашган гайдуклар ҳам қозоққа отдош десак бўлади. Руслар край деб атаган жамъи ерларни қир десак адашмаймиз. Айтаберсам, дунёнинг ярми қозоқ бўлиб чиқади. Агар биров сизга Ўзбекистон, Қозоғистон ― ўзбек ва қозоқлар тўхтаган станция, деса албатта куласиз. Кулманг. Форсча истодан ва ситон, инглизча stand ва station, русча становиться ва стан (полевой стан, летний стан), француз тилидан русча орқали бизга етиб келган станция ва казаклар яшайдиган станица ― бари бир ўзакдан чиққан. Стан ― туриладиган ер, село ― ўтириладиган ер. Шу ўринда бир савол: остона сўзи ҳам ситон билан қариндошми? Ундай десак, дўстона, мардона, ошиқона, деган сўзларимиз бор. Уларда ўзак дўст, мард, ошиқ бўлгани каби остонанинг ўзаги ост бўлиши керак. Ахир остона остимизда бўлади-ку! Мабодо сиз бу ишончли, мантиқли гапга хўп десангиз... янглишасиз. Шоир сўзи ёлғондир, деган қадимги ибора рост бўлиб чиқади. Остона ҳам ситон ўзагидан. Ситона ва остона бир сўз. Остонани биз бўсаға деб ҳам атаймиз. Бўсаға қандай сўздан олинган? Бу саволга шоирона жавоб шундай: Ўпмоққа қўлин бермади, остонани мен зор Ўпдим, бўсаға бўсаға ном олмади бекор. Яъни, ёр қўлидан ўпмоққа борган ошиқ ниятга етолмай, остонасини ўпиб қайтди. Бўсаға аслида бўса учун, бўсага, асл ўзбекча айтсак, бўсаға жой демакдир. Сиз бу лутфни тушунасиз ва шоирни ёлғончига чиқармайсиз, деб ишонаман. Бўсаға асли қандай сўздан олинган? Буни бизга олимларимиз айтсин. Ситон сўзи аслида санскрит тилидан тарқалган, дейилади. Ҳозир ҳеч ким санскрит тилида гапирмайди. Бу каби умрини тугатган тиллар дунёда кўп. Улар минг-минглаб сўз ва атамаларни ўзлари билан қабрга олиб кетганлар. Бизга Сўз қандай шаклда етиб келган бўлса, шундай айтамиз, қай мазмунни касб этган бўлса шундай қабул қиламиз. Одамзодга аён бўлмаган ва аён бўлмас, биргина Тангри таолога маълум сирлар олами илми ғайб дейилади. Сўзнинг мўжизавий дунёси ҳам инсон ақли етмас илми ғайбдир. |
||
|
Ответить |
4 "+" от:
|
|
|